Висолинг дил қўмсайди,
Қайсар юрак кўнмайди,
Бундан оғир дард бўлмайди,
Жанонима, Жаноним.
Дайди дилим, телба дилим,
Такрорлайди исминг тилим,
Анор кўксим, тилим-тилим,
Хайронима, Хайроним.
Етолмайман имконим йўқ,
Узун йўллар, бўлди қисқа.
Мухаббатсиз ўлганим йўқ,
Жанонимаа, Жаноним.
Севдим десам кулгандинга,
Сездирмайин, куйгандинга,
Мени ёмооон суйгандинга,
Сарсонимаа, Сарсоним.
Васлинг излаб ким топди,
Меҳринг излаб ким топди,
Бизга бахт эшик ёпди,
Армонимаа, Армоним.
Озорингдан ўлсайдим,
Қолмасмиди армоним,
Суймасанг ҳам суйсайдим,
Жанонима, жаноним.
Гулга қиёс этмам сира,
Сен қалбимни тилиб кетган,
Гул тиконин мендан сўра,
Ёмонимаа, ёмоним.
Юрагимга тиғдек ботар,
Гулим десам тиконинг
Икки ўтда куйиб ўтар,
Камронинга, Камронинг.
Камронбек.