Дин давлатдан бутунлай ажратилади
20 феврал куни Сенатнинг тўртинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги Концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қонун бир овоздан маъқулланди.
Мазкур қонуннинг асосий тамойиллари қуйидагилардан иборат:
1. Ҳар ким ўз эътиқоди бўйича эркин қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга.
2. Диний ёки атеистик қарашларни бошқаларга мажбурий тарзда сингдириш ман қилинган.
3. Давлат нейтрал позицияда туради ва ҳеч бир динга ёки дунёқарашга имтиёз бермайди.
4. Ҳар қандай мажбурий диний таъсир – у босим ёки тарғибот бўладими – қонун билан таъқиб қилинади.
Бу тамойиллар ҳар кимнинг шахсий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва жамиятдаги барқарорликни таъминлашга хизмат қилади.
Шунингдек қонун, Ўзбекистонда динни давлат ишларидан тўлиқ ажратишни қонуний тарзда мустаҳкамлайди. Ҳеч қандай динга имтиёз ёки устунлик берилмайди. Ҳар бир фуқаро виждон эркинлиги ҳуқуқига эга, лекин диний қарашлар давлат сиёсатига таъсир кўрсата олмайди.
Қонунга кўра, радикал диндор – у мусулмонми ёки христиан, фарқи йўқ – бир хил жазоланади. Диний экстремизм, диний тарғибот ва ҳар қандай кўринишдаги диний таъсир кўрсатиш давлат ва жамият ҳаётидан бутунлай четлатилади.
Дунёвий давлат тамойиллари қатъий қарор топмоқда!