Сирдарёда "Юраклар қувончи баҳор" номли маданий-маърифий тадбир ташкил этилди
Сирдарё вилояти мусиқали драма театрида Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Сирдарё вилояти Кенгаши ташаббуси билан 8 март — Хотин-қизлар куни олдидан Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш тизимида фаолият олиб бораётган шифокор ва ҳамшира, кичик тиббиёт ходимлар учун "Юраклар қувончи баҳор" маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбир аввалида, бошқарма бошлиғи, эндоваскуляр хирург Хуршид Ҳакимов, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Сирдарё вилояти Кенгаши раиси Акбархон Мирзахоновлар иштирок этиб, соғлиқни сақлаш тизимда аҳоли саломатлиги йўлида фидокорона меҳант қилаётган, ўз ҳаловатиданда кечиб, фидойилик намунасини кўрсатаётган 18 мингга яқин сирдарёлик тиббиёт ходимлар, яъни шифокор, ҳамшира, кичик тиббиёт ходимларни Хотин-қизлар куни олдидан қутлаб, улар меҳнатини эътироф этди. Аҳоли саломатлиги йўлидаги фаолиятига ривож тилади.
—Соғлиқни сақлаш тизимда ишлаётган тиббиёт ходималарига Хотин-қизлар байрами муносабати билан кўрсатилган ҳурмат-эҳтиром, шифокор ва ҳамшира, кичик тиббиёт ходимларига куч, шижоат бахш этди,—дейди Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бош ҳамшираси Раҳима Сувонқулова.— Биз аёлларга кўп нарса керакмас. Озгинагина эътибор, ширин сўз. Бу эса фаолиятимизга ижобий таъсир этади. Бугун ташкил этилган маданий-маърифий тадбир давомида буни юракдан ҳис этдик.
Ўтказилган байрам тадбирида сирдарёлик санъат намоёндалари томонидан нафосат ва гўзаллик тимсоли хотин-қизлар ва баҳорни тараннум этувчи куй-қўшиқлар ижро этилди. Бу бўлса, тиббиёт ходимларига кўтаринки кайфият бахш этди.