Қизим....Сенга гапираман


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Книги


🌐Teлеграммдаги энг яхши канал
Канал админи:
@alisherovna_o5
@Nigora_2010
Реклама хизмати:
https://t.me/+ft0N4t79VjE5OTE6

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Книги
Статистика
Фильтр публикаций


#ибрат

ОТАЛАР ҲАҚИДА

1. Ота хонадонга ташриф буюрганда ўриндан туриб, жой бўшатиш лозим.
2. Ота билан кетаётганда унинг изнисиз ундан олдин юрмаслик керак.
3. Ота фарзанд учун бирон нарса мерос қолдирмаса ҳам, ундан номус қилинмайди.
4. Ота бор уйда ўйланишга ва маслаҳат солишга муҳтож бўлинмайди.
5. Ота ёнида ёки у кириб келганда ёнбошлаб ётилмайди.
6. Ота уйда йўқ бўлиб қолинган ўринда истеъмол қилинган нарсалардан алоҳида унинг учун олиб қўйилиши фазилатдир.
7. Мансабли шахс бўлсанг ҳам отанг чақирганда отингдан тушиб, олдида ҳозир бўлишга шошил! Сен иш устида мансаблисан, отанг устида эмас!
8. Отангнинг ёнидаги солиҳ кишиларга нисбатан самимий бўлгин, агар отанг вафот топиб кетса, ўшалар билан муомала-муносабатларингни узманг!

@Qizim_Senga_gapiraman


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📹 Она меҳри ҳақида гаплашамиз... 🥰


Яқинларизга хам Улашинг
@Qizim_Senga_gapiraman❤️


​​⚫️ ГЎШАНГАДАН ЭШИТИЛГАН ФАРЁД
😰😨😱

Тонг саҳарда аёл кишининг фарёди бутун маҳалланинг тинчини бузиб юборди. Энг ёмони, бу овоз куни кеча тўй бўлиб ўтган хонадан томонидан келаётган эди. Ҳарқалай, қандайдир фожиа юз бергани аниқ эди...
...Никоҳ тўйи кутилганидек, дабдаба билан ўтди. Куёв чимилдиққа киргач:
-Ҳа, охири етишдим-а сизга, - деди куёвбола тиржайиб. - Тилло узук муборак бўлсин, жоним. Сизга ҳозир бир сирни очаман. Лекин сиз қўрқманг... хўпми?..
Шундан сўнг у ...😱😱😱 Буни кўрган келинчак қўрққанидан юзини беркитиб олди.
-Энди қарайверсангиз ҳам бўлади, - деди куёвбола...
😱😡😰😨🙊


ИНТЕРНЕТНИ ЛАРЗАГА СОЛГАН ХАЁТИЙ ВОҚЕА...👇🏻👇🏻


#Кўзмунчоғим
#Но_45

- Йўқ сен хаммасини биласан. Сен хаммасини бошиданоқ
билгансан. Жавоб бер Ноила қани?
-Билмайман-буғулганимдан хириллаб жавоб бердим.
Акам қаттиқроқ буғди...Нафас олишдан бутунлай тўхтадим...
Яхши хамки акам бор экан мени тезда Нозимдан ажратиб олди
-Нималар бўляпти-акам Нозим акамдан сўради.
-Анавудан сўра айтиб беради.
Акам мен томонга ўгирилиши билан
-Мен хеч нарсани билмайман-дедим.
-Билмайсан!-Нозим яна мен томонга ташланмоқчи бўлди яна акам ушлаб қолди...
-Нозим ўзингни бос. Хаммасини тушунтириброқ гапир.
-Руслан сени хурмат қиламан. Лекин анаву ёлғончини бугун ўлдираман-менга ишора қилди.
-У сенга нима қилди?
-Бу фирибгар Ноила билан тил бириктирган.
-А?
-Мен Ноилага хамма мол мулкимни ўтказиб бергандим анаву ишдан кейин. Ноила эса кеча менга ичириб қаергадир қочиб кетибди.
-Жин урсин!!!
-Сени суюкли синглинг эса унга ёрдам берган.
-Ёлғон- дедим бирдан- Мени Ноила билан алоқам йўқ
-Сизлар дугона бўлганликларингни биламан...
-Дугона?-хайрон қолдим. Ноила Нозим билан танишганидан бери атиги
3 марта кўрганман...Қандай қилиб менга дугона бўлади.
-Ака бу ерда қандайдир тушунмовчилик ўтган. Мени Ноила билан алоқам йўқ. Уни кўрган бўлсам 3 марта кўрганман...
-Йўғэе. Бўлмаса Ноила хар кун ким билан учрашарди?


🔺𝗠𝗘𝗟𝗢𝗖𝗛𝗢𝗩𝗞𝗔 𝗞𝗜𝗬𝗜𝗠𝗟𝗔𝗥 𝗕𝗜𝗭𝗗𝗔 𝗕𝗔𝗥𝗖𝗛𝗔𝗗𝗜 10 𝗠𝗜𝗡𝗚 𝗦𝗨𝗠𝗗𝗔𝗡 𝗧𝗘𝗭 𝗨𝗟𝗔𝗡𝗜𝗕 𝗢𝗟𝗜𝗡𝗚

🔺𝗕𝗨𝗡𝗔𝗤𝗔 𝗞𝗔𝗡𝗔𝗟 𝗧𝗢𝗣𝗢𝗟𝗠𝗔𝗬𝗦𝗜𝗭
𝗧𝗘𝗭 𝗞𝗜𝗥𝗩𝗢𝗟𝗔𝗠𝗜𝗭

https://t.me/+dlDFoXVSASgwODUy
https://t.me/+dlDFoXVSASgwODUy

🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️🅰️
https://t.me/+q-3YzW2jB6g2YTAy
https://t.me/+q-3YzW2jB6g2YTAy

𝗥𝗘𝗞𝗟𝗔𝗠𝗔𝗖𝗛𝗜 @Reklamachiiiiiiiiiiii


Malika Salimova

Йироқларга кетмоқчиман,
Қайтмас бўлиб.
Ҳеч нарсасиз...
Фақатгина кўнглим олиб...


Ijrochi: Sakiyna Nur

@Qizim_Senga_gapiraman


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Хушхабар

✨Аёл киши ўзи билмаган холда Жаннатга кириб кетар экан


Хушхабарни аёлларимизга етказинг

Каналга обуна бўлиш учун ушбу линкни босинг 👇🏻👇🏻
@Qizim_Senga_gapiraman


#маълумот
☝️Уйқунинг қанча тури бор, биласизми?

1. Суннат уйқу.
Офтоб кўтарилиб, то пешин намозигача бўладиган оралиқдаги бу уйқу "қайлула" дейилади. У ақлни кўпайтиради.

2. Бидъат уйқу.
Пешин намози вақтидаги уйқу.

3. Телбаликка сабаб бўладиган уйқу.
Аср намозидан кейинги уйқу девоналик, паришонхотирлик ва телбаликка сабаб бўлади.

4. Уқубатга сабаб бўладиган уйқу.
Киши хуфтон намозини ўқимасдан ухласа, бу дунёда ҳам, охиратда ҳам азоб-уқубатга қолади.

5. Одатий уйқу.
Хуфтон намозидан кейинги одатий уйқу.

6. Надоматга сабаб бўладиган уйқу.
Тонготар вақтида ухлаш. Шунингдек, илмий мажлис бўлаётган вақтида ухлаш ҳам надоматга сабаб бўлади.

7. Ғафлат уйқу.
Тонг отаётганида ухлаб ётиш. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қизлари Фотимага родияллоҳу анҳо: "Тонгда ухлаб ётмагин, чунки бу вақтда уч нарса: яхшилик, одоб ва барака тақсимланади", дедилар. Ким тонг отаётганида ухлаб ётса, шу уч нарсадан қуруқ қолади.

8. Фақирликка сабаб бўладиган уйқу.
Бомдоддан кейин кун чиққунча ухлаб ётиш камбағалликка, девоналикка, қарздорликка сабаб бўлади.

9. Ғаромат (зиён) уйқу.
Кишининг ибодатдан сўнг дуода, санода, салавотда, қироатда кўзи кетиб қолса, ғаромат уйқу саналади.

10. Роҳат уйқу.
Касал ва гўдакларнинг уйқуси. Улар қанча кўп ухласа, фойда ва роҳат олишади.

11. Ибодат уйқу.
Олимлар, обидлар ва рўзадорларнинг уйқуси. Киши хуфтон намозидан сўнг таҳоратли ухласа, фаришталар ҳимоясида бўлади.

12. Каромат уйқу.
Тунда намоз ўқиб туриб, чарчаб саждада ухлаб қолиш".

Масъуд ибн Маҳмуд ибн Юсуф ас-Самарқандий,

"Салоти Масъудий
"
Албатта яқинларингизга ҳам юборинг


➥    
@Qizim_Senga_gapiraman
АЪЗО БЎЛИНГ!!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бир ўзим кўчага чиқсам агар эримни хаёлида...🤭

@Qizim_Senga_gapiraman


#Кўзмунчоғим
#Но_44

Қизиқувчанлигим устун келиб оёқ учида ошхона томонга бордим.
-Эсинг жойидами? Бу нима қилганинг? Бизни бирга кўришлари
мумкинмас - Диёра Ноилага вишиллаган товушда ўшқирди.
-Мен хаммаси тайёрлигини айтмоқчийдим.
-Унда нега кутиб турипсан. Ишга кириш.
-Бугунми?
-Ха. Мен Вадимни огохлантираман. Сенга чипта тайёрлайди...
Оёқ товушлари эшитилиши билан ўзимни четга олдим. Аввал Ноила
чиқиб кетди. Ортидан эса шарбат кўтарган Диёра...Булар бир
бирини танийдими? Қандайсига? Улар нима хақида гаплашишди? Бугун нима бўлади?...
Турли саволларда ховлига чиқдим.
-Сакина- Ноила хурмат билан ўрнидан туриб мен билан ўпишиб кўришди. Кейин ёнидан жой берди.
-Табриклайман - дедим ғалати бўлиб
-Рахмат азизам. Сизга айтадиган гапларим жудаям кўп. Кечга
қўнғироқ қиламан....(ва ҳоказо...ўзини менга дугонадек тута бошлади)...
Кечки ўтириш яхши тугади...
Негадир аввалгидек ўтира олмадим. Хаёлимда бугунги воқеалар...
Хаммасини жамласам хам жўялироқ хеч нарса топа олмадим... Менга авлиё опамни маслахатлари керак эди. Шу боис опамга эртага уйига боришим хақидаги хабарни жўнатдим-у ухлагани жойимга ётдим...
-Ноила қани?- опамни уйига кетаётганимда тушидан қўрқгандек Нозим акам кириб келиб менга ўшқирди.
-Мен қаердан билай?- бемалол жавоб бериб кетмоқчи бўлдим.
Лекин акам йўлимни тўсиб бўйнимдан бўғганча девор томонга олиб борди.


#дуо
Сабр қилувчиларнинг дуоси

رَبَّنَا ٱغۡفِرۡ لَنَا ذُنُوبَنَا وَإِسۡرَافَنَا فِيٓ أَمۡرِنَا وَثَبِّتۡ أَقۡدَامَنَا وَٱنصُرۡنَا عَلَى ٱلۡقَوۡمِ ٱلۡكَٰفِرِينَ

📖Ўқилиши:
“Роббанағфир лана зунубана ва исрофана фий амрина ва саббит ақдамана вансурна ъалал қовмил кафирийн.”

🔖Маъноси: “Эй Роббимиз! Бизнинг гуноҳларимиз ва ишларимиздаги исрофларимизни Ўзинг кечиргин, собит қадам қилгин ва кофир қавмлар устидан бизга нусрат бергин.”
(Оли Имрон сураси 147-оят).

✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

@Qizim_Senga_gapiraman   
АЪЗО БЎЛИНГ!!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ.

🌸☘ХАЙРЛИ ТОНГ
АЗИЗЛАРИМ. ☘🌸
БУГУНГИ
КУНИНГИЗ
ХАЙРЛИ БЎЛСИН.

Яратган эгамга шукрлар бўлсин!

Керакмас ҳаётдан ўксиниб, нолиш,
Ўткинчи ғамларни юракка олиш,
Нолисак гуноҳдир, Аллоҳдан ҳар иш,
Яратган Эгамга шукрлар бўлсин !

Кўзларим шу тонгни кўргани учун,
Юрагим тўхтамай ургани учун,
Яна бир қутлуғ кун бергани учун,
Аллоҳим ўзинга шукрлар бўлсин
.


Юбориб қўйинг❤️👇

Қадрлисиз жигарларим 👇❤️
@Qizim_Senga_gapiraman


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌸 ХАЙРЛИ ТОНГ!☘

🌺Ассалому алайкум!ПАЙШАНБА  тонги муборак бўлсин!


Бахтли инсонлар орасида биз хам яна бир тонгни қарши олдик!

😊 Бугунги кунингиз кечаги кунингиздан хайрли,  файзли,  манфаатли ва баракалироқ бўлсин!

🌿Кун давомида яхшилик ва яхшилар ҳамроҳингиз бўлсин!

Юбориб қўйинг..! 🌹

Қадрлисиз жигарларим ❤️
@Qizim_Senga_gapiraman


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌙🌦ХАЙРЛИ ТУН❄️🌙

🍃🌹... Уйқуга кетишдан олдин
ҳаётингиздаги барча инсонларга ва
ҳаётингизда бор бўлган нарсаларга
миннатдорчилик билдиринг!

🌧"Ҳаётимда борлигингиз учун
миннатдорман!!!"

🌙ТУНИНГИЗ ХАЙРЛИ БЎЛСИН!!

Юбориб қўйинг..! 🌹

Қадрлисиз жигарларим ❤️

@Qizim_Senga_gapiraman


#ҚЎШИҚЧИ ҚИЗ ҲАЁТИ
(Онлайн қиссанинг давоми)
#No_47

Қандай яхши!-Мунира опанинг хурсандлиги овозидан маълум эди.-Сизларга ҳеч ким халақит бермайди.Маза қилиб яшайсизлар.
–Асосийси,яшаб кета олайлик,ойи!Дуо қилинг.-деди Фариза.
–Нимага ундай дейсан?Энди яшайсан шу одам  билан!-Мунира опанинг кутилмаганда жаҳли чиқди..-Ўзинг шу одамни танладинг.Сени ҳеч ким мажбурламади.
Фариза онаси билан баҳслашгиси келмади.Барибир онаси унинг кўнглидаги ҳисларни тушунмайди…
 Эртаси куни боғчага мусиқа дарсини ўтишга борган Фаризани мудира Гулсара опа чақиртираётганини айтишди.Фариза кириб борганида Гулсара опа қизнинг турмушга чиқаётганини эшитганини айтиб,бундан буёғига Фаризанинг боғчада ишлаши ёки ишламаслигини сўради.Фариза ишлашини айтди ва тўйи муносабати билан ўз ҳисобидан ўн беш кунлик таътилга ариза ёзди.Кейин эса боғча жамоасини тўйга таклиф қилди.
  Мансур ака тўйга икки кун қолганда уйга келди.У қандайдир мулойим тортиб қолган,онасининг тахминича Фаризанинг тўйига кўниккандай эди.Фариза ўз хонасида сарполарини кўздан кечириб,сандиғига жойлаб ўтирган пайтида укаси Самир келиб,уни отаси чақираётганини айтиб кетди.
  Фариза ота–онаси ўтирган хонага кириб борган пайтида Мансур ака жойидан туриб,умрида биринчи бор Фаризани қучоқлаб,пешонасидан ўпиб қўйди. Дадасидан бундан олдин ҳеч қачон меҳр кўрмаган қиз довдираб қолди.Кейин нимагадир йиғлагиси келди.
 –Фариза,-деди Мансур ака.-Қизим сен билан тўйингдан олдин гаплашиб олишим керак.
–Гапиринг,эшитаман.
–Энди шундай  инсон билан тақдирингни боғлаш пешонангда бор экан,-Мансур ака бир зум тўхтади.Кейин чуқур нафас олиб гапида давом этди.-Энди бир гапни айтиб қўяй.Биз сени бу одамга мажбурлаб турмушга бермаяпмиз.Ўзинг шу ишни хоҳлаб қиляпсан.
Фариза отасига қаради.
-Мени  иложим йўқ.Шу одамдан бошқа ҳеч ким менга уйланмаслигини яхши биламан.
–Балки сабр қилсанг бошқа одам топилармиди?
–Бошқа одамни кутиб юрганимча,бу гаплар,миш-мишлар ўн баравар кўпайиб кетади.Шу сабаб Иброҳим акага турмушга чиқсам,бўлиб ўтган воқеалар одамларнинг ёдидан чиқар,деб умид қиляпман,-деди Фариза.
–Нотўғри ўйлаяпсан.Аксинча,энди буёғига сенга,умуман сизлар қурган оилага нисбатан қизиқиш кучаяди.Шу сабабли оилангни гапини кўчага чиқармаслигинг керак.
–Хўп,дада.Ҳаракат қиламан.
–Ҳа,яна бир гапни билиб ол.Иброҳим билан қураётган оилангда паст-баланд гаплар бўлади.Бирортасини ҳам бу ерга кўтариб келмайсан,-деди Мансур ака.
–Даданг айтмоқчиларки,чидаб яшайсан.Ҳар қандай ҳолатда ҳам оғир-вазмин бўлишинг керак,-деди Мунира опа.
–Тушундим,ойи.Сиз менга айтганингиз каби яшаб кетишга ҳаракат қиламан.Хавотир олманглар.
Мени дуо қилинглар.-Фариза шундай деб жойидан турди.-Энди қолган ишларимни қилай...
  Эртаси куни Иброҳим билан ФХДЁ га бориб,никоҳдан ўтишга ариза ташлаб келишди.Ариза ёзиб топширганларидан кейин Иброҳим Фаризани  бирга тушлик қилишга таклиф этди.Аммо Фариза иши кўплигини ,тикувчига,бозорга бориши кераклигини айтиб,бу таклифни рад этди.Иброҳим ҳам уни иши кўплигини тушунди шекилли,ортиқча қисталанг қилмади.
 Ниҳоят тўй куни етиб келди...

Моҳигул НАЗАРОВА


#ҚЎШИҚЧИ ҚИЗ ҲАЁТИ
(Онлайн қиссанинг давоми)

#No_46
Фотиҳа тўйи

Эртасига Фаризаларникига иккита чиройли хотинлар совчи бўлиб келишди.Ўзларини Иброҳимнинг опалари Муҳиба ва Маҳбуба  деб таништирган аёлларни Мунира опа меҳмонхонага бошлади.Фариза патнисга ширинликлар,мевалар, чойнак ва пиёла қўйиб олиб кирди.Аёлларнинг иккиси ҳам тилла тақинчоқларга бурканган,кийимлари ҳам қимматбаҳо эди.Фариза қўлидаги патнисни стол устига қўйиб,уларга салом берди.
–Келинимиз шу кишими?-Аёллардан семизроғи жойидан қўзғолиб,Фаризани қучоқлаб кўришди.-Яхшимисиз,айланай?
Иккинчи аёлнинг нигоҳлари бироз қаттиқроқ бўлса-да,уям жилмайиб Фаризанинг елкасидан қоқиб кўришди.
 Аёлларнинг  ўзига диққат билан синчиклаб қараб турганини кўриб,Фариза ўнғайсизланди ва  тезгина чиқиб кетди.Турмушга чиқиш арафасида турган ҳамма қизларда бўладиган ҳаяжон негадир унда йўқ,гўё ўзига эмас,бошқа бировга совчи келган каби эди.
  Бирор соатлардан кейин онаси Фаризанинг хонасига кирди.
-Икки кундан кейин ширинихўри  (фотиҳа тўйи) қилишаркан,--деди Мунира опа.-Қўярда қўймай олиб келган патирларини синдиришди.Даданг билан маслаҳат қилиб,кейин жавобини айтаман,  десам ҳам кўнишмади.
  Фариза ҳеч нарса демади.
—Дадангга телефон қилдим.Эртага эркаклар келиб оқлик олиб кетишини айтдим.
-Келармиканлар?
-Келсалар керак.Чунки мен билан сўкинмай,юмшоқ гаплашдилар.
«Ҳа,бечора онам-а,-ўйлади Фариза.-Дадам одамдай муомала қилса,шундан ҳам хурсанд бўладилар»
–Ҳа,келсинлар.Иброҳим ака ҳаммаси таомилдагидек бўлиши лозимлигини айтгандилар,- Фариза шундай деб жойидан турди.Укасининг ишдан келганини  деразадан кўриб,онасига қаради.-Самир келди,ойи.
  Мунира опа ҳовлига чиқиб ўғлига янгиликни айтди шекилли,Самир опасининг ёнига келди.
–Опа,тўғриси нима дейишни ҳам билмаяпман!Аммо энди тақдирингиз шунақа экан.Илоҳим,ўша одам билан бахтли бўлиб,яшаб кетинг.
Самир шундай деб,опасини елкасидан қучиб қўйди.
  Икки кундан кейин Бухоронинг ресторанларидан бирида дабдабали фотиҳа тўйи бўлиб ўтди.Мансур ака ресторанга  биров бўйнидан арқон билан тортиб келгандай зўрға келган бўлса-да,сал туриб очилди.
  Фотиҳа тўйига келганларга Бухоро одатларига кўра келинга куёв томонидан келтирилган ёзги ва қишки кийим кечаклар,олинган тиллаворлар намойиш этилди. Қариндошлар-у,танишлар,меҳмонлар ҳайратдан ёқа ушлаб қолишди.Чунки куёв томонидан келтирилган совға-саломлар,тиллаворлар   кўп эди.
 Мунира опанинг айтишича,Иброҳимнинг икки опаси ҳаммага парвона бўлиб,ниҳоят келин кўришаётганларидан хурсанд бўлиб,борларини тўкишибди.Иброҳим катта опаси Муҳибани ўз онаси каби кўриб,топганини ўша опасига олиб бориб бераркан.Иброҳимнинг ота-онаси анча йиллар олдин вафот этиб кетишган,каттагина ҳовлида Иброҳимнинг ёлғиз ўзи яшаркан.
-Тўйдан кейин куёвнинг уйида фақат икковингиз яшар экансизлар.Икки акаси алоҳида ҳовли солиб,чиқиб кетишган экан.
-Ҳа,яхши,-деди Фариза.
–Қандай яхши!-Мунира опанинг хурсандлиги овозидан маълум эди.-Сизларга ҳеч ким халақит бермайди.Маза қилиб яшайсизлар.
Моҳигул НАЗАРОВА


#ҚЎШИҚЧИ  ҚИЗ ҲАЁТИ
(Онлайн қиссанинг давоми)

#No_45
Аразлаган амма

Иброҳим уни уйга ўзи кузатиб қўйди.
Фариза уйига кириб борар экан,ичкари меҳмонхона дейиладиган катта хонадан қандайдир аёл кишининг баланд овозда гапираётганини эшитди.Овоз нотаниш бўлгани учун ажабланган қиз ним очиқ турган эшикдан мўралаб ҳайрон бўлиб қолди.Дадасининг опаси Машҳура аммаси хонтахта атрофидаги кўрпачага оёғини чўзиб ўтириб олиб,онасига гапираётганди:
-Нима қиляпсизлар,келин?Наҳотки ичингиздан чиққан болангизга гапингиз ўтмаса?Ахир келиб-келиб ўша эроний қавмга Фаризани турмушга берасизларми?Одамлар нима дейди?
-Опа,илтимос пастроқ гапиринг.Сиз нима бўлганини билмайсиз-ку.Аслида бу воқеаларнинг рўй беришига укангизни ўзлари сабабчи,-Мунира опа шундай деб хўрсиниб қўйди.-Қизим дадасининг касрига қолди.Ўша эронийларни камситганлари қизимни бошига бало бўлди!
–Мен ҳаммасини эшитдим,Мансур айтиб берди.Нимага Фариза йўқолган пайтда милицияга бормадингиз?- Машҳура амма янада овозини баландлатди-Энди эса қизингизни ёнини олиб ўтирибсиз.Мен ўзим Фаризани Афзал ўғлимга келин қилмоқчийдим.Ҳалиям бўлса, қизингизни бу йўлдан қайтаринг.Ўша ёши катта эроний эркак унинг тенги эмаслигини тушунтиринг!
Фариза бошқа чидаб туролмади.У эшикни зарб билан очиб,ичкарига кирди.
-Саломалейкум,амма.Сиз нимага бу ерга келиб жанжал қиляпсиз?Ойим тўғри айтяптилар.Дадамнинг нотўғри айтган гап-сўзлари сабаб мени ўғирлаб кетган эркакка тегишга мажбурман!
–Сени тилинг ўткирлашиб кетибдими,-киноя билан сўз бошлади аммаси.-Даданг сени қанақа қарғаганини биласанми?Бизникига йиғлаб борди даданг…
Фаризанинг бирдан қони қайнаб кетди.Кейинги кунлардаги воқеалар уни асабий қилиб қўйган,аммасининг ҳозирги гаплари эса ортиқчалик қилаётган эди.
-Бас қилинг,амма.Укангиз-мени меҳрибон дадажоним оиласини ташлаб,жазманлари,ўйнашлари билан ойлаб ғойиб бўлганида қаерда эдингиз?Рўзғоримизда гоҳида нон бўлмаган кунлар бўлмаганида сиз биздан хабар олганмисиз?Энди келиб,одамлар нима дейди,дейсизми?Одамлар нима деса дер!Мен ўша Иброҳимга тегаман,сизни мени ҳаётим қизиқтирмасин.Эронийми,баломи у билан мен яшайман.Афзалингизга эса бошқа жойдан келин изланг!
Фариза шарт-шурт шу гапларни гапирди-да,эшикни шарақлатиб ёпиб чиқиб кетди.Машҳура амманинг оғзи очилганча қолди.
–Опа,хафа бўлманг,-деди Мунира опа.
–Менга қаранг,келин.Бунингиз бу узун тили билан ўз бошига бало сотиб олади.Мени оғиз очишга қўймади-я!
-Машҳура амма шундай деб ўрнидан турди.-Аммо айтиб қўяй,эрингиз буни ёмон қарғади.Йиғлаб «Илоҳо,бахтсиз бўлсин,»–деди.- Бўпти,мен кетдим.Тўйи бошидан қолсин!
Мунира опа индамай турарди.Агар бир оғиз гапирса,жанжал яна давом этишини билгани учун жим туришни маъқул кўрди.
 Машҳура амма эшик олдида турган сумкасини олди-да,дарвозага қараб юрди.Хайр–маъзурни ҳам насия қилиб кетиб қолган қайнопасини кузатиб қўйган Мунира опа уйга кирди.

(Давоми бор)
Моҳигул НАЗАРОВА


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📹 Биргина инсон бизни изҳорсиз тушуна олади..
Қалбан сева олади...
Ҳарфсиз ўқий олади..
Бу --- "ОНА"😍


Яқинларизга хам Улашинг
@Qizim_Senga_gapiraman ❤️


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Хожи опа

@Qizim_Senga_gapiraman 👈


Бир йигит ҳикмат ва тажриба эгаси бўлган бир донишманднинг олдига борди. Унга шундай шикоят қилди:
— Аёлимни биринчи бор кўрганимда, Аллоҳ дунёда бошқа бу каби гўзал аёлни яратмаган бўлса керак деб ўйлагандим. Унга гапириб бошлаганимдан сўнг эса, бу каби аёллар кўп эканини кўрдим. Унга уйланганимдан сўнг эса, унданда гўзал аёллар кўп эканини ҳис қилдим. У билан бироз муддат яшаганимдан сўнг эса, дунёдаги исталган аёл менинг хотинимдан яхшироқ эканига амин бўлдим.

Ҳаким киши шундай деди:
— Сенга бунданда паст ва ёмон нарсанинг хабарини берайми?
— Ҳа.
— Агар сен дунёдаги барча аёлларни никоҳинга олиб чиқсанг ҳам, кўчадаги манашу дайди итлар ҳам шу аёлларданда яхши эканини кўрар эдинг.
— Нега бундай деяпсиз?
— Чунки муаммо сенинг аёлингда эмас. Муаммо шундаки, агар инсон қалби ҳирсга, назари шаҳватга берилса, уни Аллоҳдан бўлган ҳаёси тарк этади. Бу кўзни эса фақат қабр тупроғи тўлдиради. Сенинг айбинг Аллоҳ ҳаром қилган нарсадан назарингни тиймаганингдир! Аёлинг олдинги ҳолига, дунёдаги энг чиройли аёл ҳолатига қайтишини истайсанми?
— Ҳа.
— Унда назарингни тий! Аллоҳ таоло: “Сен мўминларга айт, кўзларини тийсинлар ва фаржларини сақласинлар. Ана шу улар учун покдир. Албатта, Аллоҳ нима ҳунар қилаётганларидан хабардордир.” — деб марҳамат қилган (Нур сураси 30-оят).

Нимаики қўлингда бўлмаса у сенга чиройли ва афзал кўринаверади. Унга эришгач эса, сен учун оддий нарсага айланади. Қўлинг остидагига қаноат қил. Йўқса, қабрга киргунингга қадар дунё матоҳи ва гўзалликлари ортидан қувганинг қолади холос. Мен сенга буларданда чиройлироқ, буларданда афзалроқ нарсани айтаман. Бу Аллоҳ таолога ибодат ва солиҳ амалдир. Бунинг лаззатини фақат астойидил ҳаракат қилган инсонгина татийди. Аллоҳдан ҳамиша аёлингни кўзинга гўзал қилиб кўрсатишини ва унинг муҳаббати билан ризқлантиришини сўра.

@Qizim_Senga_gapiraman

Показано 20 последних публикаций.