танишиб қолдим. Танишувимиз ғалати кечди. Арава бўш шишаларга тўла эди. Ўнқир-чўнқирда арава чайқалиб бир неча ўнлаб шишалар тўкилди. Мен беихтиёр шоша-пиша синмай қолган шишаларни тердим-у, аравага қайтадан жойладим.
— Сиз лўлимисиз? — сўради Иззат (йигитнинг исми шундай эди) қорамағизлигим сабаб шундай ўйлади шекилли.
— Башарти лўли бўлсам-чи?
— Ўхшайсиз. Лекин шевангиз бошқача.
— Тўғри, мен ўзбекман. Шунинг учун шевам бошқача…
Биз Иззат билан шу кундан эътиборан учраша бошладик. Йўқ, бошқалар каби янги кийимларда, боғларда ўтирмасдик. Аксинча, ҳар куни Иззат эшагида шу кўчадан ўтар, мен уни кутиб турардим. Иккаламиз шаҳарни айланиб шиша йиғардик. Топшириб пул қилгандан сўнг эшакда мириқиб сайр қилардик…
Йўқ, бироз адашган эканман. Лўлилар мени қаллиқ сифатида қабул қилишни исташмади. Иззатнинг оиласи ҳам шаҳарнинг бир четидаги кенгликда қора уй тутиб яшарди. Буни лўлилар табори деб аташарди. Ҳаммаёқ ахлатга тўла, лўли болалари шаталоқ отиб ўйнашар, итларнинг вовиллаши атрофни тутиб ётарди.
Мени таборга олиб келгач, бўлди тўполон, бўўлди тўполон… Лўли аёллар қўйиб берса мени ғажиб ташлашга тайёр туришар, эркаклари қўлларига тошмиди, темирмиди олиб Иззатга хезланишар, онаси уни жон-жаҳди билан ҳимоя қиларди…
Иззат онасини кўндира олмагач, мени эшак аравасига ўтқазиб мусулмонлар мачитига олиб борди ва муллага ҳаммасини тушунтирди. Биз никоҳ ўқитдик…
Ҳайронман, ҳаммаси шу қадар тез содир бўлдики, ўз бахтимга ишонгим келмас, худди ширин туш кўраётгандек эдим. Лўлиларнинг жанжаллари-тўполонлари ҳам ёдимдан кўтарилганди. Ёнимдаги девқомат Иззатга ишонар, унинг ҳимоясида эканимни ҳис этганим сайин дадиллашиб бошимни баланд тутардим.
— Сен қасам ич! — деди йўл-йўлакай Иззат эшагини тўхтатиб.
— Нима деб қасам ичай? — сўрадим кулиб.
— Сен бугундан эътиборан лўли ҳисобланасан. «Бир умр тиланчилик қиламан, лўлилар одатига амал қиламан.» деб қасам ич!..
Мен қасам ичдим.
Афсуски, яна омадим юришмади. Иззат алоҳида чодир қуриб мен билан бирга яшай бошлаган бўлса-да, онаси кунига ўн-ўн беш марталаб чодиримга кирар, менга дағдаға қилар, дастурхондаги нонгача тортиб олиб ўз чодирига олиб кетарди. Юз-кўзларида заррача шафқат аломатларини кўрмасдим.
Аламим келганидан тўйиб-тўйиб йиғлар, қисматимга лаънатлар ўқирдим.
Аммо нима қилай? Чидашга мажбур эдим. Иззатга айтсам, бир умр уни йўқотиб қўйишдан чўчирдим. Шу нарсагина мени сукут сақлашга мажбур этарди.
Ҳа, тоқат қилдим. Иззат кириб келганда кулиб, очиқ чеҳра билан кутиб олавердим. Ҳеч бир гина кудурат қилмадим.
Ҳа, якшанба куни эди. Иззатнинг онаси Олмахон опа, яъни, мени келин сифатида ҳамон тан олмаётган қайнонам тушга яқин қўлида эски, четлари кўчган сопол итялоқ билан кириб келди.
— Агар Иззатдан айрилиб қолмай десанг, мана шу итялоқдан овқат ейсан. — деди у сопол идишни оёқларим остига ташлаб. — Чунки, сен беномус, беҳаё, тошбағирсан!.. Ўғлимнинг бош-кўзини айлантириб қўйгансан. Ўлармидинг ўзингнинг ўзбагинггдан биронтасини топсанг?.
Мен индамадим. Лабларимни тишлаганча тескари ўгирилиб туравердим.
— Сенга нон ҳам, овқат ҳам берилмайди. — давом этди қайнонам. — Итларим қатори ювинди келтириб бераман. Билиб қўй, ўғлимга ғинг десанг, тамом бўлдим деявер! У нима бўлгандаям эркак киши. Сен қанжиқнинг гапингга кириб тўполон кўтарадиган бўлса, гўштингни титиб ташлайман. Пул ҳам сўрамайсан. У кетганидан кейин ҳаммаёғингни ўзим текшириб тураман…
Бунисигаям кўндим. Фақат Иззат келгандагина тузук-қуруқ овқат ейдиган, бошқа вақтларда итларга бериладиган ювиндини ичиб кун кўришга маҳкум этилдим.
Қанийди фарзандли бўлиб қолсам, — ўйлардим ўзимча. — невара бу шафқатсиз қайнонамниям юмшатармиди…
Орадан икки йил ўтган бўлса-да, ҳомиладорликдан дарак бўлмади. Ана энди қайнонамга Худо берди. Овқатдан, эркинликдан қисгани бир ёқда қолиб, туғмасдан олиб туғмасга сола бошлади. Майлийди, шунча уқубатларга бардош қилган шунисини ҳам кечирардим. Лекин кунларнинг бирида… Иззатнинг икки чодир наридаги лўли қизга унаштирилганини эшитиш.
Бунисини вужудимга сиғдира олмадим. Иззат ҳам лом-мим демасди. Кечалари қайта-қайта сўрасам ҳам, уф тортганча тескари ўгирилиб олаверарди.
Бир куни тонг ёришар-ёришмас, чиқиб