Ижтимоий ҳимоядаги янги қадамлар
Айни пайтда Давлат раҳбари раислигида ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ишлар натижадорлиги ва 2025 йил учун устувор вазифалар муҳокамаси бўлиб ўтмоқда.
Муҳим ўзгаришлар:
— Протез олиш жараёни соддалаштирилди: олдин 2 ой вақт талаб этган жараён ҳозирда 2 ҳафтада ҳал қилинмоқда. Бу 100 минг кишининг қийинчилигини енгиллатди.
— Электрон тизим орқали фуқаролар 95 ишлаб чиқарувчи орасидан протезни мустақил танлаш имконига эга бўлди. Бу сифатни ошириб, рақобатни кучайтирди.
— Ногиронлиги бор болаларга қараш хизмати йўлга қўйилди, натижада 700 нафар ота-она ишлаш имкониятига эга бўлди.
— Ижтимоий карта жорий этилади. У билан автобус ва метрода бепул юриш, электр, газ ва ўқиш харажатига компенсация олиш мумкин бўлади, нафақа ва ёрдам пуллари ҳам шу картага тушади.
Бу ислоҳотлар аҳолининг ижтимоий ҳаётини яхшилаш ва ҳар бир эҳтиёжманд шахсга ечим топишга қаратилган.
Пресс-пул — каналга обуна бўлинг.