Одамданда жирканчроқ мавжудот йўқ.
Ишга келаётиб катта йўл ёқасида юрган бир неча ҳафталик кучук боласига кўзим тушди.
Ўзбекларни қон-қонига сингиб кетган бир иркит одат бор, ит бола туғса уни ўрғочилари ё тириклай кўмилади, ёки йўл четига ташлаб кетилади.
Мен бу кучукчани ўзим билан олиб кетдим, ҳозир бир акани уйига қўйиб қўйдим, домда боқишга шароитим йўқ шу сабаб бирорта ҳовлида яшайдиган танишни уйига қўйиб, боқиб катта қиламан.
Ит боқаётганлар, боласини жинси сизга тўғри келмагани учун уни шунчаки кўчага ташлаб юборманглар, ҳеч бўлмаса нонини топиб ея оладиган даражага етгунча қаранглар.Чақалоқлигидаёқ уни кўчага ташлашингиз уни ўлдириш билан бир хил, чунки 99.9 фоиз ҳолатда улар кўчада яшаб кета олишмайди.
Бу даражада бераҳм бўлманглар...
🇺🇿
@Otabek