Бўзатов тумани делегацияси РиштондаБугун Қорақалпоғистон Республикаси Бўзатов тумани делегацияси Риштон туманига келди.
Меҳмонларни туман ҳокими Баҳодиржон Холиқов кутиб олди. Делегация аъзолари дастлаб - "Мингбоши керамик" кулолчилик кластери қошидаги музей бўлишди. У ерда меҳмонлар "Мингбоши керамик" оилавий корхонаси вппиллари билан суҳбатлашишди.
Делегация аъзоларининг навбатдаги манзили – тадбиркор Муҳайё Сатторова томонидан ташкил этилган “MM Porcelain” МЧЖ шаклида оилавий корхонаси бўлди. Муҳайё Сатторова томонидан ташкил этилган чинни маҳсулотларига безак бериш цехидаги ишлар жараёни кўздан кечирилди.
Маълумот учун, Қорақалпоғистоннинг вилоятимизга бириктирилган Бўзатов туманида бу йил ҳам кенг кўламли ишлар давом эттирилмоқда.