Мафтуна Абдуллаева
#ҲИЛҚАТ
45~қисм
Баъзан бунчалар ҳаммаси зўр бўляпти деб ўйлаймиз. Аслида бу ўша пайтнинг вақтинчалик ҳиссиёти бўлади.
Вой, Худойимей, нима экан дебман.
- Сизга тегсам, ўқишни умуман кераги йўқ менга,- дедим юзимни четга буриб. Рости ҳамда, агар мактабни битиришим билан совчи келса, борми... Менсимаган синфдош қизларим ҳасаддан ёрилиб ўлади.
- Мени севасанми ўзи,- бир пайт ўзимни Миржон акамни қучоғида кўрдим.
- Ҳа,- дедим қучоғида эриб кетар эканман.
Бу қучоқни Аслиддин акамни қучоғидан фарқи кўп. Ҳар бир бўсасида меҳр мужассам эди...
- Нега репетиторга бормаяпсан,- деди онам. Даладан қайтганида ҳамма жойни чинни~чинор қилиб қўйганимга бир ажабланиб.
- Уйда тайёрланаман. Оз қолганда бордим. Иккиланяпман шунга. Киролмасам шунча пул кетади.
- Ақл қаердан битди,- елпинди онам,- ўзи сендан "дўхтир" чиқишига ҳам кўзим етмаяпти. Ундан кўра уй ишларини шунақа қилиб тўкис қилиб бажаришни ўрган.
Бир тилим тойиб, совчи келишини айтиб юборай дедиму, яна ўзимни босдим. Мактабни битириб олай аввал, кейин айтаман. Унгача ҳамма ишни ўрганиб олишим керак. Қизиқ, муҳаббат инсонга ғайрат берар экан, авваллари онам бўлмаса, кечқурун овқат еган косамни тушликники билан битта қилиб ювардим. Ҳозир эса ўзидан~ўзи ишларни қилиб ташлайвераман.
🌼🌼🌼
Мактабдаги қизлар қайси коллежга боришини, қайси университетга топширишини айтса мени кулгим қистайди. Булар мени эрга тегаётганимни эшитса нима қилар экан. Ҳозирча фақат йигитим телефон олиб берганини билишади. Тилимни тиёлмай айтиб қўйдим. Ишқилиб онамга етиб бормаса бас. Шу имтиҳонлар ўтиши билан Миржон акамни совчилари келади... Ўйласам ҳам орзиқиб кетяпман. Онаси "бунча ўша қишлоққа серқатнов бўлиб қолдинг, тўйни тезлаштирмасак бўлмайди, шекилли" дебди. Шу гал келганида Миржон акам совчи келиш кунини ҳам айтиб кетди. Икки ҳафтадан кейин. Мен ҳам қўлимга анави бир тийинга қиммат шаҳодатномани оламан.
🌼🌼🌼
-Ким бору...
Эрталабдан бери ўн марта супириб~сидирган эшик олдиларини яна бир қур кўздан кечириб тургандим совчилар келиб қолди. Онам уйда телевизор кўриб ўттрибди. Уларни алдаб уйда олиб ўтиргандим. Дарров кириб чақирдим. Ўзим эса қассобдан қарзга олиб келган гўштимдан қилган шўрвамдан хабар олгани кетдим.