Бундан 10 йил олдин, 2013-йил 21-августда Суриядаги фуқаролар уруши пайтида кимёвий қурол қўлланилган эди.
Ҳужум Дамашқнинг Ғута ёки Шарқий Ғута деб номланувчи чеккасида содир бўлган ва у ўша пайтда қуролли мухолиф гуруҳлар назоратида бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, бир нечта снарядлар асфиксия, фалаж ва ўлимга олиб келадиган асаб гази бўлган зарин аралашмасидан фойдаланилган. Ҳужум тунда содир бўлганлиги сабабли, ҳеч ким нима бўлаётганини ва қанчалик жиддий эканини тушунмади.
Кимёвий ҳужум пайтида ер остига яширинмаслик, балки тепаликка ёки энг очиқ жойга югуриш кераклигини билганлар омон қолишга муваффақ бўлишди. Эҳтимол, бу ўлганларнинг аксарияти кичик болалар ва аёллар эканлигини тушунтиради. Кўпчилик учун биринчи туртки яшириниш эди: бу жойлар учун одатий артиллерия ўққа тутилишида бўлгани каби, улар ертўлаларга тушишди. Кўпчилик учун бу қарор ҳалокатли эди: асаб газлари ҳаводан оғирроқдир. Ертўлалар бир зумда газга тўлиб, бутун оилалар учун оммавий қабрларга айланди.
Канал: @RabbimovJasur