Samarqand_LIVE – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Самарқандда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар ҳақида тезкор ва эксклюзив хабарлар, фото ва видео лавҳаларни @Samarqand_live каналида ўқиб боринг.
Мурожаат: @Samarqandiy
http://www.youtube.com/@FarhodNorbutayev

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Sifatsiz alkogol mahsulotlarini iste’mol qilmang!

Sifatsiz alkogol mahsulotlari nafaqat salomatlikka jiddiy zarar yetkazadi, balki hayotingizning yomon tomonga o‘zgarishiga ham ta’sir ko‘rsatadi.

@Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Milliy_kontent

Bizga qanchalar qiyin boʻlmasin, qanchalik bizni azoblashmasin, Alloh tomonidan bizga berilgan har bir kunni, har bir daqiqani insoniylik qiyofamizni yoʻqotmay munosib ravishda yashaymiz deb qasamyod qilamiz!

🎬 "101 oʻzbek" filmidan parcha

@Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тўғрисида Фармонида “Таълим ва тиббиёт муассасаларига таркибида трансёғ, туз ва шакар миқдори кўп бўлган маҳсулотларни олиб кириш, тайёрлаш, сотилишини 100 фоиз чеклаш” киритилган.

Бироқ таълим муассасасидаги ошхон ва буфетларни аукцион орқали тадбиркорга берилиши натижасида у ерда исталганча таркибида трансёғ, туз ва шакар миқдори кўп бўлган маҳсулотлар сотилмоқда.

Энг ачинарлиси, ўша ошхоналарни юритаётган тадбиркорларга таъқиқланган маҳсулотларни сотмаслик ҳақида гапирсангиз, жойни аукционга сотиб олганлиги, харажатини чиқаролмаслигини, у тадбиркор эканлигини айтишади.

Аксарият мактабларнинг ошхонаси катта ишлаб чиқарувчи корхонага айланиб кетган. Айримларига ҳатто “Облоно”нинг ҳам “сўзи ўтмайди”.

Энди нима қилиш керак? Ё стратегияни ўзгартириш керак, ёки мактаб ошхоналарини ортидаги бизнесни қаттиқ назоратга олиш керак.

@Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!


#Мурожаат (таҳрирсиз)

Ассалому лайкум Фарход ака яхшимисиз. Тойлоқ тумани Давлатобод маҳалласидан Сиёб бозоргача афтобус қатнови йўлга қўйилган эди. Халқ жуда хурсанд бўлганди. Айниқса талабалар.

Афсуски хурсандчилигимиз кўпга чўзилмади. Бир куннинг ўзида қатнов бекор қилинди. Бир томон дамасчилар "шапкаси"ни бериб йўқ қилди деб айтаётган бўлса, бир томон йўлларда ўрнатилган "дўнгалакчалар" (палитцескилар) кўп бўлгани учун тадбиркор авфтобусларини кўзи қиймабди дейди.

Масала шундаки, қонунлар ишламаган жойда тушунмовчиликлар кўп бўлади! Биринчидан шу йўналишда автобус керакмиди? Ҳа албатта жуда керакли йўналиш. Иккинчидан, агарда аукцион савдоларига чиқарилган бўлсаю ютиб олиб арзимаган муаммолар сабабли шартнома шартларини бузиш мумкинмикан? Учинчидан нега аҳоли рухсатсиз қўйилган "дўнгалакчалар" учун жамоат транспортидан фойдаланаолмас экан.

Ахир бунга жавобгар бўлган давлат ташкилотлари борку? Хуллас янги конституциямизга биноан қонунчиликдаги ноаниқликлар учун аҳоли жавоб бермаслиги тамоили қаерда қолмоқда? Ушу йўналишга замоанавий жамоат траспорти қатновини йўлга қўйишларини сўраймиз.

@Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!


Ўзбекистонда 1 мартдан бошлаб мопед ва скутерларга янги талаблар жорий этилмоқда:

1️⃣мажбурий давлат рўйхатидан ўтиш

2️⃣давлат рақами белгиларини олиш

3️⃣ уларни бошқариш учун “А” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлиш.

@Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!


ЯХШИЛИК ВА ЁМОНЛИК.

Бу дунёда ҳамма нарсанинг жавоби бор дейдилар. Тўғри гап! Аммо бу дунёда жавоб қилинмайдиган нарсалар ҳам бўлади.

Сиз бировга яхшилик қилсангиз,жавобини кутманг. Ундан қайтмаса, бошқадан қайтади.

Биров сизга ёмонлик қилса, жавоб берманг. Сиздан қайтмаса бошқадан қайтади!

Ҳаётга кулиб қаранг. Ҳамма нарсани яхшиликка йўйинг. Ўзингиз ҳам хурсанд юрасиз!

Инсонлар олдида кечиримли бўлинг. Ҳамма ишни одилона ҳал килинг. Шунда калбингиз гўзал, юзингиз нурли бўлади.

Ҳурматингизни билинг...
Қадрингизни билинг...
Ўрнингизни билинг...
Сиз бетакрорсиз...
Сиз олижаноб инсонсиз...
Бу номга доғ туширманг...

@Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
"Lans" ham maxsus video orqali Husanov bilan xayrlashibdi.

@Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#эксклюзив

Абдуқодир Хусановнинг Манчестер Сити таркибидаги илк интервьюси

«Манчестер Сити дунёдаги энг кучли клуб, мураббийи ҳам кучли, ман ҳар доим энг яхшисини танлаганман. Шунинг учун Ситини танладим».

@Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Мен ҳар доим қийинчилик билан келганман. Ҳеч нарсадан тўхташ йўқ.

@Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!


Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити" футболчиси!

"Манчестер Сити" ниҳоят барча ўзбекистонликлар кутган янгиликни эълон қилди.

"Ланс" собиқ футболчиси, Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити" футболчиси сифатида эълон қилинди.

"Шаҳарликлар" бу маълумотни ўзнинг барча саҳифаларига жойлади. 20 ёшли Ҳусанов "Сити"да 45 рақам остида тўп тепади.

Олган маълумотларимизга кўра, "Манчестер Сити" бу трансфер учун "Ланс"га 45 млн. евро ва бонус сифатида яна 5 млн. евро тўлайди.

Абдуқодир Ҳусанов Манчестер клуби билан 4,5+1 йиллик схемасидаги битимни имзолаган.

Эслатиб ўтамиз, Абдуқодир Ҳусанов Football Group агентлигининг мижози ҳисобланади.

@Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Трамп инауграция маросимида қасамёд қилди ва расман АҚШ президенти лавозимига киришди.

@Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Endi yangi qurilayotgan ko‘p qavatli uylarning qonuniy yoki noqonuniy ekanligini bilib olish imkoniyati yaratildi.

Bunda obyektlarda o‘rnatilayotgan QR-kodni skaner qilish kifoya.

2025-yil 1-yanyardan test rejimda ishga tushirilgan mazkur QR-kodli elektron pastport obyektlarda bosqichma-bosqich joriy etilmoqda.


@Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️ Номингизга  кредит ажратилишига таъқиқ қўйишингиз мумкин

🔷 Бу фуқаролар номига уларнинг хабарисиз кредит расмийлаштириш ва тақдим этилган пул маблағларини ўзлаштиришнинг олдини олади

Фуқароларга бериладиган имтиёзлар, бахиллик қилмай, улашинглар:

@Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!


Ходимларга устама бериш миқдори чегараланмаган

Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024-йил 19-сентябрдаги 176-сон буйруғи билан Бюджет ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус фонди тўғрисидаги низом тасдиқланган.

Мазкур низомнинг 1-боб 1-бандида моддий рағбатлантириш бюджет ташкилотларида меҳнат ҳақи фондининг 15 фоизи миқдорида ташкил этиши кўрсатилган.

Шунингдек, низомнинг 2-боб 6.бандида бюджет ташкилотларида хизмат вазифаларини ташаббускорлик ва виждонан бажарган ҳодимларни рағбатлантириш, ишда эришган ютуқлари учун бюджет ташкилотлари бошқаруви (аппарат) ходимлари учун муассаса ёки ташкилот раҳбари томонидан юқори миқдори чегараланмаган ҳолда устама ҳисобланиши мумкинлиги кўрсатилган.

@Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!


Менимча, 1 февралдан иш бошлайди...

Қолганини вақт кўрсатади...

@Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!


Инсайдерларнинг маълум қилишича, Самарқанд вилоят ҳокими бўлиб ишлаган Эркинжон Турдимов келаси ҳафта Президент админстрациясида иш бошлаши мумкин.

Хабар расман тасдиқлангани йўқ.

@Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!


Кечаси баланд қояли денгиз бўйида айланиб юрган киши тош тўлдирилган қопга урилиб кетди, қопни очиб тошлардан бирини сувга отган эди, чиққан товуш завқлантириб яна бирини отди, шу зайлда тонг ёришгунча сувга тош отиш билан машғул бўлди, атроф ёришиб битта тош қолганда тошга қараса у тош эмас гавҳар экан, демак кечаси билан гавҳарларни тубсиз чуқурга отибманда, деб надоматда қолибди.

Аслида ҳар бир кунимиз мана шу гавҳарга ўхшайди. Ундан унумли фойдаланиб, юксак натижаларга эришиш ҳам ёки шунчаки тубсизликка улоқтириш ҳам ўзимизнинг қўлимизда! Ҳар сониянгизни қадрланг. Уни беҳуда ишларга сарфламанг!

@Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!


#ибрат

Бир шотландиялик фермер уйига қайтаётиб, ботқоқлик бўлган бир ернинг ёнидан ўтар экан, бирдан ўша тарафдан ёрдам сўраб бақираётган овоз эшитилди. Фермер тезда болани қутқариб олди.

Бола ўз ҳалоскорининг кўзларига миннатдорона тикилиб турди-да, югурганча кетди...

Эрталаб фермер, уйининг олдига бой бир извош келиб тўхтаганини кўрди. Извошга зотли отлар боғланган эди. Извошдан қимматбаҳо кийимлар кийган бир жаноб тушди ва фермердан кеча боласини қутқаргани учун қанча пул бериши кераклигини сўрайди. Бироқ, фермер пулни рад этади.

Фермер кетиш учун ўгирилди. Шу вақт унинг елкасига ичкаридан ўғилчаси чиқиб осилди. Меҳмон унинг ўғлини ўқитиб зиёли шахс қилиш учун Лондонга олиб боришини айтади.

Орадан йиллар ўтди. Фермернинг ўғли мактабни тугатди. Кейин тиббиёт Университетини. Тез орада унинг номи пенициллин кашфиётчиси сифатида дунёга танилди. Унинг исми Александр Флемминг эди.

Урушнинг арафасида Лондоннинг бойлар учун клиникасига ўпканинг ўта шамоллаши ташхиси билан ҳудди ўша жанобнинг ўғлини келтиришди. Александр Флемминг томонидан кашф қилинган пенициллин сабаб унинг ҳаёти сақлаб қолинади. Флеммингга таълим берган бой жанобнинг исми Рандольф Черчиль эди. Унинг ўғлини эса Уинстон Черчиль дейишарди. Ўша, кейинчалик Англиянинг премьер-министри бўлган Черчиль.

Уинстон Черчиль айтган эди:
"Сен томондан қилинган нарса албатта сенга қайтади".


@Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!


🌿 Биламан, Сиз баъзан ўзингизни кераксиз инсондек ҳис қиласиз...

🌿 Аммо кимдир ҳар куни эрталаб Сиз совға қилган пиёлада чой ичади. Сиз совға қилган телефонда қадрдонларига қўнғироқ қилади. Сиз тавсия қилган китобни роҳат билан ўқийди, Сиз ҳадя этган кийимни хурсанд бўлиб кияди... 

🌿 Яна кимдир Сизнинг қилган ёрдамингизни эслаб, ғойибдан ҳаққингизга дуо қилади. Яна кимдир сиз айтиб берган латифани эслаб, табассум қилади.... 

🌿 Бугун кимдир сизнинг эътиборингиздан боши осмонда. Яна кимдир унинг кўнглини кўтарганингизни айтиб, бошқаларга завқ улашяпти... 

🌿 Ҳеч қачон ўзингизни кераксиздек ҳис қилманг. Чунки ҳар бир ҳаракатингиз кимнингдир ҳаёт йўлида яхшилик, хурсандчилик изини қолдиради. Гарчи кичик бўлса ҳам... 

☺️ Унутманг, СИЗ ЯХШИСИЗ 
ва ҲАММАГА КЕРАКСИЗ!


@Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!


Мантиққа кўра...

Яқинда Президент ўтказган йиғилиш натижаларига кўра, ишдан олинган Сирдарё вилояти ҳокими ўрнини давлат раҳбарининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича маслаҳатчиси Шуҳрат Ғаниев эгаллаши мумкин. Унинг жойига эса ўтган йил декабрида соғлиги туфайли вазифасини топширган Эркинжон Турдимов бориши ҳам мантиқан нотўғри бўлмайди. Вақт ҳисобида оладиган бўлсак, Турдимов ўтган икки ойда саломатлигини тиклаган, қолаверса,  у Мирзиёев кадрлар заҳирасидаги "олтин" персоналардан бири.

Шу ерда яна бир мулоҳаза: Сирдарёга Турдимовнинг ўзи  бориш эҳтимоли ҳам бор, албатта, бу бизнинг мантиққа кўра. Бу ерда унинг сиҳати табиийки ҳисобга олинади.

Албатта, бу тахмин. Якшанба тусмонлари, десак ҳам бўлади.

@Samarqand_live – Юзинг қийшиқ бўлса ойнадан ўпкалама!

Показано 20 последних публикаций.