ТАЪЗИЯ
Юртимиз равнақи ва халқ фаровонлиги йўлида умрини бағишлаган фидойи инсон Амин Вафоев вафот этди. Ҳурмат-эҳтиромга сазовор бу шахс ўз билим ва тажрибасини эл-юрт хизматига бағишлаб, ҳар доим ҳалоллик ва садоқат билан меҳнат қилди
Амин Вафоев 1936 йили Хоразм вилояти Гурлан туманида туғилган. У қишлоқ хўжалиги, сув хўжалиги ва давлат бошқаруви соҳаларида самарали меҳнат қилиб, юртимиз ривожига беқиёс ҳисса қўшди.
Фидойи раҳбар эл манфаати йўлида сидқидилдан хизмат қилди. Унинг ташаббускорлиги ва масъулиятлилиги натижасида кўплаб эзгу ишлар амалга ошди. Халқ дарди билан яшаб, муаммоларни ўз вақтида ҳал этиш, одамларга яхшилик қилиш унинг фаолиятининг асосий мақсади эди.
Инсонпарварлиги, одиллиги ва талабчанлиги билан муҳтарам шахс жамоатчилик ҳурматига сазовор бўлди. У тўғри сўзи, оддийлиги ва меҳнатсеварлиги билан ўрнак бўла олди. Ҳар қандай шароитда ҳам эл манфаатини ўйлаб, фидокорлик билан ишлашдан чарчамади.
Амин Вафоевнинг эзгу ишлари, меҳнатга садоқати ва юксак инсоний фазилатлари юқори баҳоланиб, муҳтарам Президентимиз томонидан «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан тақдирланди.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши марҳумнинг оиласи ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этади. Унинг ортидан қолган яхши ном ва оқибатли ишлар келажак авлодлар қалбида мангу сақланиб қолади.