ҚУРЪОН ОЯТЛАРИ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Аллоҳ таоло айтади:
هُدًى وَرَحْمَةً لِّلْمُحْسِنِينَ.
Бу оятлар Аллоҳ Қуръонда нозил қилган ва элчиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам буюрган нарсаларга чиройли амал қилувчи кишилар учун ҳидоят ва раҳматдир.
(Луқмон сураси, 3-оят).

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


إِنَّمَا الْحَيَاةُ الدُّنْيَا لَعِبٌ وَلَهْوٌ  وَإِن تُؤْمِنُوا وَتَتَّقُوا يُؤْتِكُمْ أُجُورَكُمْ وَلَا يَسْأَلْكُمْ أَمْوَالَكُمْ.

Бу дунё ҳаёти фақат ўйин-кулги ва алдовдир. Агар Аллоҳ ва Росулига иймон келтирсангиз, Аллоҳнинг фарзларини бажариш ва гуноҳлардан тийилиш билан тақво қилсангиз, У сизларга амалларингиз ажру савобини беради. Аллоҳ сизлардан барча мол-мулкингизни закотга чиқаришингизни сўрамайди, аксинча, бир қисмини чиқаришингизни буюради, холос.

(Муҳаммад сураси, 36-оят).

@Quron_Allohni_Kalomi


وَالَّذِينَ إِذَا ذُكِّرُوا بِآيَاتِ رَبِّهِمْ لَمْ يَخِرُّوا عَلَيْهَا صُمًّا وَعُمْيَانًا.

Улар Қуръон оятлари ва Аллоҳнинг ягона эканлиги борасидаги далиллар билан панд-насиҳат қилинсалар, худди кар ва кўрдек ўзларини эшитмаган, кўрмаганга солиб олмайдилар. Аксинча, бу оят ва далилларни жон қулоғи билан тинглаб, уларга қалб кўзлари очилиб, тоат-ибодат билан Аллоҳга сажда қилиб йиқиладилар.

(Фурқон сураси, 73-оят).

@Quron_Allohni_Kalomi


قَالَتِ الْأَعْرَابُ آمَنَّا  قُل لَّمْ تُؤْمِنُوا وَلَٰكِن قُولُوا أَسْلَمْنَا وَلَمَّا يَدْخُلِ الْإِيمَانُ فِي قُلُوبِكُمْ  وَإِن تُطِيعُوا اللهَ وَرَسُولَهُ لَا يَلِتْكُم مِّنْ أَعْمَالِكُمْ شَيْئًا  إِنَّ اللهَ غَفُورٌ رَّحِيمٌ.

Аъробийлар саҳройи араблар: Биз Аллоҳ ва Росулига комил иймон келтирдик, деб айтдилар. Эй Пайғамбар, уларга айтинг: Сизлар комил иймонни даъво қилманглар, балки бўйсундик деб айтинглар. Ҳали иймон қалбларингизга кирмади. Агар Аллоҳ ва Росулига итоат қилсангиз, Аллоҳ амалларингиз савобини заррача камайтирмайди. Аллоҳ гуноҳдан тавба қилганни кечирувчи, унга раҳм қилувчи Зотдир.

(Ҳужурот сураси, 14-оят).

Бу оятда иймонни ва суннатга эргашишни даъво қилаётган, бироқ амаллари бунинг зиддини кўрсатаётган кишилар учун дашном бор.

@Quron_Allohni_Kalomi


فَبِأَيِّ آلَاءِ رَبِّكَ تَتَمَارَىٰ.

Эй кофир инсон, Роббинг ато этган неъматлардан қай бирида шубҳа қиласан?!

(Нажм сураси 55-оят).

@Quron_Allohni_Kalomi


قُلْ آمِنُوا بِهِ أَوْ لَا تُؤْمِنُوا  إِنَّ الَّذِينَ أُوتُوا الْعِلْمَ مِن قَبْلِهِ إِذَا يُتْلَىٰ عَلَيْهِمْ يَخِرُّونَ لِلْأَذْقَانِ سُجَّدًا.

Эй Пайғамбар, сиз Қуръонни ёлғон санаётган ўша кимсаларга айтинг: Хоҳласангиз унга иймон келтиринг, хоҳласангиз иймон келтирманг, бунинг фарқи йўқ. Сизларнинг иймон келтиришингиз унинг комиллигини зиёда қилиб қўймайди, инкор қилишингиз эса унга нуқсон етказа олмайди. Шубҳасиз, Қуръондан олдинги самовий китобларни ўқиган ва ваҳийнинг ҳақиқатини билган олимларга Қуръон ўқиб берилса, уларда қўрқув пайдо бўлиб, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога таъзим ва шукр бажо келтириб, юзлари билан саждага йиқиладилар.

(Исро сураси, 107-оят).

@Quron_Allohni_Kalomi


ادْعُ إِلَىٰ سَبِيلِ رَبِّكَ بِالْحِكْمَةِ وَالْمَوْعِظَةِ الْحَسَنَةِ  وَجَادِلْهُم بِالَّتِي هِيَ أَحْسَنُ  إِنَّ رَبَّكَ هُوَ أَعْلَمُ بِمَن ضَلَّ عَن سَبِيلِهِ  وَهُوَ أَعْلَمُ بِالْمُهْتَدِينَ.

Эй Пайғамбар, сиз ва издошларингиз Роббингизнинг динига ва тўғри йўлига Аллоҳ сизга Китобу Суннатда ваҳий қилган ҳикматли услубда даъват қилинг. Одамларга ўзларига муносиб услубда хитоб қилинг. Уларга яхшиликка тарғиб этадиган, ёмонликдан нафратлантирадиган гўзал насиҳатлар қилинг. Улар билан  мунозаранинг энг гўзал йўли бўлмиш юмшоқлик ва мулойимлик билан мунозара қилинг. Сизнинг вазифангиз етказиб қўйиш, холос. Сиз етказдингиз, энди уларни ҳидоят қилиш Аллоҳнинг Ўзигадир. Шубҳасиз, Роббингиз Ўзининг йўлидан адашган кимсаларни ҳам, ҳидоят топувчи кишиларни ҳам яхши билувчидир.

(Наҳл сураси, 125-оят).

@Quron_Allohni_Kalomi


إِنَّ هَٰؤُلَاءِ يُحِبُّونَ الْعَاجِلَةَ وَيَذَرُونَ وَرَاءَهُمْ يَوْمًا ثَقِيلًا.

Анави мушриклар дунёни яхши кўриб, у билан овора бўладилар, охират ишини ва энг оғир кунда ўз нажотларига сабаб бўладиган ишларни ортга ташлайдилар.

(Инсoн сураси, 27-оят).

@Quron_Allohni_Kalomi


إِنَّ رَبَّكُمُ ٱللَّهُ ٱلَّذِي خَلَقَ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضَ فِي سِتَّةِ أَيَّامٖ ثُمَّ ٱسۡتَوَىٰ عَلَى ٱلۡعَرۡشِۖ يُغۡشِي ٱلَّيۡلَ ٱلنَّهَارَ يَطۡلُبُهُۥ حَثِيثٗا وَٱلشَّمۡسَ وَٱلۡقَمَرَ وَٱلنُّجُومَ مُسَخَّرَٰتِۭ بِأَمۡرِهِۦٓۗ أَلَا لَهُ ٱلۡخَلۡقُ وَٱلۡأَمۡرُۗ تَبَارَكَ ٱللَّهُ رَبُّ ٱلۡعَٰلَمِينَ.

Эй одамлар, Раббингиз осмонлару ерни олти кунда йўқдан бор қилган, сўнг Ўзининг улуғлиги ва буюклигига лойиқ тарзда Аршга кўтарилган зотдир. Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло кечани кундузга киритади ва кундузни кеча билан ўраб, ёруғлигини кетказади. Кундузни кечага киритиб, унинг қоронғилигини кеткизади. Кеча ва кундуз бир-бирини тезлик билан, давомий равишда қувиб юради. Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло қуёш, ой ва юлдузларни ўзига бўйсундирган ҳолда яратган. У уларни ўзи истаганидек бўйсундиради. Улар Аллоҳнинг буюк оят-аломатларидандир. Билингларки, яратиш ва буюриш Аллоҳ таолонинг ўзига хосдир. У бутун махлуқотларнинг Рабби, барча нуқсондан пок, олий ва буюк зотдир.

(Аъроф сураси, 54-оят).

@Quron_Allohni_Kalomi


وَالَّذِينَ اتَّخَذُوا مَسْجِدًا ضِرَارًا وَكُفْرًا وَتَفْرِيقًا بَيْنَ الْمُؤْمِنِينَ وَإِرْصَادًا لِّمَنْ حَارَبَ اللهَ وَرَسُولَهُ مِن قَبْلُ  وَلَيَحْلِفُنَّ إِنْ أَرَدْنَا إِلَّا الْحُسْنَىٰ  وَاللهُ يَشْهَدُ إِنَّهُمْ لَكَاذِبُونَ.

Мўминларга зарар етказиш
ниятида, Аллоҳга кофир бўлишгани туфайли ва баъзи мусулмонлар Қубо масжидини ташлаб, унда намоз ўқишлари, бу билан мусулмонлар ўртасида бўлиниш пайдо қилиш мақсадида ва бундан илгари Аллоҳ ва Росулига қарши уруш очган кимсага, яъни, фосиқ Абу Омир Ар-Роҳибнинг келишига кўз тикиб, масжид қурган ва бу масжидни мусулмонларга қарши макр ўчоғига айланишини истаган мунофиқ кимсалар бор. У мунофиқлар бу масжидни қуриш билан фақат мусулмонларга яхшилик ва енгиллик бўлишини, Қубо масжидига боришдан ожиз бўлган кишиларга қулайлик яратишни истаганларини айтиб қасам ичишади. Аллоҳ уларнинг ичаётган қасамларида ёлғончи эканликларига гувоҳдир.

(Тавба сураси, 107-оят).

Дарҳақиқат, бу масжид бузиб ташланган ва ёқиб юборилган.

@Quron_Allohni_Kalomi


إِنَّ اللهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا ‎

Аллоҳ таоло Ўзига яқин фаришталар ҳузурида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламни мақтайди. Унинг фаришталари ҳам Пайғамбарга мақтов айтиб, ҳаққига дуо қиладилар. Эй Аллоҳга ва Пайғамбарига иймон келтириб, Унинг шариатига амал қилганлар, Росулуллоҳни улуғлаб, ҳурмат-эҳтиром кўрсатиб, унга салавот ва саломлар йўлланглар.

(Аҳзоб сураси, 56-оят).

@Quron_Allohni_Kalomi


يَا أَيُّهَا النَّاسُ قَدْ جَاءَتْكُم مَّوْعِظَةٌ مِّن رَّبِّكُمْ وَشِفَاءٌ لِّمَا فِي الصُّدُورِ وَهُدًى وَرَحْمَةٌ لِّلْمُؤْمِنِينَ.

Эй одамлар, Роббингиз томонидан сизларга Унинг азобини эслатадиган ва сизларни Унинг таҳдидлари билан қўрқитадиган панд-насиҳат келди. У Қуръон ва ундаги сизларнинг ахлоқу амалларингизни тузатиш учун келган ояту насиҳатлардир. Қуръонда қалбларда бўладиган жаҳолат, ширк ва бошқа касалликлар учун даво, унга эргашганлар учун ҳалокатдан нажот берадиган рушду ҳидоят бор. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Қуръонни мўминлар учун неъмат ва раҳмат қилди. Уни мўминларга хослади, чунки улар иймонлари туфайли ундан фойда оладилар. Аммо у кофирларга рушду ҳидоят бўлмайди.

(Юнус сураси, 57-оят).

@Quron_Allohni_Kalomi


فَمَنْ تَابَ مِنْ بَعْدِ ظُلْمِهِ وَأَصْلَحَ فَإِنَّ اللَّهَ يَتُوبُ عَلَيْهِ ۗ إِنَّ اللَّهَ غَفُورٌ رَحِيمٌ

Ким ўғирлик қилганидан кейин тавба қилса ва барча ишларида ўзини тузатса, Аллоҳ албатта унинг тавбасини қабул қилади. Аллоҳ бандаларининг гуноҳларини кечирувчи, уларга раҳмлидир.

(Моида сураси, 39-оят).

@Quron_Allohni_Kalomi


يَسْأَلُونَكَ مَاذَا يُنْفِقُونَ ۖ قُلْ مَا أَنْفَقْتُمْ مِنْ خَيْرٍ فَلِلْوَالِدَيْنِ وَالْأَقْرَبِينَ وَالْيَتَامَىٰ وَالْمَسَاكِينِ وَابْنِ السَّبِيلِ ۗ وَمَا تَفْعَلُوا مِنْ خَيْرٍ فَإِنَّ اللَّهَ بِهِ عَلِيمٌ

Эй Пайғамбар, ашҳобларингиз сиздан Аллоҳга яқин бўлиш учун мол-дунёларидан нимани ва кимга сарфлаш ҳақида сўрайдилар. Уларга айтинг: Ҳалол ва пок молдан имкони бор ҳар қандай яхши нарсани бераверинглар. Ота-онага, қариндош-уруғларга, оталари вафот этган балоғатга етмаган етимларга, эҳтиёжига етарли нарсаси бўлмаган мискинларга, оиласи ва мол-мулкидан узоқда бўлган муҳтож мусофирларга эҳсон қилинглар. Неки яхшилик қилсангиз, албатта Аллоҳ уни яхши билувчидир.

(Бақара сураси, 215-оят).

@Quron_Allohni_Kalomi


فَكَانَ عَاقِبَتَهُمَا أَنَّهُمَا فِي النَّارِ خَالِدَيْنِ فِيهَا  وَذَٰلِكَ جَزَاءُ الظَّالِمِينَ.

Шайтоннинг ҳам, унга итоат қилиб кофир бўлган инсоннинг ҳам оқибати дўзахдир. Улар унда абадий қолади. Аллоҳнинг ҳад-ҳудудларидан ошган тажовузкор кимсаларнинг жазоси шудир.

(Ҳашр сураси, 17-оят).

@Quron_Allohni_Kalomi


قُلْ إِنَّ الْمَوْتَ الَّذِي تَفِرُّونَ مِنْهُ فَإِنَّهُ مُلَاقِيكُمْ  ثُمَّ تُرَدُّونَ إِلَىٰ عَالِمِ الْغَيْبِ وَالشَّهَادَةِ فَيُنَبِّئُكُم بِمَا كُنتُمْ تَعْمَلُونَ.

Эй Пайғамбар, айтинг: Сизлар қочаётган ўлимдан қутулишнинг имкони йўқ. Ажалларингиз етганида ўлим сизларга албатта келади. Сўнг сизлар Қиёмат куни ғайбни ҳам, ҳозирни ҳам яхши билувчи Аллоҳнинг ҳузурига қайтариласиз. У сизларнинг амалларингиз ҳақида хабар беради ва уларга муносиб жазою мукофотлар беради.

(Жума сураси, 8-оят).

@Quron_Allohni_Kalomi


وَرَبَّكَ فَكَبِّرْ. 

Таъзим, тавҳид ва ибодатни ёлғиз Роббингизга хосланг.

(Муддассир сураси 3-оят).

@Quron_Allohni_Kalomi


إِلَيْهِ يُرَدُّ عِلْمُ السَّاعَةِ  وَمَا تَخْرُجُ مِن ثَمَرَاتٍ مِّنْ أَكْمَامِهَا وَمَا تَحْمِلُ مِنْ أُنثَىٰ وَلَا تَضَعُ إِلَّا بِعِلْمِهِ  وَيَوْمَ يُنَادِيهِمْ أَيْنَ شُرَكَائِي قَالُوا آذَنَّاكَ مَا مِنَّا مِن شَهِيدٍ.

Қиёмат қачон қойим бўлиши ҳақидаги билим ёлғиз Аллоҳга қайтарилади. Зеро, унинг қачон бўлишини Ундан ўзга ҳеч ким билмайди. Ҳар қандай меванинг гулкосасидан чиқишини ҳам, ҳар бир урғочи жонзотнинг ҳомиладор бўлишию кўзи ёришини ҳам Аллоҳ билиб туради. Улардан ҳеч бири Унга махфий қолмайди. Қиёмат куни Аллоҳ таоло мушрикларга дашном бериб ва ёлғончиликларини фош этиб: Сизлар ибодатда Менга шерик қилган шерикларим қани?! деб хитоб қилганида улар: Бугун бизнинг орамизда Сенинг шеригинг борлигига гувоҳлик берадиган бирон кимса йўқлигини эътироф этамиз, деб айтишади.

(Фуссилат сураси, 47-оят).

@Quron_Allohni_Kalomi


مَن كَانَ يُرِيدُ حَرْثَ الْآخِرَةِ نَزِدْ لَهُ فِي حَرْثِهِ  وَمَن كَانَ يُرِيدُ حَرْثَ الدُّنْيَا نُؤْتِهِ مِنْهَا وَمَا لَهُ فِي الْآخِرَةِ مِن نَّصِيبٍ.

Ким амали билан охират савобини истаса, Аллоҳнинг ҳақларини адо этса ва динга даъват қилиш йўлида мол-дунёсини сарфласа, Биз унинг яхши амаллари савобини кўпайтириб, унинг бир савобини ўн баробаридан тортиб ўзимиз истаган миқдоргача зиёда қиламиз. Ким амали билан фақат дунёни истаса, Биз унга дунёдан Ўзимиз тақсим қилиб қўйган нарсанигина берамиз. Охиратда эса унга ҳеч қандай ажру савоб бўлмайди.

(Шўро сураси, 20-оят).

@Quron_Allohni_Kalomi


إِنَّ هَٰذِهِ تَذْكِرَةٌ  فَمَن شَاءَ اتَّخَذَ إِلَىٰ رَبِّهِ سَبِيلًا.

Қаттиқ дашномлар ва огоҳлантиришларни ўз ичига олган бу қўрқитувчи оятлар одамлар учун панд-насиҳат ва ибратдир. Ким улардан насиҳат ва фойда олишни истаса, тоат ва тақвони ўзини яратиб, тарбия қилган Роббининг розилигига етказадиган йўл қилиб олади.

(Муззаммил сураси, 19-оят).

@Quron_Allohni_Kalomi


وَقُل لِّلَّذِينَ لَا يُؤْمِنُونَ اعْمَلُوا عَلَىٰ مَكَانَتِكُمْ إِنَّا عَامِلُونَ. ‎

Эй Пайғамбар, Аллоҳнинг бирлигини тан олмайдиган кофирларга айтинг: Сизлар ўз ҳолатингизда даъватга қаршилик қилиш, пайғамбар ва издошларига озорлар бериш билан ўз йўлингизда давом этаверинглар. Биз ҳам ўз ўрнимизда ўз динимизда собит туриш ва Аллоҳнинг амрларини ижро этиш билан ўз йўлимизда давом этамиз.

(Ҳуд сураси, 121-оят).

@Quron_Allohni_Kalomi

Показано 20 последних публикаций.