Севимли Аёл булиш учун, эрингизга хар доим айтишингиз кэрак булган иборалар‼️🤩❤️🔥
💢Комплимент-мақтов ва яхши гап аёлларга ҳам, эркакларга ҳам бирдай ёқимли.
Улар буни бажонидил қабул қиладир ёки бунга бефарқдек кўринсалар ҳам қалбан ўзларини мамнун ва аҳамиятли ҳис этадилар. Агар умр йўлдошингизнинг ўзига ишончи янада ошишини ва муносабатларингиз янада яхши бўлишини истасангиз жуфтингизга қуйидаги иборалардан бирини айтинг.
💢1.“ Мен сизга ишонаман”.
Инсон кимгадир ишониш мумкинлигини,кимнингдир эса унга ишониши ва қўллаб-қувватлаши мумкинлигини билишга эҳтиёжманд. Бунинг учун эрингизга муаммолар ёзилган рўйхатни эслатиб туришингиз шарт эмас. Шунчаки руҳлантирувчи сўзларни айтсангиз кифоя. “ Нимаики ишга қўл урманг сиз уни албатта эплайсиз”, “ Бу албатта қўлингиздан келади, мен бунга ишонаман” . Бундай оддийгина тасдиқ сўзлари эркак учун катта аҳамият касб этади ва ўзига ишонч туйғусини оширади.
💢2.“ Кўринишингизга гап йўқ”.
Ташқи кўриниш борасидаги илиқ сўзлар ва мақтов кимга ҳам ёқмайди дейсиз. Ҳар қандай эркак умр йўлдошининг наздида ёқимли эканини эшитишни хоҳлайди. Бу эрингизни сиздаги яхши тасаввурни сақланиб қолиши учун ҳам ўзига яхши қарашга ундайди. Бундан ташқари бундай иборалар жуфтингизнинг ўзига бўлган ишончини оширади, бу эса эркак учун жуда-жуда муҳим.
💢3.“ Бирам меҳрибонсизки...”
Агар жуфтингиз сизни хурсанд қилиш учун арзимас бўлсада нималарнидир қилса сиз буни албатта қаадрлашингиз шарт. Сизни хурсанд қилиш учун денгиз бўйида дам олишга чипта ёки қимматбаҳо атир совға қилиши шарт эмаслигини ёдда тутинг. Арзимас ишларини ҳам қадрланг ва мақтанг: “ Жуда чиройли бозор қилибсиз, бирам меҳрибонсизки ”...
“Вазифасида-қиладида” деманг. Арофингизда қанчадан-қанча аёл сиз оддий санаган шу ғамхўрликка муштоқ. Ўзингизга етган неъматга шукр қилинг. Қолаверса, Аллоҳнинг шукр қилувчи бандаларига янада зиёда қилишини ҳам унутманг.
👇 OZODA NURSAIDOVA rasmiy kanaliga Obuna bo'lish uchun pastdagi manzilga bosing 👇 😊https://t.me/+qKra4cNogZY0ZDkyhttps://t.me/+qKra4cNogZY0ZDky