#РУҲИЯТ
📝ИЛТИЖО
"Аъуузубиллаҳи минаш-шайтонир-рожим"
Ожиз бир бандангман, меҳрибон Роббим,
Ўзга илоҳим йўқ, эшитгил оҳим:
Қувилган шайтоннинг
ёмонлигидан
Ўзинг нажот бергин, бўлгин паноҳим!
Ночорман–айбим кўп, иқрорман. Аммо,
Иймонимга зарра шубҳа йўқ асло.
Васвасадан лекин қутулолмай ҳеч,
Йиғлаб ёлвораман ҳар кун эрта-кеч:
Зикрингни қалбимга, кўксимга жойла,
Тилимни шукрингга бурро қил доим,
Ибодатим гўзал адо этмоққа
Ўзинг ёрдам бергин менга, Аллоҳим!
"Аллоҳумма аъиннаа ъалаа зикрика ва шукрика ва ҳусни ибодатик."
2018й.
Изоҳ: "Аъуузубиллаҳи минаш-шайтонир-рожим" ҳам ва
"Аллоҳумма аъинний ъала зикрика ва шукрика ва ҳусни ъибаадатик" ҳам дуо.
Шеъримизда шу иккала дуодаги ҳолат ифодаланган.
🕊Шаҳобиддин Одил✍
@Shahobiddin_Odil