Полопонлар оч қолмаслик учун инидан чиқишга ҳаракат қилади.
Шундай қилиб, полапонлар аста ҳаракатга кела бошлайди ва илгари ҳеч қачон уриниб ҳам кўрмаган ҳаракатларни бажаради. Агар ота-оналари уларни эркалатишда давом этаверишса, улар кейинроқ ҳам ҳаракат қилишга журъат қилмаган бўлармиди...
Кичиккина тоғ четида , ноқулай харсанглар орасида жойлашган уядан Полапон аввал силлиқ харсанг узра бироз сирғалиб чиқа бошлайди, кейин жарликка томон қулайди. Ва шу пайт, қачонлардир она бургут улоқтирган шохчаларни тутиб келтирган ота бургут ёрдамга шошади. У ўзини катта тезликда пастга отиб елкасига полапончасини қўндириб қайтади.
Бу ҳол бир неча марта такрорланади. Полапон ноқулай уя ва силлиқ харсангдан пастга томон қулайверади, ота бургут уни тутиб келаверади.
Бургутларнинг бирорта полапони ушбу жараёнда ҳалок бўлмас экан.
Ва, ахийри, қулашларнинг қайси биридадир полапон бургутча ҳаракат қила бошлайди. У ўз қанотларини ёйиб, шамол ёрдамида парвоз қила бошлайди.
Сезасанми, шифохонада ётган болаларнинг барчаси онаси билан ётади, болаларидан хабар оладиган оталар ҳам саноқли,..
Оддий, Мақсуд Алижонович, ёки сен! Оиладек биров етиб, биров етмаган қўрғонга хиёнат қиляпсиз .Бунақа оилаларда бургут эмас, чумчуқлар вояга етади...Болаларимнинг отаси бургутдек бўлишини истаймае
Зарнигор бошқа гапирмади...
Узун йўлакдан кетиб бораркан бош ҳамширанинг
—Зарнигор!—деб чақирганини эшитиб қолди. Ортига ўгирилди.
—Сени кимдир сўраб келди! Ташқарида турибди.
У тез-тез юриб қабулхонага, ундан ташқарига чиқди.
Оббо!
Ассалому алайкум!
Менинг исмим Абдуллоҳ. Бу-сизга, ширинликлар!
Зарнигор қаттиқроқ гапирмаса бўлмаслигини сезди. Ўзини ким деб ўйлаяпди?
Буни чет элда ишлаётган хотинингизнинг пулига олиб келдингизми?
Қанақа хотиним, нима деяпсиз?
Сиз бу ерда қизларга ширинлик ташиб юринг у ёқда аёлингиз нима қилиб бўлса ҳам пул топсин, шундайми?
Биринчидан, менинг ҳеч қандай хотиним йўқ, иккинчидан эрининг гапига кирмай, бор-йўғига кўрмай, боласини ташлаб чет элга кетган янгамни кўриб, аёллардан кўнглим қолган.
Унда Азимжон кимнинг боласи?
Акамнинг ўғли. Онаси олисда, акам ишда, болада нима гуноҳ!? Кимдир хабар олиши керакку! Ман оила қурсам, болаларимни бургутдек ҳимоя қиламан!
Зарнигорнинг юраги шуввиллаб кетди. Бору-йўқлик ҳолатида тураркан, Абдуллоҳнинг қачон қўлига ширинлик тутқазганини ҳам, қаерга кетиб қолганини ҳам сезмай қолди.
Зарнигор сатрланди. Ўша куни биринчи бўлиб унга устозлик қилган бемор боланинг онаси Муслиманинг олдига борди.
Аёл Зарнигорни бағрига босар экан
Муборак бўлсин, сизга жудаям ярашибди деди Кейин жавонни очиб чиройлик қоғоз халтага солинган совғани узатди
Мен қачондир шундай либос кийишингизни билардим ҳар ҳолда шунга умид қилгандим. Бу мендан ҳадя. Умрага борганимда олгандим.
Маслаҳатим Қуръон ўқишни ўрганинг. Бақара сурасини ўқиб юринг, иншааллоҳ, бахтингиз очилиб, ўзингиз орзу қилгандек жуфтингиз бўлади.
Аёл кетаётганида рақами ва манзилини ташлаб кетди.
Февралнинг ўртасига бориб кунлар исиб кетди. Ердан ҳовур кўтарилар, қуёш нури тушиб турган жойлар илиқ соя жойлар совуқ.
Бугун Азимжонга рухсат теккан, уйига кетади. Зарнигор уч ойлик қадрдонига совға учун китоблар олди. Болага ёрдамлашиб юборди. Нарсаларини йиғиб, уст-бошини кийдириб, ташқарига чиқдилар.
Ойижоон! Болакай арча тагида турган қимматбаҳо пўстин кийган, сочлари сариққа бўялган ёшгина аёл томонга қараб югуриб кетди. Аёл ҳам уни маҳкам қучоқлаб юз-кўзларидан ўпа бошлади
Ойижон энди кетиб қолмайсизми?
Кетмайман болам кетмайман. Болакай онасининг пинжида турганча яна ҳайқириб юборди.
Дадажон!
Зарнигор бола югуриб кетган томонга қаради. Юраги энтикди.
Чинданам Азимжоннинг ота-онаси, умуман бошқа одамлар эди. Азимжон билан қўл силкиб хайрлашди. Бошқа сираям касал бўлма. Аллоҳга топширдим!
У Абдуллоҳ келади деб ўйлаган эди. Нима бўлса, хайрли. Болакай ота-онасининг ўртасига тушиб олган, иккаласини икки қўлидан тутиб кетиб борар эди...
Оилалар тўлиқ бўлса, болалар бахтли яшайди қандай яхши бўлди
Феруза Салходжаева
давоми бор
🌸
@Solixa_Ayol 🌸
Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг!
👇👇👇 БОСИНГ!
https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK