📢 Эълон!
Кундузги таълим шакли бўйича тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабалар диққатига!
Хабарингиз бор, аввалроқ Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабалар ўзларига тегишли шартнома бланкаларини электрон шаклда телеграммдаги “ҚарМИИ тўлов-контракт” бот орқали олишлари мумкинлиги ҳақида маълум қилинган эди.
Шунингдек, ушбу бот орқали талаба ўзининг тўловлари ҳамда тегишли ўқув йили учун тўловнинг “Стипендияли” ёки “Стипендиясиз” қиймати миқдорини танлаганлиги ҳақидаги маълумотларни ҳам кўриши мумкинлиги таъкидлаб ўтилган.
Кўпчилик талабалар томонидан тўловнинг бошқа шаклини (Стипендияли ёки стипендиясиз) танлаганлиги, ботда бошқа шаклда кўрсатилаётганлиги бўйича саволлар келиб тушмоқда.
Шуни маълум қиламизки, институт рахбариятини топшириғига мувофиқ, институтда кундузги таълим шакли бўйича тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабаларнинг 2020/2021 ўқув йилида тўловнинг “Стипендияли” ёки “Стипендиясиз” қиймати миқдоридан қайси шаклини танлашини индивидуал ўрганиш бўйича топшириқ берилган. Ўрганиш натижалари якунланиб, факультетлар кесимида умумлаштириш ишлари якунланмоқда. Барча маълумотлар умумлаштирилгандан сўнг, юқорида таъкидланган бот маълумотлари янгиланади ва талабаларнинг аризалари асосида тўловнинг қайси шаклини танлаганлиги аниқ кўрсатилади.
👉 @QarMII_YIBT 👈