Sirdaryo Live | расмий канал


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Telegram


"Sirdaryo Live" расмий ОАВнинг телеграм канали
⚡️ Тезкор ва ишончли хабарлар
•Веб-сайт: sirdaryo-live.uz
•RU: @SirdaryoLIVERU
✍️ Мурожаат учун: @SirdaryoLive_bot
📩 Хамкорлик учун📱Хабар чиқариш: @SirdaryoAxborotXizmati

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Telegram
Статистика
Фильтр публикаций


🗣Янги давр: давлат харидларида тезлик, шаффофлик ва самарадорлик!

Давлат харидлари бўйича янги қонун қабул қилингач, соҳа аниқ ва самарали ислоҳотларга йўл олди. Танлов ва тендерларни рақамлаштириш, соғлом рақобатни таъминлаб, ўтган йили 14 триллион сўмни тежашга муваффақ бўлинди!

Бу ислоҳотлар натижасида, фуқароларимизнинг иқтисодий аҳволи сезиларли даражада яхшиланмоқда. Банклар эса, энг муҳими, одамлар учун замонавий ва шаффоф хизматларни таклиф этмоқда.

Бундан бир неча йил олдин, кредит олиш учун банкка киришдан безиб кетган одамлар, эндиликда ишонч билан банкка бормоқда!

Президентимизнинг бу ташшабуслари коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ишларга янги “импульс” беради ва ислоҳотларни жадаллаштиради.

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Хитой ёзувлари баннерларда кўпаймоқда – бу фақат бизда эмас!

Сўнгги пайтларда Ўзбекистон кўчаларида хитой тилидаги баннерлар кўпайгани ҳақида кўп гапирилмоқда. Аслида, бу фақат бизда эмас, балки бутун дунёда кузатилаётган ҳолат.

🌍Иқтисодиёт ва глобализация
Хитой дунёдаги энг йирик иқтисодий кучлардан бири. Улар маҳсулот ва хизматларини дунё бозорларига олиб чиқмоқда, реклама эса шу жараённинг бир қисми.

💰Бизнес тил танламайди
Тижоратда асосий мақсад – маҳсулот ёки хизматни сотиш. Хитой компаниялари бу ерда сармоя киритгани учун уларнинг рекламалари ҳам кўпаймоқда. Худди шундай ҳолат турк, рус ёки инглиз тилларида ҳам кузатилиши мумкин.

📈Бизга ҳам ўсиш керак!
Энг муҳими, биз ҳам ўз маҳсулотларимизни халқаро бозорга олиб чиқишимиз керак. Дунёда "Made in Uzbekistan" ёзувлари кўпайиши учун иқтисодий ўсишга эътибор қаратишимиз зарур!

#Иқтисодиёт #Бизнес #Ўзбекистон #Глобализация

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU


❗️Эртага, 10-март (душанба) куни:

5 кунликлар учун дам олиш куни;

Банклар ишламайди.

6 кунликлар учун иш куни;

боғчаларнинг деярли ҳаммасида дам олиш куни (балки 6 кунлик айрим хусусий боғчалар ишлаши мумкин, буни боғчадан аниқлаштириш керак);

Мактабларда одатий ўқиш куни;

олийгоҳларнинг баъзиларида дам олиш куни, баъзиларида ўқиш куни. Буни ўқиш жойидан аниқлаштириш керак.

ТАРҚАТИБ ҚЎЙИНГЛАР.

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
💐Ўзбек жамотчилигининг илғор аёл вакиллари!

Заҳирадаги полковник, биргадир механизатор, хонанда, давлат хизматчиси, бош чўпон, оилавий болалар уйи мудираси 10 нафар бола асраб олган инсон, автомобиль бутловчи қисмлари цехи линия устаси, депутат бу рўйхатни узоқ давом эттириш мумкин. Улар 8-март халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Президентимиз томонидан тақдирланишди.

Ҳа айтганча, тақдирланган фаол аёллар орасида Сирдарё вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Тожибоева Наргиза Келдибековнани ҳам кўришимиз мумкин.

🌷Байрамингиз муборак, азиз опа-сингиллар!

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди

С участием Президента Шавката Мирзиёева состоялось торжественное мероприятие по случаю Международного женского дня

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU


Ўзбекистондаги барча мактабларда 26 майдан бошлаб мактабнинг якуний имтиҳонлари ўтказилади

9 ва 11-синфлар учун якуний баҳолаш 26 майдан 15 июнга қадар (жисмоний тарбия ва касб-ҳунар таълими фанларидан ташқари) ўтказилади. Тил ва бошқа фанлардан давлат гувоҳномасига эга бўлганлар имтиёзли ҳисобланади.

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU


Бугун қисқартирилган иш куни!

Бугун одатий иш кунидан бир соат эртароқ кетишингиз мумкин ва бунга қонунан ҳақлисиз. Чунки эртага 8 март – «Халқаро хотин-қизлар куни» байрами.

Меҳнат кодексининг 187-моддасига асосан, ишланмайдиган байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU


🤝Коррупцияни жиловлаш — жамият равнақини кафолатлайди!

Давлат хизматларига рақамли технологияларни жорий қилиш эвазига электрон давлат хизматлари сони 15 карра ортиб, 721 тага етди.

⚪️Батафсил https://sirdaryo-live.uz/index.php?newsid=123

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU


🍋 Лимон шарбати юрак касаллигига даво

🟢Агар сизни юрак касаллиги безовта қилаётган бўлса, қуйидаги тавсиядан фойдаланишингиз мумкин

✅Кечқурун ўртача катталикдаги яримта лимоннинг шарбатини чиқариб, уни ярим стакан қайнатилган ўртача ҳароратдаги сув билан аралаштирилади. Сўнг бир ош қошиқ асал солинади ва яна аралаштирилади
✅Кунига 3 маҳал (ҳар сафар янгидан тайёрланади) ана шу дамламадан ичилади. Муолажа давомийлиги 10 кун

❗️Яқинларга Ҳам Улашинг

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Президентимиз Миср, Италия, Қирғизистон, Беларусь, Грузия ва Туркия элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди

Президент принял верительные грамоты у послов Египта, Италии, Кыргызстана, Беларуси, Грузии и Турции

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


#Диққат
⚡️⚡️🔞ҲАТТО БИР СТИКЕР УЧУН ҲАМ 7 ЙИЛ ҚАМОҚ?!

Telegram ёки Instagram’да порнографик стикер ёки GIF юбориш жиноят ҳисобланади!
💰150 млн сўмгача жарима ёки 7 йилгача қамоқ жазоси кутмоқда!

⚠️ Маъмурий жавобгарлик кодексининг 189-моддаси ва Жиноят кодексининг 130-моддасига кўра, бундай хатти-ҳаракатлар оғир жазога тортилиши мумкин.

🚨Огоҳ бўлинг! Танишларингизни ҳам хабардор қилинг!

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU


🗣Чоршанба-фавқулодда вазиятлар профилактикаси кунида Янгиер шаҳрида жойлашган 3-ИДУМдаги ўқувчилар билан машғулот ўтказилди.

Зилзиладан олдин, зилзила вақтида ва зилзиладан кейин ҳаракатланиш кўникмалари ўргатилгандан сўнг, табиий офатлар вақтида жабрланганларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ишлари тушунтирилди.

Шу билан биргаликда, эгаллаган билим ва кўникмаларини амалда синаб кўриш мақсадида, шартли равишда содир бўлган зилзила вақтида бинони тарк этиш, жабрланганларни қутқариш тадбирлари амалда бажариб кўрилди.

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️Азиз юртдошлар! Сизларни ноқонуний “турфирма”  ёки “турагент”лардан огоҳ бўлишга чақирамиз!

Лицензия асосида фаолият юритаётган тадбиркорлик субектлари орқали Умра сафарига боринг!


РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU


🗣Мактабларда баҳорги таътил 21 мартдан бошланади

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан, Ўзбекистон умумтаълим мактабларида баҳорги таътил 21 мартдан бошланиб, 7 кун давом этади.
Мактабларда III чорак якунлари 20 март, чоршанба куни бўлади, IV чорак эса 28 мартдан, жума кунидан бошланади.

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU


⚪️Рақамли технологиялар ёрдамида ЙПХ фаолиятида коррупция омили камайди

Ўзбекистонда коррупция хавфи юқори бўлган соҳалардан бири бу – йўл ҳаракат хавфсизлиги ҳисобланар эди. Бироқ сўнгги йилларда ушбу йўналишда таъсирчан механизмлар жорий этилиши натижасида коррупциявий ҳолатларга барҳам берилди. Жумладан:

биринчидан, ГАИ ходимлари боди-камерада хизмат ўташи амалиёти жорий этилди. Бу амалиёт халқимиз томонидан хурсандчилик билан қабул қилинганлиги эслаш ўринли;

иккинчидан, шаффофлик таъминланди, яъни “қўл радари” ва қоғоз протоколдан буткул воз кечилди. Бу амалиёт “ГАИ” ходимлари фаолиятини замонавийлаштириш, рақамли технологиялар имкониятидан фойдаланишга замин ҳозирлаб берди;

учинчидан, чиройли авто-рақамлар аукционда сотилиши жорий этилди.
Бу эса, авто-рақамларни илгаридагидек фақат таниши борлар эмас, аксинча оддий фуқаролар ҳам сотиб олишига имконият берди;

Бир сўз билан айтганда, мазкур янги ва самарали амалиётлар натижасида коррупция омиллари кескин камайди.

P.S: бу йўналишдаги ишлар бардавом бўлишини кутиб қоламиз!

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU


⚪️ОТМларга киришда коррупция йўқолди, адолат қарор топди

Барчамиз яхши эслаймиз, бундан 7-8 йил аввал оддий оиланинг фарзанди олийгоҳга ўқишга кириши дунёнинг 8-мўжизасидек гап эди. Пулинг ёки таниш-билишинг бўлмаса, талаба бўлишни фақат орзу қилишинг мумкин эди.

Билимингнинг аҳамияти йўқ эди. Билим бўлса ҳам, ўзимизда имтиҳондан ўта олмай, хорижий университетларга ўқишга кириб, уларни ичида алданиб, орзусидан воз кечиб, вақтини ва нақтини йўқотиб ноумид бўлганлар қанча эди?

Аммо, шукрки, Президентимиз бу соҳани ҳам ўз назоратига олди. Натижада, соҳа рақамлашди, кириш имтиҳонлари онлайн трансляция бўлаяпти. Аввал тест топшириб, тўплаган баллига қараб, кейин олийгоҳни танлаш имкониятини берадиган тизим жорий қилинди.

Олий таълимда 35 турдаги ҳужжатлар инсон омилисиз олиниши йўлга қўйилиб, мурожаатлар 2,2 баравар камайди. Аввалгидек, абитуриент Тошкентга ёки вилоят марказига келиб, кимнингдир қош-қовоғига қараб, вақти ва пулини сарфлаб ўқишга ҳужжат топшириши шарт эмас. Ўзи қўл телефони орқали соддалашган тартибда ҳужжат топширмоқда.

Қисқа қилиб айтганда, олийгоҳларга киришда коррупция йўқолди, адолат қарор топди.

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU


#Заковат

⚡️Сирдарёда хотин-қизлар ўртасида «Заковат» интеллектуал ўйини ўтказилди.

Мазкур интеллектуал ўйин Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги вилоят филиали томонидан ташкил қилинган бўлиб, ҳудудий давлат органлари ва ташкилотларида фаолият юритаётган хотин-қизлар ўртасида ўтказилди. Ўйинда 105 нафар хотин-қизлардан иборат 21 та жамоа иштирок этди.

Қизғин баҳсларга бой руҳда ўтган интеллектуал ўйин якунига кўра ғолиб жамоалар аниқланди:

🥇1-ўрин вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг «ЭсоФин» жамоаси аъзолари
🥈2-ўрин Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вилоят бошқармасининг "Матонатли аёллар" жамоаси аъзолари
🥉3-ўрин вилоят ғазначилик хизмати бошқармасининг "Треасурй гирлс" жамоаси

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU


⚡️Бош вазирга 117 та вазирлик ва идорадаги “коррупцияга қарши ички назорат” тузилмалари раҳбарларини ишдан олиш ва уларнинг ўрнига ҳалол, фидойи ва профессионал кадрлардан қўйиш, уларни олдига аниқ вазифаларни белгилаб бериш топширилди.

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️🎙 Галаконцертга марҳамат!

✨ Жорий йилнинг 7-март куни соат 18:00да Гулистон шаҳар "Ягона" тантаналар саройида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган устоз санъаткор Асатилло Холиқов ҳамда хушовоз хонанда Анвар Ғаниевлар иштирокида "Муқаддас аёл" номли ифторлик дастурхони ва галаконцерт ўтказилади.

📲 Мурожаат учун:
+99894-166-7766
+99897-566-6688

🎤 Жонли ижро ва фонограммадан фойдаланилади
🔝 Чипталар сони чекланган, хизматлар лицензияланган (яқинларга улашинг) 🤩

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🎞 Аҳоли даромадларини кўпайтиришда аҳоли бандлигини таъминлаш муҳим масала

РАСМИЙ САҲИФАЛАРИМИЗ
Telegram | Facebook | Instagram |
Web | X | RU

Показано 20 последних публикаций.