Ассалому алайкум, азиз дўстлар, онам вафоти муносабати билан таъзия билдирганингиз учун, онамни ҳаққига дуо қилганингиз учун – чексиз миннатдорман! Омин – Онамнинг ҳаққига қилинган барча хайр ва дуоларингизни Аллоҳ қабул қилсин! Онамни ва отамни Аллоҳ афв қилсин, мағфират қилсин! Жаноза намозига, дуои-фотиҳага келганларга ҳам чексиз миннатдорман!
Онам 1957 йилда туғилган эди, 67 ёшда эди. Кейинги икки ойда оғир касал бўлди. Икки ойларча олдин йиқилиб тушиб, чап оёқ болдир суягини синдириб қўйган эди. Жами бешта шифохонада даволанди. Иккита операция бўлди.
Фурсатдан фойдаланиб, Самарқанд вилоят шифохонаси Травматология бўлими, Иштихон шаҳар Реанимация бўлими, Самарқанд вилоят шифохонаси Пульмонология бўлими, Янги ТошМИ 8-бино врачлари ва ҳамшираларига чексиз ҳурматимни, миннатдорчилигимни билдираман. Бу шифокорлар қўлидан келганини қилишди. Улар онамни соғайтиришга, оёққа турғизишга бор ҳаракатларини қилишди.
Энди умримнинг охиригача отам ва онамни эслаб юраман, уларни соғинаман, уларни овозини эшитишни ва юзларига қарашни хоҳлайман, улар менга йўл кўрсатишини ва таянч бўлишини хоҳлайман, лекин ҳаёт шундай қурилган экан... Инна лиллаҳ ва инна илайҳи рожиъун.
Самимий ҳурмат-эҳтиромлар билан, Камолиддин РАББИМОВ