#обуначиларимиздан
ОТАМНИ ЎЛДИРГАН ШАХС ҲАНУЗ ОЗОДЛИКДА
Мен сизларга Наманган вилояти, Тўрақўрғон тумани, Катагон маҳалла фуқаролар йиғинидан мурожаат қиляпман.
2024 йилнинг 10 декабрь куни отам, нафақадаги ички ишлар майори Инамов Абдураҳмон, шу қишлоқда тадбиркорлик қилаётган Ш.А томонидан уриб ўлдирилган.
Ш.А жиноятни яшириш мақсадида, ўғиллари билан биргаликда отамни "ўзи йиқилиб ўлди" дея машинага юклаб юборишган. У пайтда отам аллақачон ўлган бўлган. Жиноятга гувоҳ бўлган шахсларни қўрқитиб, "ҳеч нарса кўрмадинг", дея босим ўтказишган.
Биз, оила аъзолари, отамнинг уриб ўлдирилганини жанозадан кейингина билдик. Воқеа содир бўлган жойдаги барча камера ёзувларини кўриб, Ш.Анинг жиноятини аниқладик. Отамни жонсиз танасини олиб келган ҳайдовчи ҳам отамни Ш.А ўлдирганини тасдиқлади.
Туман прокуратурасига ариза билан чиқдик. 15 декабрь куни жиноий иш ЖПКнинг 104-моддаси 3-банд "д" бўйича қўзғатилди. Биз отамнинг жасадини қайта эксгумация қилишга мажбур бўлдик. Экспертиза 2024 йил 18 декабрда ўтказилди.
Шунга қарамай, Ш.А ҳанузгача озодликда юрибди, гарчи у аввал ҳам жиноий жавобгарликка тортилган шахс бўлса-да.
Ҳурматли админ, биз мазкур жиноий иш қонуний тарзда кўриб чиқилишини ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан назоратга олинишини талаб қиламиз.
Ҳурмат билан, жабрланувчи оила.
https://t.me/qalqon_ortida