Қадр кечасининг 7 аломати🌙
1. Қадр кечасида сокинлик ҳукм суради. Атроф мусаффо, ёруғ, худди сукунатга ўралган ёғдули ой чарақлаб тургандек бўлади.
2. Осмонда юлдузлар учмайди, бошқа жисмлар қалтис ҳаракат қилмайди. Касаллик пайдо бўлмайди.
3. Ҳаво мўътадил бўлади, жуда иссиқ ҳам, совуқ ҳам бўлмайди.
4. Эрталаб қуёш қизариб, тоғарага ўхшаш,ёғдуси жуда заиф бўлиб уфқдан бош кўтаради. Сабаби, ўша куни кўп фаришталар ерга тушиб-чиқиб туриши туфайли қуёш нурларини ҳам тўсиб қўяди.
5. Қадр кечасида ёмғир, қор ёғмайди, ёғса ҳам, ўта майин ва ёқимли бўлади. Шўр сувлар чучук бўлади.
6. Дарахтлар ўз шохларини ерга эгилтириб туради.
7. Ўша куни шайтонлар чиқишига йўл қўйилмайди.
Mehrob_uz
🎧Allohumma solli a'la @Sayyidina_Muhammad🎗