📢
Тошкент — жаҳон парламентаризми марказида!Тошкент шаҳрида Парламентлараро Иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеяси тантанали равишда ўз ишини бошлади. Бу анжуман 180 дан ортиқ давлат ва халқаро ташкилотларнинг парламент вакилларини жамлаган йирик сиёсий воқеа ҳисобланади.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг айтишича, ушбу муҳим тадбирнинг айнан Ўзбекистон пойтахтида ўтказилаётгани — мамлакатимиздаги кенг қамровли демократик ислоҳотларга, парламент тизимини ривожлантиришга бўлган халқаро эътирофнинг натижасидир.
🇺🇿
Янги Ўзбекистон халқаро майдонда ўз сўзи ва таъсирига эга бўлган, тинчлик, мулоқот ва барқарор тараққиёт учун ҳаракат қилаётган давлат сифатида тан олина бошлади.
Анжуманнинг умумий мавзуси — "
Ижтимоий тараққиёт ва адолат учун парламент ҳаракати". Бу эса Ўзбекистоннинг сиёсий курсиси билан ҳамоҳангдир.
@Sirdaryoliklar_uz