ФЕРМЕРЛАР КАНАЛИ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Природа


Республика Фермерлари гурухининг махсус канали
Мухокамалар гурухи
@RespublikaFermerlari
@AgronomMaslahati
@TexnikaXizmati
@mineral_ugit_bozori
@donbozorim
https://t.me/+FI1J6-35v2YyNTBi

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Природа
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️ХОНҚА ХОКИМИ ЯНГИ БОҒНИ БУЗМОҚДАМИ?

Youtube тармоғида тарқалаётган хабарга кўра хоким бўлганига беш кун бўлгани айтилаётган Хонқа рахбари ишни фермерни боғини бузишдан бошлаган.

Хонқаликлардан буни рост ёки ёлғон эканини тачдиқлашни сўраймиз.

Фермер бўлсангиз, ушбу каналга уланиб қўйинг:
👉
@RESPUBLIKA_FERMERLARI

Бошқа саволларни қуйидаги гуруҳда муҳокама қиламиз:
👉
@RespublikaFermerlari




⚡️СОВУҚ КУНЛАР ТУГАДИМИ?

Кун.узда иқлимшунос Эркин Абдулахадов билан Республика Фермерлари учун яқин ўн кунлик учун кутилаётган об-хаво хақида сухбатлашдик.

👉@RESPUBLIKA_FERMERLARI

https://youtu.be/JSQ0p1B4qFE?feature=shared


⚡️МАХАЛЛИЙ ҒЎЗА НАВЛАРИ ХАМ КЎСАК ҚУРТИГА ЧИДАМЛИ БЎЛАДИ.

🟦🟦🟦🟦🟦🟦🟦

Хитойнинг дунёга машҳур Xinjiang Jinghua Seed уруғчилик компанияси билан Ўзбекистон маҳаллий ғўза навларига BT генини тезкор ўтказиш (8 ой) ва толанинг чиқишини (45 фоиз) оширишни назорат қилувчи генни Ўзбекистонда ҳам патентлаш ва маҳаллий навларнинг генотипига ўтказиш бўйича келишувга эришилди.

Ҳозирги кунда Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори Шуҳрат Отажонов бошчилигидаги делегация Хитой Халқ Республикасида хизмат сафарида бўлиб, Hubei вилоятидаги Xinjiang Jinghua Seed уруғчилик компаниясининг Hainanдаги филиали фаолияти билан танишди.

Xinjiang Jinghua Seed уруғчилик компанияси пахта ва бошқа қишлоқ хўжалик экинларининг юқори авлодли уруғликларини етиштириш билан шуғулланади. Уларнинг олимлари томонидан ишлаб чиқилган инновацион технологиялар дунё миқёсида катта қизиқиш уйғотмоқда. Хусусан, улар ғўзага BT генини ўтказишнинг замонавий ва тезкор усулини яратган бўлиб, бу анъанавий backcross усулига нисбатан анча самарали. Анъанавий усулда BT генини ўтказиш 2-3 йил талаб қилса, янги технология ёрдамида бу жараён 8 ойда амалга оширилади. Олимлар Escherichia coli (ошқозон бактерияси)дан фойдаланган ҳолда юқори самарадорликка эришган.

Делегацияни қизиқтирган яна бир муҳим янгилик – толанинг чиқишини 45 фоиздан оширишни назорат қилувчи ген бўлди. Бу пахта толасининг ҳосилдорлигини сезиларли даражада ошириш имконини беради. Шуҳрат Отажонов бу ҳақда қуйидагича фикр билдирди:

— Ушбу янги технологиялар ўзимизда ҳам татбиқ этилса, маҳаллий пахта навларининг тола чиқишини оширишга катта ҳисса қўшади. Бу эса пахта хомашёсини қайта ишлаш самарадорлигини ошириш, миллий иқтисодиётга салмоқли фойда келтириш ва фермерлар даромадини кўпайтиришга хизмат қилади.

Учрашув якунларига кўра Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази, Уруғчиликни ривожлантириш маркази, Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти ҳамда Xinjiang Jinghua Seed компанияси ўртасида ҳамкорлик келишуви имзоланди.

Келишувга кўра:
✅ Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимидаги илмий-тадқиқот институтлари билан биргаликда серҳосил навлар ва дурагайлар яратилади.
✅ Уруғчиликни ривожлантириш маркази билан ғўза ва бошқа экинлар уруғчилигини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик қилинади.
✅ Доктор Zhu Zhenmin билан толанинг чиқишини 45% дан оширишни таъминловчи генни Ўзбекистонда ҳам патентлаш ва маҳаллий навларнинг генотипига ўтказиш бўйича келишилди.
✅ Бошқа қишлоқ хўжалик экинларига оид дурагай навларни яратиш бўйича ҳам ҳамкорлик йўлга қўйилади.

Бу ташриф икки давлат ўртасидаги илмий-техникавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва қишлоқ хўжалигида янги технологияларни жорий этишда муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.

Расмда Шодмон Намозов(Султон нави автори),Шухрат Отажонов(AKIS рахбари), Бунёд Мамарахимов(Уруғчилик Маркази рахбари) ва Хитой Xinjiang Jinghua Seed компанияси рахбари.

Фермер бўлсангиз, ушбу каналга уланиб қўйинг:
👉
@RESPUBLIKA_FERMERLARI

Бошқа саволларни қуйидаги гуруҳда муҳокама қиламиз:
👉
@RespublikaFermerlari

18.8k 6 141 16 56



⚡️Қирғизистонда Дехқонлар сунъий музликлар яратиб қурғоқчиликка қарши курашмлқдалар.

Қирғизистон жанубида 2024 йил кузи охирида яратилган еттита сунъий музлик қишда 1,5 миллион куб метрдан ортиқ муз жамлаган. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) матбуот хизматига таяниб, «Вечерний Бишкек» нашри хабар берди.

Музликлар ФАОнинг «Фаол фуқаролик жамияти аёллари ташкилотлари Қирғизистонда тинчликни қўллаб-қувватлайди» лойиҳаси доирасида Боткен вилоятининг Газ, Соғмент, Булоқбоши, Қайнди, Айбийке, Кўк-Тош ва Сумбула қишлоқларида яратилган.

Сунъий музликлар музлаган ҳавога пуркалаётган сув музлаши натижасида ҳосил бўлади ва баландлиги 50 метргача бўлган муз минораларини яратади. Музликнинг баландлиги сув босимига боғлиқ бўлиб, у ўз навбатида баландликдаги фарқ билан белгиланади. Бундай музликни яратиш учун узунлиги 3 км гача бўлган ер ости қувур линияси керак бўлади. У сувни тортишиш кучи билан манбадан баландлиги 20 метргача бўлган вертикал пуркагичга етказиб беради.

Сунъий музликлар қишда сувни муз шаклида сақлайди ва ёзда қишлоқ хўжалигида, жумладан ер ва чорва молларини суғориш учун ишлатилади. Ўртача битта шундай музлик 300 дан 500 гектаргача ерни суғориши мумкин.

ФАО экспертларининг фикрича, анъанавий жўякли суғориш билан бу етти музлик 1750 гектардан ортиқ майдонни суғориши мумкин, бу 2451 та футбол майдонига тенг. Замонавий суғориш тизимларидан фойдаланиш бу майдонни 15 минг гектарга етказиш имконини беради.

ℹ️ Музликлар ва муз қатламлари сайёрадаги чучук сув заҳираларининг тахминан 70% ни ўз ичига олади ва глобал сув истеъмоли ва сув хавфсизлиги учун муҳим ресурс ҳисобланади, деб таъкидлайди ФАО. Музликларнинг эриши жиддий глобал муаммога айланмоқда: сўнгги 20 йил ичида Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонни қамраб олган Ғарбий Тян-Шандаги музликлар 27 фоизга қисқарган. Антарктида ҳар йили ўртача 150 миллиард тонна музни йўқотади, Гренландия эса 270 миллиард тонна музни йўқотмоқда. 14 минг музликнинг мингдан ортиғи аллақачон эриб кетган Тожикистонда бу муаммо ўта кескин. Бу мамлакат музликлари Ўрта Осиё сув ресурсларининг 60 фоизини таъминлайди.

БМТ 2025 йилни Халқаро музликларни сақлаш йили деб эълон қилди. Бу йил 22 март куни нишонланган Жаҳон сув куни музликларга бағишланди.


⚡️МАНСАБДОРЛАРЛАР ФЕРМЕРЛАРНИНГ АГРОТЕХНИК ТАДБИРЛАРГА АРАЛАШИШГА ХУҚУҚИ ЙЎҚ!

"Фермер хўжалиги тўғрисида"ги қонуннинг 29, 30 ва 32-моддаларида фермер хўжаликларининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва фаолиятига аралашмаслик принциплари баён этилган.


Бундан ташқари,Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2023-йил 15-июнь куни Фарғона вилоятида сайловчилар билан учрашувда, ҳокимларнинг фермерлар фаолиятига аралашмаслиги кераклигини таъкидлаб, бу борада қатъий чоралар кўрилишини билдирди.

Шунингдек, 2017-йил 9-октябрдаги "Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги PF-5199-сон Фармонда, фермер хўжаликлари фаолиятига давлат органлари томонидан асоссиз аралашувларнинг олдини олиш чоралари белгиланган.


Ушбу ҳужжатлар ҳокимлар ва бошқа давлат органларининг фермерлар фаолиятига ноқонуний аралашувларини чеклашга қаратилган бўлиб, фермерларнинг мустақил фаолият юритишлари учун ҳуқуқий асос яратади.

Фермер бўлсангиз, ушбу каналга уланиб қўйинг:
👉
@RESPUBLIKA_FERMERLARI

Бошқа саволларни қуйидаги гуруҳда муҳокама қиламиз:
👉
@RespublikaFermerlari

18.6k 2 344 33 94

⚡️КУЧЛИ УРУҒЛИК ЧИГИТИ.

🌱«Xin Lu Zao 57»
ЮҚОРИ ҲОСИЛ ВА ЧИДАМЛИЛИК!

✅ Эрта пишар! Вегетация даври 120 кун атрофида.

✅ Тез очиладиган кўсаклар – йиғим-терим осонлиги

✅ Глифосат гербицидига ва кўсак қуртига чидамли!

✅ Шўрланган ва сув тақчил ерларда ҳам яхши ўсади

🌾 Агротехникаси:

✔️ Экиш муддати: Ўзбекистонда 1-25 апрел

✔️ Экиш зичлиги: 220-240минг кўчат/га

✔️ Ўсимлик бўйи: 80-85 см, мева шохлари 8-10 та

✔️ Ўғитлаш: Фосфор, калий ва микроэлементлар билан таъминлаш зарур

✔️ Суғориш: Томчилатиб суғориш тавсия этилади

✔️ Дефолиантларга сезгир – яхши барг тўкади, механик йиғим-теримга мос

🌱 Ураган(глифосат) гербециди билан ишлов берилганда:
🔹 Ғўзага зарар етмайди, лекин барча ёввойи ўтлар сўлийди!

🔹 Чопиқ қилиш муаммосидан қутулиб, вақт ва катта маблағ тежалади.

💰 Нарх афзаллиги:

✅ Гербицидга чидамли ушбу нав уруғлик чигити рақобатчи корхоналар таклиф этган нархдан камида 13.000 сўм арзон!

📌 Тожикистонда 2024 йилги ҳосилдорлик:

Ўртача: 52-60 ц/га
Энг юқори: 82,5 ц/га

🇺🇿 Ўзбекистонга импорт қилувчи: BUKHARA CHJUNCHJEN AGRO TEHNOLOGIYA KOMPANIYASI

✅ Шубхалардан холи:

Импорт қилинган уруғлик чигитларнинг барча партиялари тегишли назорат органларининг, жумладан Пахтачилик кенгашининг ижобий хулосасига эга!

✅ Энг арзон:

📌 Ўзбекистон бўйлаб ягона нарх: 1 кг –
⚡️52 000 сўм (ҚҚС ичида)

📌 Банк таъминотчилари рўйхатида бор

📢 Агар Сиз ғўза парваришида кўсак қурти, чопиқ қилдириш, шона тўкилиши ёки вилтдан қийналган бўлсангиз, «Xin Lu Zao 57» бу муаммоларга ечим бўла олади!

📞 Телефон: +998 90 900 49 78

📩 Телеграм:
@UruglarMarkazi

🚀 Юқори ҳосил ва барқарорлик учун – «Xin Lu Zao 57»! 🚀

Миқдори чегараланган.
Омадингизни берсин.

реклама

31.8k 16 899 16 87

Qishloq xo‘jaligi vazirligining rasmiy munosabati

🟢So‘nggi kunlarda ijtimoiy tarmoqlarda xorijiy g‘o‘za navlarini ekish bo‘yicha fermerlar yoki ular nomidan yozilgan murojaatlar paydo bo‘ldi.
Shu munosabat bilan Qishloq xo‘jaligi vazirligi quyidagilarni ma’lum qiladi:

👉Batafsil: https://telegra.ph/Qishloq-xojaligi-vazirligining-rasmiy-munosabati-03-20

👉Подробно:
https://telegra.ph/Oficialnoe-zayavlenie-Ministerstva-selskogo-hozyajstva-03-20

🌐
Website 💬Telegram 💬Facebook 📺YouTube 📷Instagram


⚡️ФЕРМЕР НИДОСИ: БИР ЎЗИМ ҚОЛДИМ, ИШЧИ ЙЎҚ.

Нима бало фермерчилик эррозияга учрамоқдами?

Видео Youtube каналимизда.👇

Сиз томонда вазият қандай? Гурухда ўртоқлашинг.

👉@RespublikaFermerlari

Фермерларнинг долзарб мавзуларини ўтказию юбормаслик учун каналга хам уланиб қўйинг.
👉@RESPUBLIKA_FERMERLARI

https://youtu.be/Wljok5_fZ90?feature=shared

20.2k 1 203 78 170

Репост из: Kun.uz | Расмий канал
Кунлар совийди. Деҳқон нима қилиши керак?

Мартнинг бошланиши учун аномал ҳолат бўлган ҳозирги иссиқдан кейин мамлакатимизга совуқ оқим кириб келяпти. Деҳқон бу вазиятда нима қилиши керак? Ерга уруғни қачон қадаши лозим? Шу ва бошқа саволларга Kun.uz студиясида иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов жавоб берди.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ


⚡️Бу йил сув қандай бўлади ?

Сув омборларига 13 км куб сув қамалди.

Бу йиллик сув истеъмолимизнинг 33% қисмидир. Шу билан бирга бу йил асосий дарё ва сойларда сув билан боғлиқ вазият кам бўлиши прогноз қилинган. Бу ҳақида сув хўжалиги вазирлиги маълум қилган.

2025 йилнинг 18 март ҳолатига республикамиздаги сув омборларига жами 13 млрд. куб метр сув йиғилди. Таққослайдиган бўлсак, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан бу, 20 фоизга кўпдир.

Гидрометеорология хизмати агентлигининг таҳлили ва дастлабки гидропрогнозларига кўра, Амударё ва Сирдарё ҳавзаларининг кўпчилик дарёларида 2025 йил суғориш мавсумида кутилаётган сув миқдори меъёрга нисбатан кам бўлиши, хусусан Қашқадарё дарёсида 65-75 фоиз, Сурхондарё, Қорадарё, Чирчиқ ва Оҳангаронда 70-80 фоиз, Зарафшон ва Фарғона водийси шимолидаги дарёларда 75-85 фоиз, Вахш ва Норин дарёсида 90-100 фоиз, Фарғона водийси жанубидаги дарёларда меъёрдан 95-105 фоиз бўлиши кутилмоқда.

Шу билан бир қаторда вазирлик сув билан боғлиқ жорий зарбдор йилда бетонлаштириш тадбирларига куч бериб, шу йилнинг ўзида 10 км куб сувни иқтисод қилмоқчи экан

Фермер бўлсангиз, ушбу каналга уланиб қўйинг:
👉
@RESPUBLIKA_FERMERLARI

Бошқа саволларни қуйидаги гуруҳда муҳокама қиламиз:
👉
@RespublikaFermerlari

20.2k 1 104 13 79

⚡️УРУҒЧИЛИК ТЕНДЕРТ ОНЛАЙН БЎЛАДИ.

Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилиги соҳасида электрон танловлар йўлга қўйилмоқда

2025 йилда пахта уруғлигини етиштириш бўйича электрон танловларга аризалар 19 мартдан 25 мартгача “E-urug‘” ахборот тизими орқали қабул қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 мартдаги 166-сон қарори билан “E-urug‘” ахборот тизимини жорий этиш ва қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилиги соҳасида электрон танловлар ўтказиш тартиби белгиланди.

Фермер бўлсангиз, ушбу каналга уланиб қўйинг:
👉
@RESPUBLIKA_FERMERLARI

Бошқа саволларни қуйидаги гуруҳда муҳокама қиламиз:
👉
@RespublikaFermerlari




⚡️ Чигит униб чиқди

Олтинкўл туманида плёнка остига экилган чигит унуб чиқишни бошлади С.Ашуров массивида жойлашган Кўхна водий бахори ф х плёнка остига чигит экилган чигит нихоллари унуб чиқди

Фермер бўлсангиз, ушбу каналга уланиб қўйинг:
👉
@RESPUBLIKA_FERMERLARI

Бошқа саволларни қуйидаги гуруҳда муҳокама қиламиз:
👉
@RespublikaFermerlari

21.4k 2 127 23 60

🇺🇿ПРЕЗИДЕНТ

Фермерлар учун муҳим янгилик – солиқдан қарзини вақтида тўлай олмагани учун шу пайтгача йиғилиб қолган 1 триллион сўмлик пеняни ундиришдан воз кечилади",

Фермер бўлсангиз, ушбу каналга уланиб қўйинг:
👉
@RESPUBLIKA_FERMERLARI

Бошқа саволларни қуйидаги гуруҳда муҳокама қиламиз:
👉
@RespublikaFermerlari

39.4k 7 1.1k 22 182

🇺🇿ПРЕЗИДЕНТ :

Яна 30 минг гектар ер аукционга чиқарилади.

Президент кичик ва ўрта бизнесни вакиллари билан учрашувида : Қорақалпоғистон, Жиззах, Тошкент ва водий вилоятларида 5,2 минг гектар ерни яхлит ҳолда савдога қўйиб, 49 йилга ижарага бериш бошланди.

Бу ерда тадбиркорларга ўзи хоҳлаган экинни экиб, бир қисмига сақлаш, саралаш, қадоқлаш қувватлари қуришига ҳам рухсат берилди.

Эндиликда шу йилнинг ўзида яна 30 минг гектар ерлар янги тизим асосида савдога чиқарилади.

Яқинда “Узагро-стар” холдинг компанияси ташкил қилинди. 9 та банк ушбу холдинг таркибида мева-сабзавотчиликка ихтисослашган 16 та компания очди.

Бу компаниялар ҳар бир вилоятда мева-сабзавотни қайта ишлайдиган агросаноат комплексини қуради. Бунга дастлабки босқичда яна 200 миллиард сўм берилади.

Фермер бўлсангиз, ушбу каналга уланиб қўйинг:
👉
@RESPUBLIKA_FERMERLARI

Бошқа саволларни қуйидаги гуруҳда муҳокама қиламиз:
👉
@RespublikaFermerlari


⚡️Бугун мухим йиғилиш бўлиши кутилмоқда.

Асосий масалалар солиқлар, пеньялар, эл.энергия ва молиялаштириш бўлиши мумкин.

Фермерлар учун яхши янгиликлар кутилмоқда.

Фермер бўлсангиз, ушбу каналга уланиб қўйинг:
👉 @RESPUBLIKA_FERMERLARI

Бошқа саволларни қуйидаги гуруҳда муҳокама қиламиз:
👉 @RespublikaFermerlari

13.8k 1 105 31 162

🇺🇿ПРЕЗИДЕНТ ХУЗУРИДА ЙИҒИЛИШ.

Фермерлар рейтинги жорий қилинади ва юқори рейтингли фермерларнинг ер солиғи 3 баравар , кенгашга йиғим 2 баравар камайтирилади. Шунингдек пахта-ғалладан меъёрдан кўп хосил олганлар кейинги йил умумий экин майдонини 25 фоизига эркин экин экишга рухсат берилади.

Йиғилишда баҳорги экиш тадбирларига ҳам тўхталиб ўтилди. Ҳокимликлар захирасида турган ерларни ажратишнинг соддалаштириш чоралари белгиланди.

Энди қишлоқ ерларини аукционда бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотиш бекор қилинади. Аукционда сотилмаган ернинг қиймати кейинги савдоларда кунига 10 фоиздан пасайтирилади. Такрорий аукционда битта иштирокчи қатнашса ҳам, ғолиб ҳисобланади. Ернинг 10-20 фоизи чорва учун озуқа экишга чиқарилади.

Ҳозирда 93 мингдан зиёд фермерлар фаолияти тадбиркорлик рейтинги орқали баҳоланаяпти. Энди бу рейтинг ҳосилдорлик, ишчи сони, маҳсулот ҳажми каби мезонлар бўйича алоҳида бўлиши маълум қилинди.

Юқори рейтингдаги фермерларга кредитни қайтмаслик хавфини суғурталаш талаби бекор бўлади. Ер солиғи 3 баробар, фермерлар кенгашига тўланадиган бадал 2 карра камайтирилади. Пахта ва ғаллада меъёрдан кўп ҳосил олганларга 25 фоизгача ерида чорва озуқаси, сабзавот, дуккакли ва бошқа экинларни алмашлаб экишга рухсат берилади.

Бу бўйича норматив хужжат қабул қилиниши кутилмоқда.

Фермер бўлсангиз, ушбу каналга уланиб қўйинг:
👉
@RESPUBLIKA_FERMERLARI

Бошқа саволларни қуйидаги гуруҳда муҳокама қиламиз:
👉
@RespublikaFermerlari

43.4k 7 1.2k 23 166

⚡️Об-хаво

Эркин Абдулахатов:

19 март куни Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро—Навоий ва Сурхондарё—Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати +30 даражага етади.

Олдинроқ айтиб ўтганимиздек, 19 март куни шимолда ҳам харорат +30 даражага етади. Бу каби кутилмани Ўзгидромет ҳам ўз прогнозларида кўрсатмоқда.

Жанубий вилоятларда бу каби юқори ҳарорат фони 20 март куни ҳам сақланади. Шимолда эса 20 март куни ҳарорат бироз пасаяди.

21 март кунига қадар республика бўйлаб ёғингарчилик кутилмайди.

Умумий Об-хаво маълумотларидан хабардор бўлиш учун қуйидаги каналга уланинг:

👉@uzb_meteo

Фермерлар учун об-хаво ва бошқа долзарб мавзулардан хабардор бўлиш учун эса бу каналга уланинг:

👉@RESPUBLIKA_FERMERLARI

❗️Сешанба куни қайси худудларда ёхиншарчилик кутилиши хақида гаплашамиз.

Показано 20 последних публикаций.