ҚР Пенсия қоры


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


O'zbekstan Respublikasi Ekonomika ha'm finans ministrligi janindag'i byudjetten tisqari Pensiya qori Qaraqalpaqstan Respublikasi basqarmasi
☎️ "Isenim" telefon 1271
☎️ Basqarma isenim telefoni 61 222-54-12
✉️ QR Pensiya qori Chat
🌐 www.pfru.uz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal
⚡️ СМС-Пенсия хизматини ёқмоқчиман. Нима қилишим керак?

Бунинг учун биринчи навбатда my.gov.uz порталига кириб рўйхатдан ўтиш лозим.

🔗 Шундан сўнг ушбу ҳавола орқали ўтиб “Хизматдан фойдаланиш” тугмаси босилади ва телефон рақам киритилади.

❗️ Эслатма: Мазкур хизматдан фақатгина пенсияга чиққан фуқаролар фойдаланишлари мумкин.

__________

⚡️ Я хочу подключить услугу «СМС-Пенсия». Как мне это сделать?

Для этого, прежде всего необходимо зарегистрироваться на сайте my.gov.uz.

🔗 После этого перейдите по этой ссылке, нажмите кнопку «Получить услугу» и введите номер Вашего мобильного телефона.

❗️ Обратите внимание: данной услугой могут пользоваться только пенсионеры.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube |📱 X


Репост из: Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal
🪪 Фақат паспорт билан пенсияга чиқиш учун маълумотлар РАҚАМЛАШГАН бўлиши лозим

Ҳурматли фуқаролар!

Сиз пенсия ёшига яқинлашдингиз ва ортиқча оворагарчиликларсиз пенсияга чиқишни хоҳлайсиз. Бунинг учун нима қилиш керак дейсизми?

🔍 Жавоб: Дастлаб, албатта меҳнат фаолият даврларингиз тўлиқ рақамлашганини текширишингиз керак. Буни my.gov.uz портали орқали ҳам текшириб олсангиз бўлади.

⏩ Агарда Сиз ҳозирда ишлаётган бўлсангиз ўз иш берувчингиздан олдинги меҳнат фаолият даврларингизни рақамлаштирилгани ёки йўқлигини сўраб билишингиз мумкин.

Сизнинг ҳисобингиз бўйича меҳнат фаолиятингизнинг бирор бир даври рақамлаштирилмаган бўлса, бу масалада Сиз шу ташкилотга мурожаат қилсангиз ҳам бўлади.

Ишламаётган фуқаролар меҳнат фаолиятидаги даврларни қандай рақамлаштиришлари мумкин?

📖 Бугунги кунда ҳудудларда Камбағалликни қисқартириш ва банликка кўмаклашиш бўлимлар (биржалар) мавжуд бўлиб,
ишламаётган фуқаролар мазкур биржаларга мурожаат қилиб, рақамлаштириш хизматларидан бепул фойдаланишлари мумкин.

Юқоридагилар тўлиқ бажарилган тақдирда фуқароларга пенсия муаммосиз тайинланади.

➡️ Батафсил

➡️ РУС

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube |📱 X


Репост из: Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal
🌱 Мавсумий ишларда банд бўлган фуқароларга пенсия тайинланиши учун ўртача ойлик иш ҳақи қандай ҳисобланади?

“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 31-моддасига мувофиқ:

мавсумий ишларда банд бўлган ходимларга пенсиялар тайинлашда пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақи, ишдаги мавжуд танаффуслардан қатъи назар, меҳнат фаолиятининг охирги 10 йили давомидаги исталган кетма-кет 5 мавсумдаги (пенсия сўраб мурожаат этган кишининг танлови бўйича) қайта ҳисобланган иш ҳақининг умумий миқдорини олтмишга бўлиш йўли билан аниқланади.

➡️ Батафсил

__________

🌱 Как рассчитывается среднемесячная заработная плата для назначения пенсии гражданам, занятым на сезонных работах?

Согласно статье 31 Закона «О государственном пенсионном обеспечении граждан»:

при назначении пенсий работникам, занятым на сезонных работах, среднемесячный заработок для исчисления пенсии определяется путем деления общей суммы пересчитанного заработка за любые 5 сезонов подряд (по выбору обратившегося за пенсией) в течение последних 10 лет трудовой деятельности, независимо от имеющихся перерывов в работе, на шестьдесят.

➡️ Подробнее

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube |📱 X


Репост из: Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal
2025 йил 1 январь ҳолатига Пенсия жамғармасида ҳисобида туриб пенсия олувчи фуқаролар сони 4 104 453 нафарни ташкил қилмоқда.

🗣 Батафсил инфографикада

________

✅ По состоянию на 1 января 2025 года численность пенсионеров Пенсионного Фонда составляет 4 104 453.

🗣 Подробнее в инфографике.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube |📱 X


Репост из: Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal
🪙 Юқори миқдордаги пенсияга чиқиш учун иш стажи муҳимми ёки иш ҳақими?

🤔 Аввало айтиб ўтиш жоизки, пенсия миқдори иш стажига ҳам иш ҳақига ҳам боғлиқ ҳисобланади.

☝️ Пенсияга чиқиш учун иш стажи етарли бўлса, лекин иш ҳақи кам бўлган тақдирда ҳам пенсия миқдори юқори чиқмаслиги мумкин. Аксинча иш ҳақи юқори бўлиб, лекин иш стажи кам бўлса, бу ҳам пенсия миқдори кам чиқишига сабабчи бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, пенсияни ҳисоблашда фуқаронинг охирги 10 йиллик меҳнат фаолиятидан исталган кетма-кет 5 йиллик даврнинг иш ҳақи инобатга олинади.

🔔 Шунинг учун, фуқароларимиздан ҳам иш стажига, ҳам иш ҳақларига эътиборлироқ бўлишларини маслаҳат берамиз.

____________

🪙 Что важнее - трудовой стаж или заработная плата для получения высокого размера пенсии?

🤔 Прежде всего стоит отметить, что размер пенсии, зависит как от трудового стажа, так и от заработной платы.

☝️ Размер пенсии может быть невысоким, даже если для выхода на пенсию достаточно трудового стажа, но заработная плата была низкая. Напротив, если заработная плата была высокой, но трудовой стаж был маленьким, это также может привести к тому, что размер пенсии будет меньшим.

Напоминаем, что фактический заработок берется за любые пять лет подряд в течение последних десяти лет трудовой деятельности независимо от имеющихся перерывов в работе.

🔔 В связи с этим советуем нашим гражданам быть внимательными как к заработной плате, так и к трудовому стажу.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube 📱 X


Репост из: Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal
🎓 Фарзандимга боқувчисини йўқотганлик пенсияси оламан. Фарзандим 22 ёшда университетга ўқишга кирди. Бундай ҳолатда пенсия қачонгача тўланади?

👨🏻‍🎓 Қонунчиликка мувофиқ, боқувчисини йўқотганлик пенсияси таълим ташкилотининг ўқувчиси ва талабаларига ўқишнинг бутун даври давомида, бироқ 23 ёшга тўлгунига қадар тайинланади ва тўланади.

_________

🎓 Я получаю пенсию по случаю потери кормильца на своего ребенка. Он поступил в университет в 22 года. В этом случае до каких пор будет выплачиваться пенсия?

👨🏻‍🎓 Согласно законодательству, учащимся и студентам образовательной организации пенсия по случаю потери кормильца назначается и выплачивается в течение всего периода обучения, но до достижения ими 23-летнего возраста.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube |📱 X


Репост из: Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal
"СМС-ПЕНСИЯ" хизматига телефон рақамингизни онлайн улашингиз мумкин

Ҳурматли пенсионерлар!

🖥 Бугунги кунда сиз my.gov.uz портали орқали онлайн "СМС-ПЕНСИЯ" хизматига уланишингиз, телефон рақамингиз ўзгарган бўлса янги рақамингизни киритишингиз мумкин.

🪙 Телефон рақамингизни мазкур хизматга улаганингиздан сўнг @pensiyauzbot боти орқали ўз пенсиянгиз миқдори тўғрисида маълумот олишингиз мумкин.

🔗 Хизматдан фойдаланиш учун ҳавола: https://my.gov.uz/uz/service/1139

❗️ Эслатма: Мазкур хизматдан фақатгина пенсияга чиққан фуқаролар фойдаланишлари мумкин.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube |📱 X


Репост из: Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#савол_жавоб

Қонунчиликда кимлар пенсияларига устама ҳақлар олишлари белгилаб қўйилган?

Ушбу саволга Пенсия жамғармаси бўлим бошлиғи Нозимжон Жўраев жавоб беради.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube |📱 X


Репост из: Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal
Менга қанча пенсия чиқар экан? ёки бўлажак пенсионерларга тавсиялар

Пенсия ёшига етиб, кўп йиллик меҳнати самарасини кўриш, кексалик гаштини суриш барчанинг ҳаётдаги мақсади ҳисобланади. Бунда, албатта кекса ёшдаги даромад манбаи - ПЕНСИЯ муҳим ўрин тутади.

❗️ Шу сабабли барча ёшлик пайтда ўзининг келгусидаги пенсияси ҳақида қайғуриши, бу даврга олдиндан тайёргарлик кўриши лозим.

🤔 Кўпчилигимиз пенсия ёшига яқин қолгандагина пенсия ҳақида ўйлашни бошлаймиз. “Энди менга қанча пенсия чиқар экан?”, “Юқори миқдорда пенсия олармикинман?” каби саволлар бизни қамраб олади.

Яъни, энди биз пенсияга қандай чиқиш, қаерга мурожаат қилиш, пенсия қандай ҳисобланиши, бунда нималар ҳисобга олинишига қизиқишни бошлаймиз.

🤔 Пенсия тайинлангандан сўнг эса кўпчилик фуқароларимизда “Нега менга кам миқдорда пенсия тайинланди?”, “Мени ҳисобим бўйича кўпроқ пенсия олишим керак эди?” каби саволлар туғилади.

📝 Мана шундай саволлар фуқароларда бўлмаслиги, юқори миқдорда пенсияга чиқиш учун пенсия ёшига яқин қолган фуқароларимиз, шунингдек, ёшларимизга қуйидаги тавсияларни бермоқчимиз.

👉 ТАВСИЯЛАРНИ ЎҚИШ УЧУН БУ ЕРГА БОСИНГ.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube |📱 X


Репост из: Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🪙 2025 йил январь ойида пенсия тўловларини нақдсиз шаклда олувчиларга маблағлар тўлиқ (💯%) молиялаштирилди

✅  Пенсия жамғармаси томонидан жорий йилнинг январь ойи тўлов рўйхатларига киритилган 4,1 млн нафар пенсия олувчилар учун талаб этилган маблағлар тижорат банкларига молиялаштирилиб берилди.

💳  Ўз навбатида пенсия тўловларини нақд пулсиз шаклда олувчи 3,3 млн нафар (ёки жами олувчиларнинг 81 фоизи) фуқароларнинг банк карталарига маблағлар тўлиқ юклаб берилиши таъминланди.

📃  Амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ пенсия пулларини нақд шаклда олувчиларга пенсия пуллари 4 январь кунидан бошлаб тасдиқланган графикларга асосан Халқ банкининг сайёр кассалари томонидан етказиб берилишини маълум қиламиз.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube |📱 X


Репост из: Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🟢 Ўзини ўзи банд қилган фуқаролар пенсияга чиқишлари учун нима қилишлари керак?

🟢 Хорижда ишлаган ва ишлаб келаётган Ўзбекистон фуқаролари келажакда уларга пенсия тайинланиши учун нималарга эътибор қаратишлари лозим?

📹 Мазкур саволларга видео орқали тўлиқ маълумот олишингиз мумкин.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube |📱 X


Репост из: Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси коррупция билан курашга чақиради

🙎‍♂️ Агар Сизда пенсия таъминоти билан боғлиқ, жумладан, пенсияларни тайинлаш ва тўлашда, тизим бўйича тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш ҳамда ижросини таъминлашда, ҳудудий пенсия бўлимларига мурожаат қилганда таъмагирлик, порахўрлик, ўз хизмат ва мансаб ваколатини суистеъмол қилиш каби салбий ҳолатлар, бюрократик тўсиқлар, умуман коррупцион вазиятлар кузатилганда Пенсия жамғармасининг:

- телергамдаги @pensiyauzbot ботига;
- 12-71 ишонч рақамига;
- расмий веб-сайтидаги махсус платформага;
- Facebook’даги расмий каналга;
- Instagram’даги расмий каналга;
pension_uz@pfca.mf.uz электрон почтасига ўз мурожаатингизни қолдиришингиз мумкин.

🧑‍💻 Юборилган хабарлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади ҳамда мурожаат қилувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.

📌 Унутманг, сизнинг ҳақ-ҳуқуқларингиз қонун ҳимоясида!

🗣 РУС

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube |📱 X


Репост из: Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal
Иш стажига эга бўлиш учун ўзимни ўзим банд қилган шахс сифатида 2020 йилдан буён ижтимоий солиқ тўлаб келяпман. Пенсияга чиқиш вақти келганда тўлаган ижтимоий солиқларим тўғрисидаги маълумотлар қандай олинади?

Бугунги кунда Пенсия жамғармаси томонидан пенсия тайинлашда фуқароларнинг маълумотлари тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан олинади.

🔎 Жумладан, ўзини ўзи банд қилган шахс 2020 йилдан буён ижтимоий солиқ тўлаб келаётган бўлса, ушбу маълумотлар Пенсия жамғармаси томонидан Солиқ қўмитасининг марказлаштирилган электрон реестри базасидан электрон сўров юбориш орқали олинади.

_________

Я уплачиваю социальный налог с 2020 года как самозанятый гражданин для получения стажа работы. Как получить информацию об уплаченных мною социальных налогах при выходе на пенсию?

Сегодня при назначении пенсий Пенсионным фондом информация о гражданах получается из информационных систем министерств и ведомств.

🔎 В частности, если самозанятое лицо платит социальный налог с 2020 года, данную информацию можно будет получить посредством направления электронного запроса в централизованную базу электронного реестра Налогового комитета.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube | 📱 X


Репост из: Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal
Кимларга пенсия тайинланганда устама ҳақ қўшиб берилади?

Қонунчиликка мувофиқ пенсияларга устама ҳақлар қуйидаги шахсларга берилади:

I гуруҳ уруш ногиронларига;
– II гуруҳ уруш ногиронларига;
– Кўзи ожизлик бўйича I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга;
– I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга;
– II гуруҳ ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларга.

Тўлиқ рўйхат билан бу ерда танишинг.

_____

Кому устанавливаются надбавки к пенсии?

В соответствии с законодательством надбавки к пенсиям устанавливаются:

– инвалидам войны I группы;
инвалидам войны II группы;
– лицам с инвалидностью I группы по зрению;
– лицам с инвалидностью I группы;
– одиноким лицам с инвалидностью II группы;

Нажмите здесь, чтобы ознакомиться с полным списком.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube | 📱 X


#Пуқаралар_менен_ушырасыў

♻️ Қарақалпақстан Республикасы прокуратурасы ҳәм Пенсия қоры Қарақалпақстан Республикасы басқармасы тәрепинен пуқаралар менен Мәмлекетлик пенсия тәмийнатын жақсылаў бойынша қабыл етилип атырған нызамшылық ҳүжжетлериниң мазмун-мәнисин түсиндириўге қаратылған ушырасыўы болып өтти.

📎 ☎️ 12-71     🌏  http://pfru.uz

Каналға ағза болыў: @QRPensiya


Репост из: Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal
Пенсия тайинлашда ўртача иш ҳақи қандай аниқланади?

✅ Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақи кетма-кет ишланган олтмиш календарь ойлар учун қайта ҳисобланган иш ҳақининг умумий миқдорини 60 га бўлиш йўли билан аниқланади.

📆 Бунда пенсия сўраб мурожаат этган кишининг хоҳишига кўра, ишга қабул қилиш ёки меҳнат шартномасини бекор қилиш муносабати билан иш кунлари сони тўлиқ бўлмаган ойлар тўлиқ ишланган календарь ойлар сифатида ҳисобга олинади.

☝️ Эслатиб ўтамиз, пенсия миқдори юқори бўлишига меҳнат стажининг давомийлиги, иш ҳақининг юқорилиги ҳамда пенсияга қўшиладиган устамалар таъсир кўрсатади.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube | 📱 X


Репост из: Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal
Боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчи фукаронинг фарзанди университетни тугатиб бошқа университетга ўқишга кирса, пенсия тўлаш тартиби қандай бўлади?

🎓 Қонунчиликка мувофиқ, вафот этган боқувчининг таълим ташкилотининг ўқувчиси ёки талабаси ҳисобланган 18 ёшдан катта ёшдаги оила аъзосига боқувчисини йўқотганлик пенсияси сўнгги ўқув йилининг 1 августига, бироқ у 23 ёшга тўлгунига қадар тўланади.

🟣 Агарда ўқувчи ёки талаба, мисол учун, июнь ёки июль ойида 23 ёшга тўлса, пенсия тўланиши тўхтатилади.

✅ Агар пенсияни олаётган шахс янги олий ўқув юртига ўқишга кирса ва 23 ёшга тўлмаган бўлса, пенсия у ўқувчи ёки талабалар сафига қабул қилинган ойдан кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб тўланади.

➡️ РУС

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube | 📱 X


Репост из: Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal
Кимлар боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олиши мумкин?

👩‍👦‍👦 Қонунчиликка кўра, вафот этган боқувчининг қарамоғида бўлган меҳнатга қобилиятсиз оила аъзолари боқувчисини йўқотганлик пенсияси олиш ҳуқуқига эга.

🗣 Ушбу пенсияни олиши мумкин бўлган шахслар рўйхатини ушбу линк орқали билиб олишингиз мумкин.

________

Кто может получить пенсию по случаю потери кормильца?

👩‍👦‍👦 Согласно законодательству, право на пенсию по случаю потери кормильца имеют нетрудоспособные члены семьи умершего кормильца, состоявшие на его иждивении.

🗣 Ознакомиться со списком граждан, которые могут получить данную пенсию, можно по этой ссылке.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube |📱 X


Репост из: Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal
Ногиронлик пенсияларини кимлар олиши мумкин?

👨🏻‍🦽Ногиронлик пенсиялари қонунчиликда белгиланган тартибда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар деб топилган шахсларга, шунингдек Чернобиль АЭСдаги авария туфайли майиб бўлиш ёки касаллик оқибатида III гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар деб топилган шахсларга тайинланади.

__________

Кто может получать пенсию по инвалидности?

👨🏻‍🦽Пенсии по инвалидности назначаются лицам, признанным в установленном законодательством порядке лицами с инвалидностью I и II групп, а также лицам, признанным лицами с инвалидностью III группы вследствие увечья или заболевания, вызванного аварией на Чернобыльской АЭС.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube |📱 X


Репост из: QR EKONOMIKA HA'M FINANS MINISTRLIGI
Бүгин 2024-жыл 6-декабрь күни Қарақалпақстан Республикасы Ишки ислер министрлигиниң Коррупция ҳәм экономикалық жынаятларға қарсы гүресиў бөлими хызметкери майор Туреев Саламат Махсетович қатнасында «9-декабрь -халықаралық коррупцияға қарсы гүресиў» күнине арналған жыйналыс болып өтти.
Хызметкерлерге Коррупцияға жол қойыў жағдайлардың ақыбетлери хаққында кеңнен түсиниклер берилди.

Жыйналысқа ҚР Экономика ҳәм финанс министрлиги, Бюджеттен тысқары Пенсия қоры ҚР басқармасы басқарыў хызметкерлери қатнасты.

Министрлик каналлары: telegram | instagram

Показано 20 последних публикаций.