QASHQADARYO AHLI — LIVE


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Telegram


• Qashqadaryoahli.uz сайтининг тезкор хабарлар етказувчи расмий Telegram канали.
• Админ: @Ziyobaxsh

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Telegram
Статистика
Фильтр публикаций


Ўзбекистон ва Россия туризм соҳасидаги ҳамкорликнинг янги имкониятларини муҳокама қилмоқда

Москва шаҳридаги ВДНҲ кўргазмалар мажмуасидаги Ўзбекистон миллий павилонида Москва ва Москва вилояти сайёҳлик бизнесининг 60 дан ортиқ вакиллари учун мамлакатимизнинг сайёҳлик салоҳиятининг тақдимотлари бўлиб ўтди.

👉 @Qashqadaryo_ahli


ВМ-579.pdf
1.2Мб
Таълим кредити фақат кундузги таълим шаклида ўқийдиганлар учун ажратилади – ҳукумат қарори

Вазирлар Маҳкамасининг 16 сентябрдаги қарори билан таълим кредити ажратишга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Эндиликда:

➖олий ва профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олиш учун таълим кредитини фақат кундузги таълим шаклида ўқиётган талаба ва ўқувчиларга ажратиш тизимини йўлга қўйиш;

➖олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган иккинчи ва ундан юқори босқич талабалари учун фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсатгичи “3” дан паст бўлган тақдирда, тўлов-контракт суммасининг кўпи билан 80 фоизи миқдорида таълим кредити ажратиш амалиёти жорий қилинади.

Шунингдек, олий таълим ташкилотлари талабалари учун таълим кредити улар тўғрисидаги маълумот Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг kontrakt.edu.uz ва HEMIS ахборот тизимида;

ўрта-махсус ва профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари учун эса улар тўғрисидаги маълумот prof.edu.uz ахборот тизимида мавжуд бўлган тақдирда ажратилади.


👉 @Qashqadaryo_ahli


❗️Абитуриентлар учун яна бир имконият: Коллеж ва техникумларда ўқишни хоҳловчилар учун қўшимча қабул бошланди

Абитуриентлар тест натижалари, ёзма имтиҳон асосида профессионал таълим муассасаларининг кундузги, кечки ва сиртқи таълим шаклларида ўқиш учун танловда иштирок этишлари мумкин.

Бунинг учун номзодлар 25-сентабргача my.uzbmb.uz орқали онлайн ёки таълим муассасасининг ўзига борган ҳолда мурожаат қилишлари керак.

👉 @Qashqadaryo_ahli


Тайинлов

Жураев Улуғбек Уткирович - Қашқадарё вилояти Инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар, Қарши шаҳар ҳокимининг ўринбосари - инвестициялар, саноат ва савдо бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

👉 @Qashqadaryo_ahli


«Шахмат+»нинг китоби 3 тилда чоп этилди

Таниқли хонанда ва спорт устаси Алижон Исоқов томонидан асос солинган ва патентланган «Шахмат+» ўйининг яратилиши ҳамда қоидалари ҳақида тўлиқ баён қилинган китоб чоп этилди.

Алижон ака томонидан ушбу янги ўйинни тарғибот ишлари фаол тарзда олиб борилмоқда.

Масъуллар ҳам «Шахмат+»ни оммалаштириш учун турли хил мусобақалар ташкил қилишда амалий ёрдам беришса яхши иш бўларди.

Сабаби Қашқадарё заминида яратилган «Шахмат+» оммалашиши, Жаҳон миқёсига чиқиши, юртимиз довруғини янада баланд кўтарилишига хизмат қилади.

👉 @Qashqadaryo_ahli


10 йил учун 150 млн. сўм алимент пуллари олдиндан тўланди

Мажбурий ижро бюроси Қарши шаҳар бўлими иш юритувида Фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судининг суд буйруғига асосан қарздор Ф.Б.дан ундирувчи Н.Э. фойдасига бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун қарздор даромадининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисида ижро ҳужжати мавжуд.

Ижро ҳаракатлари давомида, қарздор шу кунга қадар  алимент тўловини тўлаб келганлиги ва  10 йиллик учун олдиндан тўлов қилмоқчи эканлигини билдириб, бўлим давлат ижрочисига мурожаат қилган. 

Бўлим масъул ходимлари томонидан ижро ҳужжати бўйича тарафлар чақирилиб, уларнинг қонунчиликда белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилди.

Шундан сўнг, Ф.Б.дан Н.Э.га фарзандининг 10 йиллик моддий таъминоти учун  ҳисобланган 150 млн. сўм миқдордаги алимент пуллари бир йўла  ундириб берилди.

👉 @Qashqadaryo_ahli


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қорамолларда юқумли касаллик тарқалгани ростми?

Бир неча кун олдин тарқалган хабарларга изоҳ берилди.

👉 @Qashqadaryo_ahli


Қашқадарё вилоятининг кайвони инсонларидан бири, таниқли жамоат арбоби Эсон бобо Ражабов 84 ёшларида вафот этдилар

Марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзиямизни билдирамиз.

👉 @Qashqadaryo_ahli


Туркияда сиам эгизаклари 14 соатлик операцияда муваффақиятли ажратиб олинди

Амалиётга етакчилик қилган британиялик жарроҳлар операцияга тайёргарлик давомида илк бор 3D замонавий технологияларидан фойдаланди.

👉 @Qashqadaryo_ahli


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Бойсундаги “Мустақилликнинг 25 йиллиги” газ конида 17 сентябрь куни яна водород сульфид гази сизиб чиқиши юз берди.

Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Ўктам Ўтаевга кўра, ҳодиса оқибатда 2 киши ҳалок бўлган, жароҳатланганлар ҳам бор. Ҳозирда терговолди текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Видео: UzReport

👉 @Qashqadaryo_ahli


Доллар кўтарилади

19 сентябрь куни амал қиладиган доллар курси 8-9 сўм атрофида ошиши кутилмоқда

Банкларга долларни сотиш бўйича энг яхши курслар:

BRB — 12 710
Agrobank — 12 700
NBU— 12 700
Asia Alliance Bank — 12 700


Банклардан долларни сотиб олиш бўйича энг яхши курслар:

Aloqabank — 12 740
Kapitalbank — 12 750
Anorbank — 12 750
Hayotbank — 12 750


👉 @Qashqadaryo_ahli


Бош вазир ўринбосари Қашқадарёда

Бугун Бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев ва вилоят ҳокими Муротжон Азимовлар хорижий ва маҳаллий тадбиркорлар томонидан воҳамизда амалга ошириладиган йирик лойиҳалар билан танишмоқда.

👉 @Qashqadaryo_ahli


“Қиш келди”: Қашқадарё вилоятида биринчи қор ёғди

Ҳисор қўриқхонасида қор қопламининг қалинлиги 10 см.га етди. Дарё ва булоқлардаги сув аллақачон музлаб қолган.

👉 @Qashqadaryo_ahli


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Косонда умумфойдаланишга кирмайдиган ички хўжалик йўли ёпилади

Косон тумани Темирхўжа фермерлар ҳудудидан ўтган, бир вақтлари фойдаланишда бўлган, узунлиги 3 км 800 метрни ташкил қилувчи йўл ҳозирда таъмирталаблиги ва эҳтиёж йўқлиги учун умумфойдаланишдан чиқиб кетганлигини инобатга олиб, бу йўлнинг 4 К 338 "Косон-Жарқум-Майдаёбу" айланма йўлига боғлайдиган маълум бир қисми туман ҳокимининг тегишли қарорига асосан ёпилиши эълон қилинди.

Шу боис, ҳудуддаги фермер хўжаликлари 4К 317 "Шербек -Бўлмас" йўлининг "Этак" маҳалласи қисмидан ўтган марказий йўлдан фойдаланишлари мумкинлиги қўшимча қилинди расмийлар томонидан.

👉 @Qashqadaryo_ahli


23 сентябрдан ипотека кредитлари бўйича субсидиялар учун аризалар қабул қилиш бошланади

Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлашнинг тасдиқланган мақсадли параметрлари доирасида аризалар қабул қилишнинг иккинчи босқичи жорий йилнинг 23 сентябрь куни соат 09:00 да бошланади.

Эндиликда ариза берувчининг хоҳишига кўра, унинг даромадлари ҳисоб-китобига яқин қариндошларининг ҳам даромадларини киритиши мумкин бўлади.

Фуқаролар субсидия учун давлат хизматлари марказларига бевосита борган ҳолда ёки my.gov.uz ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мустақил равишда ариза топшириши мумкин.

👉 @Qashqadaryo_ahli


❗️Дори ҳарид қилишда эҳтиёт бўлинг: Ўзбекистонда асл нусхадагига ўхшаш сохта дори ишлаб чиқарилган
 
"Аббот products Operations AG" компаниясининг "ИМУДОН" дори воситасига адаштириб юбориш даражасида ўхшаш бўлган "Нест "ИМУДОН" номи остида контрафакт дори воситаси ишлаб чиқарилаётганлиги аниқланган.

"А" МЧЖ илгари ҳам "Магне B6" дори воситасининг контрафакт нусхасини ишлаб чиқариш ва сотиш билан шуғулланганлиги учун корхона раҳбари С.Ф. маъмурий жавобгарликка тортилган эди.

Бироқ, корхона раҳбари С.Ф. тегишли хулоса қилмасдан ноқонуний ҳаракатларни содир этиб келган. Натижада, "А" МЧЖга 68 млн сўм молиявий жарима қўлланилди.


Ҳар доим дори ҳарид қилишда эҳтиёт бўлинг. Дорининг номи билан интернетда қидириб кўринг, ишлаб чиқарувчига эътибор беринг. Яроқлилик муддатини доим текширинг. Яқинларингизни ҳам огоҳлантириб қўйинг.

👉 @Qashqadaryo_ahli


❗️Қарши шаҳрида 232,8 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган цех аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро А.Н. ва бошқалар тегишли тартибда давлат рўйхатидан ўтмасдан Қарши шаҳри «Нақшаб» МФЙ ҳудудидаги хонадонда новвот ишлаб чиқариш цехини ташкил этишиб, умумий фойдаланишдаги газ тармоғига яширинча уланиб, жами 232,8 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.


Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉 @Qashqadaryo_ahli


Қонунчилик палатаси эшакни «истеъмол гўшти олинадиган ҳайвонлар» қаторига қўшди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш назарда тутилган қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Қонун ташаббускорлари истеъмол учун ишлатиладиган гўшт ва бошқа маҳсулотлар олинадиган ҳайвонлар қаторига эшакни ҳам қўшган. Бу ЖСТ талабларига боғлиқ бўлиши мумкин.

👉 @Qashqadaryo_ahli



Показано 19 последних публикаций.