3) Фикус тупроғига нима қўшиш керак эмас ёки қўшмаган мақул?
✍Фикус тупроғига гўнг қўшманг. Чиримаган гўнг илдизни куйдириши мумкин ва хар хил касалликлар келтириши мумкин.
✍Ва Фикус тупроғига Оддий тупроқни, чириган гўнгини камроқ қўшинг. Узоғи 20%-30% қўшса бўлади. Бўлмасам тупроқ жуда оғир ва тез қотадиган бўлади.
4) Фикус учун Универсал тупроқ ишлатса бўладими?
✍Албатта бўлади.
✍Фақат Универсал тупроқни таркибига 20% Қум ва 20% Перлит қўшсангиз зўр бўлади.
✍Агар Универсал тупроқни тежаш ниятингиз бўлса бир 20% Оддий ер хам қўшинг. 40% Универсал тупроқ, 20% Қум, 20% Перлит ва 20% Оддий ер. Фақат ерни майдароқ элаш керак.
5) Фикусларни оддий лой тупроқни ўзига хам экса бўладими ёки оддий лой тупроқни кўпроқ солса бўладими.
✍Йўқ, оддий лой тупроқни ўзига экиш керак эмас ва оддий лой тупроқни узоғи 20% солиш керак.
✍Фикус жудаям ўсишни яхши кўрадиган ўсимлик, ўсиш учун тупроқ бой бўлиши керак. Лой тупроқни таркиби бой бўлмайди, моддалар кўп бўлмайди.
✍Лой тупроқ жуда тез қотади, жуда оғир бўлади ва хавони яхши ўтказмайди.
✍Кейинчалик тувакни кўтариш, алмаштириш хам қийин бўлади. Асосан аёл кишига.
🤝Эртага 2⃣ қисмда тайёрлаш хақида гаплашамиз. Нимани қанча қўшиш керак.
1⃣ ҚИСМ ТУГАДИ.