Калбимда Сенсан


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Цитаты


🌐Teлеграммдаги ҳақиқий
⏳Ҳaётий канал.⌛️
✳️Бизнинг каналда сизларга:
Ҳaр куни🆕 Энг aжойиблари💯:
#Фотолар📸
#Ҳикоялар📚
#Mаслаҳатлар♻️
#Қўшиқлар
#Mонолог
#Шеърлар
#Табриклар.🎁
#Рекламалар_хизмати_пуллик
Канал раҳбари
@Olisdagisoginchim.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Цитаты
Статистика
Фильтр публикаций


Бу юрак сени излар ҳамон
Телбаларча севдим 🫶  эй ёрон
Не қилай  айтгин эй  сен жанон
Сени эслатар бу ёмғир 💦ҳамон.

https://t.me/Qalbgavhar

🔺♦️♦️🔺🔺🔺♦️♦️

♦️🔺♦️♦️♦️♦️


@Qalbgavhar

753 0 29 14 8

ҚАЛБИМДА СЕНСАН. канали учун.

Маҳзун табассумла ёнганда юзинг
Қувончдан ёшларга тўлганда кўзинг,
Бир нигоҳ ташлагин мен ғариб томон,
Қалбимда сен эдинг, ҳамон сен ўзинг.

Дейдилар муҳаббат ўткинчи ҳавас,
Орзулар, туйғулар бир зум, бир нафас,
Мен сендан юз буриб кетолмадим, бас,
Қалбимда сен эдинг, ҳамон сен ўзинг.

Кўзларим рангида гул мисол жисминг,
Жонимни ҳар лаҳза қиймалайди, минг,
Юракка битилган тиғ ила исминг,
Қалбимда сен эдинг, ҳамон сен ўзинг.

Тақдирнинг бу чигал йўллари аро,
Кетдинг сен адашиб,кўнглимдан айро,
Шу йўлнинг бошида турибман зебо,
Қалбимда сен эдинг, ҳамон сен ўзинг.

Ҳипқириб кетади кўксимдаги жон,
Муҳаббат дардмикан,муҳаббат армон,
Наҳот севишимни билмадинг ҳамон,
Қалбимда сен эдинг,ҳамон сен ўзинг.
                           
✍ Хуршид Карим.

https://t.me/Qalbgavhar

👉🔺♦️♦️🔺🔺🔺♦️♦️

♦️🔺♦️♦️♦️♦️

👉@Qalbgavhar

1.7k 0 15 37 12

Балки ҳар доим ёнимда эмасдирсан лекин ҳар доим Ҳаёлимдасан 💝

👉https://t.me/Qalbgavhar

👉🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠

🔠🔠🔠🔠🔠🔠

👉@Qalbgavhar

2.5k 0 20 72 21

Ҳайрли_кун

Соғинч  бу ҳеч кимдан рухсат сўрамайдиган тасодифий дарддир.

https://t.me/Qalbgavhar

👉🔺♦️♦️🔺🔺🔺♦️♦️

♦️🔺♦️♦️♦️♦️

👉@Qalbgavhar

4.9k 0 136 122 41

Чиройли дунёни чиройлилар билан ҳис қилган қандай чиройли!
Чиройликларим!😍
Хайрли кун!😇

👉
https://t.me/Qalbgavhar

@Qalbgavhar

5.5k 0 42 56 22

​​#тавбаи_насуҳ
Муаллиф: Ummu Zaynab Ummu
230-қисм.

     Баъзан заифлик мана шу нуқтада кўринади. Билингки, кўнгилда жиндеккина ўтмиш кунларига қайтиш иштиёқи яшаётган бўлса, тавбангизда собит туролмайсиз!
    Шунинг учун биринчи аркондагидек қалбни батамом гуноҳдан бўшатиш керак.
     Тўртинчиси: Зулм етказган инсонларининг ҳаққини бериш ва улардан кечирим сўраш. Бусиз бўлмайди.
     Зеро икки инсон ўртасидаги иш ечим топмас экан, бу мавзу очиқлигича қолаверади.
     Унутмангки, Аллоҳ азза ва жалла барча тавба қилувчиларни севади ва унинг тавба эшиклари то Оҳират кунига қадар очиқдир! Тушундингиз-а?!
      Иёз Абдулмажид қорига паст овозда “тушундим” деб жавоб берди.

🍃

     Қори йигитлардан бири Қуръон тиловат қиляпти. Овози бир-қалтирагандек бўлиб, жимиб қолади, бир-диққатингни бериб тингласанг ҳам эшитилмайдиган даражада пастлаб, пичирлашга айланиб кетади.
     Иёз секин ўрнидан туриб масжид ховлисига тушди. Нурга чулғанган гўша. Намозгоҳ тепасида ёниб турган битта сутчироқ ҳамма ёқни бирдек ёритиб турганига ишониш қийин.
     Таҳоратхона тарафга қараб юрди. Яна бир-икки соатдан сўнг йигитлар таҳажжудга туришади. Уларнинг ичида туни билан мутлақо ухламайдиганлари бор.
      Иёз беш олтита супурги ташлаб қўйилган бурчакка қараб юрди. Қўлига латта олди. Челак ва қўлга тақиладиган резина қўлқоп хўжалик буюмлари сақланадиган бурчакда турган экан.
     Ичкарига кириб ишни супиришдан бошлади. Негадир айтарли ахлат ҳам йиғилмади.
      “Бу ерни ким тозалар экан-а? Масжидда фаррош йўқ. Аммо ҳамма жой тоза! Ғалати-ку!”
      Латта билан аввал хожатхонадаги эшикларининг тутқичларини артиб чиқди. Кейин деворларни, таҳорат оладиган жойдаги кичкина курсичаларни бир бошдан ахталади.
     Натижа ўша-ўша!
     “Назаримда кимдир мендан олдин бу ерни тозалагандек! Аҳмоққа ўхшаб биров йиғиштириб, тозалаб чиқиб кетган жойни артиб юрибман!”
      Йўлак бошида оёқ товушлари эшитилди. Гўё кимдир шу томонга қараб юриб келаётгандек эди.
     Иёз дарров ўзини девор панасига олди. Эски пахтали кийиб олган одам ичкарига кириб, қўлидаги бўш челакни бурчакка қўйиб қайтди.
     Аммо нимадандир ажаблангандек тўхтаб, Иёз ҳозиргина артган курсичалардан бирини қўлига олди.
      “Шу томонга қарасайди. Кимлигини кўрардим...”
      Афсуски, кечаси масжид таҳоратхонасини тозалаб юрадиган бу одам- Иёзнинг бу тилагини ушалтирмади.

🍃

      Жавҳар хонимни боя келини аравачага солиб ховлига олиб чиққанди. Беш ёшли қизи Ғамзанисога “момонгга қараб ўтир!” деб тайинлади.
    Қизча шўх, ерга бир урса осмонга сапчийдиган шайтон тўпига ўхшаб ўзиям бир жойда туриш бермайди.
     Лик этиб ҳали ховлининг у бурчагида, лик этиб ҳали бу бурчагида деворга тўпини отиб ўйнаб юрибди.
     Келин овқатининг масаллиғини қовуриб сувини қуйгач, ўзи ҳам ховлига чиқди. Қайнонасининг кўзи шоҳда пирпираб турган сарғиш япроқда.
     —Уйга кирасизми? Ҳозир овқатам пишади...
     Жавҳар хоним худди бўйни қотиб қолган одамдек  иягининг ўзинигина қимирлатиб “йўқ” деди.
    —Совуқмасми? Устингизга бир нарса ташлайми?
    —Йўқ...
    Келин шу билан диққатини ховлида ўйнаб юрган қизига қаратди:
    —Ғамза, ҳаҳ, ўйинқароқ! Нега у ёққа бориб ўйнаяпсан? Момонгни олдида ўтир дегандим-ку!
    —Ғамза деманг... Ғамзанисо денг! Қизим...
    Ўзи жавраниб турганигами, келин қайнонасининг паст овозда айтган бу сўзларини эшитмади.
     —Кел дедим сенга! Ҳа, шайтон!
     Қизчанинг парвойи фалак эди. Қўлидан учиб чиққан тўп дарвоза тарафга қараб улоқиб кетди. Ортидан ушлаб олишга қизиқиб пилдираганча ўзи ҳам ўша томонга югурди.
    —Ғамза!!! Ҳа яш-шамагур!
    Жавҳар хоним заиф овозда яна келинига илтижо қилди:
    —Ҳай унақа деманг... Яшасин! Ўлса, доғига чидолмайсиз...
     Қизча дарвоза ёнига етиб энди ерда ётган тўпчасига қўл узатмоқчи эди. Кичкина табақа ана ўша пайт худди шабада қиялатгандек секин очилиб кетди. Остонада қизча шу пайтгача кўрмаган бир эркак киши турарди.
    —Вой, қаранг биров келди-я!
    Жавҳар хоним нурсиз кўзларини дарвоза тарафга тикди. Келувчини аввалига нотаниш меҳмон деб ўйлашди.

(Давоми бор)


@Qalbgavhar


​​#тавбаи_насуҳ
Муаллиф: Ummu Zaynab Ummu
229-қисм.

     Ўтириб-ўтириб хаёлига қанақа жой келса "бунда мантиқ борми,  йўқми?" деб ўтирмай мушоҳада қилиб кўраверди:
    “Кимдир ўқитгани олиб кетдимикан-а?  Йўғ-ей, Иёзбек бировникига бормаса керак! Ахир касбимни ташладим деганди-ку... “
     Охири хаёлига ферма келди:
     “Куни кеча бориб келди.  Балки яна ўша ёққа кетгандир?!”
     Давлат ўзи бир неча марта хабар олиш ва ишни бошқариш мақсадида бўзчининг моккисидек қатнаган фермага  йўл олди.
    Борса, у ерда тўпалон! Афшар хоним ишга олган бир аёлни акаси келиб роса қиёмат жанжал қиляпти. Давлатнинг ўзи ҳам иккита сингилга ака, аммо умрида бунақа жоҳил акани кўрган эмас. Эркакнинг ўз синглисига қилаётган ҳақоратли муомаласи собиқ эшик оғасининг зумда қонини қизитиб юборди.
     "Икки марта эр кўрган бўлса ва иккаласида ҳам тақдири келишмаган бўлса, бу нима, унинг айбими? Сен қанақа эркаксан! Битта синглингга акалик қилолмаяпсанми?"
     Орага тушиб энди аканинг ҳовурини босиб қўймоқчи эди, Қобил амаки “қўйинг, Давлатбек сиз бу ишларга аралашманг. Ака билан сингил — эт билан тирноқ, яна ўзлари уришиб, ўзлари битишиб кетаверишади” дея тирсагидан тортиб, четга олиб ўтиб кетди. Пича ғазабдан совиш учун бўрдоқиларни юриб кузатди.
    “Иёзбекни уч кун олдин кўргандик!” дейишди фермадагилар. Ўша бўйи қайтиб келмабди. Ҳамма ёқни кўздан кечиргандек бўлиб секин изига қайтди.
     Чиқса, жанжалкаш ака аллақачон уйига кетиб, синглиси ферма ташқарисидаги букри тол панасида йиғлаб ўтирган экан.
     “Қиз болагаям қийин-да! Сингил зотини мунглиғ, кўнгли синиқ эканлигини ҳамма акалар ҳам тушунавермайди...”
      Ўйлана-ўйлана боя ўзи келган машинага чиқиб ўтирди:
     “Худо у номардга инсоф берсин!”

🍃

      Кун тиккага келганда Афшар хонимга Иёзнинг масжидда эканлигининг хабари келди.
      —Кечаси билан масжидда қолибдими? Хайрият топилибди...
     Кийим алмаштириб ўтирмади. Бошидаги рўмолини бир сидра ечиб, бошқатдан ўради-ю тўғри масжидга қараб жўнади.
     Борса, ўғли ичкаридаги хужраларнинг бирида  паришонхотир одамга ўхшаб ўтирибди. Хаёли-хуши ўзида эмас. Оғзининг қийшайгани ўша-ўша, аммо кўзи сал гардишига тўғриланиб қолгандай. Афшар хоним суйиниб кетди.
     —Майли, батамом тузалгунча шу ерда бўлақолсин... Уни кўриб эзилиб кетяпман: болагинамнинг жони қийналиб кетди.
     Фақат... Кимдир кўз-қулоқ бўлиб турса яхши эди. Тутқаноғи бор. Баъзан шу дарди хуруж қилганда  жуда ёмон аҳволга тушади. "Ўлиб қолмасайди!" деб қўрқаман.
     Сиздан ўтиниб сўрайман, боламни ўша пайтда ёлғиз қолдирманг! Шу битта-ю битта ўғлимдан бошқа менинг ҳеч кимим йўқ.
      Абдулмажид қори хонимнинг юзига қарамай вазмин ва сокин овозда таскин берган киши бўлди:
     —Ҳавотир олманг! Аввало Аллоҳ ҳеч бир бандасини ёлғиз қолдирмайди. Шунга ишонишимиз керак.
     Бир мўмин-мусулмон банда — диндош биродари ҳақига унинг мушкули осон бўлишини сўраб қандай дуо қилса, мен ҳам худди шундай дуо қиламан.
    Шифо Аллоҳдандир! Умримизни қанча битиб қўйганини фақатгина Ўзи билади. Сиз эса кўнглингизни чўктирманг!
     Оналар дуоси бешак ижобат бўлади дейишади, ўғлингизни дуо қилинг! Бу ёғига хайрли ишлар учун яшасин!

🍃

     —Дунёдаги бутун инсоният борки хато ва гуноҳ ичидадир! Ҳамма гуноҳ қилади.
     Аммо гуноҳкорларнинг энг афзали — қилган гуноҳи учун тавба қилганлардир!
    Гуноҳ қилдикми, ортидан дарров тавба қилишимиз керак. Чунки инсон — сувга тушгани учун эмас, сувдан чиқолмагани учун унга ғарқ бўлади.
     Тавба бу Аллоҳга қайтиш! Унинг тўрт аркони бор.
     Биринчиси: ҳозир устида турган гуноҳни тарк этиш! Қалби ва жисми ила Аллоҳга юзланиш...
     Ҳазрати Одамнинг удуми шу: ким гуноҳ қилгач, тавба қилса у Инсондир! Ким гуноҳда маҳкам туриб олса, у Шайтон...
    Иккинчи аркон: қилган гуноҳларига доим надоматда бўлиш. Ҳар эслаганда маҳзун тортиб, истиғфор айтиб такрор ва такрор кечиришини сўраш.     
     Одам Ато Жаннатдан хайдалгач узоқ вақт бошини ердан кўтармай юрди. Бу ҳар бир бандага ибрат!
     Учинчиси: Гуноҳга бошқа қайтмасликка жидду-жаҳд қилиш, қатъий туриш.

(Давоми бор)


@Qalbgavhar


​​#тавбаи_насуҳ
Муаллиф: Ummu Zaynab Ummu
228-қисм.

     Эндигина оғиз жуфтлаганди ҳамки, қорининг боя айтган гапи эсига тушиб қолди:
     “Кўзингизни юмиб, ичингизда калима қайтариб ўтиринг! Васвасаларга учманг!”
       Онги тўзғиб кетган уйдек , минг қидирса ҳам Абдулмажид қори айтган калималарнинг қандай сўз билан бошланишини эслолмади. Аллақандай овоз “ўзидан сўраб қўя қолсанг-чи, шунгаям ўйланиб ўтирасанми?” дея ақл ўргатиб, ичини қиздира бошлади.
      “Йўқ, ўзим топишим керак... Эслашим шарт! Лаа... Илааҳа иллаллоҳу... Муҳаммадур росулуллоҳ... Ҳа! Шунақа эди, эсладим...”
     “Йўғ-ей, сал бошқачароқ ўқилмасмиди? Адашдинг! Яхшилаб эсла! Ахир бу калималарни болалигингда ёдлагансан-ку! Орадан қанча вақт ўтиб кетди. Уларни сенга ёдлатаётган маҳал мулла Аҳмадшо ҳар доим хатойингни тўғриларди: эсла!”
     Эслашга уриниб, зўр бериб тириша бошлади,  васвасага солиб, фикрлашидан чалғитаётган овоз эса баттар авжига чиқди:
     “Нотўғри ўқияпсан, нотўғри! Хўп деявер, бунақа ўқилмайди... Ичагингга дам йиғиб зўрға ўтирибсан-ку, шунақа ҳолатда ўқиган ўтар эканми?  Таҳоратинг синса нима?    
     Инсонсан-хатокорсан, елни қўйиб юбор-да, шарт чиқиб бошқатдан таҳорат олиб кел! Қори кутиб туради...”
      Иёз унга қулоқ солмасликка тиришди: “Ашҳаду аллаа... илааҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна...”
     “Хой, биринчиси “ашҳаду анна” бўлади, иккинчиси “ашҳаду алла!” Адашдинг! Хато! Хато... деяпман сенга, бўлди, қайтаравермасанг-чи!”
      Иёз истиғфор айтишга зўр берди. Калималарни хато айтиб қўйишдан чўчиб, маъносини англагани қадар ўз тилида тинмай қайтараверди:
     “Роббим хатоларимни кечир! Гуноҳимга истиғфор айтаман. Кечиришингга, ёрдам беришингга ишонаман, мени кечир!”
      Секин аста ичидаги васвасачининг овози ўчди. Абдулмажид қори бу пайтда чиройли қироат билан Бақара сурасидаги бир оятни такрор ва такрор ўқиётган эди:
     “Ва илоҳингиз бир илоҳдир. Роҳман ва Роҳийм бўлмиш Ундан ўзга ибодатга сазовор Зот йўқдир.”

🍃

       Афшар хоним дарвозахона устунидаги чироқни ёқиб қўйиб то эрталабгача ўғлининг қайтишини кутди.
     Ора-чора бир кўзи илинди, қанақадир туш кўришга ҳам улгурди. Аммо қулоғига эшикнинг ғичирлаган овози киргандек бўлди-ю, сапчиб ўрнидан туриб кетди. Қараса, Иёз ҳалиям жойида йўқ.
     “Эҳ Иёз, Иёз! Қаердасан, ўғлим?! Бунақа айтмай чиқиб кетадиган одатинг йўқ эди-ку!”
     Ошхонага кириб нонуштага ҳозирлик кўрди. Чойнак устига ғилоф кийдириб, дарвозадан кўз узмаган қўйи яна бироз ўғлининг келишини кутди. Дараги бўлавермагач, кўчага чиқиб у ёқ бу ёқни қараб келди.
     Кўчада дайдиб юрган бир гала итдан бошқа ҳеч зоғ йўқ!
     Афшар хоним Иёз бориши мумкин бўлган ҳамма жойни бир қур хаёлдан ўтказди.
     “Иш билан шаҳарга кетдимикан-а? Йўғ-ей, ўзи вақт шомдан ўтиб, хуфтонга яқинлашиб қолганди-ку...
     Кечаси шаҳарда нима қилади?!”
     Кун ёйилгунча ўн мартадан зиёд кўчага чиқиб-қайтди. Ўтган-кетгандан ўғлини сўроқлатди.
     Охири сабри чидамай, кийиниб, Давлатникига жўнади.  Собиқ ҳизматчи ўзи эндигина Иёзнинг этагидан ажраб, уйига қўр тортиб ўтирганига икки кун бўлганди. Остонада Афшар хонимни кўрди-ю Давлатнинг ҳам хаёлига ғалати ўй-хаёллар келди.
     —Дачани ҳам қўлдан кетди деяпсиз... Қизиқ, унда қаерга кетган бўлиши мумкин?!
     —Билмадим, ҳеч ақлим етмаяпти. Бир ўртоқлариникини ўзинг бориб, суриштирасанмикан-а?
      Давлат азалдан хонимнинг биронта буйруғига бўйин товлаган эмас. Бу сафар ҳам “хўп!” деди.
     Равшанникига борса, уйда ҳеч ким йўқ экан, у ердан нари Соҳибникига жўнади. Кейин Барот кабобпазнинг ошхонасига ҳам бир бош суқиб чиқди.       
     Иёзнинг Мурод деган эски синфдошининг уйи уч маҳалла пастда эди, Давлат эринмай ўша ёққа ҳам борди. Кейин яна орқага қайтиб, анҳор ёқалаб Шарифнинг шийпонини кўздан кечирди. Хувиллаб ётибди.
    “Ерга кириб кетдими ё қанот чиқариб осмонга учдимикан-а? Яна қаер қолди?”
      Давлатнинг хаёлига Иёз гоҳ-гоҳида Гулзода исмли аёл билан учрашиб турадиган ижара уй келди. Борса, у ер ҳам қулф экан. Эгаси "анчадан бери бўш ётибди" деди.

(Давоми бор)


@Qalbgavhar


​​#тавбаи_насуҳ
Муаллиф: Ummu Zaynab Ummu
227-қисм.

      Мўйсафид шундан сўнг кетишга чоғланди. Абдулмажид қори унинг ортидан ачинганнамо кўз ташлаб қоларкан, қандай бўлмасин бу муаммога ечим топиши кераклигини ўйлади.
      Ноқобил фарзанд ўз йўлига! Аммо бу дунёда сўнгги кунларини яшаётган мана бу қария чиндан ҳам раҳм-шафқатга муҳтож. Неча кунлик умри қолган бўлса ҳам, ўз уйида, ота-бобосидан қолган бир кафт тупроқ устида оёқ узатиб ўлишни истайди. Ҳамқишлоқларидан тиланиб сўраётган нарсаси ҳам шу!
      Эндигина изига қайтиб, ичкарига кириб кетмоқчи эди, бирдан эсига бир нарса тушиб қолгандек шошганча ортига ўгирилди.
     Ўзидан йигирма қадамча нарида ҳамон бояги шарпа нима қилишни билмай хўшшайганча турарди. Қори секин у томонга қараб юрди.
     —Ассалому алайкум! Менда ишингиз бормиди?
     Қоронғулик қўйнидаги жусса истар-истамас, худди бир нимадан иккиланаётган одамдек олдинга икки-уч қадам босгандек бўлди. Сўнг яна тўхтади.
      —Ас..Салому алай...кум!
      Оралиқ масофа беш-олти қадам қолай деганда қори ўзи билан саломлашган йигитнинг ким эканлигини таниди:
      “Ие, бу ҳалиги мулла Аҳмадшо таништирган йигит-ку! Тепа маҳаллалик Ҳоқон арабнинг ўғли... Исми нимайди-я?”
      Чала-ярим таниб турган бўлса-да, янаям адашмаслик  учун йигитдан исмини сўради. Бечора гапиришга қийналаётганини сездирмасликка тиришиб, ғўлдироқи овозда аранг ўзини таништирди.
      "Ҳа,  адашмабман!  Худди ўша йигит.  Фақат юзига нимадир бўлганга ўхшайди... Гапиришиям ғалати!"

🍃

     Ортиқча зўриқтирмаслик учун иложи борича йигитга камроқ савол беришга ҳаракат қилди.  Одамлар "мулла Иёз" сифатида таниган бу йигитнинг гапирай деса гапи оғзидан тушиб кетяпти. Сўзларида маъно йўқ, даҳан бир тарафга қийшайиб, чап кўзининг қорачуғи худди ғилайларникига ўхшаб қолган.
     Қори чамалаб уни бундан икки ярим ой олдин соппа-соғ ҳолатда Ёқуб устаникида кўрганини эслади.
     —Кўзингизни юмиб, ичингизда истиғфор айтасиз. Калима қайтариб турсангиз ҳам майли... Васвасаларга учманг, Қуръон ўқиб руқия қилинаётган пайтда ҳеч ким бир бири билан гаплашмайди. Келишдик-а?
      Истиъоза айтилишига Иёзнинг кифти дир-дир учишни бошлади. Кейин бу дирдираш тирсак ва оёқларига ўтди.
      Аввал Абдулмажид қори томонидан Довудий ўктам овозда азонга такбир айтилиб, сўнгра “алҳамду” деб бошланадиган Қуръони Кариймни очиб берувчи сура- "фотиҳа" сураси ўқилди.
      Титраш сабабини тушунмай ажабланиб турган пайтида эса бирданига ичида ғалати оғриқ турди. Ичаклари бураб худди ичи кетадигандек табиий эҳтиёж уни хожатга бориш учун қистай бошлади.
      “Йўқ, чидайман... Ҳозир ўтиб кетади!”
       Ҳуруфул муқаттаот билан бошланувчи сура... Сўнг инсониятнинг сеҳрга аралаша бошлаган илк даври- Сулаймон алайҳиссалом пайтидаги воқеалар талқин этилган оятлар қироати бошланди:
      “Сулаймон подшолигида шайтонлар тиловат қиладиган нарсага эргашдилар. Сулаймон куфр келтиргани йўқ. Лекин шайтонлар одамларга сеҳр ўргатиб, кофир бўлдилар”
       Иёз арабий сўзларнинг маъносини тушунмасди. Аммо қироатда баён этилаётган исмнинг ўзиёқ унга мулла Зиёднинг сўзларини эслатиб юборди. У уйидан кулфат аримай қолган аёлга нималар дегани худди кечагидек ёдида:
     “Сулаймон пошшо замонида жинлар билан ахднома тузилган, шунинг учун бесабабдан улар ҳеч кимга зарар етказмаслиги керак. Мен ўзбошимчалик билан сизга зарар берганларни ҳозир уйингиздан қуваман!”
       Бирдан қорин оғриғи қаёққадир даф бўлгандек бўлиб, Иёзнинг онгида мантиқсиз бир савол чарҳ уриб айлана бошлади:
       “Мени қийнаётганларга бу одам ҳам ўша аҳдномани эслатяпти, назаримда!
     Танамдан зиёнкорларни қувиб солмоқчи! Қизиқ, қорининг бунга кучи етармикан?! Тузатолмаса нима қиламан? Бу ишим учун улар баттар мендан ўч олишлари аниқ!”
       Шу жойда Абдулмажид қоридан кўзини очиб бир нималарни сўрагиси келди.
     “Нима деб сўрайман?  Аҳднома ҳақида сўрайманми? Жавоб бермаса-чи?”

(Давоми бор)


@Qalbgavhar


​​#тавбаи_насуҳ
Муаллиф: Ummu Zaynab Ummu
226-қисм

     “Эй Худо! Яна нима бўлди, унга? Нега бақирди? Ёки менга шундай туюлдими?!”
      Оёқлари уни Иёзнинг хонаси томон судраб борди. Чироқни "бисмилло"  деб туриб ёқди ва чироқ ёниши билан кўзи қамашиб кетди. Кўрди: ўғли ўзининг шохона ётоғида бошини чангаллаган кўйи ўтирибди. Жим...
     Хонада эса  худди биров тутантириқ тутатиб ўйнагандек сезилар-сезилмас кўкимтир тутун сузиб юрибди. Афшар хоним тутунга ажабланиб қаради.
     "Қаердан келди бу тутун? Ё, кўзимга кўриняптими-а?!"
      Сўнг Иёз томонга қаради.  Ўғлининг ваража тутгандек дағ-дағ титраётган елкаларига кўзи тушди-ю Афшар хоним тамомила ўзини йўқотиб қўйди.
      —Иёз! Иёз, болам... Ўзингни қўлга ол... Шошма... Шошма деяпман, сенга... Мен ҳозир... Ҳозир!
     Саросима билан атрофга аланглаб қўлга илашимли узунчоқ ва япасқи, кўринишидан қошиққа ўхшаб кетадиган аллақандай буюмни қидира бошлади. Аммо вақт оз, фурсат ғанимат эди!
     Тубсиз жарлик ичида қора қуюн билан қўшилишиб чирпирак бўлиб айланаётган Иёз ва ниҳоят қуюн яқинига келгач у аслида худди отнинг ёлидек қалин ва қоп-қора, тундек сим-сиёғ сочлар эканлигини тушунди.
     Оёғи, бели... Сўнг юзи, лабларига, кўзига... Ана ўша ҳар бир толаси қийиб, бўлаклаб, узиб ташлашга қодир бўлган қил толалар секин-аста ўрала бошлаганини  сезаркан ўзини ночор ва имконсиз қолган бечорадек хис қилди.
       Ақли етиб турибди, ҳозир ўзини ғумбакдек ўраган бу сочлар аста-секин уни бўғма илон каби ҳар тарафдан қисиб кела бошлайди. Ана ундан кейин эса кеч! Унинг чангалидан омон чиқишнинг иложи йўқ...
     Иёз қўл деб тушунган аъзосини секин-аста қимирлатиб кўрди. Салдан кейин ҳис қилдики, бўғзига таёқдек тиралиб турган бу ўзининг қўллари экан.
     Сочлар қамалини ёриб ўтиш осон бўлмади. Гапирмоқчи эди, оғзидан чиқаётган сўзлар шу кунгача ўзи гапирган, фикрини тушунтириб келган тилда эмаслигини тушуниб қўрқиб кетди. Эсида бор:  устоди кабир гапирарди бу тилда...
    Шундан кейин у кўринмас душмани билан жим, овозсиз суратда курашишни маъқул кўрди.
      Бу кураш аллақаёқдан шув этиб тушган нур мустаҳкам ва пишиқдек туюлган қилларни ҳанжардек узиб-кесиб юборган лаҳзагача давом этди. Иёз бор овозида қичқирди!
     —А-а-а-а!
     Қуюн парча-парча бўлиб ундан олисга силжиди. Сўнг увада булутлар каби хира тортиб ўзидан-ўзи кўздан ғойиб бўлди.  Иёз остонада кимдир турганини ҳис қилди.
     Худди биров қаттиқроқ зарб билан уриб, у кўзини бу кўзи устига чиқариб қўйгандек ўзи ётган хонага қийшайиб қаради. Шифтнинг ярми худди ерга оқиб тушгандек. Деразадан тушиб турган нур худди синган муз бўлагидек ерда бўлак-бўлак бўлиб ётибди. 
      Елкалари дир-дир учаётганини хис қилиб гажак торта бошлаган қўлларига қаради. Чириллаб айланаётган бошини апил-тапил кафтлари орасига олди. Уни энди тутқаноқ тута бошлаганди.
     Чироқ ёки нур анча олдин Иёзнинг шуурида ҳанжар каби ярқ этган бўлса-да,  аслий воқеликда мана энди,  Афшар хоним тарафидан айни шу лаҳзаларда хонани ёриштириб юборди.

    🍃

     Абдулмажид қори ҳузурига келган меҳмонни кузатиб масжид ташқарисигача чиқди. Ёши катта одам,  жўжабирдек жон,  қолмишига битта-ю битта ўғли ўғриликни ўзига касб қилиб олган. "Киссавурликни ташлайман" деб гоҳ отасига,  гоҳ оқсоқолларга ҳар хил ваъдалар бериб,  қасамлар ичади,  аммо ичаётган қасамларининг бари эчки қасами!  Ҳалиям касбини ташлагани йўқ. Мана энди "булар маҳаллада яшамасин"  деб жуда кўпчилик уларни кўчириб юбориш пайига тушган.
    Бўлгулик қари ота-онага бўлади!
     Абдулмажид қори "майли, сиз учун яна ўртага тушаман. Оқсақолларнинг олдидан бир ўтиб кўрайчи!" деди.
     Шу пайт масжид эшигидан сал нарироқда қандайдир одамнинг шарпасига кўзи  тушиб қолди. Даставвал уни чолнинг ўғли деб ўйлади. Аммо салдан кейин шарпани мутлақо чолга алоқаси йўқлигини пайқади.
      -Бу бола қачон эсини йиғиб оларкан-а?! Ҳеч ҳотиржам бўлолмаяпман.  Бурунги замон бўлганда,  аллақачон қўлсиз,  оёқсиз қоларди!  Худо инсоф берсин...
    Шу боламга инсоф берсин, илоҳим!


@Qalbgavhar


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Кундузги_кайфият_😉

Баъзи баъзида интернет қотиб қолиши ҳам яхшиликка керак бўлар экан😂

👉
https://t.me/Qalbgavhar

@Qalbgavhar

6.1k 0 128 198 40

​​✍Биласизми?
☝️Сиз жудаям бахтлисиз. Юрагингиз беғубор, танангиз соғ, сиз ҳаммага кераксиз!

✍Биласизми?
☝️Сиз жудаям бойсиз. Тоза қалбингиз, ўткир зеҳнингиз, кучли иродангиз бор!

✍Яна шуниям биласизми?
☝️
tg://settings
Сиз жудаям омадлисиз. Яқинлариз ёнингизда, дўстларингиз атрофингизда!

✍Лекин Сиз буни билмайсиз.
☝️ Мен Сиздан омадлироқман! Чунки, мени яқинларим орасида
tg://settings
СИЗ борсиз!🫠

https://t.me/Qalbgavhar

@Qalbgavhar

6.8k 0 208 106 47

#Кун_ҳикмати

Шайх Муҳаммад Арифий айтадилар:

«Таҳорат қиласан-у, исроф қиласан.
Ҳижоб ўрайсан-у, атир сепиб оласан.
Таҳажжуд намозига турасан-у, биродаринг билан аразлашасан.
Рўза тутасан-у, ғийбат қиласан.
Садақа берасан-у, миннат қиласан...
Кўзингни оч! Солиҳ амалларингни "Тешик халта" га солма!»

🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃


@Qalbgavhar

10.5k 0 292 42 72

Ҳар тонг уйқудан уйғониб, ЯНГИ кун кайфиятини биз танлаймиз. Худди кийим каби. Бугун бахт кўйлагини кийинг. У ҳаммасидан зўр🥰🥰🥰🥰🥰🥰

https://t.me/Qalbgavhar

👉🔺♦️♦️🔺🔺🔺♦️♦️

♦️🔺♦️♦️♦️♦️

👉@Qalbgavhar

8.2k 0 185 79 44

Осмондан ёққан қорлар мени дардим билмайди: 🥺🥺😔
Ёнган юрагим ёнаверади,
Дардига даво тополмай...

https://t.me/Qalbgavhar

@Qalbgavhar

7.1k 0 89 94 21

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Шундай яшангки...

Яшаганингиз биттагина инсоннинг ҳаётига ёруғлик олиб кира олса...
Сиз туфайли ҳаёти ёрқин томонга ўзгарса...
Сиз туфайли яшаш энг буюк неъмат эканини тушунса...
Сиз сабаб кўнглининг аллақаерида нурли бир ўй яшашга ундаса....
Сизнинг гапларингиздан таскин олса....
Кимнингдир калбида умид учкунларини ёка олдингизми?
Демак хаётдаги асосий вазифаларингиздан бирини бажарибсиз.

https://t.me/Qalbgavhar

👉🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠

🔠🔠🔠🔠🔠🔠

👉@Qalbgavhar

8k 0 171 58 33

Оҳ! Мазза! Иммм аҳ! Ҳавони тозалиги мазза! Яшаётганинг мазза! Нафас олаётганинг мазза!
Қани чуқур нафас оламиз, кўзимизни юмамиз. ичимизга ҳаво билан ЭНГ яхши туйғуларни киргизамиз....Ҳудди ёруғлик каби! 😉
Ўнгача санаймиз!1⃣2⃣3⃣4⃣5⃣6⃣7⃣8⃣9⃣🔟
Кўзимизни очамиз! 🤓Эҳехей! Молодес!😍😘
Бугунга хуш келибсиз азизим!🤗
У барча ажойибу-ғаройиб имкониятлари билан бизники!😉
Хайрли тонг, азиз, меҳрибон, суюкли инсон! 😊🥰
СИЗ кимгадир керакли эканингизни унутманг.😍

👉
https://t.me/Qalbgavhar

👉🔺♦️♦️🔺🔺🔺♦️♦️

♦️🔺♦️♦️♦️♦️

👉@Qalbgavhar

7.8k 0 151 35 33

                                                          
Хаётда ҳамма нарса ўткинчи, шундай экан ҳар бир яхшилик учун миннатдор бўлинг, чунки у доимий эмас... Агар ёмонлик ва дард келса қайғурманг, сабр қилинг, тундан кейин тонг, оғриқдан кейин халоват борлигини унутманг! Ҳар қандай холатда ҳам ҳаёт синовларини енгишга ўзингизда куч топа билинг.
Кун давомида яхшилар ҳамрохингиз бўлсин азизларим 😘🥰

https://t.me/Qalbgavhar

@Qalbgavhar

9.4k 0 249 32 34

Исмимниям эслолмайдия буларее мен Жамилаям эмас Барноям эмас Зулайҳо ҳам эмасее топинглар исмим нима ўзи ростданамее десамаа😜🙊😂😂💃

Эрта тонгдан ажойиб қўшиқ тинглаймиз. 🥰💝

https://t.me/Qalbgavhar

🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩🚩🔤

@Qalbgavhar

6.8k 0 52 22 33

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Пайшанба тонг бўлсин муборак.!

Уйғонибсиз сахар соғ- омон
Қовоқ очар қуёшли осмон,
Нонушта деб турган қадрдон,
Пайшанба тонг бўлсин муборак.!

Ҳар куннинг бор улуғ ҳикмати,
Қалби тўла савоб химмати,
Дастурхонда Аллоҳ неъмати,
Пайшанба тонг бўлсин муборак.

Ширин деймиз тўй тарадудин,
Шу ташвишла уйғотар юрак.
Тўй ҳам ўтар кўп ҳам бўлманг хун,
Пайшанба тонг бўлсин муборак.

Ширин хислар чулғанган онгга.
Юзга фақат табассум керак.
Қуллуқ қилинг отган ҳар тонгга,
Пайшанба тонг бўлсин муборак.!

Кимга ҳаёт ташвишин ортди,
Кимдир шошар ишга деб халак,
Қаранг қандай гўзал тонг отди,
Пайшанба тонг бўлсин муборак.!

✍Бахтиёр Хасанов

https://t.me/Qalbgavhar

👉🔺♦️♦️🔺🔺🔺♦️♦️

♦️🔺♦️♦️♦️♦️

👉@Qalbgavhar

12k 0 672 20 32
Показано 20 последних публикаций.