500 млн СЎМДАН ОРТИҚ ДАВЛАТ ХАРИДЛАРИДА “РАҚОБАТ ТЎҒРИСИДА”ги ҚОНУН ТАЛАБЛАРИ БУЗИЛИШИ ҲОЛАТЛАРИ АНИҚЛАНДИ
🏬 Рақобат қўмитаси томонидан давлат харидларида қонунбузарликларни аниқлаш мақсадида бир қатор ҳудудларда ўрганишлар ўтказилди. Жумладан, Сирдарё, Жиззах ва Бухоро вилоятларида давлат харидлари соҳасидаги тартиблар бузилганлиги аниқланди.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz
🏬 Рақобат қўмитаси томонидан давлат харидларида қонунбузарликларни аниқлаш мақсадида бир қатор ҳудудларда ўрганишлар ўтказилди. Жумладан, Сирдарё, Жиззах ва Бухоро вилоятларида давлат харидлари соҳасидаги тартиблар бузилганлиги аниқланди.
Сирдарё вилояти
Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Республика Ўғил болалар ўқув-тарбия муассасаси ва Гулистон тумани 11-сонли "Нурли маскан" ихтисослаштирилган мактаб интернати томонидан амалга оширилган тендер савдолари ўрганилди. Ушбу савдоларда "Рақобат тўғрисида" ва "Давлат харидлари тўғрисида"ги Қонунларнинг талаблари бузилганлиги аниқланди.
Хусусан, махсус ахборот портали орқали ўтказилган давлат харидларида Республика Ўғил болалар ўқув-тарбия муассасаси томонидан 85,3 млн сўмлик ва Гулистон туман 11-сонли "Нурли Маскан" ихтисослаштирилган мактаб интернати томонидан 308,3 млн сўмлик шартномалар тузилган бўлиб, ушбу жараёнда рақобат чекланганлиги ва тендер шаффофлиги таъминланмаганлиги маълум бўлди. Аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан ҳудудий бошқарма томонидан тегишли тартибда иш қўзғатилиб, бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди ҳамда қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарлик чоралари кўрилди.
Жиззах вилояти
Жиззах вилоятидаги мониторинг натижаларига кўра, Зарбдор туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан давлат харидлари портали орқали 173,2 млн сўмлик тендер ўтказилгани аниқланди. Ушбу жараёнда "Рақобат тўғрисида"ги Қонуннинг 29-моддаси талаблари бузилганлиги, яъни савдоларда рақобат чеклангани ва муайян иштирокчиларга имтиёзли шароит яратилгани маълум бўлди.
Ушбу ҳолат юзасидан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, қонунбузилишни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берилди ва тегишли масъулларга маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
Бухоро вилояти
Бухоро вилоятидаги "Мурувват" болалар интернат уйи томонидан 300 млн сўмлик давлат хариди амалга оширилган. Мазкур тендер ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинган бўлиб, унда шаффофликнинг бузилгани ва давлат харидлари қонунчилигига риоя этилмагани қайд этилган.
Ўрганиш натижаларига кўра, "Рақобат тўғрисида"ги Қонуннинг 29-моддаси талаблари бузилганлиги аниқланиб, Бухоро ҳудудий бошқармаси томонидан "Мурувват" болалар интернат уйига нисбатан тегишли тартибда иш қўзғатилди ва жавобгарлик чоралари кўрилди.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz