ТАВОЗЕЪ (تواضع)
«Тавозе»нинг маъноси ўзини паст тутмоқ бўлади. Тавозе қилиш баланд мартабага эришишнинг сабабидир. Чунки, ҳадисда Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам):
من تواضع لله رفعه الله,
яъни "Кимки Худо ризоси учун ўзини паст тутса, Аллоҳ таъоло унинг даражасини баланд қилади" деб айтибдирлар.
Байт:
Тавозе сени қилғуси аржуманд,
Шарофат юзидин қилур сарбаланд.
✿•┈•⊰❖✿❖⊱•┈•✿
Тавозе шундайки, киши ўз эътиборини бошқадан кам билса, ўзининг иззат ва ҳурматини бартараф қилиб, бошқа кишини азиз ва муҳтарам тутади.
Зотида улуғлик ва шарофат бўлмаган киши тавозе қилишдан парҳез қилади.
Аммо ҳақиқатда зоти шариф ва мартабаси баланд киши тавозе қилишдан қўрқмайди.
Чунки, тавозе унинг улуғлигини ҳеч кам қилмайди, балки баланд иззат ва шавкатини ҳам халойиқ, ва ҳам Холиқ қошида зиёда қилади.
Байт:
Улуғларнинг тавозе зийнатидур*
Гадоларнинг тавозе одатидур*
✿•┈•⊰❖✿❖⊱•┈•✿
Бу сўздан шу нарса маълум бўладики, такаббурлик қилиш ноқислар ва одамгарчиликдан чиққанларнинг сифатидир. Такаббур кишининг мақсади, ўз нуқсонларини ёпишдир. Аммо билмайдиларки, дарҳақиқат такаббурлик сифати уларнинг қабоҳатларини ошкор қилиб, ўзини хор ва ҳурматини паст қилади.
Байт:
Яқин билмак керакким, ҳеч они,
Киши кўрмас, тавозедин зиёни.
Тавозе қилғусидур, кишини комил,
Тавозедин бўлур, мақсуди ҳосил.
Тавозе пеша қилғон, сарвар ўлмиш,
Худо лутфига бешак мазҳар ўлмиш.
✿•┈•⊰❖✿❖⊱•┈•✿
Шарафлилар саййидлар ва олиму ва машойихларга тавозе ва эҳтиром кўрсатиш жуда яхши сифатлардандир, Чунки, бу тоифага ҳар бир киши тавозе қилса, давлат асосида қувватлик ва шавкатлик байроғи янада юксалади.
❖•⊱┈•⊰⊱✿⊰⊱•┈⊰•❖
https://t.me/Sabotul_ojizinn href='' rel='nofollow'>