Онам туфайли барча аёлларни ҳурмат қиламан…
🔹Онам доим: "Дадаларингиз ишдан уйга қайтганида юзига кулиб, табассум билан боқинглар. Чунки ташқари ҳаётнинг ҳолати оталарни синдирадиган даражада аянчли...", дердилар.
🔹Ҳомиладор аёл бирор аъзосида зарарни ҳис қилса, масалан, юрагига қон етиб боришида муаммо бўлса, она вужудидаги ҳомила зарарни бартараф қилиш учун ҳужайра юборади. Субҳоналлоҳ!
🔹Оила аъзоларимга: «Сўзга чиқишимдан олдин устимга қаҳва тўкилиб кетди» деб, ўша ноқулай вазият ҳақида гапириб бераётган эдим, барчалари: «Кейин нима бўлди?» деб сўрашди. Фақат онам: «Бирор озор етмадими?» дедилар.
🔹Бир куни касал бўлиб қолдим... Ҳамма ухлади, аммо онам кўз юммади.
🔹Онам туфайли барча аёлларни ҳурмат қиламан.
🔹Она доим ишлатадиган ёлғонлар:
– Болам, сен еявер, менинг қорним тўқ.
– Мана бу гўштни егин, мен гўштни унча ёқтирмайман.
– Мана бу пулни олавер, менда унга эҳтиёж йўқ.
– Мана бу чойшабни ёпин, мен совқотмаяпман.
– Йиғлама, мен касал эмасман.
Бошқа суюкли инсонингиз бундай қилишга қодирми?!
Роббим! Онамни ва “омийн” деб дуога қўшилган барчани оналарини жаннат аҳлининг саййидаларидан қилгин!🤲🏻
🔹Ҳар‑бир буюк аёлнинг ортида буюк она турган бўлади.
🔹Битта она ўнта болани парваришлай олади, лекин ўнта бола баъзан битта онани парваришлай олмайди. Онамни жаннат саййидаларидан қилгин, Аллоҳим!
🔹Толқ ибн Ҳабиб онасининг бошини ўпар, ҳурмат юзасидан онаси турган уйнинг тепасида юрмас эди.
🔹Фақиҳ, имом Ибн Асокир таълим беришларини сўрашгани учун Хуросонга боришга қасд қилдилар. Аммо оз ўтмай сафар ҳақидаги фикрларидан қайтдилар ва Хуросон аҳлига шундай ёздилар: «Онам сафарга рухсат бермадилар».
🔹Она дуосининг тугаш муддати йўқ. Она вафот топса ҳам, унинг фарзандларига қилган дуосидаги барака боқий қолаверади. Аллоҳим, онамни жаннат билан мукофотла, чунки онам менинг ҳаётимни бўстонга айлантирган эди.
🔹 Онаси вафот топган кишининг у ҳақидаги ажойиб таърифи: «Аллоҳнинг раҳмати 🌹(бўлмиш онам) Аллоҳнинг раҳматига риҳлат қилдилар».
Бобур Аҳмад тайёрлади.
✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ ТАРҚАТИНГ!
Фотиҳа сурасини ўқиётганда "ғойрил мағдувби" деган жойини "ғойрил мағзувби" деб ўқиса намози бузиладими? 👉ЖАВОБ:
👉 https://t.me/Shayx_Hazrat/37277