ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ УЧУН ФОЙДАЛИ МАСЛАҲАТЛАР
Фарзандингизга
«Хонангни қара, ивирсиб ётибди, тозалаб қўй!
» деманг!
«Болам, сен тартиб ва озодаликни яхши кўрасан-ку, йиғиштир, истасанг биргалашиб қиламиз
!» денг!
Фарзандингизга
«Бўлди, ўйинни бас қил! Дарсларингни қил! Бу ўйиндан кўра муҳимроқ!»
деманг!
«Агар дарсларингни тайёрласанг бирга ўйнаймиз ёки сен хоҳлаган иш билан шуғулланамиз!
» денг!
Фарзандингизга
«Тур, бор! Тишларингни тозала! Нима доим мен айтишим шартми? Ўзингнинг ақлинг етмайдими?» деманг!
«Болажоним, сендан жуда хурсандман. Сенга айтмасам ҳам доим тишларингни ювасан-а!»
денг.
Фарзандингизга
«Ҳа деб шоколад еяверма, тишларинг қорайиб, чириб тушади
» деманг!
«Сен тишларингни ўз вақтида тозалаб, соғлиғингга аҳамият берганинг, ақлли, тушунган бола эканлининг учун кунига бир марта шоколад ейишингга рухсат бераман!»
денг.
Фарзандингизга
«деворга чизма
» деманг!
«Қоғозга чизгин, девор ё музлаткич ёки доскага илиб қўямиз»
денг!
Фарзандингизга
«Тур, намозингни ўқи, бенамоз бўлсанг, жаҳаннамга равона бўласан!
» деманг!
«Жаннатда ҳам бирга бўлишимиз учун кел, бирга намоз ўқиймиз
» денг!
Фарзандингизга
«Сенга неча марта айтганман, чап томонинг билан ётма, деб
» деманг!
«Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни ўнг томонимиз билан ётишни ўргатганлар
» денг!
“Қуш уясида кўрганини қилади
” деганлар. Аввало, барча яхши ишларда фарзандингизга ўзингиз ибрат бўлинг.Сиз айтадиган ҳар бир лафз, иш - ҳаракатингизнинг таъсири фарзандингизда намоён бўлади!
☝️
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
Интернет магазин
@online_halol_bozor
#rumiy
👉 @Rumiy_AforizmlariUz 📚 /
Ma'nolarning tuganmas jilosi