Репост из: Raqobat qo‘mitasi
#Хоразм_очиқ_мулоқот
⚡️ Хоразм вилоятида Рақобат қўмитаси раиси фуқаролар, тадбиркорлик субъектлари, тегишли ташкилотлар ҳамда ОАВ вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказди.
✅ Ушбу очиқ мулоқот давомида Қўмита раиси жисмоний ва юридик шахслардан мурожаат ва таклифларини қабул қилди.
🔎 Шунингдек, тадбир давомида Хоразм вилоятида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўналишида амалга оширилган ишлар етарли даражада эмаслиги таъкидланиб, бу йўналишда Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг ҳудудий ташкилотлари имкониятидан фойдаланиш ҳамда ўзаро ҳамкорлик масалаларини кенгайтириш кераклиги белгиланди.
📎 Шунингдек, ушбу йўналишдаги ишлар қамровини кенгайтириш юзасидан "Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш стратегияси" ишлаб чиқилаётганлиги ҳақида маълумот берилди.
🌫 Очиқ мулоқот давомида Хоразм вилояти ҳудудий бошқармасининг 2024 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи ҳам тингланди.
Telegram | Raqobat.gov.uz | Facebook | Youtube | Instagram | X

Маълумот ўрнида:
2024 йилда жами 1400 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушган. Амалга оширилган ишлар натижасида 1,5 млрд сўмдан ортиқ пул маблағлари истеъмолчилар ва тадбиркорлик субъектлари фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланган.