📱
2024 йилда Ўзбекистон миллий архивлари ва республика давлат архивлари томонидан жами 1,1 млн. сақлов бирлигидаги 81 млн. кадр рақамлаштирилдиАОКАда "Ўзархив" агентлиги раҳбарияти иштирокида бўлиб ўтган
матбуот анжуманида амалга оширилган ишлар, 2025 йилдаги долзарб вазифалар ҳақида маълумот берилди.
⏺2024 йил давомида Ўзбекистон миллий архивлари ва республика давлат архивлари томонидан 15,4 млн. кадр рақамлаштирилди.
⏺Ҳисобот даврида “Давлат архивларида рақамлаштирилаётган ҳужжатларни ягона сақловини таъминлаш ҳамда улардан фойдаланиш” ахборот тизимига жами 1 292 550 та маълумотлар киритилди, шундан 882 та фонд, 4 311 та рўйхат, 402 063 та сақлов бирлиги ва 885 294 та ҳужжатлар базаси яратилди.
⏺Жорий йилда Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архиви учун кино ҳужжатларини 4К форматда рақамлаштириш имконини берувчи замонавий “Cintel 4К” киносканер харид қилинди.
⏺Ҳозирда архивда сақланаётган киноҳужжатларни 4К форматда қайта рақамлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
⏺Вазирлик, идоралар, уларнинг ҳудудий бўлинмалари ва бошқа ташкилотлар ҳамда фуқароларнинг 258 816 сақлов бирлигида (125%) бошқарув, 652 сақлов бирлигида шахсий келиб чиқиш, 20 702 сақлов бирлигида шахсий таркиб, 65 сақлов бирлигида илмий-техник, 73 сақлов бирлигида (121 %) кино, 4 874 сақлов бирлигида (131%) сурат, 82 сақлов бирлигида (102%) овозли, 99 609 сақлов бирлигида сақлаш муддати вақтинча бўлган ҳужжатлар давлат архивлари сақловига, 23 407 сақлов бирлигида бошқарув, 68 117 сақлов бирлигида (190%) шахсий таркиб, 59 731 сақлов бирлигида сақлаш муддати вақтинча бўлган ҳужжатлар шахсий таркиб ҳужжатлари давлат архивлари сақловига қабул қилинди.
⏺Давлат архивлари ўқувхоналарига 1 537 нафар Ўзбекистон фуқаролари, 60 нафар чет эл фуқаролари тадқиқотчилари ташриф буюришди ҳамда 93 100 сақлов бирлигидаги архив ҳужжатлари тадқиқотчиларга фойдаланиш учун тақдим этилди.
📌 БатафсилTelegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк