SAIDA_AZIZ IJODI


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Блоги


Ижод ва илҳом Аллоҳдан!
Кўчиришда Муаллиф розилигини олишни унутманг!
Журналист,
сценарист,
психолог Саида ҚОРАБОЕВА
https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi_bot
Инстаграмда: saidakarabaeva

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Блоги
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Янги_кун

Яхши куннинг нияти яхши...

Кунингиз яхшилар, яхшиликлар ичра мароқли кечсин, Азизлар 😊

Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ТУНЧИРОҚ

Умр эрталарга боғланган умидлар билан ўтиб бормоқда...

Осуда тун тилаймиз!
Ширин тушлар кўринг!


https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi


#КЕЧКИ_МУТОЛАА

#НАСТАРИН_ҲИДИ

МУАЛЛИФ: САИДА АЗИЗ

#9

- Лекин эрим... – дея психологга жовдираб тикилди аёл.
- Сиз унга рўй ростини айтинг. Хотиржам ҳолатда айтинг. Йиғлаб, ўзингизни оқлаб, ваҳимага берилиб сўзламанг. Ичингиздаги қўрқувни йўқотиб, сўзланг. “Нима бўлса бўлди!” деб қарор қилинг. Бунақа азобланиб яшагандан кўра, бир мартада ҳаммасини ҳал қилган маъқул!

Рухсора ўрнидан тураркан, чуқур хўрсинди. Кўз ёшларини артди.
- Раҳмат сизга. Албатта, яхши хабарлар билан ёнингизга келаман! – деганча хонани тарк этди мижоз.

Сабрия Иброҳимовна ёзув столига ўтиргач, яшил муқовали дафтарни қўлига олди. Очиб, ёзишни бошлади: “Биз доим қўрқувлар исканжасига тушиб қоламиз. Натижада қўрқувлар бизни истаган кўйига сола бошлайди. Ҳаммасини кўра била туриб, ичимизга ютамиз. Аммо қўрқувни енгишнинг энг осон йўли, унга қарши бориш. Дейлик, зулматдан қўрқасиз. Аммо қоронғу хонага кириб, беш дақиқа турсангиз, вақт ўтиши билан ана шу қоронғулик ортга чекинганини пайқайсиз, кўзингизга атрофдаги буюмлар ҳам кўрина бошлайди. Аслида қўрқувлар ҳам инсонга яхшигина дарс беради. Яъни қўрқув ва ботирлик орасидаги фарқни ўргатади. Чегарани тўғри қўя олиш керак, холос!”

Эшик тақиллаб, навбатдаги мижоз кирди хонага. Остонада қўлида пишиллаб ухлаётган гўдагини кўтарганча, ўзига қараган, гўзал ёш аёл кириб келди.
- Мумкинми? – аста овоз берди аёл.
- Келинг... бола билан қийналмайсизми? Истасангиз, қизларга бериб турамиз, - деди Сабрия Иброҳимовна.
- Йўўқ, у қўлимда ухлайди... – деганча кўрсатилган жойга ўтирди аёл. Кўзлари қизарган, юзлари сўлғин бўлсада, аёлнинг соҳибжамоллиги сезилиб турарди.
- Йиғладингизми? – сўради психолог.
- Билиняптими? – деди аёл аламли кулимсираб.
- Ҳа... Исмингиз нима?
- Хусния! Ёшим 26 да... – деганча аёл лаб тишлади. Яна йиғлагиси келаётгани кўзларидан тшшиб чиқишга шай турган томчилардан аён эди.

ДАВОМИ ЭРТАГА

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi


#КЕЧКИ_МУТОЛАА

#НАСТАРИН_ҲИДИ

МУАЛЛИФ: САИДА АЗИЗ

#9

Рухсора узр сўради.
-Узрга ҳожат йўқ. Шунчаки бир нарсани билинг. Ўзингизни, ўз ичингизни, қалбингиз ҳис қилишни ўрганинг. Ичингизда қўрқув бор. Мана шу қўрқув сизни бошқаряпти. Сиз қўрқувни эмас, қўрқув сизни маҳв этяпти, Рухсора!
- Биламан! Қўрқаяпман! Эрим билса, оилам пароканда бўлишидан қўрқаман! Номим ёмонотлиққа чиқишидан қўрқаман! – изиллаб йиғлаб юборди жувон.
Сабрия Иброҳимовна аёлнинг ёнига ўтирди. Қўлларидан тутди.
- Қўрқувни маҳв этишнинг осон йўли унга қарши бориш. Унга таслим бўлиш эмас!
- Лекин Акмал ака...
- Акмал сиздан нима фойда кўряпти, ҳеч ўйлаб кўрдингизми? Сиз билан бирга бўлмаяпти, сизни эрингиздан ажратиб олиб, уйланмоқчи ҳам эмас, тўғрими? Нима манфаат бор?
Аёл соддаларча оҳангда жавоб қилди:
- Кўриб турмаса ўлиб қолади.
Сабрия Иброҳимовна эса кулимсиради:
- Ўлмади-ку, орада кўрмаган пайти, ўлмади-ку! Унга ҳеч пул бериб кўрганмисиз, видео ва расмларни олиш учун...Ҳозир нима деб пул оляпти?
- Ҳар хил баҳона қилади. “Хаёлимдан кетмаяпсан, сенинг йўлингни пойлаб ишлай ҳам олмаяпман”, дейди. Тезроқ қутулиш учун бераман кейин. Яқин-яқиндан буён очиқча талаб қиляпти. Юз доллар бермасанг, расмларни эрингга кўрсатаман, деди. Ундан кейин “Онамни туғилган кунига тилла узук совға қилмоқчи эдим, сени деб ололмадим”, деди.
- Узугингизни ечиб бердингиз... – аёлнинг бармоғига назар ташлади психолог. Рухсора ўнг қўлидаги ўрта бармоқни иккинчи қўли билан тутди. Бош ирғади.
- Бунақа яшаб бўлмайди-ку! Уйқуга ётишдан олдин қўрқаман, “Ишқилиб, қўнғироқ қилиб қолмасин”, дейман. Йиққан пулларимни бердим, узугимни бердим. Ортиқча пулим қолмади. Эримдан ҳадеб сўролмайман. Пул бермасам, сирим фош бўлиши тайин...
- Сиз у қадар қўрқоқ эмассиз. Кеча ҳам, бугун ҳам аҳамият бердим. Қўлларингизда қип-қизил рангли бўёқ. Эгнингизда ҳам қизил ва қора рангли либослар. Бу рангларни ўзига ишонган одамлар маъқул кўришади. Бироқ оқибатини ўйламай қарор қабул қиладиган одати бор уларнинг. Энг қизиғи эса, уларни ўзгалар фикри қизиқтирмайди. Кўряпсизми? Охирги иккита маълумотни: ўйламай қарор қабул қилиш, ўзгалари фикри... Сиз оқибатини ўйламай Акмални пул билан таъминлай бошлагансиз. Унинг фикри сизга қизиқ бўлмаган. Яна битта, психологик тест. Сумкангизни қаранг, ка-а-а-атта! Бу нимадан далолат? Қулайликдан. Қулайликни яхши кўрасиз. Сумкага ҳамма нарса жой бўлса, ҳамма нарсангиз ёнингизда бўлса... Акмалга нисбатан ҳам шунақа йўл тутгансиз, пулни олса, оғзи ёпилса, оз муддатга бўлса-да, мени тинч қўйса дегансиз.
- Бошқа йўлим йўқ эди-да! Пул бермасам, у видеони ҳам, расмни ҳам эримга кўрсатади-ку!
- Йўлингиз бор! Боя айтганимдек, қўрқувга қарши юрасиз! Муаммо ўзингизда. Ичингиздаги қўрқувдан халос бўлишингиз, ўзингизга қайтишингиз керак! Биринчи навбатда чиқиб, телефон рақамингизни алмаштирасиз. Иккинчи, ҳамма гапни эрингизга айтасиз. Ўша дераза олдида пойлаб видеога олгани, сизга пўписа қилиб, бирга расмга тушгани, сиздан эвазига пул олиб тургани... ҳаммасини айтасиз. Шунинг учун рақамимни алмаштирдим, дейсиз. Қўрқманг, сиз ўзгармас экансиз, атрофингиздагилар ҳам ўзгармайди, муаммо ҳал бўлмайди. Энг аввал, ўзингиз ўзгаринг, қўрқмасликни ўрганинг.
- Эрим ишонмаса-чи? Акмал уйимизни билади. Келиб ўзини бир нима қилиб қўйса... – йиғламсиради аёл.
- Ҳеч нарса қилмайди. У ўзини жуда яхши кўради. Икки дунёда ҳам эрингизга рўпара бўлмайди. Акмал сизнинг оилавий аҳволингизни яхши билгани учун яна қаршингизга чиққан. У сизни севмайди. Бойлигингизни севган. Севган одам бунақа озор бермайди. Севган одам севганининг бахтидан қувонади. Унга сизнинг пулларингиз керак. Ўзингиз айтдингиз, тайинли иши йўқ, дедингиз. Отаси билан келганида ҳам ишламасди дедингиз. Ўшандаёқ, сизнинг қўрқоқлигингизни, сиздан осон пул ундириш мумкинлигини билган. У айёр ва ўта қўрқоқ. Сиз бемалол унинг устидан ички ишларга ёзиб берсангиз бўлади. Агар янги рақамингизни топиб, безовта қилса, милицияга бераман, денг, ана шунда соясини ҳам кўрсатмайди. Тушундингиз-а? Чиқасиз, сим-картани алмаштирасиз, қўрқмасдан муаммони эрингиз билан бўлишасиз. – қатъият билан сўзлади Сабрия Иброҳимовна.

👇👇👇👇


#КЕЧКИ_МУТОЛАА

#НАСТАРИН_ҲИДИ

МУАЛЛИФ: САИДА АЗИЗ

#8

РУХСОРАНИНГ ҲИКОЯСИ

Сабрия Иброҳимовна офисига кириб келаркан, кутиш залида ўтирган Рухсорани кўрди. Жувон психологни кўрибоқ, ўрнидан турди. Саломлашишди. Биргаликда хонага киришди.

Рухсора бу гал хона бўйлаб тарқалган настарин гулининг ифорини тўйиб ҳидлади.
- Ҳар куни гулларни янгилаб қўйишадими? – сўради мутахассис ҳамжинсига юзланиб. Сабрия Иброҳимовна бош ирғади.
- Бирам ёқимли ифор... хонангизда қандайдир ёқимли ҳисни туяман, - деди Рухсора бироз очилиб. Психолог Рухсоранинг ташқи кўринишига, ўзини тутишига зимдан эътибор қаратди. Жувон ўтган галгидек тушкун ҳолатда эмасди. Қандайдир кайфиятида кўтаринкилик сезиларди.

- Раҳмат. Кўз тегмасин, бугун бошқачасиз! – деганча Рухсорага жой кўрсатди. Мижоз аёл кўрсатилган жойга ўтираркан, хўрсинди.
- Ким билсин... балки ўзимни қувноқ тутгим келаётгандир...
- Хўш, у яна қўнғироқ қилдими? – сўради Психолог. Рухсоранинг очиқ чеҳрасида бирданига тундлик пайдо бўлди. Бошини қимирлатди.
- Ҳа... жавоб бермадим. Хабар ёзди. Агар бугун тушдан кейин у билан учрашувга чиқмасам, эримга ҳамма суратларни ва видеони кўрсатишини айтди.
- Сиз нима қилмоқчисиз? – яна саволга тутди психолог.
Аёл елка қисди.
- Балки, расм ва видеони сотиб оларсиз ундан.
- Сотмайди. Шу билан ушлаб турибди-ку, мени. Қанақа қилиб сотсин? “Сени кўрмасам, ўламан, кўриб туришим керак”, дейди.

Сабрия Иброҳимовна ўрнидан туриб, ҳарир парда ортидаги деразанинг бир табақасини очди. Ичкарига шабода "мўралаб", ҳарир пардани ўйнади.

- Бугун ҳаво бирам ёқимли. – деганча яна қайта жойига ўтирди психолог. – Хўп, у сизни кўрмаса ўлиб қолади, шундайми?

Рухсора елка қисди.
- Орада сиз турмушга чиққанингизда, у уйланганида сизни кўрмаганди. Ўшанда ўлиб қолмабди-ку!
Рухсора ерга қаради.Паст овозда жавоб қилди.
- Билмадим.
Сабрия Иброҳимовна аёлнинг тирноғига суртилган қип-қизил бўёққа бир муддат тикилиб турдида, савол берди:
- Эрингиз ким бўлиб ишлайди? – Рухсора бошини кўтариб, савол эгасига назар ташлади.
- Бунинг нима аҳамияти бор?
- Бор, Рухсора! Биласизми, аслида барча муаммолар одам боласининг ички ҳолати билан боғлиқ бўлади. Яъни ичингизда нима бўлса, ташқари ҳам шуни акс эттиришни бошлайди. Аллоҳ Таоло инсонларни нега якка, якка яратганини ўйлаб кўрганмисиз? Ахир Унга осон эдику...Ер юзини бирданига одамларга тўлдириб қўйиш Аллоҳ учун муаммо эмасдику... Лекин Олий Зот одам боласини алоҳида қилиб яратишни маъқул кўрди. Ҳеч шу ҳақда ўйлаб кўрганмисиз?

Рухсора қаршисидаги аёлнинг фалсафасини англаб ололмасди. Унинг муаммоси билан Психологнинг фикрлари орасида нима боғлиқлик бор... Нега у бир боғдан, бир тоғдан гапиряпти. Шу тобда мижознинг бошига оғриқ кирди. Кўрсаткич бармоғи билан пешонасининг чеккасини уқалади.
- Оғриқ кирдими? – сўради Сабрия Иброҳимовна. Аёл бош ирғади. – Бу табиий... Мияга савол ташланганда, у аввалига ўйлашни истамай ҳимояга киради. Ҳимоя эса оғриқ кўринишида юзага келади. Инсон боши оғриганда ҳеч нарсани ўйлагиси келмайди.

ДАВОМИ
БОР

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi


#КЕЧКИ_МУТОЛАА

#НАСТАРИН_ҲИДИ

МУАЛЛИФ: САИДА АЗИЗ

#7


КУНДАЛИКДАН

2001 йил ... май
Аллоҳим, Ўзингга шукр!
Яна бир кун ортда қолди. Жуда кўп нарсаларни ёзишим керак. Кунларим жуда тез ўтаётгандек назаримда. Янги уй, янги одамлар... Одатда, касбим сабаб одамлар билан тез чиқишиб кетардим. Лекин келин бўлиб тушган хонадонингда бу қийин экан. Худди ўзимни кабутарлар орасига тушиб қолган мусичадек ҳис қилаяпман. Ҳар бир оила аъзосига жовдираб тикиламан. Ўзимча, “Мен психологман. Дарров улар билан чиқишиб кетаман”, деб ўйлагандим. Осон эмаскан. Турмуш деганлари ҳатто психологияда ўқиганларни ҳам саросимага солиб қўяркан. Умр йўлдошимнинг қариндоши бирам кўпки... Аммалари, холалари, келинойилари, амакисининг аёли, келинлари, қизлари... Ўҳҳў, ҳар куни меҳмон тайёр! Жуда серуруғ оилага тушибманда, дейман, ўзимча... Қўлим кўксимда, дарров ширин жилмайганча кутиб оламан. Мулозаматни ўринлатиб қўяман! Менга ҳам амма холаларим ўргатишган! “Тумандаги баобрў хонадон. Сен ҳам ёш бола эмассан. Ўзингни чиройли тут! Кўрган борки, ҳаваси келсин!”. Шунақа гаплар, кундаликжон! Ҳозир ярим тун. Бирам чарчаганманки... Даврон акам ҳали келмадилар... кутииб ўтирибман. Ва сенга ёзаяпман. Дарвоза тарақлади. Машина киряпти. Бўлди. Бугунга етар...”

Телефоннинг жарангги Сабрия Иброҳимовнани ўтмишдан бугунга қайтарди. Аёл дафтарни ёпаркан, смартфонига назар ташлади. Жилмайди. Дарровгина жавобга шошилди.
-Ассалому алайкум, устоз! Саломатмисиз?
- Ваалайкум ассалом! – нариги томондан кекса аёлнинг овози эшитилди. – Бизку яхши, Сабрияхон, ўзингиз қандайсиз? Ток шоудаги чиқишингизни кўрдим. Чаккимас!
- Раҳмат, устоз. Сиз дуо қилиб турсангиз, албатта ҳаммаси яхши бўлади.
- Доим дуодамиз, қизим!
- Борингизга шукр! – деди Сабрия Иброҳимовна овозидаги шодонликни яширмай.
- Сабрия, ёнингизга бир йигитни юбораман! Эътибор билан ишлашингизни сўраган бўлардим. – деди устоз Сабрияга жиддий оҳангда.
- Лекин устоз... биласизку...
- Биламан, эркаклар билан ишламайсиз! Асосан болалар ва аёллар билан ишлайсиз! Бироқ негадир бу йигитнинг муаммосига сиз ечим топадигандек туйилдингиз. Интуициям (ички сезги) алдамаган бўлса, бу йигит ИнШаАллоҳ яхши бўлади.
- Хўп... сиз нима десангиз шу! Аллоҳнинг билдиргани ва қўлимдан келгани қадар ҳаракат қиламан, - деди Сабрия Иброҳимовна ҳам гапига жиддий оҳанг бериб. Устози билан хайрлашиб, гўшакни қўйди. Бир муддат ўйланиб турган эди, яна телефон мусиқаси янгради. Психологнинг юзида табассум пайдо бўлди. “Лаббай”, дея қулоғига тутди. “Ҳозир... тушаман!”

ДАВОМИ
БОР

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi


Премьера🔥🔥
Муаллиф: #Назли

   #ЎГАЙ_ОНА

— Ойи, у амакиникига бормай, у мени дадам эмас-ку, у уйдаги аёл мени роса уришди кеча, етимча деди. Кейин у уйдаги аёлнинг бешинчи синф укаси келди-да менга бошқача ишлар қилди... — Ойи... у ака ўпмоқчи бўлди...


Канални йўқотиб қўймаслик учун уланиб олинг👇👇
https://t.me/Nazlim_hikoyalari/3287
https://t.me/Nazlim_hikoyalari/3287




Хайрли кеч, Азизлар! Мен йўлдаман. Уйга бориб, кейин қиссанинг давомини жойлайман😊


#назм

Дўстларни зиёрат қилинг гоҳида,
Юрилмас йўлларни босади тикан.
Чечагу-гул бўлинг умр боғида,
Йўқланган дилларни бахт этгай ватан!

Дўстларни зиёрат қилинг,
Шунчаки,
Бирон бир баҳона, сабаб кутмасдан.
Агар савоб талаб бўлса кимдаки,
Кимнинг умиди бор бўлса Оллоҳдан!

Дўстларни зиёрат қилинг,
Соғиниб,
Ниятга яраша қўйинг бир қадам,
Битмас ташвишлардан бир бор ортиниб,
Ғанимат эмасми одамга одам?!

Дўстларни зиёрат қилинг соғида,
Шарт эмас бошига тушса бирон иш.
Одамни қадрланг тирик чоғида,
Кўнгил олиш асли энг осон юмуш!

Дўстларни зиёрат қилинг!
Бугуноқ!
Тўй, аза бўлиши шартми, эй, нодон?!
Балки бор неъматга тўяру, бироқ,
Меҳрга ҳеч қачон тўймайди инсон.

Дўстларни зиёрат қилинг гоҳида,
Юрилмас йўлларни босади тикан...

Малика Салимова

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi_bot


#Кун_ҳақиқати

Энг гўзал китоб бўлиб ёзил, токи сахифангни қайта қайта вароқлайверишсин.

P.S  Шундай инсонлар борлигини мен биламан 🙂


https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух!

Ҳафта якунига ҳам етиб келдик, алҳамдулиллаҳ!

Бугунингизни қандай ўтказиш ўзингизга боғлиқ.

Тилагимиз, Бугун севги муҳаббатга, ширин дийдору дилга хуш ёқувчи суҳбатларга бой бўлсин! 😊💐

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ТУНЧИРОҚ

Ҳеч қайси ёрдам давомий эмасдир...

Шунинг учун, инсон қиладиган ишида ўзга инсонга суянмаслиги, унинг ёрдамидан умидвор бўлиб яшамаслиги керак. Фақат ЎЗИга ва ўзингизга ишонинг Қадрдон!

Аллоҳнинг Ўзи Сизни қўлласин!

Осуда тун тилаймиз!

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi

3k 0 10 4 48

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Тунгги_наво

Сенсиз қалбим фарёдларга тўлиб борар,
Жонсиз жисмим лаҳза сайин сўлиб борар,
Бу дард мени минг бўлакка бўлиб борар,
Севсанг агар ҳолим сўраб келмайсанми,
Сен ҳам мени соғинганда йиғлайсанми?


https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi


Бироз эътиборсиз қолдирсанг, оддий иссиқ қаҳва совиб қолади-ю, севган инсонинг совиб қолмасмиди?!

Қаҳва жонсиз нарса бўла туриб, бироз ичмай қолдирсангиз, совиб қолади. Аёл кишининг эса жони, руҳи бор.

Гоҳида аёл киши ҳаётда кўп нарсаларга чидаши мумкин. Бироқ унга нисбатан эътиборсизликка чидай олмайди.

Аёл киши пули бор, келишган инсонни ёқтиради дейишади. Аслида аёл киши пулдор, келишган бўлмаса ҳам уни қадрлайдиган, камситмайдиган, қизғонадиган, суянч бўла оладиган, зулм қилмайдиган, дардларига шерик бўлиб, сўзларини тинглайдиган, хўрламайдиган, ночор ҳолда қолдирмайдиган эркакни севади.

Аёл киши вазир бўлса ҳам эридан ҳадя олса, қувонади.

Бошида эри бор аёлларнинг бахтига кўз тегмасин!

Бошида эри бўлмаса-да иффатини сақлаб, фарзандларига ҳам ота, ҳам она бўлаётган аёлларга саломлар бўлсин!

Яратган Эгам жуфти ҳалолларимизга биз билан қўша қаришларини насиб этсин, оила қуриш истагидаги аёлларга ўзлари кутгандан зиёда бахт берсин!

Нозимжон Ҳошимжон


https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi


​​#назм

СЕН...

Бир китоб ўқидим, сарлавҳаси сен,
Ва сенинг ҳақингда бошдан оёғи.
Мазмунини яхши тушунмадиму,
Аммо кўз ёшларнинг йўқдир адоғи.

Ҳар вароғ сўнгида чўкаверди тун,
Ҳар янги вароғда порлар офтобинг,
Балки мен минг бора ўқишим учун,
Чиройли яратган Аллоҳ китобинг!

Ўтган кунларингда кездим фаромуш,
Аралашмоқ бўлдим муаммоларга.
Қанча саҳифасин ўқидим хомуш,
Қувонсанг шод бўлдим сен билан бирга!

Тугатдим,
Ва қайтдим бошига яна,
Яна ҳар мисрага кетдим тўкилиб.
Ўқилмаган бетлар қиларди гина,
Ўша саҳифанинг чети букилиб.

Кундузлар қўлимдан қўймасдим бир зум,
Ёстиғим остида тунлар китобинг,
Мен ундан ўқидим севаман деган,
Ҳеч кимга бермайман деган хитобинг!

Харфлар тизилиб дедилар бу чин,
Ишон сўзларимга, бегумон ишон.
Одамлардан кўнглим қолиб кетгану,
Наҳот китоблар ҳам сўзласа ёлғон?!

Бир китоб ўқидим,
Сарлавҳаси “СЕН”...

© Малика Тавфиқ

@Saida_Aziz_Ijodi


"НАСТАРИН ҲИДИ" ҚИССАСИНИНГ ДАВОМИНИ ТО ЯКУНГА ҚАДАР ЎҚИШНИ ИСТАГАНЛАРНИ ЁПИҚ КАНАЛГА ТАКЛИФ ҚИЛАМИЗ.

ЁПИҚ КАНАЛ ЎЗ НОМИ БИЛАН ЁПИҚ ВА ТЎЛОВИ БОР.

МУРОЖААТ УЧУН:
@Saida_Aziz га МУРОЖААТ ҚИЛИНГ.


#ЯНГИ_ҚИССА

#НАСТАРИН_ҲИДИ

МУАЛЛИФ: САИДА АЗИЗ

#6

КУНДАЛИКДАН
2001 йил... май
Салом, кундалигим! Бугун сенга янги хонадонда туриб, битиклар битмоқдаман. Ўн беш кундан бери сенга ҳеч нарса ёзмабман. Тўй ташвишлари билан бўлиб... Мен турмушга чиқдим! Тўйимиз 15 кунда бўлиб кетди. Умр йўлдошим Даврон ака... мендан етти ёш катта. Озроқ бу инсон ҳақида ёзмасам бўлмайди. Ўн беш кун аввал танишдик. Аммам бизни таништирди. Аввалига уни ёқтирмадим. Ёши катта, ўқимаган, ҳаётини бизнесга бағишлаган одам экан. Мен эса Психологиянинг магисратурасини тамомлаган қизман. Лекин очиғи, шаҳарда ижарама ижара юриш жонимга тегди. Оз ойликка кун кўриш ундан ҳам қийин. Ортимда яна учта синглим бўй етиб турибди. Дадам мендан аввал уларни беришни истамаяптилар.... Эҳ, хуллас... кўп нарсадан зада бўлиб юргандим. Даврон ака худди сеҳрли чироқдек пайдо бўлди. Унинг шаҳарда уйи боракан. Ишимга ҳам ўзи олиб бориб, ўзи олиб келишини айтди. Хуллас, бир олам ваъдаларни берди. Мен қандай рози бўлганимни билмай қолдим.
Бугун эса уч кунлик келинман. Даврон акам меҳрибон, кўнглимга қараяпти. Фақат... бир минуси бор... у уйланиб ажрашган экан. Аввалига онам унга беришни истамади. Бироқ дадам “Менга қизимнинг фикри муҳим” деб, мен билан суҳбатлашди. “Сен розимисан?” деди. Мен эса бош ирғаб, розилигимни билдирдим. Шу билан... тўйимиз бўлиб кетди! Ўн беш кунда! Ҳеч қачон тўйим бунча тез бўлишини ўйлаб кўрмагандим! Мана энди келинчакман! Бахтлиман! Кўз тегмасин!

https://t.me/Saida_Aziz_Ijodi
ДАВОМИ ЭРТАГА


#ЯНГИ_ҚИССА

#НАСТАРИН_ҲИДИ

МУАЛЛИФ: САИДА АЗИЗ

#6

Сабрия Иброҳимовна қаддини ростлаб, ўрнидан турди. Хонага сариқ рангли кофта ва қора юбка кийган, сочлари ёйилиб, елкасидан тушган, оҳу кўзли, оппоқ юзли қиз кириб келди.
- Ассалому алайкум, - деди қиз мутахассисга назар ташларкан. Қизнинг ёниб турган кўзларидан очиқ феъллик эканлиги кўриниб турарди.
- Ваалайкум ассалом! Келинг, - деди Сабрия Иброҳмовна унга дивандан жой кўрсатиб. Қиз ўтираркан, сумкасини ўнг томонига қўйди. Сумкадан телефонини чиқариб, қўлида ушлаб ўтирди.
- Узр, қабулингизга ёзилмаган эдим. Сизни телевидениядаги Шаҳло опам мақтаб юборгандилар. Жуда зарур ёрдамингиз керак, - деди қиз аёлга табассум билан боқаркан.
- Хўп, яхши. Муаммо нимада? – савол берди аёл қаршисидаги мижозига.

Қиз телефонини стол устига қўйди.
- Исмингиз нима? – яна сўради Сабрия Иброҳимовна.
- Олмахон!
- Ёшингиз неччида?
- 25 да. – деди қиз бироз ғамгин оҳангда. Сабрия Иброҳимовна дафтарига қайдларни ёзиб, қизга юзланди.
- Қулоғим сизда...

ОЛМАХОННИНГ ҲИКОЯСИ
Қиз ўзини эркин тутишга уринар, бироқ қўл ҳаракатлари, оёқларини у ёқдан бу ёққа ўзгартиришидан унинг ҳаяжонланаётганини билиш қийин эмасди.
- Сабрия опа, биласизми... мен... мен 25 ёшга тўлдим. Лекин ҳамон ўз орзуимдаги шаҳзодамни учратганим йўқ. Оиламдагилар эса тезроқ узатиш пайига тушишган. Туманимиздаги учрашган йигитларим рости менга маъқул бўлмади. Мен бакалаврни, кейин магистратурани ҳам тугатганман. Учрашган йигитларим эса ўқимаган, гапимиз ҳеч келишмаяпти. Куни кеча холам бир йигит билан учраштирди. Табиийки, уйдагилар ҳали билишмайди. Йигит ўзини тутиб олган. Шаҳарда уйи бор. Машинаси, ўз бизнеси бор. Лекин ажрашган! Суҳбатлашганда билдимки, у ҳам ўқимаган экан. Ўзини бизнесга урган. Пул топиш ортидан чопган. Хуллас, у ишлашимга ҳам рози, шаҳарда яшаймиз, деяпти. Аммо... иккита боласи хотинида экан. Ҳар ойда улар билан бир марта учрашиб, кўришишини айтди. Мен эса бунга қаршилигим йўқлигини билдирдим. У мендан 10 ёш катта. Яъни 35 ёшда. Шунга... нима қилишга бошим қотиб қолди.
Олмахон шоша-пиша гапириб, тин олди.

- Уйдагиларга айтдингизми? – синчковлик билан савол берди Психолог.
- Ҳали дадамга айтмадим. Онамга айтгандим, жаҳллари чиқди. Бирамас, иккита боласи боракан, эртага хотини билан топишволса нима қиласан, дедилар.
- Нимага ажрашганини сўрадингизми? – яна савол берди мутахассис.
- Ҳа... хотини онасини ҳурмат қилмагани учун жавобини бериб юборган экан.
- Ишондингизми? – кўзини қизнинг кўзига қадади Психолог.
Қиз елка қисди.
- Билмадим. Рости, нима қилишга бошим қотган. Бу йигитда мен истаган молиявий томонлар бор. Яъни нолдан бошламайман ҳаётимни. Иккинчи томондан... ажрашгани... – қиз қўлларини қимирлатиб гапирди.
- Олмахон, ажрашганига неча йил бўлибди?
- Бир йил, деди...
- Оила кўрган эркак... шунча вақт давомида ҳеч қандай қиз билан танишмабдими? Нима деб ўйлайсиз? Сўраб кўрдингизми?
- Йўқ, - деди бўшашибгина Олмахон.
- Мендан сўрамоқчи бўлган иккита саволингиз нима эди? Котибам шундай деганди... – Сабрия Иброҳмовна ўрнидан туриб, ёзув столига ўтди.
- Бу йигитга ишонсам бўладими? – Олмахон ҳам ўрнидан турди.
- Билмадим, - елка қисди аёл. – Мен башоратчи эмасман. Иккинчи саволингиз?
- Дадамга қандай айтсам бўлади?
Қизнинг саволидан Сабрия Иброҳимовнинг лабида табассум пайдо бўлди.
- Сиз аллақачон унга турмушга чиқишни ўйлаб, дадангизга қандай айтишни сўраяпсизми? Олмахон, сиз унинг хотинини топинг. Ўша аёл билан гаплашинг! Қани иккисининг гапи бир бирига тўғри келармикан? 25 ёш ҳали кеч дегани эмас. мен 28да, 30 да ҳам уйланмаган йигитларга тегиб, бахтли бўлган дугоналаримни биламан! Мен қариқиз бўлиб қолдим, деб ўйлашни йиғиштиринг. Ўзингизга ишончингиз бўлсин. Аллоҳдан ўзингизга бекаму кўст бахт тиланг. Шошилманг... яхшилаб ўйлаб кўринг... Бу турмуш савдоси...
- Хўп, раҳмат, опа... – дея, эшик томонга йўналди Олмахон.
- Яхши боринг, - деганча уни кузатди Психолог.
Қиз чиқиб кетгач, бир муддат ўйланиб ўтирди. Кафтларини бирлаштириб, пешонасига теккизди. Столи устидаги қизил муқовали дафтарга кўзи тушди. Уни илк саҳифасини очди. Ўқий бошлади.

👇👇👇

Показано 20 последних публикаций.