Rustam Ibragimovich Xolmurodov


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Образование


Самарқанд давлат университети ректори,
Ўзбекистон Республикаси фан арбоби, Олий Мажлис Сенати аъзоси
Facebook - https://www.facebook.com/RustamIbragimovichXolmurodov

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Образование
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Samarqandim jurnali
#Yangiliklar

Isroil elchisi Samarqand davlat universitetida


Samarqand davlat universitetiga Isroilning O’zbekistondagi Favqulodda va muxtor elchisi Gideon Lustig tashrif buyurdi.

Batafsil: 👉 https://samarqandim.uz/news/84

✔️ Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:

🌐Samarqandim.uz |Telegram | 🌐Instagram |Facebook |📹 You tube


Репост из: Samarqandim jurnali
Самарқанд давлат университети
Касаба уюшма қўмитаси раиси, доцент
Ш. О. Маҳматмуродовга!


Қадрли Шавкат Олимович!

Туғилган кунингиз билан табриклайман. Узоқ умр, сиҳат-саломатлик, тинчлик, хотиржамлик, ишларингизга улкан муваффақиятлар тилайман.

Самарқанд давлат университети жамоаси Сиз билан ҳақли равишда фахрланади. Сизнинг қимматли фикрларингиз, маслаҳатларингиз биз учун жуда муҳим. Жонкуярлик, фидойилик каби фазилатларингизни ёшларимизга ибрат қилиб кўрсатамиз.

Сиз Самарқанд давлат университети касаба уюшма қўмитаси раиси сифатида ҳам жамоада ўзингизга хос ўрин тутасиз.

Инсонларни ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, моддий ва маънавий рағбатлантириш, уларга муносиб иш шароитларини яратиб бериш, жамоада маънавий муҳитни яхшилаш, меҳнат фахрийлари, беморлар, ногиронлиги бор шахсларни ижтимоий муҳофаза қилиш борасида ҳам муҳим лойиҳаларга бош бўлиб келмоқдасиз.
 
       Ҳурматли Шавкат Олимович!

Меҳнатларингиз натижасини ва меваларини кўриш насиб этсин. Юз билан юзлашиб юринг. Яхшилар, яхшиликлар ҳамроҳингиз бўлсин.

Аллоҳ умрингизга, ризқингизга, илмингизга барака берсин. Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг...         

Рустам ХОЛМУРОДОВ,
Самарқанд давлат университети ректори,
Ўзбекистон Республикаси фан арбоби,
Олий Мажлис Сенати аъзоси.


✔️ Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:

🌐Samarqandim.uz |Telegram | 🌐Instagram |Facebook |📹 You tube


Репост из: Samarqandim jurnali
Самарқанд давлат университети
халқаро ҳамкорлик бўйича проректори,
профессор А.Р.Аҳадовга!

Ҳурматли Акмал Рустамович!


Туғилган кунингиз билан табриклайман. Узоқ умр, сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, масъулиятли ва шарафли ишларингизга муваффақиятлар тилайман.
Самарқанд давлат университети бугунги кунда дунёнинг 250 яқин олий ўқув юртлари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган. Юзлаб профессор-ўқитувчиларимиз, магистр ва бакалаврларимиз хорижда стажировка ўтамоқда, илмий изланишлар олиб бормоқда, конгресс ва анжуманларда, грантларда иштирок этмоқда. Ушбу машаққатли меҳнат ва ютуқларимизда Сизнинг ҳам камтарона хизматларингиз бор, албатта.
Эллик ёш - инсон умрининг энг куч-қувватга тўлган, билим ва тажрибага эга бўлган даври ҳисобланади. Барча имкониятларингизни, маҳорат ва кўникмаларингизни жонажон СамДУ нинг ривожи ва тараққиётига сарфлашингизга, шогирдлар тайёрлаш, илмий изланишлар олиб боришингизга ишонаман.
Аллоҳ умрингизга, ризқингизга, илмингизга барака берсин. Ҳамиша Аллоҳнинг паноҳида бўлинг...


Рустам ХОЛМУРОДОВ,
Самарқанд давлат университети ректори,
Ўзбекистон Республикаси фан арбоби,
Олий Мажлис Сенати аъзоси.


✔️ Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:

🌐Samarqandim.uz |Telegram | 🌐Instagram |Facebook |📹 You tube


Олий Мажлис Сенатининг
Мудофаа ва хавфсизлик масалалари
қўмитаси раиси Қ.Н. Бурҳоновга!


Ҳурматли Қутбиддин Нукритдинович!


Туғилган кунингиз билан самимий табриклайман. Сизга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, маъсулиятли ва шарафли ишларингизда улкан муваффақиятлар тилайман.

Батафсил: 👉
https://www.samdu.uz/cy/news/58414

Telegram
| Facebook


Репост из: Samarqandim jurnali
Samarqand davlat universiteti yuridik fakulteti talabasi Shohboz Bo'ronov Navoiy nomli davlat stipendiyasi sohibi bo'ldi

✔️ Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:

🌐Samarqandim.uz |Telegram | 🌐Instagram |Facebook |📹 You tube


Репост из: Samarqandim jurnali
⚡️Samarqand davlat universiteti yuridik fakulteti talabasi Doniyorbek Qurbonov O’zbekiston Respublikasi Prezidenti stipendiyasi sohibi bo'ldi

✔️ Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:

🌐Samarqandim.uz |Telegram | 🌐Instagram |Facebook |📹 You tube


Репост из: Samarqandim jurnali
БАЙРАМ ТАБРИГИ...

8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан барчангизни самимий муборакбод этаман.
Конституция фақат юридик ҳужжат бўлмасдан, балки халқимизнинг умумий мақсадларини англатади. Келажакка бўлган ишончини мустаҳкамлайди.
Конституцияга нисбатан пойдевор деган сўз беҳудага ишлатилмайди. Давлат қурилиши, фуқароларнинг барча ҳуқуқ, бурч ва мажбуриятлари айнан конституция асосида яратилади, шаклланади.
..

Батафсил:👉 https://samarqandim.uz/news/76

✔️ Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:

🌐Samarqandim.uz |Telegram | 🌐Instagram |Facebook |📹 You tube


Репост из: Samarqandim jurnali
Шоир Қуддус Асадга!

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан “Биринчи китобим” лойиҳаси доирасида чоп этилган “Долға” номли шеърий тўпламингизни, дасхатингиз билан олдим.
Шеърларингизни ўқиб, ижодингизда энг аввало, ота-онага бўлган чексиз меҳр, самимият, Ватанга муҳаббат тийранлик, фикрий уйғоқлик, ҳурфикрлик, чуқур мушоҳада, янгиланиш, тозариш каби туйғуларга дуч келдим.
Ижодингизда соддалик, камтарлик, беғуборлик яққол кўзга ташланади.
Биласизми? Нафақат адабиёт, балки илм-фан, санъат...ҳудудларда ҳам ривожланиши, тараққий этиши зарур.
Самарқанд, Ургут, Каттақўрғон адабий муҳитлари деган тушунчалар тарихда бўлган. Бу анъаналарни биз тиклашимиз, давом эттиришимиз жуда муҳим.
Сизни СамДУ нинг Ургут филиалида фаолият бошлаганингиз ҳам мақсадга мувофиқ.
Ургут қадим-қадимдан ижодкорлар, олиму фозиллар юрти бўлиб келган. Бугунги Ургут нафақат иқтисодий жиҳатдан, балки маънавий томондан ҳам тобора юксалиб бормоқда.
Самарқанд давлат университетининг Ургут филиалида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, ёшлар мураббийси, Сенатор Абдусаид Кўчимовнинг журналистика мактабини ва улуғ шоир, ўзбек адабиётига бутунлай янги нафас олиб кирган Абдували Қутбиддиннинг шеърият мактабини очиш таклифини илгари сурмоқчиман.
Бу фикримни Ургут, Самарқанд вилояти раҳбарлари қўллаб-қувватлайди деб умид қиламан.
“Долға” китобининг тақдимоти файзли, эсда қоладиган бўлиб ўтишига ишонаман. Ижодингизга, умрингизга, ризқингизга барака тилайман.


Рустам ХОЛМУРОДОВ,
Самарқанд давлат университети ректори,
Ўзбекистон Республикаси фан арбоби,
Олий Мажлис Сенати аъзоси.


✔️ Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:

🌐Samarqandim.uz |Telegram | 🌐Instagram |Facebook |📹 You tube


Репост из: Samarqandim jurnali
✅ Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:

Samarqandim.uz | Telegram | Instagram | Facebook


Репост из: Samarqandim jurnali
⚡️ "Vatan va Vijdon"

Samarqand davlat universiteti rektori, O'zbekiston Respublikasi fan arbobi, Oliy Majlis Senati a'zosi Rustam Xolmurodovning shu nomli maqolasi "Xalq so'zi" gazetasining 2024-yil, 29-noyabr sonida chop etildi...

Maqolani yuklab olish : 👉 https://samarqandim.uz/news/68

✅ Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:

Samarqandim.uz | Telegram | Instagram | Facebook | You tube


Репост из: Samarqandim jurnali
Самарқанд давлат университети профессори,
физика-математика фанлари доктори
О. Қ. Қувондиқовга!


Ҳурматли Облоқул Қувондиқович!

Сизни 85 йиллик юбилейингиз билан самимий табриклайман. Узоқ умр, сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик, илмий ишларингизда улкан ютуқлар тилайман.
Самарқанд давлат университети жамоаси Сиз билан ҳақли равишда фахрланади.
Сизнинг раҳбарлигингизда Самарқанд давлат университетида элоктромагнетизм илмий мактаби яратилди. 50 йилдан бери фаолият юритаётган ушбу мактаб довруғи бутун дунёни тутган десак муболаға қилмаган бўламиз.


Батафсил: 👉 https://samarqandim.uz/news/65

Samarqandim.uz
| Telegram | Instagram | Facebook | You tube


Репост из: Samarqandim jurnali
Qishlogʼimga joʼnat, bolajon...

Kelsa agar Toshkanga onam,
Bir haftada zerikar edi.
Tushunmasdim — bunda nima kam,
Olislarga koʼz tikar edi:
Qishlogʼimga joʼnat, bolajon...

...Bir parcha yer, bir parcha osmon,
Bolam, bilsang, dardim davosi.
Qadrdondir huv soʼri, ayvon,
Sogʼinganman uning havosin.
Qishlogʼimga joʼnat, bolajon...

Koshonangda hamma narsa bor,
Issiq-sovuq suvlar muhayyo.
Bunda sira chekmayman ozor,
Аmmo ichim biram zim-ziyo.
Qishlogʼimga joʼnat, bolajon...

Sigʼmayapman, axir, na qilay,
Derazang ham bulutga yondosh.
Uzoqlarga boqmay men oʼlay,
Keksa dilim boʼlaverar gʼash.
Qishlogʼimga joʼnat, bolajon...


© Oʼtkir Rahmat


Batafsil:👉 https://samarqandim.uz/news/62

✅ Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:

Samarqandim.uz | Telegram | Instagram | Facebook


Репост из: Samarqandim jurnali
⚡️"Milliy tafakkur tanazzuli"

Samarqand davlat universiteti rektori, O'zbekiston Respublikasi fan arbobi, Oliy Majlis Senati a'zosi Rustam Xolmurodovning shu nomli maqolasi "Xalq so'zi" gazetasining 2024-yil, 22-noyabr sonida chop etildi...

Batafsil: 👉 https://samarqandim.uz/news/56

✅ Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:

Samarqandim.uz | Telegram | Instagram | Facebook


Репост из: Samarqandim jurnali
⚡️"Yangi parlamentning eskicha ishlashga haqqi yo'q" nomli maqola "Xalq so'zi" gazetasining 2024-yil, 20-noyabr sonida nashr etildi.

Batafsil: 👉 https://samarqandim.uz/news/53

✅ Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:

Samarqandim.uz | Telegram | Instagram | Facebook


Репост из: Samarqandim jurnali
“Самарқандим” журнали
илмий экспедицияси аъзоларига!


Қадрли дўстлар!

Аввало, Сизларни экспедициянинг биринчи сафари ва унда қўлга киритилган дастлабки натижалар ва ютуқлар билан муборакбод этаман.

Экспедициянинг кейинги фаолиятига улкан муваффақиятлар тилайман. Ўз олдингизга қўйган мақсадларингизга эришишингизга ишонаман.

Самарқанд вилояти тарихи, археологияси, географияси, табиати, экологияси, топонимикаси, диалектологияси, халқ оғзаки ижоди, этнографиясини илмий жиҳатдан ўрганиш, тадқиқ этиш, мазкур йўналишда олиб борилган кузатишларни таҳлил қилиш, янада бойитиш, ўзгариш ва янгиликлар билан тўлдириш долзарб аҳамият касб этади.

Батафсил: 👉 https://samarqandim.uz/news/51

Samarqandim.uz | Telegram | Instagram | Facebook


Репост из: Samarqandim jurnali
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Prezident Shavkat Mirziyoyev yangi tarkibdagi Oliy Majlis Senatining birinchi majlisida nutq so‘zladi

Samarqandim.uz | Telegram | Instagram | Facebook


Репост из: Samarqandim jurnali
Президент сенаторлар томонидан Сенат раиси ва унинг ўринбосарлари этиб сайланган Танзила Нарбаева, Содиқ Сафоев, Аманбай Оринбаевни уларга билдирилган юксак ишонч билан табриклаб, уларнинг келгуси фаолиятида ютуқ ва муваффақиятлар ёр бўлишини тилади.

“Ўзингиз бир тасаввур қилинг – 37 миллионлик халқдан фақатгина 65 нафар инсонга сенатор бўлишдек юксак шараф ва бахт насиб этди. Бу улкан ишонч ва масъулиятнинг қадрига етиш, уни ҳалол ва содиқ хизмат билан оқлаш барчамизнинг муқаддас бурчимиздир.

Сизлар Янги Ўзбекистон ва Учинчи Ренессанс пойдеворини бунёд этишга муносиб ҳисса қўшасизлар, халқчил ва адолатли қонунлар қабул қилиб, барчага ўрнак бўласизлар, деб тилак билдираман.

Мен сиз, муҳтарам сенаторлар тимсолида ана шундай катта ишларга қодир, Ўзбекистон олдида турган стратегик вазифаларни чуқур англайдиган, Ватан ва халқ манфаатини ҳамма нарсадан устун қўядиган фидойи инсонларни – ўзимнинг энг яқин маслакдошларимни кўраман.

Сизлар бор билим ва тажрибангиз, куч ва имкониятингизни ишга солиб, мамлакатимиз ҳаётида, Сенат фаолиятида янги, ёрқин саҳифа очасиз, деб ишонаман
”,

- деди Президент мажлис якунида.

Facebook|Instagram|X


Репост из: Samarqandim jurnali
Tanzila Norboyeva Senat Raisi etib saylandi

O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi Senatining birinchi majlisi davom etmoqda.

Majlisda tashkiliy masala ko‘rildi

Konstitutsiyaning 101-moddasiga muvofiq, Prezident Oliy Majlis Senati Raisi lavozimiga senator Tanzila Norboyeva nomzodini taqdim etdi.
Tanzila Norboyeva davlat va jamoat boshqaruvida boy tajribaga ega ekani, o‘tgan davrda shu lavozimdagi samarali faoliyati natijasida mamlakatimizda xotin-qizlar, bolalar huquqlarini taʼminlash va ularning qonuniy manfaatlarini himoya qilish bo‘yicha vaziyat sezilarli ravishda yaxshilangani taʼkidlandi.

Senatorlar nomzodni bir ovozdan qo‘llab-quvvatladi.

Samarqandim.uz | Telegram | Instagram | Facebook


Репост из: Samarqandim jurnali
Majlisda Senat Raisi va uning o‘rinbosarlarini saylash to‘g‘risidagi tashkiliy masala ko‘rib chiqildi.

Konstitutsiyaning 101-moddasiga muvofiq, Prezident Oliy Majlis Senati Raisi lavozimiga senator Tanzila Narbayeva nomzodini taqdim etdi.

Tanzila Narbayeva davlat va jamoat boshqaruvida boy tajribaga ega ekani, o‘tgan davrda shu lavozimdagi samarali faoliyati natijasida mamlakatimizda xotin-qizlar, bolalar huquqlarini taʼminlash va ularning qonuniy manfaatlarini himoya qilish bo‘yicha vaziyat sezilarli ravishda yaxshilangani taʼkidlandi.

Shuningdek, Senat Raisining birinchi o‘rinbosari lavozimiga senator Sodiq Safoyev, Senat Raisining o‘rinbosari lavozimiga senator Amanbay Orinbayev nomzodlari tavsiya etildi.

Ayni paytda majlis davom etmoqda. Senat faoliyatini tashkil etish bilan bog‘liq masalalarni ko‘rib chiqish hamda Prezidentning senatorlar bilan muloqoti boshlandi.

Samarqandim.uz | Telegram | Instagram | Facebook


Репост из: Samarqandim jurnali
So‘nggi besh yilda “Korrupsiyaning mavjud emasligi” ko‘rsatkichida O‘zbekiston 23 pog‘ona yuqori ko‘tarilib, 2023 yilda 140 ta mamlakat orasida 66-o‘rinni egalladi va Markaziy Osiyo mintaqasida bu yo‘nalishda sezilarli ijobiy ko‘rsatkichni namoyish etdi.

Davlat organlari va tashkilotlari faoliyatining shaffofligini baholash bo‘yicha “Ochiqlik indeksi” joriy etildi.

Biroq, bu borada hali yechimini kutayotgan masalalar ham yetarli ekani taʼkidlandi.

O‘tgan yili korrupsiyaga oid jinoyatlar 12 foizga kamaygan bo‘lsa-da, 6 ming 500 nafar shaxs korrupsiyada ayblanib, javobgarlikka tortilgan.

Korrupsiyaga qarshi kurashish bo‘yicha parlament nazoratini, butun jamiyatimiz ishtirokini yana-da kuchaytirish zarurligi taʼkidlandi.

Samarqandim.uz | Telegram | Instagram | Facebook

Показано 20 последних публикаций.