Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Мени кечир Аллоҳим....
Қайга қарамай севги
Қайга боқмай ҳиёнат
Одамлар ўзгардида
Кўпаймоқда жиноят.
Ҳамма бойлик дардида
Либос ўлчар ҳурматни
Пул билан овворамиз
Унитиб охиратни.
Адолат йўқ ҳеч кимда
Ҳамма нафсини ўйлар
Гўёки ростгўй барча
Ҳақиқат ҳайрон қолар...
Гуноҳимдан кеч Роббим
Нима топдим ҳаётдан
Мендан рози бўлсанг бас
Осон ўтгум сиротдан.
Бу дунёнинг чиройи
Кўзимни кўр қилмасин
Арзимас матоҳига
Нафсим ҳеч қул бўлмасин.
Сендан келган йўлим бор
Ва шу йўл билан тугайман
Гуноҳимдан кечмасанг
Юзлашганда не дейман.
Синовли ҳаётимда
Ҳидоят билан сийла
Қиёмат келганида
Мени жаннатга йўлла.
Ёлғиз сенга муҳтожман
Ё Раб кечир қулингни
Ўзингга яқин қилгин
Айро қилма йўлингни.
Ота- Онам, яқиним
Барча мўмин, муслимлар
Жаннатда жам бўлайлик
Ҳамма бахтдан кулсинлар.
Расулим билан бирга
Қўшни бўлай Аллоҳим
Абу Бакр(р.а), Умар(р.а)ни
Кўриш ягона оҳим.
✍ Диёра Каримова
❤️ Албатта Яқинларингизга хам юборинг!!
@Islomiy_Statuslar ⭐- ўша машҳур статуслар канали
✅✅✅✅✅✅
Қайга қарамай севги
Қайга боқмай ҳиёнат
Одамлар ўзгардида
Кўпаймоқда жиноят.
Ҳамма бойлик дардида
Либос ўлчар ҳурматни
Пул билан овворамиз
Унитиб охиратни.
Адолат йўқ ҳеч кимда
Ҳамма нафсини ўйлар
Гўёки ростгўй барча
Ҳақиқат ҳайрон қолар...
Гуноҳимдан кеч Роббим
Нима топдим ҳаётдан
Мендан рози бўлсанг бас
Осон ўтгум сиротдан.
Бу дунёнинг чиройи
Кўзимни кўр қилмасин
Арзимас матоҳига
Нафсим ҳеч қул бўлмасин.
Сендан келган йўлим бор
Ва шу йўл билан тугайман
Гуноҳимдан кечмасанг
Юзлашганда не дейман.
Синовли ҳаётимда
Ҳидоят билан сийла
Қиёмат келганида
Мени жаннатга йўлла.
Ёлғиз сенга муҳтожман
Ё Раб кечир қулингни
Ўзингга яқин қилгин
Айро қилма йўлингни.
Ота- Онам, яқиним
Барча мўмин, муслимлар
Жаннатда жам бўлайлик
Ҳамма бахтдан кулсинлар.
Расулим билан бирга
Қўшни бўлай Аллоҳим
Абу Бакр(р.а), Умар(р.а)ни
Кўриш ягона оҳим.
✍ Диёра Каримова
❤️ Албатта Яқинларингизга хам юборинг!!
@Islomiy_Statuslar ⭐- ўша машҳур статуслар канали
✅✅✅✅✅✅