Sunduqul Orifiyn | Расмий канал


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Ўзбекистон мусулмонлари идораси!
Фарғона вилояти Марғилон шахар "Абдуллох ибн Масъуд" (ХЎЖА ЭГИЗ) жомъе масжидининг диний-маърифий канали.
✔️Расмий саҳифаларимизга уланинг!
http://myurls.co/sunduqul_orifiyn

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


💭 Рамазонни қандай кутиб оласиз?

💬 Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан: "Сизлар Рамазон ойини қандай кутиб олардингиз?" деб сўрашди. У зот: "Биз рамазон ойини мусулмон биродарига нисбатан қалбида заррача адоват ва кек сақламаган ҳолда кутиб олар эдик", дедилар.

#Ramazon_sabr_shukr_va_baraka_oyi

MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Ибн Муборак раҳимаҳуллоҳ: "Одобни ўттиз йил ўргандим, илмни йигирма йил ўргандим", дедилар.
Улар аввал одобни, сўнгра илмни талаб қилишар эди.


"Ал ғоя" асаридан.

Каналга уланиш👇
@SUNDUQULORIFIYN


Асcалому алайкум  ва
роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

БУГУН:Якшанба
Ҳижрий 1446 йил,
Муборак Шаъбон ойининг 24-куни.
Милодий 2025 йил 23-феврал

Ё Раббимиз Аллоҳ! Ушбу ойни ва кунни бизлар учун ва бутун уммат учун хайрли, барокотли – муборак айла!

@SUNDUQULORIFIYN


📖 ҚУРЪОН НОЗИЛ БЎЛГАН ОЙ

📖“Рамазон ойи – одамлар учун ҳидоят (манбаи) ва тўғри йўл ҳамда ажрим этувчи ҳужжатлардан иборат Қуръон нозил қилинган ойдир”

(Бақара, 185-оят)

.


♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
@SunduqulOrifiyn


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Рўза ва Қуръон иккиси Қиёмат куни бандани шафоат қилади...

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Рўза ва Қуръон иккиси Қиёмат куни бандани шафоат қилади: рўза: «Роббим, мен буни кундузлари таом ва шаҳватлардан тўсган эдим, унинг ҳақида шафоатимни қабул қил», дейди. Қуръон: «Мен уни кечалари уйқудан тўсган эдим, унинг ҳақида шафоатимни қабул қил», дейди. Бас, иккови ҳaм шафоат қилади», деганлар».

#Roza #Quron #qiyomat #shafoat

@SunduqulOrifiyn


#КУН_ҲАДИСИ

Олимнинг обидга нисбатан фазилати худди Бадр кечасида бошқа юлдузлар олдидаги ойнинг фазлига ўхшайди.


Муоз (розияллоҳу анҳу)дан. Абу Нуайм ривояти.

Каналга уланиш👇
@SUNDUQULORIFIYN


Асcалому алайкум  ва
роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

БУГУН:
Шанба
Ҳижрий 1446 йил,
Муборак Шаъбон ойининг 23-куни.
Милодий 2025 йил 22-феврал

Ё Раббимиз Аллоҳ! Ушбу ойни ва кунни бизлар учун ва бутун уммат учун хайрли, барокотли – муборак айла!

@SUNDUQULORIFIYN


#ЖУМА_МУБОРАК

"ИНТЕРНЕТ ВА ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДАН 
ТЎҒРИ ФОЙДАЛАНИШ" 
мавзусида бўлади.

Эртароқ бориб эшитиб керакли маълумотларни олинг!

👳‍♂Суҳбатни УСТОЗ АБДУМУХТОР ДОМЛА қилиб берадилар....

🕌Каналга уланиш учун босинг!👇
@SunduqulOrifiyn


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🎥"Каҳф"сураси 1...31-оятлар

Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи ва саллам:“Ким “Каҳф” сураси аввалидан ўн оят ёд олса, Дажжол фитнасидан сақланади”

🖥 Абдулҳафиз қори

КАНАЛГА УЛАНИШ
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
@SUNDUQULORIFIYN


Репост из: Muslim.uz
#xabar #anjuman #bahrayn #islom #muloqot
🤝 БАҲРАЙНДА ИСЛОМИЙ МУЛОҚОТ ЙЎНАЛИШИДА ЎТАЁТГАН АНЖУМАН ҲАМЖИҲАТЛИККА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ


🗣 Бугун, 20 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари иштирок этаётган Манама шаҳридаги  нуфузли халқаро конференция муҳим мавзулар муҳокамаси билан давом этмоқда. "Бир уммат – ягона тақдир" шиори остида ўтказилаётган ушбу тадбирда нотиқлар томонидан халқлар бирлигини мустаҳкамлаш ва уламолар ўртасидаги мулоқотни кучайтириш, турли миллат-элатлар ўртасида аҳилликни тарғиб қилиш, адоват ва фитнага йўл қўймаслик, ўзаро ҳурматни ривожлантиришга катта эътибор қаратилди.

🌙 Уламолар мана шундай ўзаро муқолотлар тинчлик, бирдамлик ва ҳамжиҳатликка эришишнинг энг самарали воситаси экани, янгидан-янги ҳамкорликларга йўл очиш, бағрикенглик ва тинчликни кенг тарғиб қилишга урғу қаратдилар. Айниқса, миллатлар орасида фитна чиқармаслик, адашган тоифаларнинг нафратни қўзғатувчи чиқишлари ва турли низоларидан сақланиш зарурлиги ҳам таъкидланди.


💬Баҳрайн Подшоҳи Шайх Ҳамад ибн Исо Ол Халифанинг анжуман иштирокчиларини қабул маросимида Муфтий ҳазратлари иштирок этдилар. Унда исломий мулоқот йўналишида ўтказилаётган конференциянинг тинчлик ва бирдамлик йўлидаги аҳамияти юқори баҳоланди.

🤝Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари анжуман доирасида Мусулмон донишмандлар кенгаши бош котиби Муҳаммад Абдуссалом, Кавказ мусулмонлари идораси раиси, Шайхулислом Аллоҳшукур Пошозода, Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, бош муфтий Наврўзбай ҳожи Тағанули, Карачи Ислом университети профессори, муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний каби бир қатор уламо ва арбоблар билан учрашдилар.


💬 Мулоқотлар чоғида икки давлат раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари, диний-маърифий соҳага қаратаётган эътиборлари натижасида диний идоралар ўртасидаги муносабатлар ривожланиб, халқлар ўртасидаги биродарлик янада мустаҳкамланиб бораётгани, мамлакатларда Ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини кенг ёйиш бўйича саъй-ҳаракатлар олиб борилаётгани алоҳида таъкидланди.

Учрашувларда томонлар мўмин-мусулмонларнинг эҳтиёжини таъминлаш, ўзаро бирдамлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш борасида қилинаётган ишларни янада ривожлантиришга келишиб олдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Репост из: Muslim.uz
#xabar #muftiy #anjuman #bahrayn
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТ ХАЛҚАРО АНЖУМАНДА ИШТИРОК ЭТМОҚДАЛАР


🗣Бугун, 19 февраль куни Баҳрайн Подшоҳлиги шафелигида Мусулмон донишмандлар кенгаши ташаббуси билан ушбу давлат пойтахти Манама шаҳрида бошланган халқаро конференцияда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари иштирок этмоқдалар.


🌏 Мазкур халқаро конференцияда Миср Араб Республикаси Бош имоми, ал-Азҳар мажмуаси раҳбари Шайх Аҳмад Тоййиб, Баҳрайн ислом ишлари бўйича олий кенгаш президенти Шайх Абдураҳмон бин Муҳаммад бин Рошид ал-Халифа, Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим, Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Ҳусайн Иброҳим Тоҳа, Миср муфтийси доктор Назир Муҳаммад Айёд, Дорул улум Карачи Ислом университети профессори Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний, Кавказ мусулмонлари идораси раиси, шайхул-ислом Аллоҳшукур Пошозода, Россия марказий диний идораси раиси, муфтий Шайх Талъат Тожиддин каби таниқли уламолар, давлатлар муфтийлари, дин ва давлат арбоблари қатнашмоқда.

💬 Сўзга чиққаган нотиқлар бугунги мураккаб ва таҳликали даврда бутун дунёда тинчлик-осойишликни қарор топтириш, мусулмон уммати бирлигини таъминлаш, турли дин вакиллари ва турфа миллат-элатлари аҳил-иноқлигига эришиш жуда ҳам муҳим экани, исломофобия хатти-ҳаракатларининг олдини олиш каби ўта муҳим масалаларни таъкидладилар. Шунингдек, ҳозирги кунда мусулмон уммати олдида турган долзарб муаммолар, келгусидаги истиқболли режалар тўғрисида фикр алмашдилар.

💬 Конференция эртага, 20 февраль куни ҳам давом этади.

💭Маълумот ўрнида айтиб ўтиш лозимки, Мусулмон донишмандлар кенгаши мустақил халқаро ташкилот бўлиб, 2014 йилда Бирлашган Aраб Aмирликларининг Aбу Даби шаҳрида ташкил топган. Кенгашга Миср Араб Республикаси Бош имоми, ал-Азҳар мажмуаси раҳбари, Шайх Аҳмад Тоййиб раислик қилади. Муҳаммад Абдуссалом эса унинг бош котиби ҳисобланади.

😄Ташкилотнинг асосий мақсади мусулмон оламида тинчликни тарғиб қилиш, низоларни биргаликда ҳал этиш, бағрикенгликни таъминлаш, бошқаларга ҳурмат сақлайдиган фаровон жамият барпо этишдир.

❕Кенгаш аъзолигига ўзининг серқирра фаолияти билан обрў-эътиборга эришган дунёнинг энг нуфузли мусулмон олимлари жалб қилинади. Ана шу уламолар қаторида Марказий Осиё минтақасидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ҳам аъзо қилинган эдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Репост из: ALHIDOYA.UZ

Показано 12 последних публикаций.