ҒАЙБ КАЛИТЛАРИ
“Ғайб калитлари бештадир. Уларни фақат Аллоҳ билади.
1) Бачадондаги ҳомила қандай бўлишини Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди!
2) Эртага нима бўлишини Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди!
3) Ёмғир қачон келишини Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди!
4) Бирор жоннинг қерда ўлишини Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди!
5) Қиёмат қачон бўлишини Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди!”
1. Аллоҳ таоло бачадондаги ҳомила тўрт ойлик бўлиб, тўлиқ шакллангандан сўнг ўғил ёки қизлигини фариштага, яъни махлуққа билдиргач, ҳомила ўғил ёки қиз бўлади. Шундан кейин УЗИ аппарати орқали ҳомиланинг ўғил ёки қизлигини билишнинг иложи бўлади.
2. Эртанги кун учун режа тузсак ҳам, ўша режанинг аниқ амалга ошиш-ошмаслигини фақат Аллоҳ таоло билади.
3. Об-ҳавони айтувчилар шамолнинг ҳаракати, булутнинг миқдори, тури ва тажрибадан келиб чиқиб тахминан айтишади. "Ёғингарчилик кутилмоқда" дейишади. Аммо ёмғир аниқ ёғиш-ёғмаслигини Аллоҳ таолонинг Ўзи билади. Ёмғир ёки қор ёғишининг ҳамма сабаблари, шароитлари бўлса ҳам, Аллоҳ таоло бўл деса, ёғади, бўл демаса, ёғмайди.
4. Умрим давомида бир жойдан чиқмай яшайман, десангиз ҳам, барибир, ўша жойда ўлим келадими ёки бошқа жойдами, билолмаймиз. Аллоҳ таоло бизни қаерда ўлдиришни ирода қилса, ўша жойга ҳожатимизни тушириб қўяди.
5. Қиёматнинг кичик ва катта аломатлари юзага чиқиб бораверса ҳам, биз қиёмат яқин дея оламиз, аммо қайси куни қоим бўлишини билмаймиз. Қиёмат аниқ қайси куни қоим бўлишини фақат Аллоҳ таоло билади.
Нозимжон Ҳошимжон
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/+UQhDbsfA9dvIeruF