Sirdaryo.uz


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Политика


Sirdaryo viloyati hokimligi telegram kanali
•http://sirdaryo.uz/
•fb.com/sirdaryohokimligi
•instagram.com/sirdaryohokimligi
Murojaat bot: @SirdaryoUzbot
Ishonch telefoni: 67 225 29 82
Pochta: Sirdaryochatuz@gmail.com
Guliston shahar I.Karimov 60 uy

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Политика
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Биринчи Президентимиз хотираси ёд этилди

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Айни вақтда Мирзаобод тумани ҳокимлиги биносида Президент администрацияси, вазирлик ва идоралар мутасаддилари иштирокида оммавий сайёр қабул бўлиб ўтмоқда.

Унда Мирзаобод, Оқолтин ва Сардоба тумани аҳолиси билан бевосита учрашилиб, уларнинг муаммоларини жойида ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Аҳоли билан очиқ мулоқот

Гулистон шаҳар, Боёвут ва Гулистон тумани аҳолиси учун ташкил этилган сайёр қабул тафсилотлари.

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қарийб 6 соатдан буён давом этаётган қабул

Айни вақтга қадар Эркинжон Турдимов томонидан 147 нафар фуқаронинг мурожаатлари эшитилди. Одамлар асосан қандай шикоятлар билан келган, улар кўпроқ нимадан норози? Шикоятчиларнинг ҳаммаси ҳам ҳақми?

Тафсилотлар ҳақида батафсил кейинги хабарларимизда.

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Сайёр қабул давом этмоқда...

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Сайёр қабул бошланди

Айни пайтда "Ёшлар маркази" биносида вилоят секторлар раҳбарлари ва Республика Ишчи гуруҳининг навбатдаги сайёр қабули ўтказилмоқда.

Мазкур сайёр қабул Гулистон шаҳар, Боёвут ва Гулистон тумани аҳолиси учун ташкил этилган.

Вилоят ҳокими в.б. Эркинжон Турдимов раҳбарлигида ўтказилаётган қабулда иштирок этиш учун соат 11:00 ҳолатида 74 нафар фуқаро рўйхатга олинди.

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Сирдарё ва Сайхунобод тумани аҳолиси учун сайёр қабул бўлиб ўтди

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳокимлик соатида муҳим масалалар муҳокама қилинди

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Боёвутдаги 19-сонли мактабда Республикада ягона экологик тоза иссиқлик манбаи етказиб берувчи замонавий иситиш тизими (Чиллер) бугунги кунда тўлиқ ишламоқда

Янгиликни эшитган қўшни вилоят мактаб директорлари ҳам Боёвут тумани 19-умумтаълим мактабига келиб, экологик тоза иссиқлик манбаи етказиб берувчи замонавий иситиш тизими (Чиллер) ҳақида тажриба алмашмоқда.

Ушбу муқобил энергия манбаи ишга туширилганидан сўнг, йил давомида ўртача бир кунда 8 соат электр энергияси ишлаб чиқарганда бу 1 кунда тахминан 800 квт (8 соат * 100 квт=800 квт) электр энергиясига айланади.

Тармоққа қайтарилган ортиқча электр энергияси тумандаги жами 55 та умумтаълим мактабларининг 1 ойлик истеъмоли захирасига айлантирилади.

Натижада мактабни иситиш учун бир мавсум учун сафланадиган 90 тонна кўмир ёқилғиси ва тумандаги 55 та умумтаълим мактабларининг электр энергияси учун сарфланадиган 100 млн маблағи тежаб қолинади.

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Сирдарёда Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан ташкил этилган Президент Администрация ва Халқ қабулхонаси бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи иш бошлади

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов тадбиркорлар учун илк қабулини ўтказди

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram


Сирдарё вилояти секторлар раҳбарлари ва Республика Ишчи гуруҳи иштирокида ҳудудларда ўтказиладиган оммавий сайёр қабуллар графиги

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram


🖋 Сирдарё вилоятида ўтган бир йил мобайнида ўтказилган хатловлар давомида 109 нафар шахслар аниқланиб, реестрга киритилди. 192 нафари соғлиги яхшиланганлиги ва яқин қариндошлари билан мунособатлари тикланганлиги ҳамда вафот этганлиги сабабли реестрдан чиқарилди.

👥 Бугунги кунда вилоят бўйича реестрда 535 нафар ўзгалар парваришига шахслар мавжуд бўлса, шундан:

➖ 209 нафари ёлғиз кексалар;
➖ 149 нафарини ёлғиз яшовчи кексалар;
➖ 125 нафарини ногиронлиги бўлган ёлғиз кексалар;
➖ 51 нафарини ногиронлиги бўлган ёлғиз яшовчи кексалар ташкил этади.

👩‍👩‍👧‍👦 Айни вақтда мазкур тоифадаги кексаларга 68 нафар ижтимоий ходим ассистентлари бириктирилган.

✅ Муҳтож шахсларга, шунингдек қуйидаги хизматлар ҳам кўрсатилган.

✅ 61 нафарини уй-жойлари мослаштирилди;
✅ 21 нафарининг қариндошлари ва яқинлари билан алоқалари тикланди;
✅ 535 нафари чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди;
✅ 46 нафарига имтиёзли дори воситаларини олишда кўмаклашилди;
✅ 486 нафари бўйича 80 ёшдан ошганларга қараб туриш далолатномалари тузилди;
✅ 333 нафарига ҳар ойлик моддий ёрдам тўланмоқда.

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Гулистон шаҳар “Сайқал”, “Намуна” ва “Навбаҳор” маҳаллаларидаги эски 2 қаватли уй-жойлар ўрнига реновация асосида замонавий турар жой мажмуаларини қуриш режалаштирилмоқда

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Сирдарё вилояти ҳокимлиги томонидан вилоятни барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ҳисса қўшиш ниятида бўлган, унинг инвестициявий жозибадорлигини оширишга, ҳудуд аҳолисининг ҳаёт сифатини яхшилашга ёрдам берадиган лойиҳалар ва ташаббусларни илгари суришга тайёр ҳамда салоҳиятли, ташаббускор, истеъдодли ва ватанпарвар ёшлар инвестицион фаолият йўналишида ишга таклиф этилади.

Номзодларга:
😮 муносиб иш ҳақи,
😮 кареравий ўсиш,
😮 Миллий кадрлар захираси таркибига кириш,
😮 хорижий давлатларга хизмат сафарлари,
😮 раҳбарлик кўникмаларини ривожлантириш бўйича ўқув дастурларида иштирок этиш имконияти яратилади.

Номзодларга қўйиладиган талаблар:
Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги мавжудлиги;
камида бакалавр даражасидаги олий маълумотга эгалик;
хорижий тиллар – хитой, инглиз ва немис тилларини мукаммал билиш.

⚠️ Номзодларнинг ҳужжатлари қуйидаги ҳавола орқали 2025 йил 30 январга қадар қабул қилинади.

Қўшимча маълумот учун телефон:
📱+998672255665

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram


Сирдарёда янги «WULING N111» автомобили ишлаб чиқарила бошланди

Сирдарё туманидаги Асака Моторс автомобил заводида йўловчилар ва юк ташишга мўлжалланган янги «WULING N111» автомобили ишлаб чиқарила бошланди.

«WULING N111» етти кишини сиғдира олади, унинг узунлиги 3 797 мм, кенглиги 1 510 мм, баландлиги эса 1 820 мм. Автомобил 82 от кучига эга бўлган 1,2 литрли инжектор атмосферали двигател билан жиҳозланган. Ўртача ёнилғи сарфи 100 км учун 6,3 литрни ташкил этади ва ёнилғи баки ҳажми 38 литрга тенг. Стандарт тўплам кондиционер, ABS тизими ва бошқа хавфсизлик элементларини ўз ичига олади.

Asaka Motors International компанияси бошқаруви раиси Авазбек Жалиловнинг таъкидлашича, ҳозирда мижозлар автомобил учун олдиндан буюртма беришлари мумкин.

Қўшимча маълумот учун:
Телефон: +998 55 503 02 09
Email: info@asaka-motors.uz

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов Гулистон шаҳар тиббиёт бирлашмасида бўлди

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram


Бугун 22 январь куни Халқ депутатлари Сирдарё вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов иштирок этди.

Сессияни Халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси Покиза Ахмеджанова олиб борди.

Кейинги йилларда ҳудудда қишлоқ хўжалиги, иқтисодиётини ривожлантириш, инвестиция ва тадбиркорлик муҳитини яхшилаш, аҳолининг ижтимоий шароитларини юксалтириш ва бошқа йўналишларда йўл қўйилган камчиликлар танқидий муҳокама этилиб, қўшимча вазифалар белгиланди.

Кун тартибига мувофиқ ташкилий масала кўрилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонларига асосан Турдимов Эркинжон Оқбўтаевич Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram


Репост из: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Эркинжон Оқбутаевич Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Указом Президента Республики Узбекистан Турдимов Эркинжон Окбутаевич назначен исполняющим обязанности хокима Сырдарьинской области.

Facebook|Instagram|X


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳашар ўзаро бирдамлик, аҳиллик, ҳамжиҳатликни мустаҳкамлади

Айни кунларда вилоятимиз бўйлаб қизғин давом этаётган хайрия ҳашарида аҳолининг барча қатлами фаол иштирок этмоқда.

Sirdaryo.uz | Telegram | Facebook | Instagram

Показано 20 последних публикаций.