Зўравонликсиз ҳаёт
Етти йил давомида зўравонлик ва босимларга дуч келган, аммо ҳеч қаерга мурожаат қилишга журъат этмаган аёл, оғир аҳволда дугонасидан ёрдам сўраб борган.
Дугонаси вазиятнинг жиддийлигини англаб, дарҳол тегишли ташкилотларга мурожаат қилди.
Аёл оғир аҳволда шифохонага жойлаштирилди. Шифохонада даволаш жараёни муваффақиятли якунлангач, «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ходимлари томонидан Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш марказига жойлаштирилди. Унга индивидуал дастур асосида психологик, ҳуқуқий ва ижтимоий хизматлар кўрсатила бошлади.
Шу билан бирга, унинг иқтисодий мустақиллигини таъминлаш учун касб-ҳунар ўргатиш йўналишида ҳам иш олиб борилди.
Суд қарорига кўра, унинг собиқ турмуш ўртоғи оилавий зўравонлик ва бошқа ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликка тортилди ҳамда озодликдан маҳрум қилинди.
Агар сиз зўравонликка учрасангиз «1146» ишонч телефонига ёки «102» қисқа рақами орқали мурожаат қилинг.
#Зўравонлик_оқланмайди
#16кун_фаоллик
Sirdaryo.uz | Telegram |
Facebook |
Instagram