Сардорбек Тошбоев | Расмий канал️


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Образование


Вр. Сардорбек Тошбоев
- 2018-2024 ТТА бакалавриат мутахассислиги Оилавий шифокор.
-1500 га яқин шогирдлар устози ва маслахатчиси.
-2024-йилдан хозирги вақтда Миллий Тиббиёт Марказида Врач-Невролог.
@Infectiousscientist
@chemicalsscientist

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Образование
Статистика
Фильтр публикаций


«Рўзадорга икки марта хурсандчилик бор: бири – ифтор вақтида оғзини очганда, иккинчиси – қиёмат кунида Роббисига рўбарў бўлганда».

(Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти)

Биринчи хурсандчилик муборак бўлсин, иккинчиси ҳам насиб қилсин. Омин!

https://t.me/SardorAbdisattarovich


Лойдан яралган одам,
Тиллога тенг бўламан дейди.
Бойлик учун жонин бериб,
Бойлик учун ўламан дейди.

Ҳурматингни бил, инсон,
Хароб бўлиб қолмасдан.
Ибодатинг қил, инсон,
Ажал жонинг олмасдан!

https://t.me/SardorAbdisattarovich


Инсонлар сиз ҳақингизда яхши гумонда бўлишлари нақадар гўзал!

Дўстингиз оғир аҳволга тушганида сизни танлаб, қайтармаслигингизга ишониб, бошдан оёқ умидга кўмилиб эшигингизни қоқиши, сизнинг эса унинг умидлари миқдорида бўлишингиз нақадар ажойиб!

Ота-онангиз зеҳнида қобил фарзанд сифатида суратингиз бўлиши, уларни бирор лаҳзага ташлаб қўймаслигингиз ва бу суратни тўлиқ намоён қилишингиз нақадар гўзал!

Хиёнатлар кўпайган, эрлар хотинини эътиборсиз ташлаб қўйган даврда умр йўлдошингиз сизга ишониши, сизни сўзларингиз миқдорида содиқ деб ўйлаши, туйғуларини сизга ишониб оча олиши нақадар гўзал!

Ишончли қўшни, суяйдиган ака, аёлингиз учун қўрғон, қоядек ҳимоячи ота бўлишингиз нақадар ажойиб!

Доимо кишилар сизни кўрганда омонликни ҳис қилиши қандаям гўзал!

@IkromSharif

https://t.me/SardorAbdisattarovich


Азиз ва мукаррама аёллар! Сизларни фасллар гўзали – баҳор айёми, 8-март Халқаро хотин-қизлар байрами билан чин қалбимдан муборакбод этаман!

Сизга бебаҳо соғлиқ, чексиз бахт, оилавий осойишталик ва ишларда муваффақият тилайман. Йўлингиз доимо гулларга тўлсин, юзингизда табассум, кўнглингиздан баҳор нафаси аримасин. Барча орзу ва ниятларингиз рўёбга чиқсин!

https://t.me/SardorAbdisattarovich




Рамазоннинг биринчи Жумаси муборак бўлсин!


Биз кимнидир тушунмасак, у ҳақида аҳмоқ деган хулосага келамиз. Аслида эса тушуна олмаслик — аҳмоқликдир.

© Карл Густав Юнг

https://t.me/SardorAbdisattarovich


Ҳалол луқма томоғингизга тиқилмайди, жиғилдонни қайнатмайди, уйқингизни қочирмайди. Ҳар нарсанинг ҳалоли бўлсин! Барча эзгуликларнинг, ҳайрли ишларнинг боши ҳалолликдир. Ҳалолликнинг ўзи каби хамкорлари кўп: яхшилик, барака, хотиржамлик, осойишталик... Эҳтимол, дунёни гўзалликдан ҳам олдин ҳалоллик қутқарар... Ҳалол инсоннинг дили, йўли тўғри, даражаси улуғ.

https://t.me/SardorAbdisattarovich


Аёл киши Рамазонда:

- 1. Рўза тутиш ажри,
- 2. Уй ишларини қилиб, оиласига хизмат қилиш ажри,
- 3. Рўзадор фарзандлари ва эрига ифторлик қилиб бериш ажрига эга бўлади!

Бу юмушларни одатий вазифа тарзида эмас, ихлос билан ажр умидида қилиш лозим.

Расулуллоҳ алайҳиссалам айтдилар: "Ким бир рўзадорга ифтор қилиб берса, унга шу рўзадорнинг мислидек ажр бўлиб, у рўзадорнинг ҳам ажридан бирор нарса ноқис қилинмайди!" (Бухорий ва Муслим ривояти)

Демак, аёл кишига ҳар кунига камида 2 кун рўза ажри ёзилади!

https://t.me/SardorAbdisattarovich


Kelajak, bekorchi, tanbal yoshlarga qolmasligi kerak.

🎙Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf hazratlari

https://t.me/SardorAbdisattarovich




Қабристонга киришда ёзилган шеър:                                                                      
Билиб қўйинг, ҳаётда
Зўрдан ҳам зўр чиқади,
Вой пешонам шу деманг
Ундан ҳам шу чиқади.⁷

Омадни сиз қувманг
Қувсангиз у кетади,
Доим ҳалол бўлингиз
Ўзи қувиб беради.

Кимдур ақилли бўлур
Кимдур ундан ўтади,
Кўп билганинг охири
Кўп саволлар кутади.

Осмондаги булутлар
Доим учиб юради,
Айтинг қайси зўр инсон
Мангу ҳаёт кўради.

Мангуликдан фойда йўқ
Ҳар бир инсон ўлади.

https://t.me/SardorAbdisattarovich


Рамазонни ўзаро меҳр - оқибат, самимият, бағрикенлик ва кечиримлилик ила ўтказайлик.

- Яхши кўрган яқин инсонларингизни жуда маҳкам тутинг!

- Уларга яхши кўришингизни айтинг! Хатоларини кечиринг!

- Бир куни келиб ё сиз ёки улар риҳлат қиладилар. Қалбда эса, уларга айтилмай қолган гаплар, соғинчлар қолади.

- Сиз билан тортишган, ўзларини оқлаган, тушунтирган, эътироф этган, уришишларидан  етган жароҳатингиз ичидан тузалмасидан олдин, ташқарисини тикиб қўйманг!

- Ҳаёт гина - кудрат, ҳасад, ғазаб сақлаш, ришталарни узишга  арзимайдиган даражада қисқа.

- Эртага фақат хотираларга айланамиз. Ўлим рухсат сўраб ўтирмайди. Сизга ёмонлик қилганларга табассум қилинг, марҳаматли бўлинг!

https://t.me/SardorAbdisattarovich


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ибрат

Қизчанинг саволини эшитиб йиғлаб юборди...

https://t.me/SardorAbdisattarovich


☪ Kirib kelgan Ramazon oyi barchamizga muborak bo'lsin!

🤲 Oilangizga fayz-barokat, sihat-salomatlik tilaymiz. Ulug’ ayyom kunlarida qilgan xayrli amallaringiz ro’yobini ko’rish nasib qilsin!

https://t.me/SardorAbdisattarovich


🌙Рамазон тақвими 2025 – бутун республика

Инфографикада саҳарлик ва ифторлик дуолари ҳам келтирилган.

https://t.me/SardorAbdisattarovich


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Рамазон – нафс тарбияси ойи

Рўза инсон тарбияси учун муҳим дастур ҳисобланади. Яъни, рўза сабабидан ҳаёт тарзимизни тўғрилаб, нафсимизни жиловлаб оламиз. Бунинг натижасида эса маъсиятлардан узоқлашамиз. Аслида маъсиятлар нафснинг бирор нарсага кучли хоҳишидан келиб чиқади. Рўза айнан ана шу нафснинг кучли хоҳишини ҳамда унинг танага бўладиган ҳукмронлигини сусайтиради.

https://t.me/SardorAbdisattarovich


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Halovat masalasi...

https://t.me/SardorAbdisattarovich


Қалби кирланган одам ҳаётда тоза одамлар борлигини тушунмайди.

@IkromSharif

https://t.me/SardorAbdisattarovich


Эҳтимол, сафардан қолганинг яхшиликдир.Эҳтимол, бир мансабдан четлатилганинг манфаатдир. «Эҳтимол, ёқтирмаган нарсангиз сиз учун яхшидир.Аллоҳ билади, сиз эса билмассиз!» (Бақара сураси, 216-оят).

@IkromSharif

https://t.me/SardorAbdisattarovich

Показано 20 последних публикаций.