Raqobat qo‘mitasi


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Экономика


Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси
📍 Лабзак, 3 Тошкент 100128
🌐 raqobat.gov.uz
📞 71 207 47 00
☎️ 1159
📧 info@antimon.gov.uz
x.com/RaqobatGovUz
instagram.com/raqobat_gov_uz
facebook.com/RaqobatGovUz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Экономика
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
👍 Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг ҳафталик дайжести.

(
📆 3 - 7 март кунлари)

🗓 3 март

Иқтисодий концентрация битимига розилик берилди;

Қўмита раиси ўринбосари Будапештда Минтақавий рақобат маркази конференциясида иштирок этди;

Иқтисодиётда рақобатни ривожлантиришга қаратилган Президент фармони қабул қилинди;

2025 йил 1 апрелдан айрим хўжалик юритувчи субъектларнинг эксклюзив ҳуқуқлар бекор қилинади (инфографика-1, инфографика-2, инфографика-3);
______

🗓 4 март

Реклама қонунчилиги бузилиши юзасидан 30 дан ортиқ корхонага тегишли таъсир чоралари қўлланилди;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-35-сонли Фармони мазмун-моҳияти юзасидан брифинг ўтказилди;

Pақобат қўмитаси ходимаси нишон билан тақдирланди.
______

🗓 5 март

Истеъмолчиларнинг автомобиль соҳасидаги мурожаатлари ижобий ҳал қилинмоқда;

Энг яхши корхона танлови доирасида овоз бериш жараёнлари бошланди;

“МОЛИЯВИЙ САВОДХОН ЁШ ИСТЕЪМОЛЧИ” олимпиадасининг I босқич тест саволлари ўтказилди!
______

🗓 6 март

"Wizzair” авиакомпанияси ўзбек тилида хизмат кўрсатишни таъминлайдиган бўлди;

Tиббиёт муассасаларига реклама қонунчилиги бузилиши юзасидан тегишли чоралар кўрилди;

“Ўзбекистонда монополияга қарши курашишни тартибга солиш" амалий семинари бўлиб ўтди;

Қорақалпоғистонда жамоатчилик вакиллари билан бўлиб ўтган очиқ мулоқот тафсилотлари.
______

🗓 7 март

Pеклама қонунчилиги бузилиши юзасидан бир неча банклар ва микромолия ташкилотига нисбатан иш қўзғатилди;

Қайта қонунбузилишга йўл қўйган “mo'jiza honeymoon” МЧЖ раҳбари жавобгарликка тортилди;

Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ташкил этилган матбуот анжумани тафсилотлари;

Рақобат қўмитаси раиси байрам муносабати билан Қўмита ва унинг тизимидаги хотин-қизларни байрам билан табриклади.

🔝 @raqobatgovuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳурматли хотин-қизлар, қадрли аёллар!

🌹 Барчангизни 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни билан самимий муборакбод этамиз!

Аёл оилада нафақат она, жамиятда етакчи, тараққиётда ташаббускор ажралмас бир қисмдир.

💐 Сизнинг меҳнатингиз, билимингиз ва ташаббусингиз жамиятимиз ривожланишида ўрни беқиёс. Сиз нафақат касбингизда, балки ҳаётнинг барча соҳаларида илҳом манбаи, тараққиёт ва янгиликларга йўл очувчи кучсиз.

Барчангизга соғлиқ, бахт ва муваффақият тилаймиз. Орзу қилган мақсадларингиз рўёбга чиқсин, ҳар кунингиз файзли ва самарали бўлсин!


🇺🇿 Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси.

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖

Уважаемые женщины, дорогие дамы!

🌹 Сердечно поздравляем вас с 8 Марта – Международным женским днем!

Женщина – это не только хранительница семьи, но и лидер в обществе, активный участник прогресса и неотъемлемая часть развития.

💐 Ваш труд, знания и инициативность бесценны для развития нашего общества. Вы вдохновляете, открываете новые горизонты и создаете перемены не только в своей профессии, но и во всех сферах жизни.

Желаем вам здоровья, счастья и успехов. Пусть ваши мечты сбываются, а каждый день приносит радость и удовлетворение!


🇺🇿 Комитет по развитию конкуренции и защите прав потребителей.

Telegram | Raqobat.gov.uz | Facebook | Youtube | Instagram | X


🌹 Аёл киши – жамият тараққиётининг муҳим тимсолидир. Ўзбекистонда хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва ҳуқуқларини мустаҳкамлаш, уларнинг билим ва иқтидорини қўллаб-қувватлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир.

💐 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Рақобат қўмитасида байрам тадбири ўтказилди. Тадбирда Қўмитада самарали меҳнат қилаётган хотин-қизлар тақдирланди.

Қўмита раиси Ҳ.Турахужаев ўз табрик нутқида аёлларнинг жамият ва иқтисодиёт ривожидаги ўрнига алоҳида урғу бериб, уларга мустаҳкам соғлиқ, бахт ва муваффақият тилади. Шунингдек, байрам муносабати билан эркаклар жамоаси томонидан ҳам самимий тилаклар ва ҳурмат изҳор этилди.
________________________

🌹 Женщина – олицетворение прогресса и развития общества. В Узбекистане укрепление роли и прав женщин, поддержка их знаний и талантов являются одним из приоритетных направлений государственной политики.

💐 В честь 8 Марта – Международного женского дня в Комитете по конкуренции состоялось праздничное мероприятие. На нем были отмечены и награждены женщины, которые вносят значительный вклад в деятельность Комитета.

Председатель Комитета Х.Турахужаев в своей поздравительной речи подчеркнул важную роль женщин в развитии общества и экономики, пожелав им крепкого здоровья, счастья и успехов. Кроме того, мужская часть коллектива выразила искренние поздравления и теплые пожелания.

Telegram | Raqobat.gov.uz | Facebook | Youtube | Instagram | X


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Матбуот_анжумани

🏬 Рақобат қўмитаси Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан 2024 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан ташкил этилган матбуот анжумани тафсилотлари.

🔝 Батафсил "NAVOIY MTRK" телеканалида.

Telegram | Raqobat.gov.uz | Facebook | Youtube | Instagram | X


ҚАЙТА ҚОНУНБУЗИЛИШГА ЙЎЛ ҚЎЙГАН “MO'JIZA HONEYMOON” МЧЖ РАҲБАРИ ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИЛДИ

🌫 Аввал хабар берилганидек, Рақобат қўмитаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасининг Махсус комиссияси томонидан! “Реклама тўғрисида”ги Қонун талабларини бузган “MO'JIZA HONEYMOON” МЧЖга нисбатан иш қўзғатиб, натижада молиявий жарима қўлланилганди.

Бироқ, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик юзасидан “MO'JIZA HONEYMOON” МЧЖ раҳбарига берилган кўрсатма ижроси таъминланмаган ва ушбу рекламалар берилиши давом этганлиги ҳолати аниқланган.


✈️ Юқоридаги ҳолат юзасидан ҳудудий бошқарманинг Махсус комиссияси томонидан қайта қонунбузилишга йўл қўйгани учун “MO'JIZA HONEYMOON” МЧЖ раҳбарига нисбатан маъмурий чора қўллаш юзасидан маълумотлар тегишли судга юборилиб, суднинг ҳал қилув қарори билан маъмурий жавобгарлик тайинланди.

🪧 Шу ўринда огоҳлантирамиз! Ҳурматли тадбиркорлар, Рақобат қўмитасининг қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик юзасидан қарор ва кўрсатмалари ижросини лозим даражада бажармаганлик учун маъмурий жавобгарлик белгилангандан сўнг давом эттирилса жиноий жавобгарликка олиб келишини эслатиб ўтамиз!


Telegram | Raqobat.gov.uz | Facebook | Youtube | Instagram | X


РЕКЛАМА ҚОНУНЧИЛИГИ БУЗИЛИШИ ЮЗАСИДАН БИР НЕЧА БАНКЛАР ВА МИКРОМОЛИЯ ТАШКИЛОТИГА НИСБАТАН ИШ ҚЎЗҒАТИЛДИ

📄 Рақобат қўмитаси ўз ваколати доирасида оммавий ахборот воситаларида (телевидение, радио, босма нашрлар, интернет ва ижтимоий тармоқлар) жойлаштирилаётган реклама ахборотларининг реклама ҳамда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мослиги юзасидан ўрганиш ва таҳлил ишлари олиб бормоқда.

✈️ Жумладан, ўтказилган мониторинглар давомида “Реклама тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилиши аломатлари билан
🔘“TENGE BANK” АТБ;
🔘“AGROBANK” АТБ;
🔘“IPOTEKA XIZMATI GROUP” МЧЖ;
🔘"TASFINANCE MIKROMOLIYA TASHKILOTI" МЧЖ XKга нисбатан Кўмита Махсус комиссияси томонидан ишлар қўзғатилди.


ℹ️Қўзғатилган ишлар белгиланган тартибда кўриб чиқилгандан сўнг якунлари юзасидан қўшимча ахборот тақдим этилади.
____________________

ВОЗБУЖДЕНЫ ДЕЛА В ОТНОШЕНИИ НЕСКОЛЬКИХ БАНКОВ И МИКРОФИНАНСОВЫХ ОРГАНИЗАЦИЙ ПО ФАКТУ НАРУШЕНИЯ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА О РЕКЛАМЕ

📄 В рамках своих полномочий Комитет по конкуренции проводит изучение и анализ рекламных материалов, размещаемых в средствах массовой информации (телевидение, радио, печатные издания, интернет и социальные сети), на предмет их соответствия требованиям законодательства о рекламе и защите прав потребителей.

✈️ В ходе проведенного мониторинга были выявлены признаки нарушений требований Закона «О рекламе» в деятельности следующих организаций:
🔘АО «TENGE BANK»;
🔘АО «AGROBANK»;
🔘ООО «IPOTEKA XIZMATI GROUP»;
🔘СП ООО «TASFINANCE MIKROMOLIYA TASHKILOTI».


ℹ️По данным фактам Специальной комиссией Комитета возбуждены дела, по итогам рассмотрения которых будет предоставлена дополнительная информация.

Telegram
| Raqobat.gov.uz | Facebook | Youtube | Instagram | X


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Аxborot24_дастури

ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ

✅ Рақобат қўмитаси раиси Ҳалилилло Турахужаев бошчилигида Қорақалпоғистонда жамоатчилик вакиллари билан бўлиб ўтган очиқ мулоқот тафсилотлари.

🔍“O‘ZBEKISTON24” телеканалида.

Telegram | Raqobat.gov.uz | Facebook | Youtube | Instagram | X


🏬 Жорий йилнинг 5-март куни InterContinental Tashkent меҳмонхонасида Қўмита ҳузуридаги Тадқиқотлар маркази, “Antitrust Advisory” (консалтинг корхона) ҳамда “Kosta Legal” (Адвокатлик фирмаси) вакиллари иштирокида “Ўзбекистонда монополияга қарши курашишни тартибга солиш: тенденция, таваккалчилик ва комплаенс” амалий семинари бўлиб ўтди.

👥 Мазкур семинар давомида Ўзбекистондаги монополияга қарши тартибга солишдаги оҳирги ўзгаришлар, рақобат қонунчилигига риоя этилишини назорат қилиш ҳамда бозор шаффофлигини ошириш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.

✈️ Ушбу тадбир монополияга қарши тартибга солиш масалалари бўйича давлат, бизнес ва ҳуқуқий ҳамжамият вакиллари ўртасидаги фикр алмашиш учун муҳим платформага айланди.

Telegram | Raqobat.gov.uz | Facebook | Youtube | Instagram | X


ҲУДУДЛАРГА АМАЛИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИЛМОҚДА

🖥 Рақобат қўмитаси ишчи гуруҳи томонидан Андижон вилоятининг Хонобод шаҳар ва Булоқбоши, Асака, Марҳамат, Қўрғонтепа, Хўжаобод, Жалақудуқ туманларида аҳоли ва тадбиркорларнинг муаммолари юзасидан ўрганишлар ўтказилмоқда.

➡️ Ўтказилган ўрганишларда мазкур ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролардан коммунал, савдо, реклама ва бошқа соҳалар бўйича мурожаатлар қабул қилиниб, назоратга олинди.

✈️ Хусусан,
🔘Пахтаобод туманининг “Қашқар” ва “Гузар” МФЙларидаги 115 та хонадон ҳам суюлтирилган газ баллонлари билан таъминланди.


❗️ Ҳудудларда ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда!

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz


🏬 Қўмита ҳузуридаги Тадқиқотлар маркази ва Tashkent international university ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.

👥 Учрашув давомида, томонлар илмий соҳада салоҳиятни ошириш, масофавий форматда малака ошириш имкониятларини кўриб чиқиш хамда рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган ташаббусларни биргаликда амалга оширишга келишиб олдилар.

✈️ Меморандумнинг имзоланиши илмий доиралар ва давлат органлари ўртасида тажриба алмашиш учун янги имкониятлар очади, бу эса, ўз навбатида, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтириш, соғлом рақобат муҳитини яратишга хизмат қилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz


ТИББИЁТ МУАССАСАЛАРИГА РЕКЛАМА ҚОНУНЧИЛИГИ БУЗИЛИШИ ЮЗАСИДАН ТЕГИШЛИ ЧОРАЛАР ҚЎРИЛДИ

🗺 Рақобат қўмитасининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ҳудудда фаолият олиб бораётган хусусий тиббий масканларнинг фаолиятлари бўйича тарғибот қилинаётган эълонларининг “Реклама тўғрисида”ги Қонун талабларига мослиги юзасидан 20 та хўжалик юритувчи субъектларида ўрганиш ишлари олиб борилди.

🚨 Ўтказилган ўрганишлар натижасида, Қарши шаҳрида фаолият олиб бораётган “MALXAM-FAYZ-DILXUSH” ХКга қарашли “SAXOVAT” клиника биносининг олд қисмида жойлаштирилган реклама ахборотидаги маълумотларда “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг 16-моддаси талаблари бузилганлик ҳолати аниқланди. Мазкур ҳолат юзасидан ҳудудий бошқарманинг Махсус комиссияси томонидан корхонага нисбатан молиявий жарима қўллаш ҳақида қарор қабул қилинди.

🔍 Шунингдек, “ZARMAS SHIFO” ХКга қарашли “ZARMAS SHIFO MEDICAL CENTER” ва “NASAF MED SERVIS” МЧЖга қарашли “NASAF MED CENTER” клиникалари олдида ўрнатилган ташқи реклама конструкцияси ноқонуний жойлаштирганлиги аниқланди. Мазкур ҳолатлар юзасидан, ҳудудий бошқарманинг Махсус комиссияси томонидан “Реклама тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилган деб топилиб, тегишли ҳужжатларсиз ўрнатилган ташқи реклама объектини қарорда белгиланган муддатда ихтиёрий равишда демонтаж қилиш мажбуриятини юклатиш тўғрисида кўрсатма берилди.

➡️ Шу билан бир қаторда, “NASAF MED SERVIS” МЧЖ раҳбарига нисбатан маъмурий чора қўллаш юзасидан маълумотлар тегишли судга юборилиб, суднинг ҳал қилув қарори билан маъмурий жавобгарлик тайинланди.

⚠️ Бу борадаги ўрганишлар республика бўйлаб давом эттирилмоқда.


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz


Қўмита олиб борган ўрганишлар натижасида "Wizzair” авиакомпанияси Ўзбекистонга рейсларида ўзбек тилида хизмат кўрсатишни таъминлайдиган бўлди

✈️ Ҳаво транспортида хавфсизлик қоидалари ҳамда маълумотлар барча йўловчилар учун аниқ ва тушунарли берилиши муҳим. Учиш даврида хавфсизлик қоидалари ҳақидаги маълумотлар хорижий тилда берилиши йўловчиларни тушунмовчилик ва ёки қийинчиликка олиб келиши мумкин.

✍️ Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Р.Кушербаевнинг “Самарқанд-Абу-Даби” йўналиши билан “Wizzair” авиакомпанияси томонидан кўрсатилган хизматлардан фойдаланганда айнан шундай муаммога дуч келгани юзасидан қолдирган мурожаатини кўриб чиқди.

Рақобат қўмитасининг олиб борган ўрганишларида мурожаатчининг учиш даврида авиакомпаниянинг экипаж аъзолари томонидан хорижий тилда хавфсизлик қоидалари ҳақида маълумот берилгани, бу қоидаларни ўзбек ва рус тилларида тушунтириб беришлари сўралганида ходим томонидан унга нисбатан қўпол муомалада бўлинган, бортни тарк этишни талаб қилинган ва шу тарзда фуқаро мазкур рейсда Абу-Дабига етиб боргани маълум бўлди.


➡️ Қўмита томонидан Транспорт вазирлигига ўрганишлар юзасидан сўров хати юборилди. Натижада ўзбошимчалик билан хатти-ҳаракатларни амалга оширган мазкур авиакомпания ходимларига нисбатан чора кўрилди. Йўл қўйилган қонунбузилишда юзага келган камчилик ва хатоларни бартараф этиш мақсадида экипаж аъзоларига парвозлар хавфсизлигини таъминлаш, муомала маданияти, ҳар бир мамлакатнинг парвозга алоқадор қонунлари ва тартиб-таомиллари ҳамда авиайўловчиларни ҳурмат қилиш бўйича тренинг курслари йўлга қўйилди.

ℹ️ Шунингдек, авиакомпания 2025 йилда Ўзбекистонга хизмат кўрсатувчи ҳар бир ҳаво кемасида борт кузатувчи ва хизмат кўрсатувчи персоналлар ўзбек тилида фаолият юритишини йўлга қўйилиши таъминланади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#онлайн_олимпиада

⚡️ Хабарингиз бор, Қўмита томонидан олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ҳар йили ўтказиб келинаётган “МОЛИЯВИЙ САВОДХОН ЁШ ИСТЕЪМОЛЧИ” онлайн олимпиадасига жорий йил 25 февралдан старт берилган эди.

🗓 Номзодларни рўйхатга олиш 2025 йил 5 март куни (соат 24:00 да) тўхтатилади.

Танловнинг 1️⃣ босқич тест саволлари 2025 йил 6 март куни olimpiada.edu.uz электрон тизимида рўйхатдан ўтган талабалар иштирокида бўлиб ўтишини эслатиб ўтамиз.

Тест саволлари olimpiada.edu.uz электрон тизимида 2025 йил 6 март куни соат 15:00 дан 16:00 гача ўтказилади. Бунда, шу вақт оралиғида тизимга кириб тестларни бошлаш ва ажратилган 60 дақиқа вақтдан фойдаланиш мумкин.

Танловнинг2️⃣ босқичи 2025 йил 12 март куни тест натижаларидан саралаб олинган 16 нафар талабалар билан онлайн савол-жавоб тарзида амалга оширилади.

👍 Ғолибларни эсдалик совғалар кутмоқда!

Танловда иштирок этинг, ўз билимларингизни синаб кўринг ва ғолибликни қўлга киритинг!


Батафсил маълумот:
🌐 raqobat.gov.uz
📞 (71) 207-47-00 (321)

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ОВОЗ БЕРИШ БОШЛАНДИ

💬 15 март — "Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни" муносабати билан Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан ўтказилаётган "Истеъмолчилар ҳуқуқларини таъминлаш бўйича энг яхши корхона" танлови доирасида овоз бериш жараёнлари бошланди!

Танловда иштирок этаётган корхоналар қуйидаги йўналишларда баҳоланади:
🔘Умумий овқатланиш;
🔘 Чакана савдо;
🔘 Ишлаб чиқариш;
🔘 Молиявий хизматлар;
🔘 Қурилиш соҳаси хизматлари.


⛓ Овоз бериш cabinet.fairtech.uz ягона ахборот тизими орқали амалга оширилади.

❗️Телекоммуникация хизматлари йўналишида етарли иштирокчилар рўйхатдан ўтмаганлиги боис, ушбу йўналиш бўйича танлов ўтказилмайди.

Telegram | Raqobat.gov.uz | Facebook | Youtube | Instagram | X


Президент Шавкат Мирзиёевнинг Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг кенгайтирилган йиғилишидаги нутқидан иқтибослар

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Анонс #Сифат_назорати

ҚАДОҚЛАНГАН СУТ МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ СИФАТИ НАЗОРАТДАН ЎТКАЗИЛДИ


🏬 Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда қуйидаги қадоқланган сут маҳсулотлари сифатини назоратдан ўтказди:

🟣PURE MILKE
🟣PORT de RFLLER
🟣LACTEL

🔬 Синов натижалари қандай?

➡️ Батафсил

👥 Ҳурматли истеъмолчилар, харид қилган товарларингиз нуқсонли ёки сифатсизлигидан норози бўлсангиз, Рақобат қўмитасининг ягона ишонч (1159) рақамига мурожаат қилишингиз мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

Telegram | Raqobat.gov.uz | Facebook | Youtube | Instagram | X


ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИНГ АВТОМОБИЛЬ СОҲАСИДАГИ МУРОЖААТЛАРИ ИЖОБИЙ ҲАЛ ҚИЛИНМОҚДА

🚗 Қўмитага автомобиллар хариди ва уларнинг техник ҳолатига доир муаммолар юзасидан фуқаролардан мурожаатлар келиб тушмоқда. Мурожаатлар ўрганилиб, истеъмолчиларнинг қонуний манфаатлари ҳимоя қилинмоқда.

Жумладан:
Бухоро вилоятида фуқаро Б.Ф. “Kia Sonet” автомашинасида кафолат муддати давомида нуқсонлар пайдо бўлгани сабабли, уларни бартараф этиш бўйича бир неча маротаба сервис хизматига мурожаат қилган, аммо муаммо ҳал этилмаган. Қўмита ҳудудий бошқармаси томонидан (истеъмолчига нуқсонли товар сотилганда унинг ҳуқуқлари -“Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 13-моддасига асосан) олиб борилган ишлар натижасида, “GOODWELL SERVISE” МЧЖ томонидан автомобилдаги нуқсонлар бартараф этилиши таъминланди.

Қорақалпоғистон Республикасида фуқаро А.Т. “Кia К-5” русумли автомашинасидаги амортизаторлар ишламаётгани сабабли, уларни алмаштиришда “KIA” сервис марказига мурожаат қилган. Сервис ходимлари амортизатор 4 ойдан сўнг келишини айтганлигига норозилигини билдириб Қўмитадан амалий ёрдам сўраган. Ҳудудий бошқарма мутахассислари сотувчи ташкилотга тегишли тушунтиришлар бериб (истеъмолчи товарнинг ишлаб чиқарилишига, тузилишига, таркибига доир камчиликларни ёки бошқа нуқсонларни аниқлаган тақдирда сотувчи (ишлаб чиқарувчи) уни айни шундай маркали (моделли, артикулли) товарга етти кунлик муддатда, товар сифатини сотувчи (ишлаб чиқарувчи) томонидан қўшимча равишда текшириш зарур бўлганида эса, истеъмолчи талаб қўйган пайтдан эътиборан йигирма кун ичида алмаштириб бериши шарт - “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 14-моддаси), муаммони қонун доирасида ҳал этилишига эришдилар. Натижада, амортизаторлар бепул алмаштирилиши таъминланди.

Навоий вилоятида фуқаро Х.С. “JETOUR” автосалонидан “SWM G03F” автомашинасини харид қилган, бироқ автомобилнинг электрон табло қисмида носозлик аниқланган. Қўмита ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган ўрганишлар натижасида "JETOUR" сервис маркази автомобилни таъмирлаб, таблосини янгисига алмаштирилиши таъминланди.

Наманган вилоятида фуқаро К.Ж. Тошкентдаги “YAS-PETROLEUM TRADE” МЧЖга қарашли автосалондан “LI 9 ULTRA” автомашинасини сотиб олган, аммо унинг рул қисмида техник носозлик борлигини аниқлаган. Бошқарма ходимлари мурожаатни ўрганиш жараёнида “YAS-PETROLEUM TRADE” МЧЖ нинг сервис хизмати бўлими мутахассислари билан суҳбатлашиб уларга “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” ги Қонунини 15-21-моддалари талаблари бўйича тегишли тушунтиришлар берилди Натижада, жамият ҳисобидан 64,3 млн сўмлик эҳтиёт қисмлар янгисига алмаштирилиши таъминланди.


ℹ️ Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб, Рақобат қўмитаси ҳудудий бошқармалари истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўналишида ишларни давом эттирмоқда. Истеъмолчиларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш борасида қонун бузилишлари аниқланганда, хизмат кўрсатувчи ташкилотларга бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилмоқда.

Telegram | Raqobat.gov.uz | Facebook | Youtube | Instagram | X

Показано 17 последних публикаций.