Асадов мендан бундай бепарда гап кутмаган шекилли бир оз жим қолди. Башарасига қарамасам ҳам бўзрайиб турганини сездим.
- Ана ишим битди. Мен кетдим. Директорга ўзим қўнғироқ қиламан.
Шартта ўрнимдан туриб чиқиб кетдим. Менга энг алам қилгани ҳужжати кўриладиган яна бир одам жисмоний тарбия фани ўқитувчиси ташқарида ўтирган экан, менга ғалати назар солди. Демак завуч мени аврашга кирганини билган. Чунки сал узоқлашишим билан, уни олдига кириб кетди. Икковини тили бир бўлган. Қанча ўзимни тутай дейман, бўлмади. Кўзимдан ёш қуйилиб келаверди. Аммо дардимни кимга айта оламан, онамга айтсам, бўша дейди ёки гапни кўпайтириб юборади. Уйда ўтирай десам уй ютади...
Шундан кейин завуч ва ўша жисмоний тарбия ўқитувчиси билан саломлашмай қўйдим. Аммо барибир аламим босилмасди... Бироқ бу ҳали ҳолва экан, Меҳрож ака билан ажрим бўйича навбатдаги судимиз бўлиши керак бўлган кундан бир кун аввал менга совчи келди. Энг алам қилгани, ўша жисмоний тарбия ўқитувчиси Соҳибни отасидан! Онам совчиларни қувиб солибди. Мени ҳам аяб ўтирмади.
- Менда кўнгли йўқ деб айтганмидинг! Мана сенга кўнгил, тенгинг шу чол бўлдими! Ўл бу кунингдан!
Тилим айланмай қолди. Ростдан ўлганим шу эмасми? Бирдан қўрқиб кетдим. Нега қайтиб келдим ўзи. Умримни онамни эшигида ўтқазаманми? Ёки чоллардан очиб беришни бошлаган бахтимни "почин"ини савдоси ўтишини кутаманми.
Туни билан тўлғониб чиқдим. Эрталаб бир аҳволда ўрнимдан турдим. Судга боришим керак. Овқат ҳам емай йўлга тушдим. Ўтган гал ўзимга ишонч билан дадил~дадил гапиргандим. Бу гал шалпайиб кириб бордим. Меҳрож ака мени ҳўмрайиб кутиб олди. Саломимга алик ҳам олмади. Ичкарига кирганимизда судъя сўради:
- Ҳўш фикрингиздан қайтдингизми. Мана уч ой алоҳида яшаб кўрдингиз. Ёқдими?
Бизни фарзандимиз йўқлиги учун ўйлашга қисқа муддат берилганди.
- Гапиринг.
- Мен ажрашмайман!
Ялт этиб Меҳрож акага қарадим. Судъя жилмайиб менга қаради.
-Сизчи?
Негадир ўпкам тўлди. Ёлғиз аёлга осон эмас экан. Бошингда қандай бўлса ҳам эринг бор эканки, бошқалар ола қарамас экан.
- Ҳали ўйлаб кўрмадим,- дедим минғирлаб...
Судъя бизга яна вақт бериб чиқариб юборди. Меҳрож ака кўчага изма~из чиқиб борганимиздан кейингина менга гап қотди.
- Ҳозир муллага бориб қайта никоҳ ўқитамиз. Шубҳадан йироқ бўлади. Кейин нарсаларингни олиб уйга қайтасан.
- Нега?- дедим йиғлаб,- яна жеркиб, хўрлашингиз учунми?
- Тилингни тийиб хотин бўлсанг, яхши гап ҳам эшитасан!
Индамадим. Тўғриси уч ойлик олифтагарлик ҳолим бор экан. Эримни ўзи айтиб турганда қайтгим келди.
- Юр.
Индамай эргашдим.
АСРОРА
Хонзода ярашиб, уйига кетди. Нарсаларини йиғишга ёрдам бериш баҳонасида аста шипшидим.
- Сизга иккита ибратли ҳикоя айтиб бераман. Агар шуни қўлласангиз ҳаммаси зўр бўлади.
- Ҳўш!
- Бир аёл эридан ажратишини сўраб қозига борибди. Қози шерни қўлга ўргатиб, ёлидан қамчи тўқиб келсанг ажратиб бераман дебди. Аёл минг ҳийлани ишга солиб, шерни қўлга олиб, ёлидан қамчи тўқиб келибди. Шунда қози айтибди:
- Шу онгсиз шерни қўлга ўргатган ақлингни, эрингни кўнглини қўлга олишга ҳам ишлатсанг сендан бахтли аёл бўлмайди,- деб ортига қайтариб юборибди.
- Иккинчиси.
- Бир аёл эри нуқул ҳақорат қилишини, уйида тинмай жанжал қиламиз, йўл кўрсатинг,- дебди донишманд ҳузурига бориб.
Донишманд бир ҳалтачада тош берибди.
- Жанжал бошланиши билан шуларни оғзингга солиб ол.
Кўп ўтмай ҳурсанд бўлиб келибди ва эри билан жуда чиройли яшаётганини айтибди.
- Берган тошингиз жуда сеҳрли экан.
- Булар оддий тош эди,- дебди донишманд,- фақат улар жанжал пайти сени тилингни тийишга ёрдам бергани учун, эринг билан оранг яхшиланди.
- Ҳиммм жуда доносизда,- деди у озгина энса қотириб. Аммо таъзирини еди. Энди озгина ўйлаб иш қилади.
Хонзода кетгач ҳаммани кайфияти кўтарилди. Ҳамма ҳам бахтли бўлсин.
Шу куни мен чердакни тозалаш учун томга чиқдим. Чангдан бўғилиб нарсаларни ажратар эканман, қўлимга бир дафтар тушиб қолди. Очиб кўрсам Асрорани кундалиги! Ота~онасини юзини ерга қаратиб қочиб кетган бу қизни ичини билиш иштиёқи, "бировни кундалигини ўқиш яхши эмасов" деган фикрдан устун келди.
Давоми бор...