Ўлмасбек Самарқандий🇺🇿


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Книги


❤Bitta "besh" qo'yib ber darsingdan hayot!

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Книги
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тунда уйқу истаса керак,
Қишлоқликдан - шаҳарликкача,
Юрагимда бор битта тилак,
Омон бўлинг саҳарликкача!


ХАЙРЛИ ТУН!
Аллоҳга омонатсиз!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Кун давомида биз билан бирга бўлганингиз учун ташаккур! 🙏


@Samarqandiy77


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
МЕҲР УЧУН КЎП НАРСА КЕРАК ЭМАС.

Тутаётган рўзаларингиз қабул бўлсин.




😎 Telegram

😎 tik-tok

😎 instagram

😎 youtube

😎 facebook


#Iftor_yaqin

БАЛИҚҚА БОРМАЙМИЗМИ 🐠

Ифтор чоғи дўстларнинг,
Кўнглини олмаймизми?
Йиғилишиб бугун бир,
Балиққа бормаймизми? 🐟

Кун бўйи ишлаймиз-ку,
Меҳнатдан толмаймизми?
Ҳаммасин четга суриб,
Балиққа бормаймизми?

Балиқ тайёр бўлгунча,
Суҳбатлар қурмаймизми?
Ғаниматдир бу кунлар,
Балиққа бормаймизми?

Дардимиз айтиб бир-бир,
Кўнглимиз ёрмаймизми?
Дардимизни аритиб,
Балиққа бормаймизми?

Эҳ дўстим йўлимизни,
Дарёга бурмаймизми?
Умр ўтиб кетмоқда,
Балиққа бормаймизми?

Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77


Баҳор келса эркаклар,
Бироз чўчиб кетишар.
Шамол бўлиб, 7 чида,
Кўкка учиб кетишар.

Саккизинчи март куни,
Ерда қолган эркаклар.
Айтиб берар қизларга,
Қизиқ-қизиқ эртаклар.

Йигитларнинг йилда бир,
Кўзидан ёш оққайдир.
Байрам куни шу ёшлар,
Ёмғир бўлиб ёққайдир.

Қилманг ўша кун яна,
Жанжал ёки ғавғолар.
Ўн тўртинчи январда,
Берилмаган совғалар.

Бизнинг байрам байрамми,
Ҳеч кўнглимиз тўлмади.
Бир йил вирус, бир йили,
Аномал деб бўлмади.

Қаранг шамол увиллар,
Дарахтлар қилар оҳ вой.
Бизни кўкка учириб,
Кетмоқчи-ёв ҳойнаҳой.

Қўрқманг, хавотир олманг,
Биз яна кўришамиз.
Тўққизинчи март куни,
Ерга қайтиб тушамиз😄

Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бир қарасам, шон-шуҳратга йўғрилганман,
Бир қарасам, эндигина туғилганман.


© Абдулла Орипов.
Ўзбекистон Қаҳрамони.
Ўзбекистон Халқ шоири.

@Samarqandiy77


​​​​​​#Ramazon_kundaligi
4 - кун

ОҒИЗ ЁПМОҚ

Оғзинг ёпиб, қўлларинг оч,
Дуоларинг бўлсин руёб.
Фақат емак-ичмаккамас,
Ёлғонга ҳам оғзингни ёп!

Яратганнинг ўзи одил,
Ҳар балоки, тилингдан топ.
Нафсга занжир урилди тил,
Фаҳш сўзга ҳам оғзингни ёп!

Кўнгилларни қилиб пора,
Ғийбатларда гуноҳ сероб.
Жим юрмоққа топиб чора,
Буҳтонга ҳам оғзингни ёп!

Бомдоддан то ҳуфтонгача,
Ҳақ каломин айла хитоб.
Ҳеч бўлмаса ифторгача,
Иғволарга, оғзингни ёп!

Фалокатни  келтирур тил,
Ҳалокатни нафсингдан топ.
«Навайту ан асума...» деб,
Оғзингни ёп, оғзингни ёп!

Фақат емоқ - ичмоққамас,
Ёлғонга ҳам оғзингни ёп!

Ассалому алайкум!
Моҳи Рамазоннинг тўртинчи куни муборак бўлсин!

Эҳтиром ила:
Ўлмасбек Самарқандий.


@Samarqandiy77


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ОНА

Мен сармаст, энг қиммат машиналарда,
Кезардим энг машҳур ресторанларни.
Энг номдор бўлай деб Ўзбекистонда,
Кўзлардим энг баланд шоҳ саҳналарни...


@Samarqandiy77


​​​​М У А Л Л И М

Тингланг сизга сўйлайин, ровийлар ривоятин,
Фикр этиб сўнгра уни англарсиз кифоятин.
Бир муаллим яшабди, қай замондир номаълум,
Ҳасму-ҳоли не билмам, бир касбу-кори маълум.

Сабоқ берди дарс берди, донишманду, даҳога,
Умри битиб ниҳоят, кетди дорулбақога.
Тумонат халқ - шогирдлар, борар қабристон томон,
Сўнгги йўлга кузатди, муаллимни оломон.

Йўл юрди у хўб узоқ, кўринмасди зоҳири,
Сирот кўприги сари келди устоз охири.
Биларди у, шу ерда азму-ажр нақдлигин,
Гуноҳкорнинг кўприкдан йиқилмоғи нақдлигин.

Балки, домла фанода ғофилроқ банда бўлган,
Эҳтимол дарс чоғлари намози канда бўлган.
Орттириб беролмаган, закот, фидя муносиб,
Яшаб ўтди бир умр ҳаж-у, умра бенасиб.

Кимнидир койигандир, илму урфон бобида,
Қанча гуноҳ борлигин билмасди ҳисобида.
Қиёматда - сўроқда, билмам қандоқ сўз олар,
Мактаб илми деб баъзан, қазо бўлган рўзалар.

Оғир ўйга чўмди у, ботди ғамнинг рошига,
Наҳотки етолмаса қилкўприкнинг бошига?!
Олдинда эса ўша - икки дунё аро роҳ,
Қиличдан ҳам ўткирроқ, қилдан ҳам ингичкароқ.

Ваҳм соларди ғоят, тубсиз жарлик ҳайбати,
Етиб келди ниҳоят муаллимнинг навбати.
Кўзларин юмди устоз, фосиқ хаёл сурмай деб,
Қилкўприк остидаги жаҳаннамни кўрмай деб.

Тўзғиган хаёлларин йиғди бемажол, хаста,
Қўрқувдан чекиб озор, кўзларин очди аста.
Билмади, қанча вақтин, хаёлларга йўргабди,
Не кўз билан кўрсаки, сирот йўли тугабди!

Жаннатнинг остонаси, кўрингани ҳақиқат,
Қилкўприкда йўл юрди, роса қирқ беш дақиқа.
Наҳот етдим беҳиштга, тақдирим қутлуғ экан,
Демак фоний дунёда гуноҳларим йўқ экан.

Шу чоғ арши-аълодан, кимдир бир ваҳий деди,
- Эй муаллим, аслида, гуноҳларинг кўп эди!
Қилкўприкдан ўтмоққа, сенга толеъ ёр экан,
Таълимингни олган кўп шогирдларинг бор экан.

Сирот кўприги узра бирга ўтишди, улар,
Ҳар бир гуноҳинг учун елка тутишди, улар.
Ҳайратдан қотди устоз, толеъи кулганига,
Аллоҳга минг ҳамд айтди, муаллим бўлганига.

Қиссадан ҳисса шулки, Ҳақ карами кенг экан,
Муаллимнинг ҳар дарси, ибодатга тенг экан!


Ўлмасбек Самарқандий
@Samarqandiy77


#Iftor_yaqin

Кўнгилларни безанг энди,
Роббимга роз рафтор яқин.
Дастурхонни тузанг энди,
Ифтор яқин, ифтор яқин!

Умрингизга аср берсин,
Кўшкингизга қаср берсин,
Сабрингизга ажр берсин!
Ифтор яқин, ифтор яқин!

Қалбда Ҳақдан ҳидоят бор,
Дилингизда ибодат бор,
Бир хурмолик қаноат бор,
Ифтор яқин, ифтор яқин!

Саодат бор садрингизга,
Қадр қўшсин қадрингизга,
Ажр берсин сабрингизга,
Ифтор яқин, ифтор яқин!

© Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77


​​МЕҲМОН

Эшик тақиллади... қара ким экан,
Кимдир тирқишидан ташлади қиё.
Тезроқ оч, сабримга ботмоқда тикан,
Қайғу келдимикан, шодликмикан ё?!

Эшик тақиллади... бор қулфини ол,
Кимдир секингина қўйди йўталиб.
Ҳижрон ҳолим сўраб келган эҳтимол,
Ёки Ишқ келдими, гуллар кўтариб.

Эшик тақиллади... қизиқ, аломат,
Ярим тун ҳол сўраб биров келибди.
Қўлида нимадир бўлса, у омад,
Қуруққўл кўринса, синов келибди.

Эшик тақиллади... шивирлар лабим:
«...Яхши одам келса, кошонам тўлар.
Маҳзун одам бўлса оч, у ҳабибим,
Жилмайиб тургани душманим бўлар.

Эшик тақиллади... Шеър ёзгим келар,
Бир туйғу қалбимни қаттиқ тилдими?
Қара, хаёлимда ҳисларим елар,
Шоирлигим билиб илҳом келдими!?

Эшик тақиллади... бор қулфини ол,
Муҳаммад, Исмоил, Исроил келди.
Умр тилаб гадо келган эҳтимол,
Ё жонимни сўраб Азроил келди.

Эшик тақиллади... қара ким экан!?

Ўлмасбек Самарқандий.

Каналимизга қўшилинг:
👇👇👇👇👇👇👇
t.me/Samarqandiy77


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Нега нолиб яшайсан,
Берганига шукур қил.
Кўзинг ёруғ дунёни,
Кўрганига шукур қил.

🎧 Малика Эгамбердиева.

КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ЎТСИН!

@Samarqandiy77


​​​​​​​​​​#Ramazon_kundaligi
3 кун

РАМАЗОН ҚЎШИҒИ

Рамазон айт болажоним, Рамазон айт,
Қувонч билан жарангласин ҳар битта байт.
Тонг ёришиб, улуғ ойдан уч кун ўтди,
Бугун ўша кўҳна қўшиқ айтилар пайт.

Рамазон айт, тўпланишиб тўртта жўра,
Пул чиқарсин бириси бой, бири тўра.
Бешикларга қўчқордайин ўғил бирлан,
Эшикларга инсоф сўра, иймон сўра.

Рамазон айт болажоним, Рамазон айт,
Ҳар бандига қўшиб айтгин оят, сура.
Икки миллат яқолашиб турган бир пайт,
Дунёларга омонлигу, тинчлик сўра!

Бу қўшиқни отам айтган, бобом айтган,
Бу эл саҳий, йўқдир кимса қуруқ қайтган.
Рамазон айт болажоним, ҳеч уялма,
Ҳар эшикка бергай ризқу-рўз Яратган!

Рамазон айт, «...кармонда пул, ўчоқда пул»,
Минг шукурки, бугун элда йўқдир юпун.
Мурғак қалбинг иймон бирла тўлсин болам,
Катта бўлиб кўтаргайсан юртнинг юкин.

Айвонингиз тепасида ой кўрдим де,
Қозонингиз қирғоғида мой кўрдим де.
Ҳар мўминга ҳалолидан давлат берсин,
Дарвозангиз очилганда бой кўрдим, де.

Рамазон айт болажоним, Рамазон айт...

Ассалому алайкум!
Моҳи Рамазоннинг 3 чи куни муборак бўлсин!


© Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қишми бу, баҳорми бу?

- Бугун баҳор - дея, энтикиб сармаст,
Хаёлан қўлда гул тутганлар борми?
Бойчечак, ялпиз-у, майсалар эмас,
Баҳорни қор билан кутганлар борми?

Февралда соғинчдан азоблар ютиб,
Тўқсон кунлик фасл жонидан ўтиб,
Ва бугун ўзгача мўъжиза кутиб,
Баҳорни қор билан кутганлар борми?

Оҳ Она табиат, ўзгарди буткул,
Бир майса кўринмас, бойчечак тугул,
Бугун севганига ваъда қилиб гул,
Баҳорни қор билан кутганлар борми?

Аслида бу ҳам бир Худодан ҳадя,
Тақдирга ёзилган қизиқ бадия,
Кўкламга янги шеър ёзаман, дея,
Баҳорни қор билан кутганлар борми? ❄️

©Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Шундай бўлган замона бир пайт...

- Мен сафарга кетяпман хотин,
Рухсатимсиз чиқма кўчага.
- Хўп бўлади - деди аёл, жим,
Хотиржамлик чўкди ўртага.

@Samarqandiy77


#Якшанба_ҳазили

Рўзадор бир аёлнинг,
Жағи ҳеч тинмас эди.
Нима ширк, нима макруҳ,
Фарқини билмас эди.

Саволга тутарди у,
Ҳар кун шўрлик эрини.
Эр толиқиб артарди,
Пешонасин терини.

Бир куни саволидан,
Қайнади эр зардаси.
- Нима есам очилмас,
Тутган рўзам, дадаси?

Жавоб берди эр дарров,
Ғазаби дилда ботин.
- Ҳар куни бир мушт есанг,
Рўзанг очилмас, хотин! 😄

Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77


​​​​​​#Ramazon_kundaligi
2 чи кун

КАЪБАДА БОМДОД ЎҚИНГ


Қалбимга қайдандир зиёлар сочиб,
Ҳақнинг ҳузурига етсайди оҳим.
Айтардим қўлларим дуога очиб:
Бомдодни Каъбада ўқинг илоҳим!

Бу ҳар бир мўминга олий саодат,
Унинг бир лаҳзаси чексиз фароғат,
Бири минг ракатдан улуғ ибодат,
Бомдодни Каъбада ўқинг илоҳим!

Ислом оламининг тожи – тумори,
Райён эшигига ошиқ хумори,
Бошингизга соя етти минори,
Бомдодни Каъбада ўқинг илоҳим!

Аллоҳдан сўрайман, ҳар саҳар дўстим,
Дилимга шу эзгу ниятни туздим,
Беш юзу элликта муборак устун,
Бомдодни Каъбада ўқинг илоҳим!

Ёнсин дилингизда умид чироғи,
Ҳузурлар бахш этиб Зам-зам булоғи,
Ин ша Аллоҳ бу гал Рамазон чоғи,
Бомдодни Каъбада ўқинг илоҳим!

Кимсиз, акаммисиз, укаммисиз ё,
Ё синглим, опамсиз қалбида зиё,
Дилдаги ниятим қилдим тўтиё,
Бомдодни Каъбада ўқинг илоҳим!

Ассалому алайкум биродарим!
Муборак моҳи Рамазоннинг 2 чи куни қутлуғ келсин!

Самимият ила: Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Яхшимисан синфдош,
Бормисан соғ-саломат?
Бир йўқлайин дегандим,
Қилмайсанда, маломат...



Бугунги кунимизни синфдошларга бағишланган шеърим билан хотима қилишни истадим.
Шу муборак кунларда синфдошларингизни ҳам эслаб қўйинг!


Тунингиз хайрли ўтсин қадрдоним!

@Samarqandiy77


​​#Vaqti_yaqin

- Чарчаб қолмадингми, рўзалар билан..?
Такрор айтилади ҳар кун шу савол.
Очиқ қолдирасиз ҳар гал сўроғин,
Айтинг, ким кўрибди иймондан завол?!

Ҳар кун берилса ҳам такрор ва такрор,
Савол бергувчига қилманг ҳеч қаҳр.
Жавоб муқаррардир - бўлинг сиз иқрор,
Роҳатдан ҳам чарчаб бўлурми ахир?!

©Ўлмасбек Самарқандий.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•


@Samarqandiy77


САҲРОДАГИ ВОҚЕА

Икки насроний дўст – Дэвид ва Майкл.
Адашиб қолибди саҳрода бир кун.
Очлик, ташналикдан толиқди улар,
Кўтаролмай ҳатто жуссасин юкин.

Ногаҳон, олисда – кунчиқар томон,
Бир масжид кўринди саҳро юзида.
Икки дўст севиниб кетди шу замон,
Шодлик учқунлари порлаб кўзида.

Дэвид сўз бошлади: - Келгин ўзимиз,
Мусулмонга солиб борамиз бирров.
Сезиб қолмасидан ёлғон сўзимиз,
Қорнимиз тўйғазиб оламиз дарров.

Гапирсангчи дўстим, нимага жимсан,
Бир кеча масжидда топамиз паноҳ.
Мен Аҳмад бўламан, сен-чи сен кимсан?
- Мен Майкл бўламан, ёлғон - бу гуноҳ!

Макрга кўнмади Майкл барибир,
Шу зайл етдилар масжидга улар.
Имом қарши олди юзида сабр,
Кўзлари сокин ва хотиржам кулар.

- Хуш кўрдик, кимсизлар, келинглар иним,
Жимлик чўкди шу дам бир лаҳза, оний.
- Менинг исмим Аҳмад, мусулмон диним,
- Мен эса Майклман, диним насроний.

Имом имо қилди ёрдамчисига,
Майклга ҳозирланг дастурхон ёйиб.
Сўнг кулиб Дэвиднинг ҳорғин юзига,
Рамазон муборак, деди жилмайиб.

Ўлмасбек Самарқандий.
@Samarqandiy77


​​#tavallud
#Zulfiyaxonim
#Ozod_Sharofiddinov

​​Бугун катта байрам, сўз айтинг лобар,
Чалинг эй шуаро баландроқ созни.
Баҳорнинг ташрифи билан баробар,
Таваллуд айёми икки устозни!

Бири СЎЗ қудратин айлади матлаб,
Бири куйлаб ўтди жўшқин ҳаётни.
Бири шеъриятга баҳор етаклаб,
Бири яшнаттирди адабиётни!

© Ўлмасбек Самарқандий.

@Samarqandiy77

Показано 20 последних публикаций.