❗️Қалбакилаштирилган дори воситаларини сотиш билан шуғулланган шахсдан жиноий жарима ундирилдиБундай дорилар аввало, сифатсиз ва инсон организмига зарар етказиши мумкин, уларнинг таъсири самарасиз бўлиши ёки ҳатто заҳарланиш ҳолатига олиб келиши мумкин.
Бағдод туманида яшовчи фуқаро Ф.Ш. мўмай даромад олиш мақсадида, айрим дори воситаларини қалбакилаштиришни режа қилди ва арзонроқ бўлган “Пирацетам” дори ампуласига унга нисбатан қимматроқ бўлган “Актовиген” ёрлиқларини жойлаштириб, муомалага киритмоқчи бўлган.
Унинг бу қилмиши фош бўлиб, иши судда кўрилди ва Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар суди томонидан айбли деб топилиб, унга жарима жазоси тайинланган-бу базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари, яъни 17.000. 000 сўм миқдорида жарима жазоси белгиланди.
Жаримани ундириш ҳақидаги ижро МИБ Бағдод туман бўлимига келиб тушган ва ижро ҳаракатлари давомида жиноий жарима пуллари тўлиқ ундирилганини маълум қилди.
@Police_UZ - Танқид ва таҳлил 👈🏽