Фильтр публикаций


Sizlar fikr yozsanglar znachit oʻxshayapdi ekan deb yana yozamanda hay


Pikr yozib turinglar asarga


-- ajrim haqida aslo oʻylama! Men seni qoʻyib yubormayman. - u mening yonimga oʻtirib, toʻzgʻigan sochlarimni tekisladi. Yuzimga tushganlarini qulogʻim ortiga oʻtkazdi. -- sendan voz kechmoqlik... Oʻlimdek gap men uchun.
-- unda Goʻzalchi? Silliq soch sevgilingiz nima boʻladi? Ustimga ikkinchi xotin qilib olib kelasizmi? Bir oʻzingiz ikki qayiqda suzmoqchimisiz?
-- unday emas...
-- unda nima?
-- buni tushuntirish qiyin, kel yaxshisi ertaga, oʻzimizga kelganimizda gaplashaylik. - erjonim besaranjom boʻldi. -- shunday kunni tortishish bilan oʻtkazmaylik.
-- modomiki undan voz kecholmas ekansiz, menga teginmasligingiz kerak edi. - aktrisaligimni ishga solib yigʻlashga tushdim. "Oʻzimizga kelganimizda gaplashaylik" emish! Bilmaydilarda sevganlarini boʻlishish qanchalik azobligini! Sevgan insonimni oʻzgasi bilan koʻrib rashkdan qanday toʻlgʻonganimni, ilk kundan beri uning sevgisi uchun qanday kurashganimni, qanchalik qiynalayotganimni bilmaydi... Osonmi sevganingizning sevgani borligini qabul qilish? Osonmi buni bila turib uning sevgisi uchun kurashish? Bunday ishlar Zufarning qoʻlidan kelgan boʻlar edimi? Men uchun, mening sevgim uchun shunday, menday kurasha olgan boʻlarmidi? Ehtimolki barmogʻigining uchini ham qimirlatmasdi... Yoki hozirgidek variantga ikkinchisini olib qoʻygan boʻlardi.
-- yigʻlamagin. - u belimdan baquvvat qoʻlini oʻtkazib, meni qaynoq bagʻriga tortdi. -- hech narsa sen oʻylagandek emas.
-- unda qanday? Men oʻylagandek boʻlmasa unda qanday? Gapiring axir, nima boshqacha? Siz ikkiga boʻlinayotganimizmi? Yoki kundoshim boʻlishimi? Nima?


Qarshi emassizlar degan umiddaman🥲

Menga ham oson boʻlmayapdi, necha kundan beri yigʻlab yuribman opamni sogʻinib🥲


Oradan ancha vaqt oʻtdi. Buni yozish- yozmaslik haqida uzoq oʻyladim. Axiyri tugallashga qaror qildim. Bir singil sifatida opamning ishi chala qolishini xohlamadim.

#Astroida dan Nunning sodiq obunachilariga hayitlik boʻlsin bu yozayotganlarim. Uslub oʻxshamas ehtimol, hech boʻlmasa yakunni bilib olasizlar.
(Noila opa menga yakun qanday boʻlishini aytgandilar)


#Taft

-- siz kelishuvni buzdingiz. - hamon uning ogʻushida yotar ekanman, koʻzlarimni ochmay turib gap boshladim. Xuddiki koʻzimni ochsam Zufar gʻoyib boʻladi-yu, barcha boshdan kechirganlarim tush boʻlib chiqadigandek. -- nikohdan oʻtishimizdan oldin kelishuv taklif qilgan edingiz. Senga qoʻlimni tekkazmayman, bir yildan keyin ajrashamiz, men Qunduzxonga uylanaman degandingiz...
-- unut buni. - Zufar joyida bir qimirlab, meni mahkamroq quchdi.
-- qanday qilib? Sizningcha Goʻzalingiz borligini unutishim mumkinmi? - boʻgʻzimga yigʻi tiqilgani uchun ovozim titrab chiqdi. -- men sizga ajrashamiz bir yildan keyin, boshqa birovga turmushga chiqaman, menga qoʻlingizni tekkazmaysiz desam-u, bir kuni oʻzimni sizga topshirsam, keyin boshqa kishiga turmushga chiqishimni unuting desam unuta olasizmi?
-- vaziyat sen oʻylaganingdek emas... - Zufar chuqur hoʻrsinib, peshonamga labini bosdi. -- ertaga gaplashaylik Zuhra.
-- yoʻq, aynan hozir gaplashamiz. - qatsarligim tutib uning quchogʻidan chiqdim-da, yotoqqa oʻtirib oldim. -- nima men oʻylaganimdek emas?
-- Zuhra... - u iltijoli qaradi. -- yotib uxlay qol.
-- keyingi hayotimiz qanday kechishini bilishga haqqim bordir? Rostini ayting, men bilan... Ajrashasizmi? Baribir oʻsha silliqsoch Qunduzxonga uylanasizmi?


#Муаллифадан_бир_оғиз....

Бу асарни аввал ёзгим келгани учун, Худо илҳом берган пайтда бошлагандим. Кейин, узулишлар билан бир йилда атиги 7 қисм ёздим😅, Кейин, Ҳанифани эри касал эканлиги, зудлик билан пул йиғилиши лозимлиги сабаб тезроқ ёзишни, шу орқали қўлимдан келганча унга ёрдам беришни мўлжаллагандим. Аммо, қадар экан, умридан бермаганлиги учун Жамол вафот этди. Мен эса чала қолган асаримни якунладим. Ҳа, сезганингиздек асар мутлқао реал воқеаларга асосланган. Мендан кўпчилик норози бўлишди, сиқилишли асар бўлгани учун. Аммо, мен ҳаётни бор бўйи билан кўрсатишни истагандим бу асарда. Хулоса бермайман, ҳар кимни миясига келгани хулоса. Таъсир ўтказиш стреотипларимга зид ҳолат. Нима ҳам дердим, кимнидир ойининг 15 кунлик ёруғлигини келиши жуда қийин бўлади экан-да. Жамолни ҳаққига дуо қилиб қўйиш малол келмаса шуни сўрардим. Вақтингизга рози бўлинг, мен ҳам розиман. Асар ёқмаган бўлса узр, бу ҳаётда ҳар кимга ёқиш имконсиз, Ҳанифанинг ҳолатида бу ўз тасдиғини топди.)
Аллоҳга омонациз🌚🩵асар охиригача мен билан бўлган ҳар бирингизга ташаккур!


Раъно отасини ўлимига ишонмади. Бир ойни дам ҳушидан кетиб, дам жанжал қилиб ўтказди. Аммасини ёқасидан олди, ҳатто. Бироқ, энди нима қилса ҳам Жамол қайтмасди. Балоғатга етмаган ўғли, ўн гулиданcбир очилмаган қизини етим қилиб кетганди. Аёли бева номини олиб, анча юзлари сўлиқиб кетганди. Ғам соя солган чеҳрасида аввалги қувноқлик йўқолган, 2 киши бор даврани қизита оладиган чечанлик тарк этганди. Ўғлини вақтидан аввал катта қилди бу кўргулик. Онасига оғирлигини тушурмадлик учун юк таший бошлади елкасида. Гарчи, уларни Замирани оиласи қарамоғимизга олдик деган эса-да, уларга ҳам ҳеч бир малолини келтиришни хоҳлашмасди. Бу 3 кунликк ддунёда ҳар кимни ташвиши ўзига етарли. Эрини касаллиги боис сотилган ерни пулини банкка музлатиб олиб қўйишди. Бир қисми ўзларида қолганди. Ҳанифа очиқкўнгиллигига борди. Яраси янги, қалбидаги жароҳат битмас, чандиқ тузалмад бўлса-да, гина сақлаш уни тоза фитратига зид эди. Қайнонасини умрага жўнатиш учун билет совға қилди. Ҳаёт эса ўтиб борарди. Соат миллари одинларкан, унга кимнидир ўлимини ҳам, туғилишини ҳам қизиғи йўқ эканлиги ойдинлашарди. Ер қанчасини кўрди, битта Жамол билан тўхтаб қолмайди-ку... Футболга иштиёқи кучли Али тоғалари билан гаплашиб футбол мактабига топширадиган бўлди. Ёши кичиклиги учун шаҳарда клубда тайёрланиб, мусобақаларга қатнаша бошлади. Ҳаёт бир текислашди. Ҳанифа ўғли ёш бўлса-да, ўғли 20дан ўтиши билан тўй қилишни режаларди. Келажак ўйи, туғилажак неваралари, ҳаётга бўлган қизиқишини сўндирмасди. Бир кун у учун ҳам қуёш ёрқин нур сочишини ички ҳиссиёт билан сезарди. Насиб қилса, ўғлига тақводор, муслима қизни келин қилади. Ўғли ҳам ўзи хоҳлагандек чемпион бўлади. Аммо, у кунларда Ҳанифа эрини кўксига бош қўйиб, олам-олам қувончларини у билан бўлиша олмайди. Начора, бир кам дунё экан. Инсон йўқотгач қадрлайди, бу сўз Ҳанифани ҳаётида ҳам ўз аксини топди. Аммо, у Аллоҳга ишонади ва уни қадарига рози. Кўрган кўргуликлари ҳеч нарсамас, Аллоҳ Ҳанифадан рози бўлса етади.

Бошланди: 29.08. 2023
Тугади: 29.01.2025

Эътиборингиз учун ташаккур 🌚


Ҳанифа табиатан кечиримли, унутувчан. Лекин, у укаси ўлим тўшагида ётган вақтида укасини ўғлини уй учун ўлдирмоқчи бўлган қайнакасини, эри ўлиши билан данғиллама тўй қилиб, энг қиммат қўшиқчи, блогерларни чақириб, амакисини тузалиши учун пул бериш нарёғда турсин, ақалли ҳол-аҳвол сўрамаган жияни ва уни онасини, эрини касаллигини кўриб турса-да, фарзанд ва набираси билан кўчага сочидан юлиб чиқариб қўйган Нозима, қайнонасини қабиҳликларини кўнглида оғир жароҳат билан қолдирди. Ўша куни саҳарда эри ўзини билмай қолиб, кийимсиз кўчага чиқиб кетган, ўғлини танимаган, қўшнилар ёрдамида уйга олиб кирилган. Ҳанифа эса эрини визаси билан боғлиқ ишларни ҳал қилиш, боз устига операция учун ҳар эшикдан пул сўрашдан безиб, кўпроқ пул тўлагани учун тунги навбатга кетганди. Келганида бу хабар билан қаршилашди, юраги бир санчиди. Жамолга плазма қуйишганига энди 5 кун бўлди. Плазмани кучи тугаган... Яна қуйиш керак. Вақт зарарга ишлаётган бир паллада, "Ўғлим соғлом, сен уни касал деб баҳона қиляпсан" деган ҳайқириқ билан қайнонаси ва Нозима чиқиб келди, қайнотаси ўтганига йил тўлган, айни пайт Раънони эри "ҳали келаман" деб ташлаб кетганди. Нозима ўша кеча оғзига не келса қайтармади. Ҳеч нарсани билмай ётган акасини аҳволи зарра қизиқтирмади. "Уйни бўшат, сендака суюқоёқ, афирист келин керакмас" деб кўчага ҳайдади. Амир олиб кетти, "Қайтиб келмайсиз" деб оёқ тираса ҳам эртасига саҳарда эрини олиб пойтахтга кетди. Ҳанифа энг охирги, ўчай деб турган умид учқунини қаерда кўрса иккиланмай ўшани ёнига бораётганди. Чўкаётган одамдек ҳасга-да ёпишарди. Болаларини отаси учун тирмашарди, заҳарни ютаётганди. Ора-орада ўзига келиб қолаётган Жамол Ҳанифани сабр-бардошига тан берар, қайта-қайта розилигини айтиб, ундан ҳам рози бўлишини сўрарди. Осон кечмади бу кунлар Ҳанифа учун. Айниқса, ўлимидан бир ҳафта аввал эрини кўзида учқунлаган умид ёлқинини кўргани боис "аниқ тузалади" деб ўйлаганди. Ҳиндистонлик докторлар ҳамохирги босқичда бўлишига қарамай ўзи юра олаётган Жамолни тузалиб кетишига ишонтиришганди. У ҳатто тузалиб кетганидан кейин қандай бизнес қилиши ҳақида режалар тузаётган, аёлини Умрага олиб кетишга қарор қилганди. Ўғли учун қурмоқчи бўлган уйини проектини ўйлаб қўйган, муҳими 5 вақт намоз ҳам ўқиётганди, ўтириб бўлса-да. Ҳанифа 3 кун комада ётиб, 4-кун бомдодга уйғонган эрини намозни адо қилгач шаҳодат келтираётганини эшитиб бўғзидагини тиёлмади. Бақирмади, ёқасини йиртмади, титраб-титраб, овозсиз йиғлади. Ўзини айблади, "боридан йўғи афзал" деган сўзлари қулоғида бот-бот такрорланди. Эрини ўлими уни қаддини ростмона букди. Ёмон бўлса ҳам эри эди.


Ҳаддан ташқари семириб, ранги ўзгариб кетаётган Жамолдан ҳавотир олган Раъно фарзанди туғилгач, бешик тўйи ва ақиқа ўтиб, чиллани якунлади. Докторга кўринишини қайта-қайта айтиб, шаҳарга жўнатди. Докторлар анализ жавобларига кўра соғломлигини айтди. Ароқни касри деб яна эътиборсиз қолдиришганди. Аммо, шундай бўлса-да, Жамол ароқдан тийилиб, ора-орада намоз ҳам ўқий бошлади. Аҳвол ҳеч ўнгланмади. Невараси бирга кирганини кўрган Жамол бир ҳафта ҳолсизман деб ётиб қолди. Докторга унамади. Раъно эри билан мажбурлаб пойтахтга олиб бориб кўрсатадиган бўлди. Чунки, анализ жавоблари бир аҳвол ётган эркакни соғлом қилиб кўрсатаётганди. Рентген ва бошқа текширувлар унда жигар циррозининг охирги босқичи, юрак ишемиясини кўрсатди... Бу катта зарба эди. Ҳеч ким китмаган жойдан берилган...

Тунлари "ухлаяпман" деб ўйларди, ёки, бошқаларни шундай алдарди Ҳанифа. Кўз ўнгида сўлиб бораётган эри, уни гаплари қалбига наштардек санчиларди.
" Хотин, агар ўлиб қолсам бошқа эрга тегма, илтимос. Сени бошқасига раво кўролмайман" дерди, Ҳанифани ёнидан жилишига қўймасди. Раънони ҳам тез-тез чақириб олар, ўғлини қучиб ётарди. Мактабга кетса, келишини кўзи тўрт бўлиб кутар, ҳатто, устозидан рухсат сўраб чақириб оларди. "Дийдорларинга тўёлмаяпман" дерди. Аҳволи оғир бўлса ҳам шифохонадан келиб оларди, невараси билан ўйнарди, рақсга тушарди, ҳансираб қолса, дарров кўзига ёш келарди.
" Ҳаниф, ўлсамам армоним қолмади. Невара кўрдим, чиройли қилиб уй-жой қилдик, қизимиз бахтли, Худога шукр" деса, Ҳанифа дод дерди. "Унақа деманг, ҳали невараларимизни бирга катта қиламиз, ўғлимизни тўйини қиламиз, Худо шифо беради. Имплантация учун пул йиғиляпти-ку" деб умид берса, "Кўзим етмаяпти, ажалим яқин" каби сўзлар билан бор умидни йўққа чиқарарди.


Раънони айтиши бўйича, қайнотаси, қайнонаси, эри, қайнукаси тилламас, бриллиант одамлар. Аммо, қ қайнотасини дадаси 80 дан ошган чол, у ва уни хотини (ўгай, катта қайнона) кун бермаётган экан. Аввалдан инжиқ чол кўзи яхши кўрмаса-да, Раънони ҳар ишидан хато топар, тинчлик бермай, арзимас сабаб билан уришиб берар, ҳатто, "бефаросат" деб чақиришни одат қилганмуш... Раъно катта ўгай қайнонаси кириб чолни гиж-гижлашда айблади. Ҳанифани қўлидан нима келарди? Аразлаб келган қизини уришиб ортига қайтарди. Куёви ҳам келибди орқасидан дарров, Ҳанифани меҳри жўш урди. "Шугиналарни яхшилигини билиб тургин, Худони ўзи кечирсин, ўлим тилаш эмас-у, бугуни бўлса эртаси мавҳум чолни деб иссиқ ўрнингни совутма. Сени деса ўлиб қоламан дейди куёвим. Дарров етиб келибди. Мана қайнонанг ҳам телефон қиляпти" деб жўнатди. Она кўнгли тўлиб, яна йиғлади. "Мени тақдирим такрорланмасин дердим, нуқул қўрқардим шундан" деган ўйлар ўтарди. Аслида инсон нимани энг кўп хоҳламаса, ўзи билмаган ҳолда шу нарсалар томон тортилади.
Ҳаётини сўнгги зарбасини кўтариш бир мунча қийин кечди. Алам қиларлиси, бу зарба қизи тарафидан эмас, эри сабаб берилди. Бир кунда сочларини ярмидан кўпини оққа бўяган воқеа қалбини мутлақ қириб ташлади.


Ўша пайтлар пул билн боғлиқ муаммо сабаб роса қўрқарди. "Эй Худо, караминг кенг, шарманда қилма" деган сўзлар тилидан, дилидан тушмасди. "Воқиа" сурасини кеча-ю кундуз ўқиганидан ёд олай деб қолган. Тўйга етказди. Ҳатто, пул ортди. Яқин-у узоқ қариндошлар, таниш-билишлар, жигарлари ҳеч қуруқ қўймади. Тўйни рестаранда қилишини ўйламаган бир онларида, Жамолни фарзандсиз дўсти таклиф берди, " Оқ олтинда қилаверинглар, меники-ку, пули шартмас, тўёна деб ҳам ҳисобламанг. Чин кўнгилдан". Яхши инсонларни борлигига такрор шукр қилиб, бу одамни исмини ҳам Ҳанифа дуоларида эслайдиган бўлди, фарзанд берсин дея. Йўқчилик пайтида узатилган қўл, йўқсилни ёдидан чиқмас экан. Ҳамма нарса жой-жойига қўйилди, бинойидек ишлар бўлди. Кўнгли хотиржам тортди. Бошқалардек 2 ойдан сўнг невара хабари билан қаршилашди. Ҳаммаси яхши кетаяпти деб ўйларди. Токи, қизи йиғлаб келмагунча...


Нима бўлса ҳам тўй бўлди. Қўл учида кун кўришаётган бир вақтларида, Ризқ қўлида бўлган зот уларга сўраганидан ортиғини берди. Бозорга деярли бормаган Раънони оғзи қулоғида эди. Шунча кийим-а? Яна ҳаммаси янги. У деярли янги кийим киймасди, қаерга бўлса ҳам холаларини қизларидан қолган кийимлар билан қатнашарди. Аммаси рост айтган кўринади. Эрга тегиш яхшига ўхшаяпти...


Нима қилди, нима қўйди, Самир барини бостирди. Шаҳарда иш бошлаганига яқин 10 йил бўлган Самир тижорат ортида анча-мунча инсонлар билан қай усулда гаплашишни миридан-сиригача ўрганганди. Аввалдан фитратида диёнат акс этадиган бу бола ҳар тарафлама ўйлаб опасини оиласини бузилиб кетиши қай томондан бўлмасин зарарга ишлашини ўйлади. Жиянларини на она ва на ота меҳрини тўлиқ ҳис этолмай, мунғайиб катта бўлишини истамасди, албатта. Жамол келди, қайнотаси ва ўзидан кичик қайнисини гапларини индамай эшитди, таъналарга бўйин эгди, миқ этмади. Болалари ва аёлини олиб уйга қайтди. Уй бир аҳвол турар, аёл қадами яқинлашмагани шундоқ сезиларди.

- Ҳалиги, Ҳанифа, - бошини қашиб аёлига юзланди, - сизлар чой қўйиб, у-бу жойни тузатиб турсанглар, чойхонадан ош дамлатиб келаман, ёки кабобми?
- Майли, - деди, болаларини юзига югурган табассум ўзиникига ҳам югурган кўйи. "Шукур, адашмадим шекилли" деган ўйлар ўтди.
Вақт ҳеч кимга шафқат қилмайди, ўтаверади. Ана-мана дегунча Раънони ҳам сўроқлаб келгувчилар топилди. 18 ёши эшик қоқиб турган Раъно суқсурдек, бир қошиқ сув билан ютгудек навниҳол, юзи айни ҳусн олган вақтда эди. Аниқки, бу ёшдаги қизларга қараган ҳар ким, яна бир қарашни хоҳлайди. Дадасидан фарқли онаси каби "бичим"и кичик Раъно шу ҳуснига бино қўйиб, анча-мунчаси билан гаплашиб қўяётганидан хабардор она уни тезроқ эгалик қилиш тараддудида эди. Ҳар-ҳар вақтда миясига бир ҳаёл чақмоқдек урарди, " Ўшанда қилган ишларим учун онам мени қарғаганмикин? Шунинг учун қизимни эплолмаяпманми?" Аммо, на мияси, на қалби бу сен ва эрингни номаҳрамлар билан ўрнатган муносабатларингни жавоби ўлароқ берилган совға, "қайтар дунё" демасди. Ҳаёли минг турли кўчага кирса-да, асл ҳақиқатга рўбарў бўлмасди.
Ана шундай ўтаётган кунларнинг бирида ўзларига ўхшаган дейилса хато бўлади-ю, ўзларидан кўпда фарқ қилмайдиган оилага розилик беришди. Дин-дийинатли экан. Йигитни ҳамма мақтади айниқса. Ўзи ҳам келишган, бўйлари узун, кулиб турадиган, қаттиқ гапирмасдан, кўзи билан ҳамма нарсани ҳал қиладиган, виқори ва ҳайбатига эга бир йигит.
- Аввал кўнгил қўйганингиз борми? - деб сўраганди, Сардор биринчи учрашувларида. Чойни қалтираб, дастурхонга бироз тўкиб қуйиб узатган Раъно бош эгганча "йўқ" деб аранг гапирганди. Нима десин? Сиздан аввал ўзимизни қишлоқдан ҳам, шаҳардан ҳам гаплашмаган йигитим деярли қолмаган десинми? Тайёр бахт қушини учириб юборсинми? Эее хуш келибдилар! Ҳанифа анграйиб шу ишни қиларди балки, аммо, қиз бола аммасига ўхшаркан! Йигитни боплаб алдади. Ҳокисор ролини аммалари каби зўр ижро қилди. Дарҳақиқат, аммаси деганда, Ҳанифа неча йиллар аввал дуч келган машъум ҳодисага, ёмон йўлга кирмасидан аввал Раъно ҳам гувоҳ бўлганди. Аммаси ва ҳамкасбининг жирканч ҳолатини ёш мияси анча вақт кўзларида акслантираверганди. Балки, йигитларга илк бор қизиқишига шу саҳна сабаб бўлгандир? Вояга етмаган, мияси бу каби нарсалардан узоқ бир вақтда кўргандида бу ҳолатни, табиийки, аввалига жирканди, кейин қизиқиб кўрди. Бора-бора телефонда кўраётганлари қониқтирмай қўйди. қарши жинс вакиллари билан мулоқотда бўлиш, муносабат ўрнатиш, уларни ром қилиш, эҳее, буларни амалда синаш қизиқ эди. Вақтида фойдали билимларга чорланмаган мияси ўзи учун янги, умуман бошқа билимларни ўрганишни истаб қолди. Чуқур ўрганишлар албатта фойда берди. Ҳатто, Ҳанифа билмайдиган нарсаларни турмуш қурмаган бўлса-да, биларди. Аммаси Нозима уни миясини давомини ҳам яхшигина заҳарлади. Уларни уйларини йиғиштиришга кунда-кунора чиқиши қўл келди. Эрга тегиши кераклигини, ўқиб фойда топмаслигини, яна бошқа майда-чуйда нарсаларни қулоғига қуйди. Ўзини кимдир жон қулоғи билан эшитаётгани ёқиб тушгани учун бу дарслар узоқ давом этди. Ёш қизчани кўзини очиб қўйиш билан якунланди.

Ҳанифани ҳар қалай Худога айтгани бор эканми, қизи бошқалардек уйида туғиб қўймади, ёки номусини бериб қўймади, пана-пастларда оғзи-бурун ўпишмади, бироқ... Бироқ, ҳаёсини ҳам сақлолмади.


Ўшанда ота уйида ўтказган кунларидаги изтироблар сояси ҳаётидаги энг йирик дард бўлса керак деб ўйларди Ҳанифа. Аммо, ҳаётдаги ёзилмас қонунларданбири шуки, инсон ҳаётида нимани "энг..." деб атаса ундан баттарига дучор бўлади.
Ҳанифа отасини уйидалиги пайтида қайнисингиллари ва қайнонаси бир бўлиб Жамолни уйлантиришга бел боғлашганди. Ҳатто, совчиликка боргани ҳақида ҳам эшитди. Қадрига ачинди, қўлидан доимгидек йиғлашдан бошқаси келмади. Аччиқ устида Жамол уйланиб кетса, одамлар қизини келин, ўғлини куёв қилиши учун яна бир тўсиққа рўбарў бўлмайдими? Ҳанифада аввал имкон бор эди кечиш учун, лекин, ҳозир у ўзини ажрашиш учун мутлақ ҳақсиз деб ҳисоблайди. Фарзандлари катта бўлиб қолди. Уларни келажагига болта уриш, фақатгина ўзини ўйлаш ҳақиқий адолацизлик.
Поччасини ишидан хабар топган Замира бу гал ҳам оёғи олти бўлиб етиб келди. Ҳозироқ ажрашишга ариза беришини, алимент талаб қилишини, фарзандлари катта бўлиб қолгани учун янги қурилаётган уйини ўзининг номига ўтказдириб олишни талаб қилди. Кўнгли бўш Ҳанифани қўлидан бу ишлар келармиди? У индамади. Бошини эгганча ўтираверди. Унинг бу ҳолатини баҳолаган Замира англади, аниқки, Ҳанифа ажрашиш дардида эмас, пул орттиришни ҳам истамайди. Бироқ, шунга яраша Жамол билан яшашни чин дилдан истаётганига ҳам шубҳа бор. Опасини аҳволини кузатаркан, бир пайтлар ўқиган мисралари ҳаёлида такрор-такрор бонг ура бошлади " Сен англамайдиган, ўзини англатматмайдиган номсизликлар жари ҳақида биласанми? Бу номсизлик жари мажбурият чўққисидан бошланади. Аввали жуда текис ва гўзал яйлов бўлган кенглик мажбурият чўққисига элтиб, номсизлик жари томон улоқтиради. Баъзи аёлларнинг қисмати шундай. Хоҳламайди лек мажбур бўлади. На севади, на севилади, на кечади ва на қолишга мадори етади. Аммо, ҳар ишнинг ибтидоси ва интиҳоси мавжуд. Номсизлик жарининг ниҳояси базан бахт водийсига, базан дард чўлига етаклайди. Бироқ, сабр аталмиш туйғу бир кун мевасини беради. Фақатгина, сабрнинг "аълочи" ўқувчилар ушбу меванинг энг тотлиларидан танаввул эта олади. Гўзал ўтмиш гўзал келажак беришига кафолат йўқ бўлса ҳам, гўзал сабр кўп ажр бериши бор гап".


Раънони 2 холаси уйига олиб кетиб ҳам тарбиялай олмади. Ҳам дунёвий, ҳам диний билим бериб чалғитишга ҳаракат қилишди, наф бўлмади. Уни кўчатлик вақтида эътиборсиз қолдиришган, зотан, катта дарахт бўлгаc, ўнглаб бўлмаслигини ҳар ким билади. Телефонни олиб майдалаб онасига тутқазди. "Қайтдим, ортиқ яқинлашмайман" деди ва бу қасам фақат оғиздан чиқди, амалда гуноҳ қолди. На тавба қилди, на афсусланди. Фақат, онасини қора ўтмишидан бехабар Раъно ҳар гал яъни ҳар ой янгилари билан гаплашарди. Тун тонгга, тонг тунга уланарди. Ҳанифа онасидан фарқли қизини гуноҳини яширмади, ошкор қилиб юборди. Бунга ачинган ҳам, кети билан кулган ҳам бўлди. Жамол қиз ҳақида эшитиб неча бор она-бола иккисини дўппослади, ўртада ажратаман деган ўғли ҳам насибасини олди. Шундай кечаларни бирида Ҳанифа портлади.
- Фақат менми айбдор? Ўзингчи? - азбаройи жаҳли Эверест учига чиққанидан сенсиради, - Сен пулни кўчага сарфламай оиламизга олиб кели қўйганингда мен ишламасдим! Болаларимга тарбия бериб ўтирардим. Қизим шу даражага келмасди. Ҳаётимга қанақа ёмонлик келса ҳаммасига сабабчи сенсан! Фарзандим ҳам сени касрингга ўлиб кетган! У бегуноҳни ўрнига сен ўлганингда мен шунчалик заҳар ютиб яшамасдим, - Ҳанифа яна гапларини давом этиши мумкин эди, агар, Жамол кўзи олайиб, муштини ишга солмаганида. Ўша кеча Жамолни қўлидан Ҳанифани қўшни эркак аранг ажратиб қолди. Маъмур келди, қизини аҳволини кўриб юрак чангаллади. Шаҳарда ишлайдиган кенжа ўғил Амир эртасига хабар топиб етиб келди. Чойхонада ичиб, бир аҳвол ўтирган поччасини тоза таъзирини беришни ўйлади. Аммо, "шунча шармандагарчилик етади, ўртада бўйи етган қизи бор. Ўйлаб иш қил" деган онасини насиҳатига аранг амал қилди. "Бир кун кўрсатиб қўяман опамга қилганларинг учун", деб дилига тукканча чиқиб кетди.


4-бўлим (Якуний бўлим)


Қадар..."


Тақдирда битилганини кўрмасдан туриб умр битмайди. Қадар бу! Кўнсанг-да, кўнмасанг-да бир кўринишда.


Муаллифа: Қамар Ҳаниф


Хуллас, орадан 2 ой ўтди, ёки ўтмади, Ҳанифани аъзаси онасини тазйиқлари ортидан якун топди. Бу воқеа Нодира, Замира, Зумрад, Ҳанифа ва Жаҳонгир орасида қоладиган бўлди. Ташқарига чиқариламди, ҳеч кимга билдирмай, қизини йиғиштириб олишга қарор қилганди, Зумрад. Аммо, ўрганган кўнгилни ўртанса тинчлик бермаслиги ҳар кимга маълум бўлса керак. Ҳанифа ҳар тарафдан сиқувга олингач, ўзига такрор эркинлик излай бошлади. Ўзини тушунадиган, дардлашадиган бирини хоҳлади. Масалан, авваллари Жаҳонгир уни тингларди, қўлдан келганча тавсия берарди, кўнглини кўтаришга ҳаракат қиларди. Отасига ҳадди сиғиб айтолмаган нарсаларни Жаҳонгир муҳайё қиларди. Унга ишонарди, келажак йўллари у билан бир эканлигига зарра шубҳаси йўқ эди. Аммо бу тақдир экан.
Ҳанифа Жамолни мактабда учратган, ҳеч рўйхушлик бермаса ҳам, ортидан қолмаган келишган йигит қалбидаги изтиробларга даво бўлишини кейинчалик хоҳлаб қолганди. Ҳа, Ҳанифа ҳам 2-қадамни ташлашда дадил бўлди бу гал. Яъни, бир хато иккинчисини ҳеч қанча вақт ўтмай эргаштириб келди. Баъзан, онасини кўриб, унга раҳми келарди, алдаётганига виждони бир питирлаб ўтарди, лекин, уни ҳам тушунадиган бир инсони бўлиши ёмон эмас-ку? Ҳар кимни суяна оладиган бир яқин кишиси бўлгани яхши, бўлмаса дунёдаги бемеҳр инсонлар ичра бир хил рангга кириб қолади, мазмунини йўқотади, мақсадлар аро адашади. Дарҳақиқат, мақсад борасида, мактабни битириш арафасида бўлса ҳам бирор ўқишни, ёки, ҳунарни танлай олмай боши қотганди. Бир кун қандолатчига шогирд бўлса, бир кун банкирлик ўтарди ҳаёлидан, бошқа бирида тикувчи, ёки, ўқитувчи бўларди. Ҳатто, чет элда ўқишни ҳам кўнгли тусарди. Аммо, ҳеч бирига жидду-жаҳд қилмаслиги оқибатида жарлик томон яқинлашиб борарди.

Зумрад қизини ўзи ёмон кўрадиган Зубайрадек "суюқ" ҳарактерлари шаклланаётганини кўриб, ундан нафратланиб ҳам кетаётганди. Ортиқча меҳр беришни истамаётганди, она бўлиб дардлашиш ҳам кўнглига сиғмаётганди. Ҳанифани ташқи кўринишида Зубайрада бор нимадирларни бўй кўрсатиши яра устидаги чипқон бўлди. Қўл силтади. Аммо, жигарбанди, қаёқдаги суюқоёқни деб ундан жаҳлланолмайди. Бир кўнгилда буларга ўзини ҳам сабачи деб биларди. Ҳанифага ҳомиладорлик пайтида Зубайра қўшниларига келин бўлди, 50 ёшлар атрофидаги эркакка! Уйлари яқинлиги боис қалбини турли гумонлар, ёмон ҳислар эгаллаб, ундан баттар нафратланди. Ҳомиладорлиги инжиқ ўтадиган аёл, Зубайра сабаб яна-да, урушга мойил бўлиб қолди. Ана шу сабаблар балки Ҳанифага таъсир ўтказгандир, билиб бўладими?
Уриб, уролмади, аввал тарбиясида ўзи бўшлиққа йўл қўйганини билади. Яхши гапириб, йўлга солишга ҳаракат қилди, эплолмади, кўнглидан чиқмади сўзлари. "Бир гап бўлар" деди, гап уқмаётганини кўриб. Боз устига Жамолни уйидагилар совчи бўлиб келиб қолди. Бу ҳам айни муддао бўлди. Аслини олганда бу оилага қизини муносиб билмасди, аммо, тақдир экан. Қизини ўзи хоҳлади. Жаҳл устида эрига "ўзингиз биласиз" деб юборди. Айтишга айтди-ю, умри виждон азобида ўтди...

3-бўлим якунланди. Камчилик ва хатолар учун узр. Эътиборингиз учун ташаккур!


Онасидан ҳар қандай гапни, калтакни кутганди. Аммо, бу гаплар... Ҳа ростдан феъли негадир ўзгарди. Ўзи ҳам негалигини билмайди, кимларгадир яхши кўринишга уринадиган бўлиб қолгани жаҳлини чиқаряпти, аммо... бу рефлекс каби содир бўляпти. Ҳамма уни мақташини кутадиган бўлиб қолибди, ўйлаб қараса. Аслида, у бу оиладаги энг содда фарзанд. Оила аъзоларидан деярли ҳеч нарса талаб қилмай, бош эгадиган одати бор. Онаси нима иш буйирса, жой-жойида қилиб қўяди. Катта опаси бу ишларни нимадир эвазога қиларди. Тўғри, у ҳам индамас қиз, аммо, оила аъзоларига эркалабишдан Ҳанифа каби тортинмайди. Ўзини Ҳанифадек ортиқча юк каби ҳис қилмайди. Бозорда кўрган кўйлаги, ёки ёқитириб қолган нимасинидир олиб беришмаса, қайсарликда эчкини ортда қолдиради. Кўпинча битта жойда туриб қимир этмайди, калтак таъсир қилмайди, ҳатто. Овқатдан ҳам бош тортади. Замира - у камдан-кам иш қилади. Кўпинча, опалари, ҳатто, Зумрадни ўзи ҳам калтак билан қувлаб иш қилдиради. Идиш ювиш бўйнига қўйилса, дарахтга тирмашиб, уйни томига чиқиб кетади. Ана, кейин кимдири тушириб бўлибди! Маъмур у ёқтирган ширинликларни олиб келиб, эркалаб туширади. У чиқадиган жойларга Самир ва Амир ҳам чиқишга қўрқади, баъзан. Мултфилмдаги "Шерюрак" қизни ўзгинаси. Зарифа уни "адашиб" қиз туғилган деб мақтайди.


Жаҳонгирни тўйи куни аламига чидолмай кетди. Ўз ёғида қовурилиш қандай бўлишини ана ўшанда чинакамига ҳис қилди. Гўё шундай қилса енгиллайдигандек, ёйса, тўпиғини ўпадиган сочларини елкасига етар-етмас қилиб кесиб ташлади. Синглиси ҳам, укалари ҳам танқид қилган бу иши ўзига фақат зарарга хизмат қилишини билганда бунчалик аҳмоқлик қилмасмиди?

Ишдан бугун яхши кайфиятда, қўлида бир талай бозорлик, юзида чексиз табассум билан қайтган Зумрад, неча кундан буён қовоғи очилмаёфган қизини кесилган сочини кўриб ростмона "тутади". Лекин, билдирмади. Кеч киришини, ҳоли қолишларини кутди. Овқатдан сўнг, газета ўқийдиган эри, дарс қиладиган Самир, эрталабга нимадир пишириш тараддудига тушган Замира, уйқуни дўст деб билиб, ухлаб юборган Амир, ортиқча сабабсиз ташқарига чиқмайдиган қайнотаси ва ётоққа михланган қайнонаси сабаб бемалол бўлишди. Ҳовли тўрига олиб кетди, Ҳанифани.
- Ўйнашингга аччиқ қилдингми?
Кўзлари пир-пираб кетган, бегуноҳ ва маъсум чеҳрали қизини кўриб ачинса ҳам, жаҳли устун келди. "Бу аҳмоқ сочини кесишгача борибди, эртага ўзини бир нима қилиб қўйса-чи?" Қўрқди, албатта, она кўнглида.
- Ая, нималар деяпсиз? Мен... унақамас. Қийналётгандим... - овози аранг чиқди, ерга қараб пиққилашни ҳам бошлаб юборди.
- Лоҳманми мен сенга, аҳмоқ? Бургага аччиқ қилиб, кўрпани куйдирётганингни сезмаяпсан сен? Чакки қадамларингни билмай юрганмидим? Ўша киссовур Жавоҳир билан неча марта учрашганингача биламан! - сочидан тортиб, олдига олиб келди, - агар, обриъйимизни, шаънимизни оёқости қиладиган нимадир ишингни бир учини билсам, тирик чиқмайсан қўлимдан! Ўзингни билиб, йиғиштириб олиб, ҳиринглайвермай. Ликкиллаб учраганга яхши кўринишга ҳаракат қилётганингни ҳам билиб юрибман. Йиғиштир бунақа қилиқларингни. Озгина сабр қилсанг, бериб юборамиз шундоғам!

Показано 20 последних публикаций.