#БАДАЛ
Мафтуна Абдуллаева
98~қисм
Ҳатто ўзи ҳам ўзига ҳайрон бўларди. Биров билан яқин бўлса ҳарактери ўтади дейишарди. Ростдан Самина унга таъсир этяпти.
🌹🌹🌹
Ишдан чиққан Гулниҳолни бир оз пиёда юргиси келди. Қадамини санаб кетиб борар экан телефони жиринглади. Ҳабиб Аҳрорович деган ёзувни кўриб ҳайрон бўлди. Ҳам ҳаяжон босди.
- Алё, ассалому алайкум.
- Ваалайкум ассалом. Қаердасиз?
- Ҳалиги ишдан чиққандим.
- Чиқиб бўлдингизми?- у афтидан машинада.
- Ҳа.
- Нега пиёда кетяпсиз?
- Ўзим... Шунчаки.
- Мен ҳам сизга ҳамроҳ бўлсам нима дейсиз?
- Нима?
- Ёки сиз менга ҳамроҳ бўласизми?
- Тушунмадим.
- Тушунгунингизча мен сизни топиб олдим.
Гулниҳол ўчган телефонига қараб турганида, ёнига Ҳабибни машинаси келиб тўхтади.
- Қани машинага чиқинг. Сизга топшириқ бор,- жуда жиддий гапирган Ҳабибга қараб баттар талмовсиради Гулниҳол.
- Топшириқ...
- Ҳа, чиқинг машинага,- Ҳабиб ўзи тушиб, қизга эшик очиб берди.
- Лекин мен...
- Ҳар доимгидек "лекин сиз..."
Ҳабибни кулиб турган юзига қараб, Гулниҳол ҳам жилмайди.
- Ростдан мен...
- Сизга топшириқ бор дедим~ку.
Гулниҳол машинага ўтирди. Ҳабиб эса машинани ортга қайтарди.
- Қаерга кетяпмиз ўзи?
- Борсак биласиз.
Гулниҳол лабини тишлади. Йўқ бу йигитни муносабати оддий бошлиқ муносати эмас. Аммо нима ҳоҳлайди. Наҳотки фикри ёмон одам бўлса.
- Қўрқманг,- ичини билгандек жилмайди Ҳабиб,- шунчаки сизни меҳмон қилмоқчиман.
- Меҳмон...
-Ҳа. Синглимга қилаётган яхшиликларингиз учун.
- Очиқ айтганим учун узр,- Гулниҳол Ҳабибни ойнадан боқиб турган сеҳрли нигоҳларидан кўзини олиб қочиб деди қиз,- бунақа рахмат айтишингиз оила аъзоларингизга ёқмаса керак.... Холангизга мени Самина билан яқинлигимиз ҳам ёқмаяпти ўзи...
- Ўзи айтдими?
- Баъзи сўзлар айтилмаса ҳам тушунилади... Нигоҳлардан...
- Нигоҳларга қараб қалбни кўраман денг.
Гулниҳол бу гапга нима дейишни билмай қолди.
- Унда сизга икки.