Suralar va Duolar


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


«Suralar va Duolar» илмий, маърифий ва ижодий каналига хуш келибсиз!
Расулуллоҳ ﷺ айтадиларки:
«Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса, унга ўша ишни қилганлик ажри бор»
(✍️Имом Муслим ривояти).

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


⚡️Муниса Ризаевадан шапалоқ еган қўшиқчи

Муниса Ризаева синглиси Каримага севги изҳор қилгани учун “Нега сен синглимга гап отасан” деб бир хонанданинг юзига шапалоқ тортиб юборган.

Ушбу қўшиқчи ким эканлигини
биласизми?👇


ҲАСАДНИНГ ЗАРАРЛАРИ

1. Ҳасад Аллоҳ таолонинг ғазабига сабабдир.
2. Ҳасадчини одамлар ёмон кўради.
3. Ҳасадгўйнинг қалби ҳасратга тўла бўлади.
4. Ҳасадчи ўзининг ич-етини ейди.
5. Доим асабий ҳолатда бўлади.
6. Ҳасад эгасининг мартабасини пасайтиради.
7. Ҳасад неъматнинг қўлдан кетишига сабаб бўлади.
8. Ҳасад жамият ҳаётини издан чиқарувчи ижтимоий иллатдир.
9. Ҳасад ахлоқсизлик аломатидир.

Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғлининг
📙 “Эзгулик кушандаси” китобидан олинди.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF


🤲 Namozdan keyingi duo...

Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни тугатсалар, уч марта «Астағфируллоҳ», деб сўнгра:

اللهُمَّ أَنْتَ السَّلاَمُ وَمِنْكَ السَّلاَمُ تَبَارَكْتَ يَا ذَا الْجَلاَلِ وَالإِكْرَامِ

«Аллоҳумма антас салам ва минкас салам, табарокта йа зал жалали вал икром», деб айтар эдилар.

(Маъноси: Эй Аллоҳим, Сен саломсан ва салом Сендандир. Эй улуғ ва ҳурматли зот, Сен баракотлисан.)

Имом Муслим ривоятлари

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF


ҒУСЛНИ ҚАЙТА БОШЛАШ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: 1) Ғусл қилаётганда мабодо ел келса ғуслни қайта бошлаш керакми ёки давом этиш керакми? Ғусл бўладими шу ҳолатда?
2) Ғусл қилаётканда терида йирингли тошма ёки яра жойлардан қон оқса ғусл бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ғусл қилиш асносида таҳоратни бузувчи амаллар содир бўлса ғуслни қайта қилиш вожиб бўлмайди ва ғуслдан кейин бошқа таҳорат қилиб олиш кифоя. Таҳоратни бузувчи амаллар ҳақида эса ушбу ҳавола орқали маълумот олишингиз мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF


ҲАЙВОН ГЎШТИНИНГ ЕЙИШ ҲАЛОЛ БЎЛМАГАН ЖОЙЛАРИ
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Ҳайвон гўштининг ейиш ҳалол бўлмаган жойлари тўғрисида маълумот берсангиз?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Гўшти ейиладиган ҳайвонларнинг 7 та аъзосини ейиш макруҳи таҳримийдир. Мана шуларни ейишдан қайтарилганмиз.
1. Эркак ҳайвоннинг жинсий аъзоси
2. Урғочи ҳайвоннинг жинсий аъзоси
3. Ҳайвоннинг мояги
4. Ўт пуфаги
5. Безлари
6. Сийдик қопи
7. Бўғиздан отилиб чиққан қон (буни ейиш ҳаром). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF


❗️Киндик шакли инсон характерини ва умр кўриш давомийлигини белгилашини биласизми? 🤔

Жуда эски синов
.
Қорин тугмачангизни расмдан топдингизми?


ЎЛИМНИ ЎЙЛАШНИНГ ФОЙДАЛАРИ

Жаҳаннамга тушишни истамасанг нафсингга айтгинки:
«Эй нафс, ўлим ҳақ, қабр ҳақ, қайта тирилиш ҳақ, ҳисоб-китоб ҳақ, мезон ҳақ, жаннат ва жаҳаннам ҳақ. Буларнинг ҳақ эканлигига ҳеч қандай шубҳанг бўлмаса, нима учун дунёда жаннатга тушиш учун ҳаракат қилмайсан? Нимага жаҳаннамдан сақланишга ғайрат қилмайсан? Кўз билан кўрмаганинг учун ғафлатни танладингми? Ақлингни йиғ, қўққисдан бу ҳаёт тугаб қолса, бу фурсат қўлдан кетса нима қиласан? Тезда тадорикингни кўр: ислоҳ бўл! Жаҳаннамдан қутулиб жаннатга тушадиган Аллоҳнинг суюкли бандаси бўлишга интил!»

☝️Ўлимни эслаш инсонни қайта тирилтиради.
☝️ Ўлимни эслаш инсонни поклайди.
☝️ Ўлимни эслаш қалбни нурлантиради.
☝️ Ўлимни эслаш нафсни ислоҳ этади - тузатади.
☝️ Ўлимни эслаш инсонга савоб бахш этади.
☝️ Ўлимни эсламаслик инсонни ҳалокатга элтади.
☝️ Ўлимни эсламаслик инсонга завқу сафо бермайди, балки азоб-уқубат беради.

Шунинг учун ўлимни ҳеч ҳам унутманглар, уни доим эсланглар, зикрни бошлаганингизда аввало ўлимни ўйланг!

Шайх Маҳмуд Асъад Жўшон.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF


🤲 Аллоҳим, бизга ҳам Лаббайкани айтишни насиб этгин!

🤲 Аллоҳим бизга ҳам яқинларимиз, ота-онамиз билан бирга Каъбатуллоҳ атрофида тавоф қилиш бахтини насиб этгин!

🤲 Лаббайкани айтиб, севимли Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам юрган йўллардан юришни насиб этгин!

🤲 Соллаллоҳу алайка Йа Расулуллоҳ деб Набий алайҳиссаломнинг қабрларини зиёрат этишни насиб этгин!

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Уй, офис ва магазинларимиз учун ажойиб янгилигимиз етиб келди

– Сув қуйилган вазага солганда 10-15 кунда уруғимиз шунақа манзарали ва чиройли гул холатига келади
– Гулимиз очилганидан кейин сув сепиб парвариш қилсангиз 3-6ойгаcа уз холатини юқотмастан туради.
– Йилнинг 4мавсумуда гуллайди.
– Турпоқни хожати юқ.
– Хонангиз хавосини тозалаб ажойиб ифор беради чинни ёки шиша вазада сув булса бас


Чегирма НАРХИ 39.000 сўм Оригинал

БУЮРТМА БЕРИШ УЧУН
👇
👉 https://alijahon.uz/oqim/82004
👉 https://alijahon.uz/oqim/82004

🚚 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш Хизмати мавжуд.

Бошқа маҳсалотлар:
@Dagar_Shop 👈


ЁЛҒОНЧИНИ НИМА ҚИЛСАК БЎЛАДИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Биз бозорда материал сотамиз, умумий 15 та дўконимиз, ҳаммамиз бир қаторда ўтирамиз. Биринчи дўкон эгаси қолган 14 та дўконни ёмонлайди, "ўғри, каззоб, материалдан кам беради" дейди. Биз шу инсонни нима қилсак бўлади? Илтимос маслаҳат беринглар, биз ҳам у сабаб гуноҳга ботиб қоляпмиз! Инсонларни, намозхонларни ёмон отлиққа чиқаряпди. Биз у инсонни ўзи ўтирган дўконидан ижара ҳаққини тиклаб у инсонни дўкондан чиқариб юборсак гуноҳга ботмаймизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бундай қилиб бўлмайди. Шариатимизда бир айбни бартараф этиш учун яна бир хатодан фойдаланиш тўғри эмас. Бу вазиятни тўғри ечими шуки, 1-дўкон эгасига тушунтириш ишлари олиб бориш, ёлғон, бўҳтон — ҳаром экани ва бу орқали топилган даромад ҳам ҳалол бўлмаслигини айтиш керак. Агар шунда ҳам бу ишидан қайтмаса бозор маъмуриятига (далил исботлар билан) мурожаат қилиб вазиятни баён қилиб муаммони ҳал қилиш керак бўлади.

Қолаверса, ризқ Аллоҳдан экани, ҳар бир иш Аллоҳдан эканини ҳис қилиб савдо қилиш керак бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruFr


ЭҲСОНИ ҚАБУЛ БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Касал одамга эҳсон пул бериб ёрдам қилса, у ўша пулларни ўзи ейдиган озик-овқатига ёки кийим-кечагига ишлатса бўладими? Эҳсон қилган одамни эҳсони қабул бўладими ёки фақат дори-дармон, касалхонасига ишлатиш керакми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эҳсон қилинган пуллар эҳсонни олган одамни мулкига айланади ва уни ўзи хоҳлагандай тасарруф қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Шундай экан, эҳсон берувчи ҳам: "Фақат дори-дармонга ишлатасиз" деб шарт қўймаслиги, эҳсон олувчи ҳам инсоф билан зарурий эҳтиёжига ишлатиши керак бўлади.

Эҳсонни қабул бўлиши эса — ихлос, муҳаббат ва айни ҳақдорга (яъни ўз ўрнига) қилинишига боғлиқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF


SIZNING ISMINGIZ QAYSI HARFDAN BOSHLANADI?

🌸🌼🌸🌼🌸🌼🌸🌼🌸🌼🌸🌼🌸


Онам дуосидан бу кунга етдим

Осмонлар кўксимда қилади таъзим,
Қўл чўзсам, самода юлдузни тутдим.
Нима ҳам қилардим менинг бир ўзим,
Онам дуосидан бу кунга етдим.

Ҳар ўнгу сўлимда гуллар сочилган,
Қай томонга борсам, йўллар очилган,
Иқболимни тилаб қўллар очилган,
Онам дуосидан бу кунга етдим.

Бир йигит умрининг жафолари кўп,
Адашган йўллари, хатолари кўп,
Менинг-чи, эртамдан кўнглим ҳамон тўқ,
Онам дуосидан бу кунга етдим.

Онамнинг дуоси ҳимоя қалқон,
Онам бор – тоғларни этарман талқон,
Муҳаббатим олов, жасорат – вулқон,
Онам дуосидан бу кунга етдим.

Вафо Мўмин, оддий, ғариб шоирсан,
Дунё синовидан нега нолирсан?!
Айт-чи, сенинг ўзинг нега қодирсан?!
Онанг дуосидан бу кунга етдинг,
Отанг дуосидан бу кунга етдинг.

©️ Вафо Мўмин

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🔹 СТОП ВАРИКОЗ

Варикоз касаллиги совуқ тушиши билан оёқ суяклари оғрийдиган яқинларингиз учун ажойиб тавсия

Бу қиздирувчи пайпоқлар медицинада турли касалликларга қарши кенг қўлланилиб келаётган турмалин моддасига туйинтирилган бўлиб:

— Марказий асаб системасини яхшилайди,
— Қон айланиш тизимини нормаллаштиради,
— Бўғим касалликларини даволайди

Бу пайпоқларни харид қилишингиз учун қандайдир касал бўлишингиз шарт эмас. Қиздирувчи ҳусусиятга эга бу пайпоқларни совуқ кунларда кийиб иссиққина юришингиз мумкин

Чегирма НАРХИ 49.000 сўм Оригинал

БУЮРТМА БЕРИШ УЧУН
👇
👉 https://alijahon.uz/oqim/75418
👉 https://alijahon.uz/oqim/75418

🚚 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш Хизмати мавжуд.

Бошқа маҳсалотлар:
@Dagar_Shop 👈


Жалолиддин Румий роҳимаҳуллоҳ уйларида ейдиган ҳеч вақо қолмаганини хабар берган
аёлларидан қайта-қайта сўрайверибдилар:
— Ҳеч нарса қолмадими?
— Йўқ.
— Ҳеч нарса-я?
— Ҳеч нарса...
— Ростданми?!
Шунда у киши шодликларидан юзлари гул-гул ёниб, қўлларини дуога очдилар:
— Аллоҳим, сенга ҳамду санолар бўлсинки, уйим Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг хонадонига ўхшабди!

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF


☝️ҚАРИНДОШЛИК РИШТАЛАРИ

Зайнулобидин Али ибн Ҳусайн роҳимаҳуллоҳ ўғилларига шундай насиҳат қилдилар:

"Қариндошлик ришталарини узган кишилар билан зинҳор дўстлашмагин. Мен ундай кимсалар Қуръонда уч ўринда лаънатланганларини ўқидим:

1) "Улар... Аллоҳ боғланишга буюрган нарсаларни (қариндошлик ришталари)ни узадиган кимсалардир. Ана ўшалар ютқазувчилардир".

("Бақара" сураси, 27- оят)

2) "Эҳтимол (иймондан) юз ўгирсангиз, ер юзида фасод қилиб, қардошлик ришталарини узарсиз?! Ана ўшаларни Аллоҳ лаънатлади, уларни кар қилди ва кўзларини КЎР қилди".
("Муҳаммад" сураси, 22–23- оятлар)

3) "Аллоҳнинг аҳдини мийсоқдан кейин бузадиганлар, Аллоҳ боғланишига амр этган нарсалар(қариндошлик ришталари)ни узадиганлар ва ер юзида бузғунчилик қиладиганларга, ана ўшаларга лаъант ва уларга ёмон диёр бор".
("Раъд" сураси, 25- оят)

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Қариндошлик ришталарини узувчи кимса жаннатга кирмайди…»
(Имом Муслим ривояти)

✅❗️Бу маълумотни бошқа группаларга ҳам тарқатиб юборинглар. Аллоҳ рози бўлсин!

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF


ТАҲОРАТ ҚИЛГАНДА

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Ким таҳорат қилиб бўлиб:

أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ الله وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ

«Ашҳаду анла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳу», деса, унга жаннатнинг саккизта эшиги очилиб, хоҳлаганидан кираверади», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🥺 Гемарой касаллигига қарши самарали восита

- Бактериялар ва замбуруғлар келтириб чиқарадиган тери инфекциясига таъсир қилади
🟠

✅ Фойдаланиш тартиби: препаратни қўллашдан олдин тозаловчи клизма қўйиш мақсадга мувофиқ болади, малҳам терининг шикастланган жойларига суртилади, кунига бир ёки икки марта қўлланилади 🔡

🔻Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар: ҳомиладор аёллар ва лактация даврида

🎁 Хозирда Акция: 1+1=3 😍

НАРХИ 89.000 сўм Оригинал

БУЮРТМА БЕРИШ УЧУН👇
👉 https://alijahon.uz/oqim/82162
👉 https://alijahon.uz/oqim/82162

🚚 Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш Хизмати мавжуд.

Бошқа маҳсалотлар:
@Dagar_Shop 👈


МУШУК САВДОСИ ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Устоз мушук савдоси жоизми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Мушук савдоси жоиз ҳисобланади.

يجوز بيع الهرة لأنها تصطاد الفأر والهوام المؤذية فهي منتفع بها

Мушук савдоси жоиз. Чунки у билан сичқон ва зарарли ҳашоротлар зараридан сақланилади. Мушукдан шу орқали фойдаланиш мумкин. (Фатҳул қадир). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF


АҚИҚА УЧУН ЭЧКИ СЎЙСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

❓CАВОЛ: Aқиқа учун эчки сўйса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ақиқа қилинадиган жониворлар тўрт қисмга бўлинади.
1. Туя,
2. Мол,
3. Қўй,
4 Эчки.
Булардан ташқари жониворларни, жумладан от, кийик, курка, товуқ, хўроз кабилар ақиқа қилиш жоиз эмас, бидъатдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF

Показано 20 последних публикаций.