𝐑𝐚𝐬𝐦𝐢𝐲𝐊𝐚𝐧𝐚𝐥24| Тезкор Хабарлар


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


“𝐑𝐚𝐬𝐦𝐢𝐲𝐊𝐚𝐧𝐚𝐥24”нинг тезкор янгиликлар бериб борадиган Телеграм канали
— дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий
Реклама — t.me/RasmiyKanal24Reklama
Таҳририят— t.me/RasmiyKanal24bot

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


⚡️ЁМОН ЯНГИЛИК: БУГУНДАН БОШЛАБ ЎЗБЕКИСТОНДА ГАЗ НАРХИ 5 БАРАВАРГА ОШАДИ

1 МАРТДАН ГАЗ УЧУН ИЖТИМОИЙ НОРМА ЎЗГАРАДИ!

🔹 ЭНДИ:
100 м³ гача (илгари 500 м³) — 650 сўм/м³
100 м³ дан ортиқ — тариф ошади!

‼️ БУ ҲАЛИ ҲАММАСИ ЭМАС: 1 АПРЕЛДАН НАРХЛАР ЯНА ОШАДИ:
100 м³ гача1000 сўм/м³
100 м³ дан ортиқ — БАРТАРАФ ҚИЛИНАДИ!

Группаларга юбориб қўямиз

🔵@𝐑𝐚𝐬𝐦𝐢𝐲𝐊𝐚𝐧𝐚𝐥24I 📊𝐒𝐭𝐚𝐭𝐢𝐬𝐭𝐢𝐤𝐚 I


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️“Янги Тошкент”да иш бор, маош 15 млн сўмгача

Ўзбекистоннинг Туркиядаги ва Россиядаги элчихоналари Тошкентда ўзбекистонликлар учун 15 млн сўмгача маошли иш борлигини эълон қилди.

Эълонга кўра, фуқаролар “Янги Тошкент” қурилишида иштирок этишга таклиф қилинмоқда. Ушбу лойиҳа доирасида хорижда меҳнат қилаётган юртдошлар учун 10 мингга яқин иш ўрни яратилмоқда.

Қурилиш соҳасида тажрибага эга бўлган фуқаролар қуйидаги 38 йўналиш (бетончи, сувоқчи, сантехник, электрик ва бошқалар) бўйича ишга қабул қилинади.

🔵@𝐑𝐚𝐬𝐦𝐢𝐲𝐊𝐚𝐧𝐚𝐥24I 📊𝐒𝐭𝐚𝐭𝐢𝐬𝐭𝐢𝐤𝐚 I


GM Onix моделидаги камчилик учун катта миқдорда компенсация тўлаши мумкин

Бразилияда Chevrolet Onix модели билан боғлиқ катта жанжал бошланди. General Motors компанияси 2012-2018 йиллар давомида ушбу мамлакатда 1 млнга яқин Onix сотган, аммо автомобиллар хавфсизлик талабларига жавоб бермагани айтиляпти.

🔵@𝐑𝐚𝐬𝐦𝐢𝐲𝐊𝐚𝐧𝐚𝐥24I 📊𝐒𝐭𝐚𝐭𝐢𝐬𝐭𝐢𝐤𝐚 I


Зеленский АҚШни муддатидан олдин тарк этди ва Лондонга йўл олди

Трамп Зеленский билан мулоқотни давом эттиришдан манфаатдор эмас, деб ёзади CБС Неwс.

🔵@𝐑𝐚𝐬𝐦𝐢𝐲𝐊𝐚𝐧𝐚𝐥24I 📊𝐒𝐭𝐚𝐭𝐢𝐬𝐭𝐢𝐤𝐚 I


🇺🇸 🇺🇦 Қўшма Штатлар ва Украина минерал ресурслар бўйича келишувга эришди, деди АҚШ молия вазири Скотт Бессент.

Бессент келишув стратегик фойдали қазилмалар билан бир қаторда нефт ва газни ҳам қамраб олишини тасдиқлади, лекин у Украина учун хавфсизлик кафолатларини ўз ичига олмайди.

🔵@𝐑𝐚𝐬𝐦𝐢𝐲𝐊𝐚𝐧𝐚𝐥24I 📊𝐒𝐭𝐚𝐭𝐢𝐬𝐭𝐢𝐤𝐚 I


Президент қарорига кўра:

2025 йил 1 июлдан
юқоридаги давлат хизматлари ва функциялари хусусий секторга ўтказилади.


🔵@𝐑𝐚𝐬𝐦𝐢𝐲𝐊𝐚𝐧𝐚𝐥24I 📊𝐒𝐭𝐚𝐭𝐢𝐬𝐭𝐢𝐤𝐚 I


#Диққат #Тарқатинг

‼️⚡️Бугун 28-февралдан бошлаб юртимизда Таровеҳ намозлари ўқилади

Шу муносабат билан бугундан бошлаб хар куни Тошкент шахрида 18:00 дан 24:00 гача ушбу  кўчалар ёпилади

📍 Кўчалар рўйхати 👇

❗️Тошкентда Тарофехга кўчалар ёпилади

Тошкент шаҳрида Рамазон ойи кечаларидаги таровиҳ намози муносабати билан 28 февралдан бошлаб ҳар куни соат 18:00 дан 24:00 гача масжидлар яқинидаги йўллар транспорт воситалари ҳаракати учун чекланади. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Мирзо Улуғбек тумани бўйича:
Тепа масжиди — Дўрмон йўли кўчасидан Олимлар кўчасига қадар ҳаракат чекланади.

Бектемир тумани бўйича:
Алибек масжиди — М.Авезов кўчасидан Х.Бойқаро кўчасига қадар ҳаракат чекланади.

Яшнобод тумани бўйича:
Ислом ота масжиди — Фарғона йўли кўчаси иккинчи даражали йўлдан Заркент ва Обишир кўчаларига қадар ҳаракат чекланади.
Али ибн Абу Толиб масжиди — Чўлпон кўчасидан Салоҳият кўчасига қадар ҳаракат чекланади.

Миробод тумани бўйича:
Валихўжа ўғли Норхўжа масжиди — Янги-Қўйлиқ-Файзиобод кўчалари кесишган чорраҳадан 5-тор Файзиобод кўчасига қадар ҳаракат чекланади.
Қўйлиқ ота масжиди — ТХАЙ-Қўйлиқ ота кўчалари кесишган чорраҳадан Янги Қўйлиқ тор кўчасига қадар ҳаракат чекланади.

Сергели тумани бўйича:
Маъруф ота масжиди — Чоштепа кўчасидан 1-тор Чоштепа кўчасига қадар ҳаракат чекланади.
Нўғайқўрғон масжиди - Янги Сергели–С.Хўжанов кўчалари кесишмасидан- С.Хўжанов Моҳидил кўчалари кесишмасигача қадар ҳаракат чекланади.

Яккасарой тумани бўйича:
Усмон бин Маъзум масжиди — КХАЙ-Файзли Тошкент чорраҳасидан КХАЙ-Қушбеги чоррахасигача қадар ҳаракат чекланади.
Яккасарой масжиди — Ш.Руставели-Яккасарой чорраҳасидан Яккасарой-Боғу бўстон чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади.
Ракат масжиди — Ж.Шоший кўчасидан Аския кўчасига қадар ҳаракат чекланади.

Янгиҳаёт тумани бўйича:
Ниёзмат ота масжиди — ТХАЙ-Бинокор чорраҳасидан Пастдархон маҳалласига кириш қадар ҳаракат чекланади.
Шайхонтохур тумани бўйича:
Шайх Зайниддин (Кўкча) масжиди — Кўкча Дарвоза-Нурафшон чорраҳасидан Кўкча Дарвоза Бешқайрағоч чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади.
Камолон масжиди — Бунёдкор-Камолон чорраҳасидан Камолон-2-тор Устазода чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади.

Олмазор тумани бўйича:
Ҳазрати имом масжиди — Нурафшон-Қорасарой чорраҳасидан Қорасарой-А.Қодирий чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади.
Исломобод масжиди — КХАЙ-Сағбон чорраҳасидан Нурафшон-Сағбон чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади.
Дўстжонбой (Сулола) масжиди — Сағбон-12-тор Сағбон чорраҳасидан Келес йўли-Норазтепа чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади.

Юнусобод тумани бўйича:
Мирза Юсуф масжиди — Боғишамол кўчасида Шивли кўчасига қадар ҳаракат чекланади.
Учтепа тумани бўйича:
Абдуллох ибн Масъуд (Катта Қани) масжиди — Катта Қани айланмасидан Лутфий-Катта Хирмонтепа кўчаси чорраҳасигача қадар ҳаракат чекланади.
Хазрати Али масжиди — Назарбек-Маҳорат чорраҳасидан Назарбек-1-тор Замахшари кўчасигача қадар ҳаракат чекланади.

Чилонзор тумани бўйича:
Новза масжиди — Бунёдкор-Муқумий кўприги тагидан 2-даражали йўл, Бунёдкор-Камолон кўпригига қадар ҳаракат чекланади.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф масжиди — Ал-Хоразмий-Гавҳар чорраҳасидан Сўгалли ота кўчасига қадар ҳаракат чекланади.
Убай ибн Каъф (Бўрижар) масжиди — Ал-Хоразмий-Катта Хирмонтепа чорраҳасидан, Ал-Хоразмий кўчаси бўйлаб, Ал-Хоразмий-Катта Қани чорраҳасига қадар ҳаракат чекланади

Хабарни максимал тарқатинг!

🔵@RasmiyKanal24


#ДИҚҚАТ #ОГОҲЛИК

РУХСАТ ЭТИЛМАГАН ЙИҒИЛИШЛАР МИТИНГЛАР, КЎЧА ЮРИШЛАРИ ВА НАМОЙИШЛАРГА ДАЪВАТ ҚИЛИШ, ИШТИРОК ЭТИШ ВА ШАРОИТЛАР ЖАВОБГАРЛИККА САБАБ БЎЛАДИ❗️

БАТАФСИЛ РАСМДА ТАНИШИНГ.

Яқинларга улашиб, огоҳлантириб қўйинглар.

🔵@𝐑𝐚𝐬𝐦𝐢𝐲𝐊𝐚𝐧𝐚𝐥24I 📊𝐒𝐭𝐚𝐭𝐢𝐬𝐭𝐢𝐤𝐚 I


❗️ССВ: Юртимизда мавсумий респиратор касалликлар тарқалиши билан боғлиқ вазият барқарор

🟢 Ижтимоий тармоқларда мамлакатимиз бўйлаб ўткир респиратор вирусли инфекциялар авж олгани, айниқса, мактаб ва боғчаларда касаллик кенг тарқалгани, оқибатда поликлиникалар эмланмаган бемор болалар билан тўлгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

❓ Хўш, бу қанчалик асосли?


👨‍⚕️ Ушбу саволга Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Атабеков батафсил жавоб берди.

🔴 — Аввало, шуни айтиш керакки, ижтимоий тармоқларда тарқалаётган бу хабарлар ҳақиқатга зид, — дейди мутахассис. — Боиси айни пайтда юртимизда мавсумий респиратор касалликлар тарқалиши билан боғлиқ вазият барқарор ва хавотирланишга ҳеч қандай асос йўқ.

🔵@𝐑𝐚𝐬𝐦𝐢𝐲𝐊𝐚𝐧𝐚𝐥24I 📊𝐒𝐭𝐚𝐭𝐢𝐬𝐭𝐢𝐤𝐚 I


⚡️ Ўзбекистоннинг давлат қарзи 40,2 млрд долларга етди

Давлат кафолати остида олинган кредитларнинг 33,7 млрд доллари (84 фоизи) ташқи қарз, қолган 6,5 млрд доллари ички қарз ҳисобланади


🔵@RasmiyKanal24


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ДИҚҚАТ 

🔞 БИРОВНИ ОНАСИДАН СЎКИШГА ХОДИМГА РУХСАТ БЕРИЛГАНМИ БАНК РАҲБАРЛАРИ? 🤬

ДАВРБАНКДАН КРЕДИТ ОЛМАНГЛАР!

Мана яна қарздорлиги бор одамга давр банк ходимини муомаласини кўринг! Ҳақоратлаш майли ЛЕКИН БИРОВНИ ОНАСИДАН ХОҲЛАГАНЧА СЎКИШГА КИМ ҲУҚУҚ БЕРГАН !

МАСЪУЛЛАРДАН МУНОСАБАТ КУТИБ ҚОЛАМИЗ!


🔵@RasmiyKanal24


#Толибон

Толибон қўмондони Амануддин Мансурий Тожикистонни босиб олиш режасини
эълон қилди

“Юқори раҳбарият бизга рухсат бериши билан Тожикистонни қўлга киритиш менинг зиммасига тушади. Менда бу миссияни муваффақиятли бажариш учун Тахор, Қундуз ва Бадахшон вилоятларидан етарли кучлар бор. “Менинг аскарларим зудлик билан ҳаракат қилишга тайёр ва имкон қадар қисқа вақт ичида Тожикистон Бадахшони устидан назоратни ўз қўлига олишга қодир”, — деди Маулавий Мансурий.

Қўмондон таклиф этилаётган кампаниянинг осон ўтишига ишонч билдириб, унинг фикрича, тожик ҳарбийлари етарлича жанговар салоҳиятга эга эмаслигини таъкидлади. “Тожикистонликлар уруш учун яратилган эмас, бирини ўлдиринг, қолганлари дарҳол қочиб кетади”, - дея қўшимча қилди у.

Бироқ, Мавлавий Мансурий бу режаларни амалга оширишдаги асосий тўсиқ Тожикистоннинг Россия билан иттифоқи эканлигини тан олди. "Уларнинг Москва билан стратегик ҳамкорлиги маълум қийинчиликларни келтириб чиқаради", - дея хулоса қилди қўмондон.

Бу баёнот Марказий Осиёдаги минтақавий хавфсизлик ва Афғонистон ва қўшни давлатлар ўртасидаги муносабатлар контекстида жиддий хавотир уйғотади. Бундай ниятлар афғон-тожик чегараси ҳудудида кескинликни сезиларли даражада ошириши мумкин.

🔵@𝐑𝐚𝐬𝐦𝐢𝐲𝐊𝐚𝐧𝐚𝐥24I 📊𝐒𝐭𝐚𝐭𝐢𝐬𝐭𝐢𝐤𝐚 I


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️🇦🇲❌🇦🇿 “Арман генерали” озарбайжонликларнинг оммавий қирғин қилганини тан олди

Ижтимоий тармоқларда грузиялик блогер ва ўзини “арман генерали” деб атайдиган Левон Минасян ўртасидаги суҳбат видеоси тарқалмоқда. Суҳбат давомида у Хўжайлида озарбайжонларга қарши содир этилган қирғинни очиқ тан олади.

Интервю ёзуви блоггер Тако Тамуна томонидан 2023 йилда нашр этилган, аммо эндигина у кенг омма ҳукмига тақдим этилди.
🗣 “ Хожайли менинг ишим, озарбайжонликлар мени излашмоқда, мен жуда кўп одамларни пичоқлаб, сўйиб ташлаганман – санаб саноғига етолмайсан”, - дея мақтанади Минасян уруш жиноятларини очиқчасига тан олар экан. Бундан ташқари, у киноя билан қотилликларни "мазза қилиб" амалга оширганини қўшимча қилади.

Видеоблоггер унга уруш қоидалари ва тинч аҳоли дахлсизлигини эслатмоқчи бўлади, бироқ “арман генерали” бунга бефарқлик билан, “уруш шафқациз нарса”, озарбайжонликларнинг ўлдирилиши гўёки “уруш қонуни” эканлигини таъкидлади.


🔵@𝐑𝐚𝐬𝐦𝐢𝐲𝐊𝐚𝐧𝐚𝐥24I 📊𝐒𝐭𝐚𝐭𝐢𝐬𝐭𝐢𝐤𝐚 I


3 мартдан ипотека кредитлари учун субсидия олишга аризалар қабули бошланади

Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлашнинг тасдиқланган мақсадли кўрсаткичлари доирасида аризаларни 3 март куни соат 09:00дан бошлаб жўнатиш мумкин. Бу ҳақида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.

Аризаларни Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона портал (my.gov.uz) орқали топшириш мумкин. Бунда ариза берувчи хоҳиши билан унинг даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадлари киритилиши мумкин.

Шунингдек, аризачи ёки унинг турмуш ўртоғининг (шу жумладан, кафил сифатида келтирган яқин қариндошлари) ўртача даромади қуйидагича бўлиши керак:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,7 бараваридан 8 бараваригача (ҳозирда 3,11 млн — 9,24 млн сўм);

⁃ Тошкент шаҳрида — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2,7−9,2 баравари (ҳозирда 3,11 млн сўм — 10,62 млн сўм).

🔵@𝐑𝐚𝐬𝐦𝐢𝐲𝐊𝐚𝐧𝐚𝐥24I 📊𝐒𝐭𝐚𝐭𝐢𝐬𝐭𝐢𝐤𝐚 I


#янгилик

Ҳилола Умарова хушхабарни улашмоқда


Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига педагогларни аттестациядан ўтказиш, касбий сертификатлаш ва рағбатлантириш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” қарори қабул қилинди.

Вазир жамғармаси:

эндиликда вазир жамғармасидан ҳар ойлик устама олиш учун номзодлар рўйхати аввалгидек ҳудудий кенгашлар тавсияси асосида шакллантирилмайди. Синовларда барча фан ўқитувчилари иштирок этиши мумкин. Аввал МТТ тарбиячилари устама олишга даъвогарлик қила олмасди, энди улар ҳам синовларда иштирок этиб устама олиши мумкин.

Малака тоифа синовлари:

педагог кадрларга тариф ставкаларининг амалдаги миқдорларига нисбатан 70 фоиз миқдорида қўшимча ҳақ тўланишининг тартиби тасдиқланди. Унга кўра малака тоифа тест синовларида иштирок этиб (иккала босқичда), олий ва биринчи малака тоифасига эришган (ёки сақлаган) ҳамда 86 ва ундан юқори балл тўплаган педагогларга берилади.

Яна бир янгилик! Энди Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан бериладиган умумтаълим фанини билиш даражаси тўғрисида сертификатга эга бўлган педагогларга навбатдаги мажбурий аттестациянинг биринчи босқичи (мутахассислик фани ва касб стандарти) бўйича малака синовидан озод қилинади.

🔵@𝐑𝐚𝐬𝐦𝐢𝐲𝐊𝐚𝐧𝐚𝐥24I 📊𝐒𝐭𝐚𝐭𝐢𝐬𝐭𝐢𝐤𝐚 I 𝐆𝐞𝐨𝐬𝐭𝐚𝐭𝐢𝐬𝐭𝐢𝐤𝐚𝐔𝐳 I


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Миграция агентлиги Россиядаги патент имтиҳонларига тайёргарлик кўриш бўйича платформани ишга туширди.

Ушбу ҳаволага босиб патент имтиҳонларига тайёрланишингиз мумкин:👉https://test.xorijdaish.uz/

🔵@𝐑𝐚𝐬𝐦𝐢𝐲𝐊𝐚𝐧𝐚𝐥24I 📊𝐒𝐭𝐚𝐭𝐢𝐬𝐭𝐢𝐤𝐚 I 𝐆𝐞𝐨𝐬𝐭𝐚𝐭𝐢𝐬𝐭𝐢𝐤𝐚𝐔𝐳 I


Ўзбекистонда 2024-йилда содир этилган жиноятлар статистикаси очиқланди

Унга кўра, 2024-йилда 132 298 та жиноят содир этилган. Содир этилган умумий жиноятларнинг 92,4 фоизи фош этилган. Қидирувдаги шахсларнинг 8 736 нафари ушланган ва бедарак йўқолганларнинг 567 нафари топилган.

Батафсил: 𝐑𝐚𝐬𝐦𝐢𝐲𝐊𝐚𝐧𝐚𝐥24

🔵@𝐑𝐚𝐬𝐦𝐢𝐲𝐊𝐚𝐧𝐚𝐥24I 📊𝐒𝐭𝐚𝐭𝐢𝐬𝐭𝐢𝐤𝐚 I 𝐆𝐞𝐨𝐬𝐭𝐚𝐭𝐢𝐬𝐭𝐢𝐤𝐚𝐔𝐳 I


❗️Тайинловлар амалга оширилди:

➖ Хуршид Назаров Жомбой тумани ҳокими лавозимига тайинланди. У шу пайтгача Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

➖ Буранов Махсуд Эркинович Нуробод тумани ҳокими этиб тайинланди. Тайинловга қадар у “Агробанк” акциядорлик тижорат банкининг Самарқанд вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатган.

➖ Хидиров Аброр Абдуазимович вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

➖ Муродов Ғолиб Неъматович Муборак тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар у “Ҳудудгаз Қашқадарё” газ таъминоти филиали директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

🔵@𝐑𝐚𝐬𝐦𝐢𝐲𝐊𝐚𝐧𝐚𝐥24I 📊𝐒𝐭𝐚𝐭𝐢𝐬𝐭𝐢𝐤𝐚 I 𝐆𝐞𝐨𝐬𝐭𝐚𝐭𝐢𝐬𝐭𝐢𝐤𝐚𝐔𝐳 I


#ҳужжатлар

Музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Покистон Ислом Республикаси Бош вазири Шаҳбоз Шариф кўп қиррали Ўзбекистон-Покистон ҳамкорлигини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қаратилган Қўшма декларация ҳамда икки томонлама Олий даражадаги стратегик шериклик кенгашини тузиш тўғрисидаги баённомани имзоладилар.


Икки мамлакат етакчилари ҳузурида ташриф давомида имзоланган қуйидаги ҳужжатлар алмашилди:

- Фан, техника ва инновациялар соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

- Дипломатик паспорт эгаларининг визасиз сафарлари тўғрисида битим;

- Ички ишлар вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

- Профессионал таълим соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

- Ёшларга оид сиёсат соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

- Миллий ахборот агентликлари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

- дипломатик академиялар, Тошкент ва Лаҳор шаҳарлари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар ва аҳдлашувлар ҳамда бошқа ҳужжатлар.

🔵@𝐑𝐚𝐬𝐦𝐢𝐲𝐊𝐚𝐧𝐚𝐥24I 📊𝐒𝐭𝐚𝐭𝐢𝐬𝐭𝐢𝐤𝐚 I 𝐆𝐞𝐨𝐬𝐭𝐚𝐭𝐢𝐬𝐭𝐢𝐤𝐚𝐔𝐳 I


Ўзбекистон ва Покистон ўртасида икки томонлама битимларнинг салмоқли тўплами имзоланди

Икки мамлакат етакчилари ҳузурида ташриф давомида имзоланган қуйидаги ҳужжатлар алмашилди:

🔵@𝐑𝐚𝐬𝐦𝐢𝐲𝐊𝐚𝐧𝐚𝐥24I 📊𝐒𝐭𝐚𝐭𝐢𝐬𝐭𝐢𝐤𝐚 I 𝐆𝐞𝐨𝐬𝐭𝐚𝐭𝐢𝐬𝐭𝐢𝐤𝐚𝐔𝐳 I

Показано 20 последних публикаций.