Уддабурон комиссия😀
Кеча директоримиз мактабимизга комиссия келаётгани, номард "Қишлоқлик ўқитувчи"нинг интернетдаги пости юзасидан битирувчи синфлар давомати ва билимини назорат қилишини, давомат 100 % бўлиши кераклигини огохлантирди.
Эрталаб 11 синфдан 18 нафар ўқувчи келмади. 9 синфдан 18 нафар ўқувчини 11 синф хонасига киритиб, давоматни 100 % қилдик. Уларга янги исм фамилияларини сув килиб ёдлатиб қўйдик. Кўнглимиз хотиржам.
Комиссия келди. Ёшгина йигитча экан. Мактабимиз билан танишишдан аввал 11 синфлар билан сухбатлашмоқчи эканини, фақат, хеч ким кирмаслигини, ўқувчилар билан алохида сухбатлашишини айтди.
Синф хонасига кириб, таваккалига нима дебди денг? - "Мен янги ўқитувчингизман. Бугун устозингизни ўрнига мен дарс ўтаман. Шунинг учун бошка синфлардан кирган ўқувчилар ўз синфларинга чикиб кетаверинглар"-дебди...
18 нафар ўқувчи хурсанд бўлиб чикиб келди.
Эшик ортида турган директор, завуч, майнавиятчи оёғи куйган товуқдек зир югуришни бошлади.
Энди биз нима қиламиз????
P.S. Комиссияни танишлари бор бўлса, ёрдам бериб юборинглар...
👉
@pedagoglarmiz